Ахборот – бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, маълумот. Ахборот ҳажмининг ортиб кетиши ХХ асрнинг ўрталарига тўғри келади. Инсонга ахборотлар оқими оқиб кела бошлаб, унга ахборотлардан тўлиқ ҳолда фойдаланиш имкониятларини чегаралаб қўйди. Ҳар куни келаётган ахборотлар оқимида мўлжал олиш қийинлашиб борди. Вужудга келаётган катта ҳажмдаги ахборотларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижалари акс этган ҳужжат, ҳисобот, диссертация, доклад ва бошқаларнинг сонини кескин ортиб бориши;
инсон фаолиятининг турли соҳалари бўйича даврий нашрлар сонининг доимий равишда ортиб бориши;
турли кўринишдаги (метеорологик, геофизик, тиббиёт, иқтисодий ва бошқалар) ахборотларнинг кўпайганлиги.
Ахборотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича инсоннинг чегараланган имкониятлари билан сақланаётган катта ҳажмдаги ахборотлар ўртасида қарама-қаршилик вужудга келади. Олдинлари билимлар ҳажми аста-секинлик билан ўзгарган бўлса, 1900-йилга келиб ҳар 50 йилда, 1950-йилда эса ҳар 10 йилда, 1970 йилга келиб ҳар 5 йилда ва 1990-йилдан бошлаб ҳар йили икки баробарга ортиб бормоқда.
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга қаратилган қайси Ўзбекистон Республикаси Қонунларини биласиз?.
Мамлакатимизда хам мустақилликка эришилгандан кейин ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Бу йўналишда кўплаб қонунлар қабул қилинди.
Жумладан:
1992 йил 13 январдаги “Алоқа тўғрисида”ги;
2002 йил 12 декабрдаги “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги;
2003 йил 11 декабрдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги;
2003 йил 11 декабрдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги;
2004 йил 29 апрелдаги “Электрон ҳужжат алмашинуви тўғрисида”ги;
2004 йил 29 апрелдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги;
2011 йил 31 декабрдаги “Телекоммуникациялартўғрисида”ги;
2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги
2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”;
2015 йил 23 майдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири;
2015 йил 9 декабрдаги "Электрон ҳукумат тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларини кўрсатишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот техник сиёсати Концепцияси нима?
Аввало, Ўзбекистон божхона органларида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этилишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги “Божхона идоралари фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги ПҚ-302-сон Қарори пойдевор бўлди десак муболаға бўлмайди. Ушбу Қарор билан божхона идоралари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича бир қатор вазифалар юкланди.
Юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат божхона қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот техник сиёсати Концепцияси” ишлаб чиқилди ва ДБҚ Ҳайъатининг 2006 йил 27 июлдаги 4/6-сонли қарори билан тасдиқланди.
Концепция қуйидаги йўналишларда иш олиб боришни кўзда тутган эди:
ДБҚнинг ягона ахборот узатиш тизимини яратиш.
ДБҚнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини шакллантириш.
Маълумотлар хавфсизлиги ва уларни муҳофаза қилиш тизимини яратиш.
Божхона комплекслари ва постларини замонавий божхона назорати техник воситалари билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари нима?
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида “божхона пости – ҳудудий божхона бошқармаси – Давлат божхона қўмитаси” занжири бўйича ахборотларни реал вақт миқёсида йиғиш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган 52 та ахборот тизимлари яратилиб, амалиётга жорий қилинди.
Мазкур ахборот тизимлари божхона фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олган бўлиб, божхона расмийлатирув жараёнларини ажралмас қисмига айланди.
Халқаро ташкилотлар ҳақида тушунча беринг.
Бутунжаҳон божхона ташкилоти қандай ташкилот?
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳақида нималар биласиз?
Бутунжаҳон савдо ташкилотининг аҳамияти ва ўрни нималардан иборат?
МДҲга аъзо давлатлар Божхона хизматлари раҳбарлари Кенгаши ҳақида маълумотлар беринг.