Товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона юк баённомасини кўллаш
Киото конвенцияси тавсиялари божхона декларацияси такдим этилгунга кадар божхона расмиятчиликлари энг кам, халкаро савдо учун энг кам нокулайлик яратувчи оддий бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлайди. Юкорида айтиб ўтилган максадлар учун такдим этиладиган ҳужжатлар хорижий тилда такдим этилган такдирда божхона, одатда, уларнинг ўз миллий тилига таржима килинишини талаб килмаслиги керак.
Кўпчилик мамлакатларда амал килувчи коидалар, шунингдек, куйидагиларни назарда тутади:
Юклар ва транспорт воситалари мамлакат божхона чегарасини кесиб ўтиши мумкин бўлган пунктлар миллий конун ҳужжатлари билан белгиланади;
Юкни ташувчи юклар божхона расмийлаштируви пунктига шикастланмасдан ёки товарларнинг ўрами, ташки кўриниши ва хусусияти ўзгартирилмасдан ташилиши учун жавобгар бўлади;
Юк божхонага унинг иш вактидан ташкарии пайтда келган такдирда, божхона маъмурлари кўшимча ҳак эвазига божхонани очишлари ва транспорт воситалари ҳамда юкларни ўтказиб юборишлари керак;
Божхона маъмурлари хорижий божхона хизмати тамғасини тан олишлари, бирок, божхона расмийлаштируви пунктига бераётган юкка ўз тамғаларини кўйишлари мумкин;
Импорт килинаётган мамлакатнинг божхона ҳудудига бориш йўлида авария юз берган, юк шикастланган ёки нобуд бўлган такдирда, божхона маъмурлари томонидан эътироф этиладиган далолатномалар тузилиши керак.
Максади ички истеъмол ёки экспорт учун юкларнинг божхона расмийлаштируви операциялар мажмуидан иборат. У куйидагиларни ўз ичига олади: божхона декларациясини ва унга илова килинган ҳужжатларни такдим этиш, уларни текшириш ва кабул килиш, товарларни божхона такдим эти шва уларнинг божхона назоратидан ўтказилиши эҳтимоли, божлар ва йиғимлар ҳисоблаб чикилиши ва тўланиши, товарларнинг божхона томонидан чикарилиши.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида божхона расмийлаштируви ҳам чегара божхона муассасалари, ҳам мамлакатнинг божхона ҳудуди ичида жойлашган божхона муассасалари томонидан амалга оширилади. Экспорт ва импорт юкларини ўтказиш бўйича операцияларни амалга оширувчи божхоналар рўйҳати мунтазам равишда эълон килинади. Кўпчилик мамлакатларда товарларнинг айрим ўзига хос тоифаларини божхона назоратидан малакали ходимларга эга бўлган, бунинг учун махсус мўлжалланган божхона муассасалари томонидан ўтказишни назарда тутувчи тартиб амал килади. Ўзбекистон Республикасининг божхона конунчилигида божхона органларининг ташки иктисодий фаолиятни, шу жумладан ташки савдо фаолиятини тартибга солиш тизимидаги ўрни ва аҳамияти белгиланган.1 Шунингдек, божхона ишига оид конунчиликда товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштируви технологияси белгиланган.
Божхона конунчилигига асосан божхона назорати – мамлакат божхона органлари томонидан божхона ишига оид конунчиликка, ҳамда мамлакат конунчилиги ва мамлакатнинг хорижий мамлакатлар, халкаро ташкилотлар билан тузган шартномалари талабларига риоя этилишини таъминлаш максадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуасидир.
Божхона расмийлаштируви – товарлар ва транспорт воситаларини Аник бир божхона режими остига кўйиш ва бу режимнинг таъсирини тугатилиши билан боғлик бўлган таомилдир.
Божхона органларининг божхона назоратини ўтказишдаги асосий функциялари куйидагилардан иборат (1-расм).
Божхона чегараси оркали, ташки иктисодий фаолият субъектлари томонидан, олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнларини божхона органлари зиммасига юклатилишининг сабаби шундаки, божхона органларида олиб ўтилаётган барча товарлар бўйича маълумотларни йиғиш, уларни таккослаш, кайд этиш, хатоликларни тўғрилаш, божхона коидаларини бузилиши билан боғлик бўлган вазиятларни аниклаш ва бартараф этиш, коидабузарликларга юридик нуктаи назардан баҳо бериш имкониятларига эгадирлар.
1-расм. Божхона назоратини амалга оширишда божхона органларининг асосий функциялари
Божхона назорати объектларига:
- божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари;
- улар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар;
- бу товарларга алокаси бўлган юридик ва жисмоний шахслар – товар эгалари, уларнинг топшириклари бўйича ҳаракат килувчи шахслар – божхона брокерлари, декларантлар, божхона ташувчилари бошкалар, уларнинг ҳужжатлари. Жорий ҳолатларни товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб ўтиш бўйича белгиланган тартибга мос келиши; товарлар ва транспорт воситалари учун божхона органларининг рухсатига кўра декларантлар томонидан танланган божхона режимларини такдим этиш ва уларга риоя этиш.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати Ўзбекистон Республикасини божхона худудида ташкил этилади ва амалга оширилади, энг аввало божхона назорати зоналарида, шунингдек эркин худудларда ва эркин омборларда амалга оширилади. Божхона назорати субъектларига мамлакат божхона органлари тизими, божхона чегараси оркали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтишга алокадор бўлган ташки иктисодий фаолият катнашчилари, божхона чегарасини кесиб ўтувчи ва шахсий буюмларини олиб ўтувчи ва бошка шахслар билан ўзаро алокаларда ҳокимият вакиллари функциясини бажарувчи мансабдор шахслар киради.1 (2-расм).
Божхона назорати субъектлари ташки иктисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона конунчилиги талабларига риоя этишларини текширишлари, бундай текширишлар учун маълумотлар базасини тайёрлаш, карорлар кабул килиш ҳукукига эгадирлар.
2-расм. Божхона назоратининг ташкилий кисмлари.
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш уларнинг божхона чегарасидан ўтишларини конунийлигини аниклаш ва такиклашдир.1 Божхона ишининг асосий таркибий кисмларидан бири бўлмиш божхона назорати тартиби ва шаклларини амалда кўлламаслик ёки нотўғри кўллаш товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувисиз олиб ўтишга, божхона коидаларининг бузилишига олиб келади. Бу билан ўз навбатида божхона коидабузарликлари юз беради ва Республика бюджетига маюлағлар тушмай, мамлакат иктисодиётига зиён етказилиши мумкин.
Божхона назоратининг максади – Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, «Бож тарифи тўғрисида»ги ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги конун ҳужжатлари ва халкаро шартномаларда кўрсатилган ҳукукий меъёрлар талабларининг ижросини таъминлашдан иборатдир.
Божхона назорати асосан куйидаги жараёнларни амалга оширилганлигини назоратга олади. Ташки иктисодий фаолият катнашчиларига куйидаги вазифаларни бажариш талаб этилади:
- хўжалик юритувчи субъектларни Ташки иктисодий алокала агентлигидан рўйҳатдан ўтказиш;
- барча турдаги ТИФ учун шартномалар тузиш;
- импорт ва экспорт товарлар учун махсус лицензиялар олиш;
- квоталаш, махсус рухсатномалар олиш;
- товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш;
- божхона тўловларини тўлаш;
- товарларни белгиланган жойга ўз вактида етказиш;
- товарларни декларациялаш;
- товарларни вактинча саклов омборларига кўйиш;
- эркин муомалага чикарилган товарлар тасарруфидир.
ЎзР Божхона кодексининг 40-моддасида кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган ҳамда шартли чикариб юборилган товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши лозим. Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан БКнинг 39-моддасига асосан куйидаги шаклларда ўтказилади:
божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш; божхона органлари томонидан кўрикдан ўтказиш (товарлар ва транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш, шахсни кўрикдан ўтказиш); товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш; жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш; ҳисобга олишни ва ҳисоботни текшириш; божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ҳудудлар ва вактинчалик саклаш омборларини, божхона омборларини, эркин омборларни, бож олинмайдиган савдо дўконларининг хоналарини, эркин ҳудудларни ва бошка жойларни кўздан кечириш.
Божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш:
Божхона чегараси оркали товар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахслар, божхона органларидаги зиммасига назорат килиш вазифаси юклатилган шахсларга такдим этиш тартиби бўйича конун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар ва маълумотларни топширадилар.
Божхона назоратини амалга ошириш учун божхона органлари банклардан, бошка молия-кредит муассасаларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан экспорт-импорт операциялари ҳамда назорат килиниши божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятнинг барча турларига доир маълумотларни олишга ҳаклидир. Божхона назорати учун зарур бўлган ҳужжатлар шахслар томонидан камида уч йил давомида сакланиши лозим.
Ҳужжатлар ва маълумотлар рўйҳати, уларни такдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар белгиланишларига кўра куйидаги гуруҳларга бўлинадилар: транспорт; савдо; божхона; бошка.
Транспорт ҳужжатларига: накладнойлар, коносаментлар, манифестлар, йўл ведомостлари, узатиладиган ведомостлар, багаж квитанциялари ва бошка ҳужжатлар киради.
Савдо ҳужжатлари: контрактлар, шартномалар, ҳисоб-фактуралари, спецификациялар, инвойслар, кадоклаш вараклари ва бошкалар.
Божхона ҳужжатлари божхона органлари томонидан бериладиган ёки улар иштирокида расмийлаштириладиган ҳужжатлар, мисол учун, божхона омборини, вактинчалик саклаш омборини, бож олинмайдиган савдо дўконини очиш учун бериладиган лицензиялар; божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестати, етказиб беришни назорат килиш ҳужжати; божхона киймати декларацияси, божхона юк баённомаси, транспорт воситаларига (контейнерларга) божхона назорати остида юк ташишлари учун бериладиган гувоҳномалар.
Бошка ҳужжатларга шахсларни ташки иктисодий фаолият амалга ошириш бўйича ҳак-ҳукукларини тасдикловчи таъсис ҳужжатлари, ветеринар ва фитосанитар назоратини амалга оширувчи органларнинг рухсатномаси; Маданият вазирлигининг рухсатномаси ва шунга ўхшаш ҳужжатлар киради.
Бунда божхона органларининг мансабдор шахслари божхона ишига алокаси бор ташки иктисодий ва бошка хўжалоик фаолиятига тегишли бўлган иҳтиёрий ҳужжатни ва маълумотни сўзсиз такдим этилишини талаб этишга ҳаклидирлар. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтаётган ёки назорат килиш божхона органларига юклатилган фаолиятни амалга оширувчи шахслар божхона органларига божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни такдим этишлари лозим.
Божхона назоратининг бу шакли божхона назоратининг бошка шаклларидан: кўздан кечириш, текшириш, ҳисобга олиш ва бошкалардан олдин ўтказилиши мумкин. Лекин баъзи бир ҳолларда божхона назорати факат ҳужжатларни текшириш билан чегараланиши мумкин.
Божхона органлари томонидан кўрикдан ўтказиш. Божхона кўригидан ўтказиш – товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб ўтилишининг конунийлигини тасдиклаш максадида товарлар ва транспорт воситаларини ҳакикатан текшириш билан боғлик бўлган маъмурий ҳатти-ҳаракатлардир.1
Кўрикдан ўтказиш: товарлар сакланаётган ўрамлар ва тарани очиш, уларнинг номларини аниклаш, товарлар сонини санаш; зарур ҳолларда – товарнинг сифатини баҳолаш; транспорт воситаларининг товарларни маҳфий ҳолатда саклаш учун белгиланган жойларини текшириш.
Юкорида келтирилган максадларга эришиш учун божхона назорати техник воситаларидан фойдаланилади.
Товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш божхона органлари томонидан божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган, божхона омборларида, вактинчалик саклаш омборларида, божхона ташувчилари томонидан ташилаётган товарларнинг статистик ҳисобини амалга ошириш максадида амалга оширилади.
Хусусан, ҳисобга олиш ҳар хил кайд этиш китобларини ва журналларини олиб бориш оркали ҳам амалга оширилади. Бу китобларга товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб суриштириш асосан, божхона имтиёзларига эга бўлган жисмоний ва мансабдор шахсларга нисбатан кўлланилиб, улар куйидагиларни ташкил этади:
- керакли ҳужжатларни тўлдириш;
- сўраб суриштириш;
- назарий кўрикдан ўтказиш;
- кисман кўрикдан ўтказиш;
- тўла кўрикдан ўтказиш;
- шахсий кўрикдан ўтказиш;
- техник воситаларни кўллаш;
- кинологик хизматдан фойдаланишлардир.
Божхона кўригидан ўтказиш: товар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш товар, транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб ўтишнинг коидаларга мослигини аниклаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солик, йиғимлар олиш, шунингдек олиб кириш, олиб чикиш ва транзит килиш такикланган товарларнинг божхона чегараси ҳамда божхона ҳудуди оркали транзит тартибида ўтишининг олдини олиш учун божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлар ҳамда транспорт воситаларини кўздан кечириш пайтидан ҳозир бўлишга ҳаклидир. Божхона органлари мансабдор шахсларнинг талабига кўра текшириш пайтида ҳозир бўлишлари шарт.
Шахсни кўздан кечириш божхона чегараси оркали ўтаётган ёҳуд божхона назорати зонасида, халкаро алока учун очик аэропортнинг транзит зонасида турган жисмоний шахс конун хужжатларини бузиш объектлари хисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатаяпти, деб хисоблашга асослар бўлган такдирда божхона органи мансабдор шахсининг карорига биноан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилаётган товарлар ва транспорт воситалари, божхона чегараси оркали олиб ўтишда бирор бир божхона режими остига кўйилган бўладилар. Божхона режими – божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона максадлари учун макомини белгиловчи коидалар мажмуасидир.1 Улар товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш технологиясига тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари куйидаги божхона режимлари остига кўйилиши мумкин:
- товарларни эркин муомалага чикариш;
- реимпорт;
- экспорт;
- реэкспорт;
- божхона омбори;
- бож олинмайдиган савдо дўкони;
- божхона ҳудудида кайта ишлаш;
- божхона ҳудудидан ташкарида кайта ишлаш;
- вактинчалик олиб кириш (олиб чикиш);
- эркин омбор;
- эркин божхона зонаси;
- транзит;
- йўк килиш;
- давлат фойдасига воз кечиш.
Божхона режимларининг иккита асосий гуруҳларга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳга шундай божхона режимлари кирадики, товарларни улар остига кўйилиши, уларни бутунлай товарларни божхона чегараси оркали олиб ўтаётган шахс иҳтиёрига ўтишини таъминлайди. Булар – товарларни эркин муомалага чикариш, экспорт, реимпорт, реэкспорт божхона режимларидир.
Иккинчи гуруҳга мансуб божхона режимлари, божхона органлари томонидан белгиланган шартларда товарларни аник белгиланган максадларга ишлатилишини белгилайди. Бу гуруҳга божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони, транзит, вактинчалик олиб кириш (олиб чикиш), эркин божхона зонаси, эркин омбор режимлари киради.
Товарларнинг айрим божхона режимларига жойлаштирилиш муддати чекланган: бу – транзит, реимпорт, божхона омбори, божхона ҳудудида кайта ишлаш, реэкспорт, вактинча олиб кириш (олиб чикиш) каби божхона режимларига тааллуклидир.
Бир катор ҳолларда товарларни божхона режимларига жойлаштириш учун тегишли божхона органларидан рухсатнома (лицензия) олиш талаб этилади (бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омбор, божхона ҳудудида ва божхона ҳудудидан ташкарида кайта ишлаш). Эркин божхона зонаси факат Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг карорига мувофик жорий этилади. Берилган лицензиялар (рухсатномалар) божхона органлари томонидан бекор килиниши, кайтариб олиниши ёки тўхтатиб кўйилиши мумкин. Ушбу масалалар барча божхона режимлари учун ягона усулда (йўсинда) ҳал килинади.
Агар лицензия белгиланган тартибни бузган ҳолда ёки лицензия тўлик бўлмаган ёҳуд нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлиб, улар лицензия бериш тўғрисида карор кабул килиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса, лицензия бекор килинади. Бекор килиш тўғрисидаги карор лицензия берилган санадан эътиборан амал килади. Башарти, лицензия эгаси божхона кодексида белгиланган талабларга риоя килмаса ёки ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг иктисодий сиёсатига мос келмаса, бундай ҳолатларда мазкур рухсатнома кайтариб олинади. қайтариб олиш – бу ҳакида карор кабул килинган санадан эътиборан амал килади. 1
Божхона режимини танлаш ва ўзгартириш. Божхона кодексида баён килинишича, шахс, агар конун ҳужжатларида бошкача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар ва транспорт воситаларининг хусусияти, микдори, кайси мамлакатда ишлаб чикарилгани ёки кайси максадга мўлжалланганлигидан катъий назар, исталган режимни танлашга ёки уни бошкасига ўзгартиришга ҳаклидир. Шундай килиб, товарларга нисбатан божхона режимини танлаш ва ўзгартириш – товар олиб ўтувчи шахснинг асосий имтиёзли ҳукукидир.
Бундай ҳолатда божхона органларининг вазифаси шундан иборатки, декларант томонидан танланган божхона режимига аник товарни жойлаштириш мумкинлиги ҳакида карор кабул килишдир, яъни аник товарни божхона режимига жойлаштиришнинг иктисодий жиҳатдан максадга мувофиклиги ва мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ДБқ томонидан амалдаги ҳукукий-меъёрий негиз асосида белгиланадиган товарни ушбу божхона режимига жойлаштиришнинг шарт-шароитларидан келиб чикиб, мазкур божхона режимидан фойдаланишга рухсат берилади ёки рад жавоби олинади.
Декларант божхона режимини танлашда шуни ҳисобга олиши зарурки, товарларни айрим божхона режимларига жойлаштириш муддатлари чеклангандир, жумладан, божхона омбори режимида товар 3 йилдан ортик бўлмаган муддатгача туриши мумкин; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига факат реэкспорт максадларида олиб кирилган товарлар олиб келинган кундан бошлаб 6 ой муддатдан кечикмасдан олиб чикилиши шарт.
Божхона режимини ўзгартириш ҳакида гап кетганда, яна бир бор шуни эслатиш лозимки, товар олиб ўтувчи шахсга режимни танлаш ҳукуки (имтиёзи) берилган. Божхона режимини ўзгартиришнинг энг кўп кўлланиладиган усули – бу дастлаб товарни божхона омбори режимига жойлаштириб, сўнгра ушбу товарни омбордан олиб чикиб, бошка божхона режимига ўтказишдир.
Бу усул куйидаги ҳолларда жорий этилади: ички бозорда сотишга мўлжалланган товарлар тўпламида – сертификацияланиши, бож ундирилиши, шунингдек, тариф ва нотариф бошкарувчи чора-тадбирлари кўрилиши лозим бўлган турли хил товарлар мавжуд бўлганлиги сабабли декларант товарлар божхона омборида бўлган вакт мобайнида барча керакли ҳужжатларни тўплашга улгуролмайди ёки молиявий кийинчиликлар юзага келади – шунинг учун товарлар туркумини божхона омбори режимидан бошка тегишли божхона режимига ўтказиш зарурати пайдо бўлади.
Божхона режимини ўзгартиришнинг бошка бир намунаси шундан иборатки, кўргазмага олиб кирилган товарлар дастлаб вактинча олиб кириш режимига жойлаштирилади, сўнгра мазкур товарлар бирорта ташкилот томонидан сотиб олингач, улар эркин муомалага чикариш режимига ўтказилиб, барча зарурий божхона тўловлари тўланиб, божхона конунчилигида назарда тутилган талаблар бажарилгач – мазкур товарлар эркин муомалага чикарилади.1
Шу билан бирга, шундай вазиятлар бўладики, бир божхона режимини бошкасига ўзгартиришга рухсат берилмайди, жумладан, агар товар давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштирилган бўлса, ушбу режимни бошка ҳар кандай режимга ўзгартириш такикланади. Божхона режимини ўзгартиришда товарнинг макоми (статуси)ни ҳисобга олиш зарур. Масалан, агар товар божхона ҳудудига олиб кирилиб, эркин муомалага чикарилган бўлса, ушбу товарни олиб чикиш максадида, мазкур режимни реэкспорт режимига ўзгартириш мумкин эмас, чунки, реимпорт режими факат хорижий товарларга нисбатан кўлланилади. Эркин муомалага чикарилган товар эса Ўзбекистон Республикаси товари ҳукукини олади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари томонидан 2005 йилда божхона назоратини такомиллаштириш, божхона органларининг ТИФ катнашчилари билан муносабатларини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чикиш, божхона постларининг фаолият самарадорлигини ошириш борасида бир катор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот йилида божхона чегаралари оркали киймати 8,06 млрд. АқШ долларлик 6,78 млн тонна импорт, киймати 5,06 млрд АқШ долларлик 19,07 млн тонна экспорт ва киймати 5,85 млн АқШ долларлик 72,46 млн тонна транзит юклар божхона кўриги ва расмийлаштирувидан ўтказилади. Республика ҳудудига кириб келган 40587 автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, улардан 1356,9 минг евро эквивалентида йиғим ундирилди.
Шу даврда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ компанияси ва унинг таркибий тузилмаларидаги темир йўл транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ижарага беришнинг божхона назоратини соддалаштириш тартиби, «Товарларни божхона кўригидан ўтказиш сифати ва самарасини ошириш чоралари», «Реэкспорт божхона режимидан фойдаланишни тартибга солиш» тўғрисидаги буйруклари, жами 11 та янги ҳукукий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чикилди ёки уларга ўзгартиришлар киритлди, 5 та ҳужжатлар бўйича ишлар олиб борилмокда.1
Амалга оширилган ишлар билан бирга ўтган йилда божхона назоратини ташкил этиш соҳасида би катор камчиликларга ҳам йўл кўйилди.
2006 йилнинг 1 январ ҳолатига автотранспорт воситаларига расмийлаштирилган юкни етказиб бериш назорат китобчаларидан Тошкент шаҳрида 45 та, Тошкент вилоятида 42 та, «Тошкент-Аэро» ИБКда 38 та, қоракалпоғистон Республикасида 29 та, қашкадарё ва Сурхондарёда 27 тадан, Бухорода 22 та, Фарғонада 20 та, Андижонда 17 та, жами 284 таси назоратдан ечилмаган.
Шунингдек, темир йўл вагонларида ташилган юклар учун расмийлаштирилган жами 597 та, шундан, Тошкент вилоятида 175 та, қоракалпоғистон Республикасида 140 та, Тошкент шаҳрида 135 та, Бухорода 67 та, Андижонда 29 та, Сурхондарёда 20 та, Наманганда 16 та, Фарғонада 15 та юкни етказиб бериш китобчалари назоратдан ечилмаган.
Товарларнинг божхона кўригидан ўтказишни янада яхшилаш ва тартибга солиш максадида 2005 йил 21 апрелда ДБқнинг 68-сонли буйруғи ишлаб чикилди. Бу борадаги ишлар айникса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишнинг кўшимча чоралари тўғрисида»ги Пқ-183-сонли кароридан кейин янада кучайтирилди. қарор ижросини таъминлаш масалалари ДБқнинг 26 ноябрдаги Ҳайъат йиғилишида кўриб чикилди ва аник вазифалар белгилаб берилди. ДБқ ходимларидан иборат махсус гурухлар худудий бошкармаларга юборилганидан кейин жойларда республика худудига товарларни хужжатларини калбакилаштириб олиб кириш, уларнинг номи, тури, микдори, кийматларида катта фарклар, бир хил товар ўрнига тўлови кам ёки умуман йўк, бошка товарларни (“товарў покрўтия”) олиб киришнинг кўплаб холатлари аникланди.
Ҳисобот йилида жами 143906 та божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилди. Шундан, атиги 206та ҳолатда божхона коидасини бузилиши ҳолати аникланиб, 11таси бўйича жиноят ишлари кўзғатилган.
Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, 2005 йилнинг 9 ойи давомида 90 мингта божхона кўриги ўтказилиб, бор йўғи 11 та ҳолатда транспорт воситаларига ортилган юклар билан юк-йўл ҳужжатлари орасидаги тафовутлар аникланган бўлса, ДБқ махсус гуруҳлари томонидан ўтказилган тадбирларнинг дастлабки 20 кунида божхона кўрикларининг ҳар иккинчи-учинчи ҳолатида бундай тафовутлар аникланган.
2005 йил давомида 203730 та (2004 йилнинг шу даврида 192698 та) БЮДлар маълумотлар базасига киритилди. Шулардан 80837 таси (75014 та) экспорт режимига, 12127 таси (116582 та) импорт режимига ва 1614 таси (1103 та) эса транзит режимига.
Ҳисобот йилида ДБқ ҳайъатининг карорлари ва кўрсатмаларида расмийлаштирилаётган БЮДларнинг тўлдирилишида катор хато ва камчиликларга кўплаб йўл кўйилаётганлиги таъкидланганлигига карамасдан ҳамон жойларда бу каби камчиликлар аникланмокда.
Таъкидлаш жоизки, йилнинг 1 чорагида товарлар экспорти ҳажми импортига нисбатан 70 млн АқШ долларига кўп бўлган ҳолда, 3-чоракда 270 млн АқШ долларига кам товарлар экспорти амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2005 йил 19 сентябрдаги 183-сонли карорида билдирилган эътирозлардан тўғри хулоса чикарган ва кўрилган чоралардан сўнг 4-чоракда товарлар экспорти ҳажми ипортга нисбатан 17,7 млн АқШ долларига кўп ёки 1031 лн АқШ долларини ташкил этди.
2005 йилда 2004 йилга нисбатан Бухоро вилоятида 59 млн., Навоийда 44,4 млн., Тошкент-Аэро ИБКда 43,9 млн., Сирдарёда 18,6 млн., Сурхондарёда 2,7 млн. АқШ долларига кам товарлар экспорти амалга оширилган бўлса, якунланган йилда импортнинг экспортга нисбатан ҳажми Тошкент шаҳрида 459 млн., Тошкент-Аэро ИБКда 289,6 млн., Андижон вилоятида эса170,4 млн. АқШ доллари микдорида ўсган ёки ташки савдо айланмаси салбий томонга ўзгарган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, экспорт ҳамда импорт килинаётган товарларга расмийлаштирилган БЮДлар тўлик таҳлил килинмаслиги окибатида ташки савдо божхона статистикаси маълумотларининг сунъий авишда ошишига ёки камайишига олиб келмокда. Масалан, 43 ҳолатда Тошкент шаҳар, Андижон, Самарканд, Фарғона, Бухоро, Навоий вилоятлари ва «Тошкент-Аэро» ИБКда экспорт режимига расмийлаштирилган БЮДларнинг 1 ва 37-графаларини Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сонли карори талабларига зид равишда тўлдирилиши ташки савдо божхона статистикаси маълуотларининг сунъий равишда 1,6 млн. АқШ долларига каайишига олиб келган.
Худди шундай, 356 та ҳолатда импорт режимига расмийлаштирилган БЮДларнинг 37-графасини Адлия Вазирлигидан 1999 йил 3 ноябрда рўйҳатдан ўтказилган 834-ракамли йўрикнома талабларига зид равишда тўлдирилиши натижасида ташки савдо божхона статистикаси маълумотлари 1 млн. АқШ долларига сунъий равишда оширлган. Ушбу хатоликлар асосан Фарғона, Тошкент, Бухоро ва қашкадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар божхона бошкармаларида аникланган.
Шунингдек, чет давлатларга кўргазма сифатида олиб чикилган товарларнинг республикамиз ҳудудига кайтариб олиб кирилишида «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан расийлаштирилган 2 та БЮДнинг 37-графаси нотўғри тўлдирилганлиги натижасида ташки савдо божхона статистикаси маълумотларини сунъий равишда 14,8 млн АқШ долларига ошишига сабаб бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |