Божхона ишининг илк элементлари тарихда қачон пайдо бўлган?
Тарихий манбаларга кўра, божхона ишининг дастлабки элементлари эрамиздан олдинги 3-2 минг йилликлардан бошлаб шакллана бошлаган.
Қадимда энг дастлабки божларнинг пайдо бўлишига нималар сабаб бўлган?
Албатта бунинг асосий сабабларидан бири қадимги шахарлар ва давлатлар ўртасида савдо алоқаларнинг шаклланишидир. Инсониятнинг турғун хаётга ўтиши, қадимий цивилизацияга эга бўлган ерларда давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ортиқча товарларни сотиш ёки алмаштириш эхтиёжларининг юзага келиши савдо алоқаларининг ривожланишига олиб келди.
Дастлаб божлар қаерларда пайдо бўлган ва улар қандай аталган?
ер эгалари (феодаллар) томонидан уларнинг ерлари оркали ўтувчи карвонлардан солиқлар ундирила бошланган. Бу каби солиқлар божнинг қадимги кўринишларидан бири эди. Кейинчалик уларни шаҳарлар хокимлари ҳам ундириб ола бошлади, давлатлар пайдо бўлгандан кейин эса бож ундириш хазинани тўлдиришнинг қулай воситасига айланди. Мисол учун, эрамиздан аввалги П минг йиллик бошларида деярли бутун қадимги дунёнинг марказига айланган Вавилон (Бобил)да барча товарлар шаҳарга олиб кирилишида кўздан кечирилар ва улардан бож ундирилар эди.
Навкратис стелласи нима?
Навкратис стеласи - қадимги Мисрнинг божхонага оид диққатга сазовор ёдгорликларидан бири. Юнонча Ναύκρατις – сўзи “кемалар устидан ҳукмронлик ўрнатган шаҳар” маъносини билдирган. Навкратис Нилнинг ғарбий дельтасида жойлашган порт шаҳри бўлиб, асосан юнонлар билан ташқи савдо ишлари амалга оширилган.
Бу стелада Миср фиръавни Нектанеб II (эр.ав. 360-343-й.й.) фармони акс эттирилган. Унда Навкратис шаҳри орқали олиб келинган товарнинг ўндан бир улуши миқдорида бож ундириш ва Саис шаҳрида жойлашган Миср маъбуди Нейт шарафига қурилган ибодатхона ҳисобига ўтказиш шартлиги белгилаб қўйилган.
Қадимги Римда бож йиғувчилар қандай аталган?
Қадимги Римда божни ўзига тўқ обрўли одамлар ва “публиканлар” деб аталувчи суворийлар табақасидан тузилган гурухлар йиғар эди. Йиғилган божлар публиканлар томонидан давлат хазинасига топширилар эди.
Амир Темур даврида божхона сохасида кандай мухим ишлар қилинган?
Амир Темур олдинги кўп йиллик урушлар ва кўчманчиларнинг босқинлари туфайли деярли тўхтаб қолган Буюк Ипак йўлидаги савдо ҳаракатини қайта тиклади. Амир Темурнинг Буюк Ипак йўли туфайли савдони ривожлантириш, унинг хавфсизлигини батамом таъминлаш, атрофини ободонлаштириш, савдогарлар учун шарт-шароитларни яратиш, унда Марказий Осиё аҳамиятини кучайтириш борасида ишлари айниқса диққатга сазовордир
Божлар қаерларда ундирилган?
Амир Темур даврида божларни тартибга солувчи ҳужжатлар хам ишлаб чиқилиб, уларга қаттиқ амал қилинган. Давлат чегараларига қалъалар қурдирилиб, карвонлар ўша ерда кутиб олинган. Улар карвонсаройларга жойлаштирилиб, шу ерни ўзида божлар ундирилган
Бож ундирилганлигини билдирувчи кандай белги жорий этилган?
Бож тўланганлигини ёки юкларга имтиёз берилганлигини билдирувчи тамға босиш тажрибаси айнан Амир Темур даврида жорий қилинган. Бугунги кунда рус тилида қўлланилиб келинаётган “таможня” сўзи “тамға”, “тамғалаш” сўзларидан келиб чиққанлиги тарихий ҳужжатлардан маълум..
Қизил тамға” қандай товарларга босилган?
Амир Темур даврида «қизил мол» бождан озод килинган эди. Бундай товарлар уларга илова қилинган ҳужжатлар, яъни роҳномалар оддий муҳр билан эмас, балки шоҳона қизил муҳр билан тасдиқланганлиги боис «қизил мол» деб аталган
Туркистон божхона округини ташкил этилиш жараёнлари?
Закот бошқармаси қачон ташкил бўлди ва унинг вазифалари?
1872 йил 1 апрелдан Туркистон генерал-губернаторлигининг Закот бошқармаси (бож тўловлари ҳам закот деб юритилган) ташкил этилиб, эндиликда божхонага оид фаолиятни амалга ошириш унга юкатилган.
”Паттакесар” божхона пости ташкил этилиши?
1892 йили Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Чор Россияси ягона божхона тизимига қўшиб олиниб, божхона чегараси Бухоро-Афғон чегарасига ўтказилган ҳамда 1895 йилда Термиз шаҳрида «Паттакесар» божхона пости ташкил этилган. Ушбу пост Афғонистон билан чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, чегарадан ўтган юклардан бож олиш ва божхона назоратини амалга ошириш билан шуғулланган.
Шўролар даврида божхона сохасида қандай ўзгаришлар бўлди?
1984 йилда Афғонистонга юборилаётган ҳарбий юклар назоратини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳри яқинида «Тузель» божхона пости, Фарғона шаҳрида «Фарғона» божхона пости ташкил этилди.
Бу вақтга келиб Термиз божхонаси ва унга бўйсунувчи Айритом божхона пости фаолият олиб борар эди 1988 йилда «Тошкент божхонаси» ва бошқа божхона постлари негизида Ўзбекистон ССР божхонаси ташкил этилди
1988-89 йилларда Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Қарши, Гулистон, Жиззах, Қўқон, Навоий, Урганч, Чирчиқ ва Олмалиқ шахарларида божхона постлари ишга тушди
1917 йилдаги революциялар натижасида Чор Россияси инқирозга учради ва хокимият Шўролар қўлига ўтди
Шўролар (Советлар) ҳукумати таркибида Саноат ва Савдо халқ комиссариати тузилди ва божхона тизими Божхона бошқармаси сифатида унинг таркибига киритилди. Кейинчалик «Ташқи савдо халқ комиссарлиги» деб аталди
1921 йил 24 декабрдаги Ташқи савдо халқ комиссар-лигининг 133-сонли буйруғига асосан Божхона бошқармаси Бош божхона бошқармасига айлантирилди. Ўша даврда унинг таркибида 8 та божхона округи бўлиб, улардан биттаси Туркистон божхона округи эди.
Тошкент аэропортида қачон ва нима сабабдан божхона пости ташкил этилди?
ХХ аср 50-йилларида Тошкент шаҳрининг аэропорти СССРнинг жанубий дарвозаси ҳисобланиб, юк ва йўловчи авиацияси ривожланиши натижасида чет элдан келаётган самолётлар Тошкент аэропортига қўниб ўтадиган бўлди. Тошкент орқали транзит ҳаво йўллари очилиши муносабати билан 1959 йил 14 апрелда СССР Ҳаво транспорти вазирлигининг буйруғига кўра, Тошкент аэропортида алоҳида божхона пости ташкил қилинди. Янги ташкил этилган Тошкент аэропорти божхона постида дастлаб атиги 3 та ходим ишлаган
”Ўзбекистон ССР божхонаси” қачон ташкил бўлди ва у қай даражада мустақил фаолият олиб борган?
1988 йилда «Тошкент божхонаси» ва бошқа божхона постлари негизида Ўзбекистон ССР божхонаси ташкил этилди.
Мустақиллик қўлга киритилгандан кейин давлат рахбарияти томонидан энг аввал қандай тадбир амалга оширилди?
1991 йилнинг сентябрида Республика Ички ишлар вазирлиги ҳузурида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича Инcпекция» ташкил этилди.
Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки божхона органи қачон ташкил этилди?
1991 йил 25 октябрда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-284-сонли Фармони билан мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки божхона органи Божхона қўмитаси ташкил этилди.
Мазкур фармонга биноан, Божхона қўмитасининг штатлар сони 415 нафар қилиб белгиланди.
Божхона қўмитасининг биринчи Раиси этиб Эркин Муяссарович Жўраев тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси қачон ташкил этилди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги ПФ-451-сонли Фармони асосида, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан товар-моддий бойликларнинг ноқунуний олиб чиқиб кетилишини олдини олиш бўйича Инспекция»си бирлаштирилиб, Давлат божхона қўмитаси ташкил этилди.
Божхона институтининг ташкил этилиш тарихи ва сабаблари?
2018 йил 2 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3995-сонли Қарорига асосан Олий ҳарбий божхона институти Божхона институти этиб қайта ташкил этилди Божхона органлари учун малакали миллий кадрларни тайёрлаш, божхона ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда божхона ишини такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш Божхона институтининг асосий вазифалари этиб белгиланган. Институтда ушбу вазифаларни таъминлаш мақсадида “Божхона иши” ва “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультетлари ташкил этилган
Хизмат вазифасини бажариш вақтида халоқ бўлган қахрамон божхоначилар ҳақида нималар биласиз?
Саидакбар Нажимов, Равшан Қодиров, Бурҳон Қўчқоров, Ботир Давлатов, Қўлдошали Рўзибоев, Тўхтамиш Холлиев, Саидаҳмад Тошхўжаев, Алишер Ҳаққулов, Ойбек Қоматов, Амангелди Кдиров, Шухрат Иноятов сингари мард ва жасур божхона ходимлари Ватан манфаатларига садоқатларини намоён этдилар, бунинг эвазига эса мангуликка қадам қўйдилар. Хуқуқбузарлар республикадан ёнилғи-мойлаш материаллари, рангли металлар, пахта ва бошқа товар-моддий бойликларни контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетишга уриндилар. Ашаддий жиноятчилар билан тенгсиз курашда божхона хизматининг юқорида номлари қайд этилган 11 нафар жасур зобити ҳалок бўлди.
Божхона сиёсатининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Божхона сиёсатининг асосий вазифаларидан қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
миллий иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига кўмаклашиш;
мамлакат халқ хўжалигининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш;
ички бозорни ҳимоя қилиш;
мамлакатнинг савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш;
давлат бюджети даромадларининг ўсишини таъминлаш;
давлатнинг савдо-сиёсий негизларини мустаҳкамлаш;
хорижий давлатлар ва улар иттифоқларининг камситувчи ҳатти-ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш;
корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишига, товарлар экспортига кўмаклашиш.
Божхона сиёсатининг асосий принциплари?
1. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормаларига қараганда устунлигини тан олиш принципи. Бу давлатнинг миллий ҳуқуқий тизимида халқаро ҳуқуқ нормаларининг ички давлат нормаларига қараганда устунлигини тан олиши. (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 2-моддаси)
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, Жаҳон Божхона Ташкилотига аъзо бўлиб кирганлиги Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ажралмас қисмига айланганлигини, божхона иши соҳасида муҳим жаҳон муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш учун катта имкониятлар очилганлигини англатади.
2. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган божхона сиёсатининг ягоналиги принципи. У жойларда турлича божхона сиёсати ўтказилиши эмас, балки, Ўзбекистон Республикасининг бутун божхона ҳудудида ягона божхона сиёсати татбиқ этилишини англатади.
3. Икки томонлама ва кўп томонлама халқаро алоқалар ўрнатилиши хамда ривожлантирилиши принципи. Ушбу принцип Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этишга интилиши орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида божхона иши умумқабул қилинган халқаро нормалар ва амалиёт билан уйғунлашиш ва бирхиллашиш йўналишида ривожланмоқда.
4. Ўз миллий давлат манфаатлари юқорилиги шароитида ўзаро манфаатлар ва савдо енгилликларини ҳар томонлама ҳисобга олиш принципи.
Иқтисодиётнинг барқарорлашуви муайян даражада ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазиятга ва қўшни мамлакатлардаги иқтисодий вазиятга боғлиқдир. Божхона сиёсати, агар у ҳамкор давлатларнинг жорий манфаатларини ҳисобга олса, муайян муросаларга борса, ўз самарадорлигини оширади. Бироқ, давлатнинг миллий хавфсизлиги, манфаатлари шубҳа остига қўйилиши мумкин эмас.
5. Камситмаслик принципи. Давлат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида божхона сиёсати воситалари орқали, кўпинча у ёки бу миллий бозорда чеклаш чораларидан фойдаланади. Ушбу чоралар камситмаслик шаклида амалга оширилиши керак, яъни барча қатнашувчи давлатларга нисбатан ўтказилиши, айрим мамлакатларга нисбатан танлаб ўтказилмаслиги зарур.
6. Демократизм принципи. Божхона сиёсатини ишлаб чиқишда ва уни ҳаётга жорий этишда демократизм принципи божхона иши соҳасида фуқароларнинг, хўжалик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланиши тақозо этади. Божхона органлари уларга юкланган вазифаларни бажаришда жамоат тартибини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига, инсон ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофазаси, атроф муҳит ҳимояси, ташқаридан олиб кириладиган турли сифатсиз ва ноқонуний товарлардан истеъмолчиларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.
Божхона сиёсатини ташкил этувчи қандай иқтисодий асосларни биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |