Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси - ушбу бошқарма божхона постлари фаолиятини ташкил этиш, божхона ҳудудида товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилиш, божхона режимлари тўғри қўлланиши ва режим талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш, божхона омборларини очиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш, божхона ишига божхона ишини такомиллаштирувчи замонавий технологияларни жорий этиш масалалари билан шуғулланади.
Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаси – ташқи савдо операцияларининг мониторингини ташкил этиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, шунингдек, божхона органларига тааллуқли ташқи савдо операциялари ўтказилишида валюта қонунчилигига амал қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдосини ривожлантириш тенденциялари, шунингдек, мамлакатнинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар бўйича тахлилий маълумотлар тайёрлаш;
товарларнинг ташки савдоси бўйича божхона статистикасини юритиш, уларни шакллантиришнинг барча босқичларида ҳаққонийлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ташки савдо соҳасида статистик маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш мақсадида хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш.
Давлат божхона қўмитаси Ҳайъатининг вазифалари нималардан иборат?
ДБҚ Ҳайъатининг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги ва амалдаги бошқа қонунларига риоя қилинишини, божлар, йиғимлар ва бошқа божхона тўловларини ундирилиши, давлат бюджетига ўтказилишинитаъминлашда ҳамда контрабандага қарши курашни кучайтиришда коллегиал бошқарувни ташкил этиш, божхона сиёсатини амалга оширишда бевосита иштирок этиш, божхона ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини, шунигдек божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларини коллегиал ҳал этишдан иборатдир.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида”ги Низомда Давлат божхона қўмитаси органларининг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?
1997 йил 30 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 374-сонли қарори билан тасдиқландган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида”ги Низомда Давлат божхона қўмитаси органларининг асосий вазифалари белгилаб берилган. Булар қуйидагича:
республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгиланган ваколатлар доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
республика бож сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашиш;
бож қонунларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;
бож ишларини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашиш;
хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
божхона божлари, солиқлар ва бошқа божхона тўловларини ундириш;
республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиш ва самарали қўллаш;
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона текширувини таъминлаш;
республиканинг божхона чегараси орқали товар обороти ўтишини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шарт-шароитлар яратиш;
контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интелектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;
божхона статистикаси ва махсус божхона тизимини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини, манфаатдор вазирликлар ва идораларни божхона ишига тегишли масалалар бўйича ахборот билан таъминлаш;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва уни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;
кадрлар тўғри танланиши ва жой-жойига қўйилишини, ДБҚ органлари шахсий таркиби хизмат тайёргарлиги ва интизоми юқори даражада бўлишини таъминлаш;
божхона ташувчилари фаолияти, божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари иши, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ва божхона назорати остида қайта ишлов берилиши устидан назоратни таъминлаш;
божхона иши соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ва маслаҳатлар беришни ташкил этиш;
божхона органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, божхона атрофи инфраструктурасини ривожланишига кўмаклашиш;
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун асосида божхона органлари қандай хуқуқларга эга?
Қонуннинг 7-моддасида Божхона органлари ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда қандай хуқуқларга эга эканликлари кўрсатилган. Жумладан,
божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;
товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш;
банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш;
махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассисни ёки экспертни жалб этиш;
божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган божхона органларининг асосий вазифалари?
2018 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-502-сонли “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунда, сўнгги йилларда бўлаётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар, тизимдаги янгиликлар ва замон талабидан келиб чиқиб, божхона органларининг асосий вазифалари (маълум бир маънода қўшимча) белгилаб берилди.
Булар қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;
божхона тўловларини ундириш;
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари бузилишларининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;
фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш;
божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунга асосан божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш шатлари?
Қонуннинг 9-моддасида жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш шартлари баён этилган.
Бунда, божхона органи ходими махсус тайёргарликдан ўтиши, шунингдек жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий жиҳатдан яроқлилигини аниқлаш учун даврий текширувдан ўтиши шартлиги, махсус тайёргарликдан ўтган божхона органи ходимига эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тегишли рухсатнома берилиши белгилаб қўйилган.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида”ги Низомга асосан юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси органларининг функциялари?
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида”ги Низомга асосан юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси органларининг функциялари қуйидагича белгилаб берилди:
ягона божхона сиёсати амалга оширилишининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий механизмаларини ишлаб чиқади, уларнинг амалда қўлланилишини таъминлайди, божхона иши соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишида қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ишлаб чиқилишида қатнашиш, белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида божхона масалалари бўйича халқаро битимлар ва шартномалар тузади;
республиканинг божхона ҳудудида давлат хавфсизлигини, жамоат тартиби, инсон ҳаёти ва саломатлиги ҳимоя қилиниши, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофаза қилиниши, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашади;
белгиланган тартибда божхона назорати амалга оширилишини таъминлайди ва унинг шаклларини такомиллаштиради;
божхона қонунчилигига ва ўз ваколатлари доирасида-солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
божхона тартибга солиш воситалари қўлланилишини таъминлайди, божхона - тариф механизми ҳам шу жумлага киради, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли тартибга солиш усуллари, квоталаш нормалари, лицензиялаш ва декларация тақдим этиш ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида белгиланган тартибда қатнашади;
бож пошлиналари, солиқлар ва бошқа тўловлар давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга оширади;
божхона статистикаси методологиясини такомиллаштиради, божхона иши соҳасида статистика маълумотлари тўпланиши, уларга ишлов берилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади, республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга оширади ва таклифларни ишлаб чиқади;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисида ахборот тўпланиши ва ишлаб чиқилиши ҳамда автоматлаштирилган тизим жорий этилишини юритади, шунингдек божхона статистика маълумотларини тегишли идоралар ва манфаатдор органларга тақдим этади;
контрабанданинг, божхона қонунчилигининг, ўз ваколатлари доирасида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини мустақил равишда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқади ва қўллайди, шунингдек халқаро терроризмга ва Ўзбекистон аэропортларида халқаро фуқаро авиацияси фаолиятига ғайриқонуний аралашишга қарши курашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қўллайди;
божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ва қонунчиликка мувофиқ божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган божхона қоидалари бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини белгиланган тартибда қўллайди;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ республиканинг божхона чегараси орқали ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;
республиканинг ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар назорат остида етказиб берилишини амалга оширади;
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
айбдорларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалан божхона органлари ваколатлари доирасидан ташқарига чиққанда қонун бузилишлари фактлари бўйича материалларни тергов, суд органлари ва бошқа органларга топширади;
божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунийликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, божхона органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан тушган шикоятлар ва эътирозларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
божхона органларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи илмий-техник хизматлар, лабораториялар, ўқув марказлари, бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этади;
божхона органлари ходимларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ишлов бериш юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатнома беради;
халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашади, хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборотни ўзаро айирбошлайди;
божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, ташқи савдо юкларини божхона расмийлаштириши учун пунктлар тармоғини ва божхона инфраструктурасининг бошқа объектларини кенгайтириш ҳам шу жумлага киради;
ДБҚнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобига республикада божхона ишини ривожлантириш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлайди;
хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунга асосан божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш тартиби?
агар куч ишлатилмайдиган усуллар божхона органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида қайси холатларда жисмоний куч ишлатиш;
божхона органи ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида махсус воситаларни: хоналарни очиб кириш ва транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмаларини, қўлкишанларни, резина таёқларни, кўздан ёш оқизувчи моддаларни, шунингдек бошқа махсус воситаларни ва техникани қандай холларда қўллаш;
божхона органлари ходимлари ўқотар қуролни фақат қайси ҳолларда энг сўнгги чора сифатида қўллаш ҳуқуқига эга бўлишлари батафсил кўрсатилган.
“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунда божхона органларига юклатилган мажбуриятлар?
Бундан ташқари, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунида божхона органларига юклатилган вазифаларни ижро этиш билан бир қаторда қуйидаги мажбуриятлар ҳам юклатилди.
Яъни, божхона органлари:
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши;
божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;
божхона назоратини ташкил этиши;
товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;
ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши;
божхона органларида коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириши;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиши;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаши шартлиги кўрсатилган.
Давлат божхона қўмитаси органлари “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида”ги Низом асосида қандай ҳуқуқларга эга?
божхона ҳуқуқ бузилишларини аниқлашнинг техник ва махсус воситаларини қўллаш;
божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув олиб бориш;
божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни юритиш, бундай ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан божхона қонунчилиги бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши (қайта кўздан кечирилиши)ни ҳамда уларга ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этиш; товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш (қайта кўздан кечириш), етарлича асослар мавжуд бўлганда эса-жисмоний шахсларни шахсан кўздан кечириш;
бевосита божхона ҳуқуқ бузилишлари буюмлари ҳисобланган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмларни ушлаш ва олиб қўйиш;
экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) тўғрисида қарор қабул қилиш;
транспорт воситаларини мажбуран тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудини божхона органларининг рухсатисиз тарк этган денгиз, дарё ва ҳаво кемаларини қайтариш;
пломбаларни очиш, багажниклар, юк бўлмалари, транспорт воситалари кузовлари, контейнерлар ва бошқа транспорт тарасининг тамба қурилмаларини очиш;
мулкчилик шаклларидан қатъий назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг божхона назоратидан ўтиши керак бўлган товарлари ва транспорт воситалари турган ҳудудига ва биноларига тўсиқсиз кириш, шунингдек назорат қилиш божхона органларига юкланган фаолиятни амалга ошириш;
товарлар ва бошқа буюмлар пробалари ва намуналарини олиб қўйиш уларни тадқиқ (экспертиза) қилиш;
шахсдан унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан (мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар) божхона иши (назорати)ни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб счётларидан божхона тўловлари сўзсиз тартибда ўтказилиши тўғрисида, божхона тўловлари бюджетдан хўжалик юритувчи субъектлар счётига қайтарилиши тўғрисида банкларга ва бошқа молия-кредит муассасаларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
кўрсатиб ўтилган топшириқ кечиктирилган ёки бажарилмаган ҳар бир кун учун ўтказилиши ёки қайтарилиши керак бўлган божхона тўловлари суммасидан банклардан ёки бошқа молия-кредит муассасаларидан, шунингдек хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида божхона тўловлари тўлаш муддати кечиктириб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда 0,5 фоиз миқдорида пеня ундириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
божхона ва эркин омборларни, божсиз савдо дўконларини очиш, божхона ташувчилари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномалар бериш;
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини тўхтатиш тўғрисида белгиланган сабаблари кўрсатилган тақдимнома киритиш;
божхона назоратини амалга оширишга кўмаклашиш учун мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш;
ўз ваколатлари доирасида божхона назорати остидаги товарларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва ушбу товарларга тааллуқли ҳужжатларни текшириш.
Ахборот ҳақида тушунча беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |