Божлар ва йиғимларни ҳисоб чикиш ва тўлаш одатда, божхона декларацияси такдим этилган ва божхона расмийлаштируви амалга оширилган божхона муассасасида ўтказилади. Бирок, божхона маъмурлари бож ва йиғимлар тўланадиган бошка муассасани ҳам кўрсатишлари мумкин. қоидага кўра, божлар ва йиғимлар божхона маъмурлари товарни ўтказганга кадар тўланади. Бирок, халкаро амалиётда ушбу жиҳатларни каттик кўллаш кабул килинмаган. Кўплаб мамлакатларнинг божхона коидалари бож тўловчининг илтимосига кўра бож ва йиғимлар тўланиши кечитирилишига йўл кўяди. Бундай амалиёт, жумладан, мунтазам равишда товарларни импорт килувчи шахсларга нисбатан амал килади. Божхона муассасалари бож тўланишини кечиктиришга рухсат берар экан, тўловчидан тўловчидан кафолат ёки таъминлашни талаб килиши мумкин.
Бож ва бошка йиғимлар тўланадиган сана турли мамлакатлар конунчилиги томонидан турлича белгиланади:
А). Божхона декларацияси берилишининг рўйхатдан ўтказилган санаси бўйича ;
Б). Божхонада кайд этилган божхона декларацияси кабул килинган санаси бўйича;
В). товар божхонага ҳакикатда такдим этилган сана бўйича (баъзан – текшириш санаси бўйича).
Бож тўланганлигини тасдиклаб, божхона декларацияси нусхасига белги кўяди. Ушбу нусха декларантда колади ёки унга бож тўланганлигини тасдикловчи ҳужжат берилади.
Ички истеъмол ёки экспорт учун божхона томонидан товарнинг чикарилиши ўзида божхона расмийлаштирувининг якунловчи операциясини ифодалайди. Бирок, халкаро амалиёт ва Киото Конвенцияси тавсиялари ушбу операцияни товарларнинг божхона расмийлаштируви вактига кўра охиргиси деб ҳисобламайди. Юк божхона томонидан юкорида айтиб ўтилган барча операциялар тугаллангунга кадар чикариши мумкин. Агар божхона маъмурлари божхона тозалаши билан боғлик барча операцияларни декларант бажаришига ишонсалар, улар товарни декларант божхона учун макбул бўлган товарга илова килинган ҳужжатлар ёки товар тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган бошка расмий ҳужжатни такдим этиши шарти билан чикаришлари мумкин.
Киото Конвенцияси тўғридан тўғри божхона маъмурларига, агар божхона текшируви дарҳол ўтказилиши мумкин бўлмаса, товарни операциялар тугаллангунга кадар чикаришни тавсия килади. Масалан, эксперт чакирилган ва унинг хулосасини кутиш зарур бўлган ҳолда ёки намуналар (нусхалар) тахлили натижалари махсус лабораториядан келишини кўтиш зарур бўлган ҳолларда, декларант, агар бож экспертиза натижасида ошса, кўшимча бож тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Жаҳонда ҳамма жойда бож солиғи даражаси пасайишидан кейин божхона расмийлаштируви ва тадбирларини соддалаштириш ва бирхиллаштириш, кўплаб операцияларни маълумотлар ва ҳужжатларни ишлаш техник, шу жумладан электрон воситалар ихтиёрига топшириш жараёни бормокда.
Жаҳон божхона ташкилоти ва Европа божхонасининг фаолияти жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида компьютер тизими ташкил этилишига кўмаклашди. Киото Конвенцияси божхона максадларида компьютерларни кўллашга нисбатан махсус илова билан тўлдирилди. Илова божхона расмийлаштирувини жадаллаштириш, у билан боғлик моддий чикимларни кискартириш (яъни амалда божхона декларациясини тўлдирмасдан), пайдо бўлувчи тўрачилик тўсикларини бартараф этиш учун замонавий электрон техникани кўллаш бўйича тавсиялар беради.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳакидаги конун ҳужжатларига мувофик, божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак. Уни ўтказиш тартиби ва шартлари БК нинг IV «Божхона расмийлаштируви» булимида баён килинган коидалар ва Ўзбекистон Республикасининг бошка конун ҳужжатлари, шу жумладан Давлат божхона кўмитасининг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Божхона кодексида «божхона расмийлаштируви» тушунчасига куйидагича таъриф берилади: товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш максадида божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиладиган операциялар мажмуи. Бирок, мазкур тушунча моҳиятини аниклаш учун куйидаги анча кенг таъриф максадга мувофик ҳисобланади: божхона расмийлаштируви – товарларни олиб ўтувчи шахслар ва божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан товарлар ва транспорт воситаларининг муайян божхона режими остида олиб ўтилиши ёки ушбу режим амал килишининг тугалланиши максадида Божхона кодекси билан белгиланган тартибда ва шартларда амалга ошириладиган, ўзаро боғлик ташкилий – ҳукукий ва техник тадбирлар тизимидир. Божхона расмийлаштируви товарлар ва транспорт воситаларининг чегара оркали олиб ўтилишининг конунийлигини белгилаш ва тасдиклаш имкониятини беради, товарларнинг олиб ўтилиши тартибига риоя килишга кўмаклашади, ташки савдо битишувлари конунийлигини тасдиклайди ҳамда бошка чоралар билан биргаликда божхона назоратини амалга оширишини таъминлайди.
БК нинг 75 – моддасига мувофик, божхона расмийлаштируви божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу максад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда божхона органининг иш вактида амалга оширилади.
Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги билан божхона расмийлаштируви бошка жойларда ва божхона органининг иш вактидан ташкари вактда амалга ошириши мумкин.
Божхона органилари жойлашган ерларда эмас, балки бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида божхона расмийлаштирувини ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларини, ускуналар ҳамда алока воситаларини бепул бериб кўядилар.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ҳудудий бошкармалардан ва ихтисослаштирилган божхона комплексларидан иборат Давлат божхона кўмитаси органлари тизими иш кўради. Шундай килиб бизнинг давлатимиз ҳудудида рўйхатга олинган ҳар кандай юридик шахс бирор бир божхона органи фаолияти зонасида бўлади ва ўша ерда мазкур юридик шахсларнинг товарлари ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси кабул килинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар такдим этилган пайтдан бошлаб ун кундан кечиктирмай амалга оширади. Табиий офатлар, авариялар, фалокатлар пайтида зарур бўлган товарлар, жониворлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, хабарлар ва оммавий ахборот максадлари учун бошка материаллар, Ўзбекистон Республикасининг конун чикариш, ижро этиш ва суд хокимияти юкори органлари номига юборилаётган товарлар, инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарлар ва шунга ўхшаш бошка товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб ўтилаётганда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган ва устувор тартибда амалга оширилади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошка органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат килиши учун зарур бўлган вактни ўз ичига олмайди (БКнинг 76-моддаси).
БКнинг 77-моддасига мувофик божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари божхона расмийлаштируви вактида иштирок этишга ҳаклидир. Божхона органи мансабдор шахсларининг талабига биноан эса, мазкур шахслар ва уларнинг вакиллири божхона расмийлаштируви вактида ҳозир бўлишлари ва расмийлаштиришни амалга оширишда уларга зарур ёрдам кўрсатишлари шарт.
Товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар деганда мамлакат конунларига мувофик ўз номидан декларация тўлдириш, товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юридик аҳамиятга эга хатти – ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга бўлган уларни божхона чегараси оркали олиб ўтувчи божхона брокери тушунилади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари кўрсатиб ўтилган шахсларга уларнинг илтимосига кўра божхона расмийлаштируви ўтказиладиган жойда бўлиш ва расмийлаштирув ўтказилиши устидан бевосита кузатиш имкониятини бериши керак.
Божхона чегараси орккали товарлар олиб ўтувчи шахс, ташувчи, омбор эгаси ёки товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган бошка шахс божхона органининг талабига биноан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим бўлган товарларни транспортда ташиш, тортишни ёки уларнинг микдорини бошкача тарзда аниклашни, ортиш, тушириш, кайта тушириш, бузилган ўровларни тузатиш, ўровларни очиш, товарлар ва транспорт воситаларини ўраш ёки кайта ўрашни, шунингдек бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар, идишлар ва бошка жойларни очишни ўз ҳисобидан амалга тошириши шарт.
Агар товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона расмийлаштируви тугалланмаган бўлса юкорида кўрсатилган операциялар божхона органининг рухсати билангина амалга оширилади (БКнинг 78-моддаси).
БКнинг 79-моддасига мувофик божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун божхона органлари, уларнинг рухсати билан эса товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ва давлат назоратини амалга оширувчи бошка органлар божхона назорати остида турган товарлардан уларни текшириш (экспертиза килиш) учун намуналар ва нусхалар олишга ҳаклидирлар.
Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлардан намуналар ва нусхалар олиш вактида ҳозир бўладилар ва божхона органларининг мансабдор шахсларига ёрдам кўрсатадилар, шунингдек намуналар ва нусхалар текшириш натижалари билан танишадилар.
Товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахснинг ташаббуси билан божхона органлари томонидан товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, шунингдек намуналар ва нусхаларни текшириш натижасида юзага келган харажатларни ана шу шахс тўлайди.
Намуналар ва нусхалар олиш тартиби, уларнинг текшириш ва тасарруф этиш муддатлари, шунингдек тартиби конун ҳужжатларида белгиланади.
Товарларнинг нусхалари ва намуналари тадкикот ўтказиш учун зарур энг кам микдорда танланади. Нусха ва намуналар микдори божхона органлари томонидан товарларнинг хусусиятлари ва хоссаларидан, тадкикод ўтказиш турлари ва шартларидан келиб чикиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ДБқ нинг ҳар бир минтакавий бошкармаси таркибида божхона эксперт лабораторияси ишлайди, уларнинг фаолияти юксак даражада таҳлил килиш имконини берувчи замонавий техника ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган ДБКнинг Марказий божхона эксперт лабораторияси мувофиклаштиради.
Ўзбекистон Республикаси ДБК Марказий божхона эксперт лабораторияси энг аввало истеъмолчиларнинг ҳукукларини химоя килишга ва товарлар кодларининг ТИФ ТН га мувофик тўғри кўлланилишини назорат килишга даъват этилгандир. Бу эса божхона тўловларини ундиришга таъсир кўрсатади. Марказий божхона эксперт лабораторияси зарурат бўлганда божхона расмийлаштируви пайтида товарга такдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.
Марказий божхона эксперт лабораторияси ўз фаолиятида республиканинг иктисодий манфаатларини ҳимоя килиш максадида иш кўриб конун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси ДБК нинг норматив ҳужжатларига амал килади.
БКнинг 80-моддасига мувофик божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва конун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назоратининг бошка турлари амалга оширилганидан кейин тугайди.
қонун ҳужжатларида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси оркали олиб ўтилишига факат давлат назоратининг ҳар хил турларини амалга ошириш шарти билан йўл кўйилиши ҳоллари белгиланган. Уларга тирик ҳайвонлар ва ҳайвонот дунёси бошка объектларига нисбатан ветеринария назорати, усимлик маҳсулотларига нисбатан фитосанитария назорати, давлат чегара назорати, олиб чикилишида сертификатланиши шарт бўлган товарларнинг хавфсизлиги учун давлат назорати ва уларнинг белгиланган тадбирларга мувофиклиги, шунингдек давлатнинг ташкилотлар ва фукароларнинг конуний манфаатларини ҳимоя килиш, мамлакат ҳудудига товарларнинг айрим турлари олиб кирилишида унинг иктисодий ва экологик хавфсизлигини таъминлаш максадида амалга ошириладиган давлат назоратининг бошка турлари киради.
Бунинг учун ваколат берилган ташкилотлар томонидан бериладиган ҳамда божхона органларининг мансабдор шахсларига товарларни баёнот берилган божхона режимларига мувофик чикариш имконини берадиган конун ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳужжатлар давлат назоратининг кўрсатиб ўтилган турлари амалга оширилиши натижаси ҳисобланади.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назорати кўрсатиб ўтилган турларининг амалга оширили божхона расмийлаштируви тугалланганлиги, яъни товарларни у ёки бу божхона режими остида жойлаштириш тўғрисида ёхуд божхона режими амал килишининг тугалланганлиги тўғрисидаги карорнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан расмийлаштирилиши тугалланганлиги шарти ҳисобланади.
БКнинг 81-моддасига мувофик табиий офатлар, фалокатлар, ҳалокатлар юз берганда зарур бўладиган товарларни, тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот учун зарур хабарлар ва бошка материалларни Ўзбекистон Республикасининг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятининг олий органлари номига юборилаётган товарларни, шунингдек инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилаётган товарларни ва бошка шунга ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб ўтишда уларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда ва биринчи ўринда амлага оширилади.
Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини кўлланиш шартлари конун ҳужжатларида белгиланади.
Соддалаштирилган тартиб кўлланиладиган ҳолларнинг келтирилган рўйхати тўла тўкис деб ҳисобланмайди. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби кўлланилиши ҳоллари ва шартларини аниклаш энг аввало жамоат манфаатларини, шунингдек товарларнинг хусусиятлари ва хосаларини ҳисобга олган ҳолда товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чикилиши максадларига боғлик бўлади.
Соддалаштирилган тартиб божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини ва уни амалга ошириш вактини кискартиришни назарда тутади, бирок бу БК да белгиланган божхона расмийлаштирувининг асосий прициплари доирасида ва унга риоя килган ҳолда бажарилиши керак.
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга йўл кўйилмайди, конун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (БКнинг 82-моддаси). Ушбу коиданинг бажарилмаслиги божхона ҳакидаги конунлар бузилиши ҳисобланади ва БКнинг 144-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка олиб келади.
Асосий божхона расмийлаштирувини таъминлаш ва уни тезлаштириш максадида Ўзбекистон Республикаси божхона кодексида дастлабки божхона расмийлаштируви билан бир вактда кечадиган дастлабки операциялар назарда тутилган.