3. Эркин савдо сиёсати («фритрейдерлик») – ташқи савдода чеклашларни энг оз даражагача камайтириш, яъни максимал даражада эркинлик бериш сиёсатидир. Одатда, ушбу сиёсат бозорда етакчи мавқега эга бўлган, ўз товарларининг хорижий товарлар рақобатига бардошлилигидан хавотирда бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан кучли ривожланган давлатлар томонидан юритилади. Агар импорт товарлари ички ишлаб чиқариш товарлари билан рақобат қила олмаса, ички бозорга таъсир кўрсатмаса, ички бозорни ҳимоя қилишнинг ҳожати бўлмайди ва бу ҳолда протекционизм сиёсати ўзини оқламайди.
4. Тақчил бозорни тўлдириш сиёсати – «тескари протекционизм»
Ушбу сиёсат миллий бозор ниҳоятда тақчил бўлган тақдирдагина самарали бўлади.
Бунда, импорт қилинадиган товарларга ҳеч қандай тариф ёки нотариф чоралари қўлланилмайди. Аксинча, зарур товарларнинг четга чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида, экспорт товарларига божхона божлари, акциз солиқлари ва турли маъмурий чоралар (квота, лицензия) қўлланилади.
«Тақчил бозорни тўлдириш сиёсати» нимани назарда тутади?
Тақчил бозорни тўлдириш сиёсати – «тескари протекционизм»
Ушбу сиёсат миллий бозор ниҳоятда тақчил бўлган тақдирдагина самарали бўлади.
Бунда, импорт қилинадиган товарларга ҳеч қандай тариф ёки нотариф чоралари қўлланилмайди. Аксинча, зарур товарларнинг четга чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида, экспорт товарларига божхона божлари, акциз солиқлари ва турли маъмурий чоралар (квота, лицензия) қўлланилади.
Ушбу сиёсатдан ХХ асрнинг 90-йиллари бошларида Ўзбекистонда хорижий товарларни жалб қилиш ва ички бозорни истеъмол товарлар билан тўлдириш мақсадида фойдаланилди. Собиқ СССР ҳудудида жойлашган товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги эски, режали алоқаларнинг барҳам топиши, янги мустақил давлатларни тушкунликка солиб қуйган товар ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши деярли барча товар бозорларида тақчилликни келтириб чиқарди. Бу даврга келиб Ўзбекистонга ҳам истеъмол товарларининг кириб келиши сезиларли даражада камайди ва аксинча, катта миқдорда истеъмол товарлари, айниқса озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистондан олиб чиқиб кетила бошланди. Бу ҳолат мамлакат ички бозорида тақчилликни келтириб чиқара бошлади ва кескин чоралар кўрилишини тақозо этди.
Импорт божларининг вақтинча бекор қилиниши, экспорт божларининг жорий этилиши, имтиёзли кредитлар бериш ва бошқа кўрилган маъмурий чоралар ички бозорда тақчиллик муаммосини ҳал этишга кўмаклашди.
Божхона сиёсатининг асосий принциплари нималар?
1. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормаларига қараганда устунлигини тан олиш принципи. Бу давлатнинг миллий ҳуқуқий тизимида халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормаларига қараганда устунлигини тан олиши. (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 2-моддаси)
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, Жаҳон Божхона Ташкилотига аъзо бўлиб кирганлиги Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ажралмас қисмига айланганлигини, божхона иши соҳасида муҳим жаҳон муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш учун катта имкониятлар очилганлигини англатади.
2. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган божхона сиёсатининг ягоналиги принципи. У жойларда турлича божхона сиёсати ўтказилиши эмас, балки, Ўзбекистон Республикасининг бутун божхона ҳудудида ягона божхона сиёсати татбиқ этилишини англатади.
3. Икки томонлама ва кўп томонлама халқаро алоқалар ўрнатилиши хамда ривожлантирилиши принципи. Ушбу принцип Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этишга интилиши орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида божхона иши умумқабул қилинган халқаро нормалар ва амалиёт билан уйғунлашиш ва бирхиллашиш йўналишида ривожланмоқда.
4. Ўз миллий давлат манфаатлари юқорилиги шароитида ўзаро манфаатлар ва савдо енгилликларини ҳар томонлама ҳисобга олиш принципи.
Иқтисодиётнинг барқарорлашуви муайян даражада ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазиятга ва қўшни мамлакатлардаги иқтисодий вазиятга боғлиқдир. Божхона сиёсати, агар у ҳамкор давлатларнинг жорий манфаатларини ҳисобга олса, муайян муросаларга борса, ўз самарадорлигини оширади. Бироқ, давлатнинг миллий хавфсизлиги, манфаатлари шубҳа остига қўйилиши мумкин эмас.
5. Камситмаслик принципи. Давлат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида божхона сиёсати воситалари орқали, кўпинча у ёки бу миллий бозорда чеклаш чораларидан фойдаланади. Ушбу чоралар камситмаслик шаклида амалга оширилиши керак, яъни барча қатнашувчи давлатларга нисбатан ўтказилиши, айрим мамлакатларга нисбатан танлаб ўтказилмаслиги зарур.
6. Демократизм принципи. Божхона сиёсатини ишлаб чиқишда ва уни ҳаётга жорий этишда демократизм принципи божхона иши соҳасида фуқароларнинг, хўжалик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланиши тақозо этади. Божхона органлари уларга юкланган вазифаларни бажаришда жамоат тартибини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига, инсон ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, атроф муҳит ҳимояси, ташқаридан олиб кириладиган турли сифатсиз ва ноқонуний товарлардан истеъмолчиларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.
«Демократизм принципи» нимани тақозо этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |