декларациялаш БКнинг 89-моддаси моддасига мувофик Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ёки божхона режими ўзгартилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек бошка товарлар ва транспорт воситалари учун конун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда божхона органига декларация топширилиши лозим.
Декларациялаш- товарлар ва транспорт воситаларини муайян божхона режими остига жойлаштириш бўйича ва бошланиши асосий божхона расмийлаштируви бошланадиган пайт бўлган бундай режим амал килиши тугалланилиши бўйича тартибнинг таркибий кисми ҳисобланади. Декларациялашнинг асосий вазифаси – асосий божхона расмийлаштирувини таъминлашдир.
Декларациялаш товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги, улар жойлаштириладиган божхона режими ҳакидаги аник маълумотларни, божхона максадлари учун зарур бўлган бошка маълумотларни белгиланган шаклда баён этиш оркали амалга оширилади.
Декларациялашнинг шакли ва тартиби, шунингдек божхона декларациясида кўрсатилаган маълумотларнинг рўйхати конун ҳужжатларидва белгиланади (БКнинг 90-моддаси).
Хозирги вактда декларациялашнинг уч шакли назарда тутилган:
Оғзаки шакли (бир катор ҳолларда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан);
Ёзма шакли (декларациялашнинг асосий шакли);
Маълумотларни ахборотнинг магнитда жойлаштириладиган кўринишда машина ўкийдиган килиб узатиш шакли (божхона юк декларациясидан фойдаланилган ҳолда декларациялаш ҳоллари ёзма шакл билан биргаликда фойдаланилади).
БКнинг 91-моддасига мувофик, товарлар учун товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётган божхона органига декларация топширилади.
Товарларни ташийдиган транспорт воситалари товарлар билан бир вактда декларацияланади.
Юксиз транспорт воситалари ва йўловчиларни ташиётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вактида декларацияланади.
Денгиз, дарё ва ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидаги ўзи етиб келган порт ёки аэропорт ёхуд Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидаги ўзи жўнаб кетган порт ёки аэропортда декларацияланади.
БКнинг 92-моддаси билан божхона декларацияси божхона органлари томонидан белгиланган муддатларда топширилиши белгиланади. Бу муддатлар товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилган кундан эътиборат ўн беш кундан ошмаслиги лозим.
Жисмоний шахслар томонидан нотижорат максадларидаги товарларни кўл юки ва багаж ҳолида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтишда божхона декларацияси товарларни кўрсатиш билан бир вактда амалга топширилади.
Божхона ҳудудига кириб келаётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин кўпи билан уч соат, божхона ҳудудидан чикиб кетаётган транспорт воситалари эса Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтишига кўпи билан уч соат колганда декларацияланади.
Юкорида кўрсатилган муддатлар божхона органлари белгилайдиган тартибда ва шартларда узайтирилиши мумкин.
Шуни назарда тутиш керакки, ушбу муддатлар, шунингдек божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар божхона органига такдим этилишини белгилайди, улар билан биргаликда божхона декларацияси топширилиши керак.
Божхона органи божхона декларациясини кабул килишни рад этишга ҳакли эмас.
Божхона декларацияси кабул килинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб, у юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади (БКнинг 93-моддаси).
қабул килиш деганда, белгиланган тартибга мувофик амалга ошириладиган божхона декларацияси кабул килинишини расмийлаштириш тартиби тушунилади. Божхона юк декларациясининг кабул килиниши божхона органи мансабдор шахслари томонидан унда баён килинган маълумотларни текшириш бошлангунга кадар амалга оширилади.
БКнинг 94-моддасига мувофик божхона декларациясини такдим этиш билан бир вактда божхона органига бошка зарур ҳужжатлар ҳам топширилади. Божхона органи божхона декларацияси ва такдим этилган ҳужжатларда баён этилган маълумотларни текшириш учун кўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳакли. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар ва кўшимча маълумотлар рўйхати конун ҳужжатлари билан белгиланади.
Божхона органи етишмаётган ҳужжатлар ва маълумотларни такдим этиш муддатларини белгилашга ҳакли.
Божхона органининг рухсати билан халкаро ташишларда кўлланиладиган чет тилларда тузилган ҳужжатлар такдим этилиши мумкин.
Божхона декларацияси кўрсатилган маълумотлар божхона органининг рухсати билан декларант томонидан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши, топширилган божхона декларацияси эса кайтариб олиниши мумкин.
Ўзгартириш, тўлдириш ёки кайтариб олиш факатгина:
товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш бошлангунига кадар;
кўрсатилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги божхона органи томонидан аниклангунига кадар амалга оширилиши мумкин.
Божхона декларациясини ўзгартириш ёки тўлдириш унинг амал килиш доирасини кенгайтириши ёки торайтириши мумкин эмас.
Божхона органларининг мансабдор шахслари ўз ташаббуси билан, шахснинг топшириғи ёки илтимосига биноан ёзма божхона декларациясини тўлдиришга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдиришга ҳакли эмас, божхона органларининг ваколатига киритилган маълумотларни божхона декларациясига киритиш ҳоллари, шунингдек агар машинада ишлов бериш учун фойдаланиладиган кодли маълумотлар божхона декларациясида кодсиз кўринишда мавжуд бўлса, кодли маълумотларни ўзгартириш ёки тўлдириш бундан мустасно (БКнинг 95-моддаси).