Qonunlar: 1. Qonun; 2. Konstitutsiya; 3. Kodekslar.
Qonun osti hujjatlari: O‘z Res prez ning qaror, farmon, farmoyishlari;
O‘z Res Oliy Majlisining qaror, farmon, farmoyishlari;
O‘z Res Vazirlar Mahkamasining qaror, farmon, farmoyishlari;
Mahalliy birlashmalar, qo‘mitalarning qaror, farmon, farmoyishlari;
Божхона иши нима? Таъриф беринг.
Божхона иши – иқтисодий, тартибга солиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишга қаратилган, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган усуллар ва воситалар мажмуидир.
Божхона ишининг тузилмаси нималардан иборат?
Шундай қилиб, божхона иши тузилмаси божхона сиёсатини, жумладан божхона мақсадларини амалга оширишнинг қуйидаги воситалари билан ифодаланиши мумкин:
товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби ва шартлари.
божхона назоратини амалга ошириш.
божхона режимларини қўллаш.
ТИФни бож тарифлари воситасида тартибга солиш.
божхона расмийлаштирувини амалга ошириш;
божхона таъминловини қўллаш
валюта назоратини амалга ошириш
божхона тўловларини ундириш
божхона статистикасини юритиш;
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш;
божхона экспертизасини тайинлаш;
контрабандага ва божхона иши соҳасида бошқа жиноятларга қарши курашиш;
божхона ҳақида қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш;
ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш;
божхона соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш
Божхона назоратини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?
божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш;
жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш;
божхона кўригидан ўтказиш;
товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона томонидан идентификациялаш;
товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш;
ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини текшириш;
божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган ҳудудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш.
“Товар”деганда нима тушунилади?
Товар – божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси, бундан йўловчилар ва товарларни ташиш учун фойданиладиган транспорт воситаси мустасно.
Келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасига мансуб бўлган товар ёхуд божхона ҳудудида эркин муомалага чиқарилган ёки Божхона кодексига мувофиқ шундай мақомга эга бўлган товар Ўзбекистон товаридир;
Транспорт воситаси товар бўлиши мумкинми?
Do'stlaringiz bilan baham: |