Дастлабки операциялар - товарлар ва транспорт воситаларини божхонада расмийлаштиришнинг таркибий кисми бўлиб, улар биргаликда дастлабки божхона расмийлаштирувини ифодалайди. Улар асосий божхона расмийлаштирувидан, товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режими остида жойлаштирилишидан олдин амалга оширилади.
Асосий божхона расмийлаштируви бошланишидан олдин ва товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилишидан олдин божхона режимига тааллукли барча ҳаракатлар дастлабки операцияларга тегишли бўлади. Масалан, божхона тўловларини таъминлаш сифатида пул маблағларининг божхона органи депозитига ўтказилиши, вактинчалик декларациялар расмийлаштирилиши, ички божхона транзити тартиби, товарларни вактинча саклаш учун омборга жойлаштириш ва бошкалар бунга мисол бўлади.
Дастлабки операциялар чоғида божхона органлари дастлаб божхона расмийлаштирувини амалга оширадилар. Бу расмийлаштирув бундай олиб кириш ва олиб чикиш ман этилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чикишга йўл кўймасликка, шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини божхона максадлари учун бирхиллаштиришга каратилган бўлади.
БКнинг 84-моддасига мувофик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда ташувчи божхона чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида божхона органини хабардор килади.
Товарлар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташкарига олиб чикилаётган товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс бу товарлар ва транспорт воситаларини олиб чикиш нияти тўғрисида божхона органларини олдиндан хабардор килади. Божхона органи хабарномани кайд этади ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ҳамда транспорт воситалари келтирилиши лозим бўлган вакт ва жойни тайин килади. Агар товарларни олиб ўтувчи шахс ушбу хабарни етказмаса, бу вазифа ташувчи зиммасига юклатилади.
БК ушбу моддасининг талаблари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган порт ёки аэропортда тўхтамай божхона ҳудудини кесиб ўтадиган денгиз, дарё ва хаво кемаларига нисбатан кўлланилмайди.
Хабарноманинг асосий вазифаси - Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш ва уларни божхонада расмийлаштириш.
84 – моддада назарда тутилган хабарнома берилганидан кейин ташувчи БК талабларига риоя этган ҳолда товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни божхона органига белгиланган жойга етказиб келтириши ва келганидан кейин шу жойда туриши шарт (БКнинг 85-моддаси).
Товарлар, транспорт воситалари ва уларга ҳужжатларни етказиб бериш йўналиш ва ташиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда божхона органи томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
Агар товарлар, транспорт воситалари ва уларга доир ҳужжатларни етказиб беришда ташувчи ҳалокат ёки енгиб бўлмайдиган куч таъсири остида БК нинг 85 – моддасида назарда тутилган мажбуриятларни бажара олмаса, у товарлар ва транспорт воситаларининг сакланишини таъминлаш ва улардан рухсат берилмаган фойдаланишга йўл кўймаслик чораларини кўради ҳамда ушбу ҳолатлар, товарлар ва транспорт воситалари турган жой тўғрисидаги энг якин божхона органига зудлик билан хабар беради, шунингдек божхона органининг мансабдор шахсини ушбу товарлар ва транспорт воситалари турган жойга олиб келади.
Божхона органи божхона назроратини амалга ошириш учун зарур бўлган чора тадбирларни белгилайди. Ташувчи кўрадиган харажатлар божхона органи томонидан копланмайди.
Товарлар ва транспорт воситалари етказиб келтирилган жойда божхона органига кўрсатилади, улага тегишли ҳужжатлар топширилади. Кўрсатиш товарлар ва транспорт воситалари келтирилганидан кейин кечи билан 30 минут ичида, товарлар ва транспорт воситалари божхона органининг иш вактидан ташкари пайтда етказиб келтирилган такдирда, божхона органининг иш вакти бошланганидан кейин кўпи билан 30 минут ичида улар келтирилганлиги ҳакида хабар килишдан иборатдир (БКнинг 86-моддаси).
Товарлар кўрсатилганидан кейин товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари товарларни божхона режимига жойлаштириш максадида божхона органининг рухсати билан улардан намуналар ва нусхалар олишлари мумкин.
Тайин килинган жойга божхона органининг иш вактидан ташкари пайтда келтирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати зонасида жойлаштирилади.
БКнинг 86-моддаси талабларида назарда тутилган ҳаракатлар ёки ҳолатлар окибатида вужудга келган ташувчининг харажатлари ташувчининг ўз ҳисобига ёзилади ва божхона органлари томонидан копланмайди.
Товарлар ва транспорт воситаларини улар етказиб бериладиган жойда такдим этишнинг асосий вазифаси – божхона назорати амалга оширилишини таъминлаш ҳамда товарлар ва транспорт воситаларини улар етказиб берилган фаолият минтакасидаги божхона органида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш.
БКнинг 87-моддасига мувофик, товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунга кадар киска декларация кўлланилиши мумкин.
Божхона органининг рухсати билан киска декларация сифатида транспорт, тижорат ҳужжатлари ва бошка ҳужжатлардан, шу жумладан халкаро ташишларни амалга ошириш чоғида кўлланиладиган, чет тилларда тузилган ҳужжатлардан фойдаланилиши мумкин.
қиска декларация ташувчи томонидан товарлар ва транспорт воситаларини кўрсатиш билан бир вактда ёки божхона органининг рухсати билан товарлар ва транспорт воситалари кўрсатилганидан кейин йигирма тўрт соат ичида топширилади. Агар товарлар кўрсатилган муддат ичида муайян божхона режимига жойлаштирилса, киска декларация топширилмайди.
Ташувчи томонидан киска декларация топшириш ваколати берилган шахс бўлмаса, капитан, ҳайдовчи ёки транспорт воситасини бошкарувчи бошка шахс божхона органлари учун шундай шахс деб ҳисобланади.
Ташувчининг вакили киска декларацияни расмийлаштиришда божхона органларига ёрдам кўрсатиши шарт.
қиска декларациянинг шакли, унда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхати ва уни бериш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади.
қискача декларацияни кўллаш ташувчининг мажбурияти эмас, балки унинг ҳукуки ҳисобланади, вактинча саклаш омборидан фойдаланиш тартиби ёки регламентига мувофик ёки божхона органининг талабига кўра унинг кўлланилиши мажбурий ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно.
Товарлар ва транспорт воситалари муайян божхона режимига жойлаштирилгунга кадар товарлар ва транспорт воситалари учун божхона органлари олдида, шу жумладан бож тўловларини тўлаш учун ташувчи жавоб беради, БКнинг 84-моддаси иккинчи кисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.