Ваколатли шахс - Товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
ТИФни бож тарифлари воситасида тартибга солиш нима?
ТИФни бож тарифлари воситасида тартибга солиш - ички бозорни химоя қилиш ва экспортни рағбатлантириш мақсадида, республикага олиб кирилаётган ва республикадан олиб чиқилаётган товарлар оқимини тартибга солиш ва бошқаришни уларга нисбатан қўлланиладиган импорт ва экспорт божхона божларининг ставкаларини ошириш ёки камайтириш хисобига амалга ошириш
Божхона тўловлари ва Кадрлар бошқармаларининг асосий функционал вазифалари нималардан иборат?
Божхона тўловлари бошқармаси – ушбу бошқарма товарлар ва транспорт воситаларининг божхона қийматинитўғриҳисобланиши ва уларга божхона тўловларининг тўғри белгиланиши, божхона тўловларининг тўлиқ ундирилиши ва давлат бюджетига белгиланган муддатларда ўтказилиши устидан назорат олиб бориш, бу соҳада божхона постларига методик ёрдам кўрсатиш, божхона тўловлари тушумини ошириш усуллари бўйича таклифлар киритиш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш, республиканинг ташқи савдо балансидан келиб чиққан ҳолда божхона божлари ва солиқ ставкаларига ўзгартиришлар бўйича таклифлар киритиш каби масалалар билан шуғулланади.
Кадрлар бошқармаси– божхона тизими учун кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ходимларни лавозимларга тайинлаш ва махсус унвонлар бериш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, ходимларни ротация қилиш бўйича таклифлар киритиш масалалари билан шуғулланади.
ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини вазифасига тайинлаш қандай амалга оширилади? Улар ўртасидаги вазифаларни ким тасдиқлайди?
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тайинланади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
ДБҚ Раиси вазифасига тайинлаш қандай амалга оширилади?
Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунига асосан божхона органларига тушунча беринг?
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология маркази божхона органларидир.
Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити Бош бошқармаси ҳамда Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаларининг асосий функционал вазифалари нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |