Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси – жойларда тезкор-қидирув фаолиятни ташкил этиш ва назорат қилиш, божхона чегаралари орқали товар ва транспорт воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашнинг замонавий методларини жорий этиш, бу соҳада бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни ташкил этиш каби масалалар билан шуғулланади.
Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
божхона органларида божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи юқори бўлган товар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини назорат қилиш учун куч ва воситаларни жамлашни назарда тутувчи хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини;
хавфи юқори бўлган, шу жумладан дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш ва тасодифий танлов асосида товар партияларини божхона назорати учун мақсадли танлаб олиш методологиясини;
виждонли ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини аниқлаш, уларга нисбатан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини қўллашнинг тартиб ва мезонларини ишлаб чиқиш хамда такомиллаштириб бориш.
ДБҚ ҳудудий бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқларини вазифасига тайинлаш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.
Давлат божхона қўмитаси Ҳайъати қандай ташкил этилади ва тасдиқланади?
Давлат божхона қўмитасида қўмита Раиси, унинг ўринбосарлари ва ДБҚнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда 9 кишидан иборат ДБҚ Ҳайъати ташкил этилган. Ҳайъат аъзоларининг таркиби ДБҚ Раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Давлат божхона қўмитасининг таркибий тузилмалари?
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология маркази божхона органларидир.
Давлат божхона қўмитаси Рахбарияти томонидан Марказий аппарат бошқармалари қандай тартибда назорат қилинади?
ДБҚ Раисига ва унинг 4 нафар ўринбосарларига Марказий аппарат бошқармалари назорат олиб бориш учун бириктирилган. ДБҚ Раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ўзларига бириктирилган бошқармалар фаолияти устидан доимий назорат олиб борилади, мунтазам равишда уларнинг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли топшириқлар берилади.
Божхона назоратини ташкил этиш ҳамда Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармаларининг асосий функционал вазифалари нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |