Божхона ишининг илк элементлари тарихда қачон пайдо бўлган?



Download 52,51 Kb.
bet4/12
Sana23.02.2022
Hajmi52,51 Kb.
#183135
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
bojxona ishi

Демократизм принципи. Божхона сиёсатини ишлаб чиқишда ва уни ҳаётга жорий этишда демократизм принципи божхона иши соҳасида фуқароларнинг, хўжалик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланиши тақозо этади. Божхона органлари уларга юкланган вазифаларни бажаришда жамоат тартибини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига, инсон ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, атроф муҳит ҳимояси, ташқаридан олиб кириладиган турли сифатсиз ва ноқонуний товарлардан истеъмолчиларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.

  1. Божхона ишининг қандай асосий конунларини биласиз?

Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси (1997 й., 2015 й.), Ўзбекистон Республикаси “Бож тарифи тўғрисида”ги қонуни (1997 й., 2015 йил янги тахрирдаги Божхона Кодексига киритилган), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонуни (1997 й., 2018 й.) шулар жумласидандир.
Ушбу қонунлардан ташқари, божхона иши жараёнига бевосита алоқадор бўлган ва божхона ишининг турли соҳаларида амал қилиниши шарт бўлган бошқа бир қатор қонунлар ҳам мавжуд. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси,
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекси
Ўзбекистон Республикаси “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонуни,
Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни ва бошқалар.

  1. «Давлат божхона хизмати тўғрисидаги» Қонуннинг мохияти нимада?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августда бўлиб ўтган IX сессиясида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги дастлабки Қонуни қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472–I-сонли Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2018 йил 18 октябрда ЎРҚ-502-сонли Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасида ягона божхона сиёсатини амалга ошириш ва унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган божхона органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Қонун 6 та боб, 37 та моддадан иборат.
Ушбу қонунда божхона органлари, уларга юклатилган асосий вазифалар, берилган ҳуқуқлар, мажбуриятлар, божхона органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш, уларга махсус унвонлар бериш, божхона органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги ва уларнинг моддий таъминоти ўз аксини топган.

  1. Божхона кодексининг мохияти нимада?

Божхоначилар учун энг асосий ва дастуриламал бўлган ҳужжат – бу Божхона кодексидир. Божхона кодекси Ўзбекистон Республикасида божхона ишини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади.
Дастлабки Божхона кодекси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 548-I-сон Қонуни билан тасдиқланган ва 1998 йил 1 мартдан амалга киритилган.
Дастлабки Божхона кодекси 11 та бўлим ва 198 та моддадан иборат бўлган хамда амалда бўлган давр мобайнида унга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Божхона кодексининг турли бўлимлари ижроси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётидаги хамда қонунчилигидаги ислоҳотлар ва янгиликларни ҳисобга олган холда, 2015 йил Божхона кодексининг янги тахрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа амалда бўлган божхона кодексидан ҳажм жиҳатдан кенгроқ ва мазмун жиҳатдан мукаммалроқ бўлди. Янги тахрирдаги Божхона Кодекси “Бож тарифи тўғрисида”ги қонунни ва бир қатор қонуности хужжатларини ўз ичига қамраб олди.
Ўзбекистон Республикаси Янги тахрирдаги Божхона кодекси 2015 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиясида тасдиқланди хамда 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон Қонун билан 21 апрелдан амалга киритилди.

Download 52,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish