Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet34/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

қайд этилганидек, кабул килинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб божхона декларацияси юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжатга айланади. Бирок, декларациялаш жараёни декларантдан декларацияланадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида кўп микдордаги маълумотларни божхона декларациясига жуда кўп маълумотлар, шу жумладан кодлаштирилган маълумотлар киритилишини назарда тутувчи анча мураккаб шаклда баён килинишини талаб килувчи мураккаб операция экан, кўрсатиб ўтилган ҳолат божхона декларациясини тўлдириш пайтида хатолар ва нуксонларга олиб келиши хавфи катта.

Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда декларантга божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш, шунингдек топширилган божхона декларациясини олиш ҳукуки берилган.

Бирок, БКнинг 95-моддаси да кайд килинган шартларга риоя килинган ҳолда ушбу ҳукукни амалга ошириши мумкин.


Агар декларант алоҳида сабаблар туфайли батафсил божхона декларациясини такдим эта олмаса, божхона органи конун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда муваккат ёки тўлик бўлмаган божхона декларациясини такдим этиш учун рухсат беришга ҳакли, бунда муваккат ёки тўлик бўлмаган божхона декларациясида божхона максадлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар баён этилиши ва етишмаётган маълумотлар божхона органи белгилайдиган муддатларда такдим этилиши шарт килиб кўйилади (БКнинг 96-моддаси).
БКнинг 97-моддасига мувофик айни бир шахс томонидан айни бир хил товарлар ва транспорт воситалари мунтазам равишда олиб ўтилса, божхона органи муайян давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган барча товарлар ва транспорт воситаларига битта божхона декларацияси берилишига рухсат этиши мумкин.
Даврий божхона декларациясини топшириш ҳоллари ва тартиби конун ҳужжатларида белгиланади.
Товарлар ва транспорт воситаларини вакти – вакти билан божхона декларациясини топширишдан фойдаланган ҳолда декларациялашнинг моҳияти муайян даврда божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни бериш имкониятидан иборатдир. Ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан уларни олиб ўтувчи шахслар даврий божхона декларациясидан фойдаланадиган божхона расмийлаштируви тугаллангандан кейин улар жойлаштириладиган божхона режимига мувофик фойдаланади. Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви тугаллангунига кадар товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф килишнинг бундай ҳоллари БКнинг 82-моддаси билан белгиланган умумий коидадан истиснолардан бири ҳисобланади.
БКнинг 98-моддасига мувофик божхона органлари товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашнинг соддалаштирилган тартибини белгилаб кўйишга ҳакли.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашнинг соддалаштирилган тартиби мазмуни декларациялашнинг шундай тартибидан иборатки, бунда товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашга тегишли бўлган талаблар ва коидалардан исталгани амал килмаслиги мумкин ёхуд соддалаштирилиши ёки енгиллаштириши мумкин.
БК нинг 99-моддасига мувофик, Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахсигина декларант бўлиши мумкин, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси оркали нотижорат максадларида товарлар олиб ўтиш ҳоллари ва божхона органлари белгилайдиган бошка ҳоллар бундан мустасно.
Декларант, у божхона чегараси оркали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери бўлишидан катъий назар, конун ҳужжатларида назарда тутилган барча вазифаларни бажаради ва тўлик жавобгар бўлади.
БКнинг 100 – моддаси коидаларига мувофик декларант божхона декларациясини топширгунига кадар божхона назорати остида товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга, божхона органининг рухсати билан намуналар ва нусхалар олишга ҳакли. Агар улар товарларга доир божхона декларациясида ҳисобга олинган бўлса, намуналар ва нусхалар олинганида улар ҳакида алоҳида божхона декларацияси такдим этилмайди.
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш чоғида декларант:

  • БК да назарда тутилган тартибга мувофик товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашга ва божхона органига божхона декларациясини топширишга;

  • божхона органининг талабига биноан декларацияланаётган товарлар ва транспорт воситаларини кўрсатишга;

  • божхона органига божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва кўшимча маълумотларни такдим этишга;

  • божхона тўловларини тўлашга;

  • божхона органларига божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ёрдам беришга мажбурдир.

қонун ҳужжатларида декларантнинг бошка ҳукук ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.


Товарларнинг божхона чегараси оркали олиб ўтилиши ва уларнинг божхонада расмийлаштирилиши билан боғлик муаммоларни комплекс ҳал килиш учун божхона брокерлари институти жорий этилган.
БКдаги мавжуд нормалар товарлар божхона органи оркали олиб ўтилиши жараёнида товарларни кузатиб бориш, шу жумладан ҳужжатларни ўз вактида расмийлаштириш ва профессионал маслаҳат бериш бўйича амалий хизматлар мажмуини кўрсатувчи божхона брокери сифатидаги фаолият учун ҳукукий асос яратади.
БК нинг 101 – моддасига мувофик божхона органининг лицензиясини олган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси божхона брокери бўлиши мумкин. Божхона брокери ўзини вакил килган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказиш ва божхона иши соҳасида бошка воситачилик вазифаларини бажаришга ҳакли.
Божхона брокери билан уни вакил килган шахснинг ўзаро муносабатлари нотариал тасдикланган шартнома асосида курилади.
Божхона брокерининг божхона органлари олдидаги ҳукуклари ва мажбуриятлари уни вакил килган шахс билан тузилган шартномада чеклаб кўйилиши мумкин эмас.
Божхона органининг малака аттестатига эга бўлган, бунга божхона брокери томонидан ваколат берилган мутахассис декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳукукига эга.
Декларант божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг божхона органлари олдидаги мажбуриятларини чеклаб кўйиши мумкин эмас.

Назорат саволлари:



  1. Божхона расмийлаштируви деганда нима тушунасиз?

  2. Божхона расмийлаштируви учун талаб килинадиган хужжатлар нечта гурухга булинади

  3. Тижорат хужжатларига нималар киради?

  4. Транспорт худдатларига нималар киради?

  5. Божхона хужжатларига нималар киради?

  6. Бошка хужжатлар гурухига кайси хужжатлар киради?

  7. Божхона расмийлаштириувида божхона юк баённомасини урни?

  8. Божхона расмийлаштирувида Т-6 баённомасини урни кандай?

  9. Божхона расимийлаштириувида божхона киймати баённомаси тутган урни.

10. Сув транспорти оркали ташиладиган юкларни божхона расмийлаштируви.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish