Боғча тарбияланувчиларини мактабга тайёрлаш



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#42484
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
maktabgacha va boshlangich talimni muvofiqlashtirishning pedagogik va psixologik asoslari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


45 
2.4. МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ БИЛАН БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ 
МУОФИКЛАШТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ. 
1-синфда савод ўргатиш жараёни ўқувчиларга дастлабки таълим-
тарбия беришни муҳим босқичи ҳисобланади. Қисқа давр ичида уч ярим, 
тўрт ойда 1-синф ўқувчилари юз фоиз элементар ўқиш ва элементар 
ёзишга – саводга ўргатиб бўлинади. Савод ўргатиш дарсларининг ўқиш ва 
ёзиш машғулотларидан иборат эканлигини ҳамма педагог ҳам 
билавермайди. Бу жараёнларни фақат бошланғич таълим ўқитувчилари, 
мутахассислари билиши мумкин холос. Таълим тарбиядаги бу босқични 
ҳамма билиш лозим. Айниқса ёшларнинг бу ҳақда етарлича маълумотга 
эга бўлишлари фақат фойда. Чунки ҳар бир ёш оила қуради, фарзандли 
бўлади. Шундай экан ҳаётнинг, таълим-тарбиянинг, билим олишнинг 
асоси, фундаменти бўлган савод ўргатиш жараёни, савод ўрганиш 
саводини ҳар бир ота-онанинг билиши шартдир. Бола ўқишни ва ёзишни 
оиладан бошлайди. Айниқса боланинг таълим-тарбиясига эътибор қилувчи 
оилаларда бу иш тартибсиз бўлса ҳам самарали амалга оширилади. Айрим
болалар оилада, баъзилари боғчада ўқиш ва ёзиш (чизиш)ни самарали 
ўрганадилар. Боғчада болалар асосан ёзиш (ҳарф қисмлари, турли хил 
шакллар, расмлар, нақшсимон чизиқлар, бино, манзара, буюм, ўсимлик, 
дарахт, гул, идиш-товоқ, ҳайвон, қуш ва бошқа расмларни) маълум 
ўхшашликда чиза оладилар. Асосни уларнинг қўл ҳаракатидан асосий 
мақсад ёзаётганда ва чизаётганда маълум даражада қўлни эркин 
ҳаракатлантириш кўникма ва малакасини эгаллай олишидан иборатдир. 
Бироқ улар элементар ўқишни ҳам, элементар ёзишни ҳам билмайдилар. 
Чунки бунга боғчада ўргатилмайди – боғчанинг вазифаси эмас. Шунинг 
учун ёзма матнни ҳам, босма матнни ҳам ўқий олмайдилар. Улар ўз 
номларини ёки фамилияларини ёзиб беришлари мумкин. бу ёзув босма 
ҳарфларда ёки босма ёзма ҳарфлар аралаш, ёхуд бош ва кичик ҳарфлардан 
тузилган бўлиши ҳамда ҳарфларни бир-бирига улаб ёзишдан асар ҳам 
бўлмаслиги мумкин. Чунки боғчада ва оилада бола элементар ёзишга 


46 
ўргатилмайди. Ҳарф унсурларини, қисмларини, алоҳида-алоҳида ёзилиши, 
босма ёки ёзма нусҳасини ёзишга, бир неча сўзларни пала-партиш, 
мазмунсиз ёзишни билишлари мумкин. ўқишда эса вазият умуман 
бошқача. Улар элементар ўқиш уёқда турсин, ҳарфларнинг айримларини 
товушга айлантира оладилар холос. Таниган баъзи ҳарфларини сўз ва 
бўғин ичидав танимаслиги ҳам эҳтимол. Бироқ, улар эшитган товушини 
ёзувга айлантира олиши, кўрган ҳарфларидан нусха олиши ҳам мумкин (ё 
босма, ё ёзма, ё аралаш). Чунки боғчада саводга ўргатилмайди. Лекин 
боғчада болалар маълум даражада саод ўргатишга ва ўрганишга тайёрлаб 
борилади. Оилада ҳам шундай ишлар (савод ўргатишга тайёрлаш) амалга 
оширилса, яъни оилада ҳам ота-оналар, акалар, опалар укаларига, 
болаларга айрим ҳарфларни ёзишни, ўқишни, исмини, фамилиясини 
ёзишни баъзи сўзларни ёзишни ўргатиб қўйсалар талаффузи қийин 
ҳарфларни (с, ш, м, р, ж, нг, қ, каби ҳарфларни) талаффузини машқ 
қилдирсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Демак, савод ўргатишнинг қанчалик самарали чиқиши болаларни 
савод ўргатишга қай даражада тайёр, тайёр эмаслиги билан боғлиқдир. 
Болалар оилада, боғчада ва мактабда савод ўргатишга тайёрланади. Савод 
ўргатишга тайёрлашнинг мактаб босқичи алоҳида хусусиятларга эга (бу 
ҳақда алоҳида фикрлар баён этамиз). 
Оилада болани саводга ўргатишга тайёрлаш ишлари режали 
бўлмасада, амалга оширилади. Ҳозирги оилаларимизнинг ҳаёт тарзи 
бундан 20-30 йил аввалги оилаларнинг ҳаёт йўли тубдан фарқ қилиши 
ҳаммага аёндир.
Мустақилликдан олдинги йилларда оилаларда фарзандлар 4-5 тадан 
то 8-10 тагача бўлганлиги барчага маълум (ХХ аср охирларида туғилиш 
кескин камая бошлади). Ўтган асрнинг охирги ўнликлари (1980-1990 
йиллар)да оиладаги фарзандлар 3-4, 5-6 тадан, янги XXI асрни дастлабки 
йилларида 2-3 тадан, ҳозирда 1-2 тадан ошмай қолганлигини ошмай 
қолганлиининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Оиладаги фарзандлар сонининг 


47 
сезиларли даражада камайиб боришининг асосий сабабларидан бири 
оилани режалаштиришдир. Режага кўра оз сонли фарзандларни тарбиялаш 
осон. Оила бюджети ҳам тежалади, бола тарбиясида ҳам сифат ва салмоқ 
яхши бўлиши мумкинлигини бугунги ҳаёт тарзи исботлаб турибди. 
Ўзингиз ўйлаб кўринг! Дўппини қўлга олиб бугунги ёшларни ҳаёт 
кечиришини, ҳаётга муносабати, ҳаёт фалсафаси юзасидан бир фикр-
мулоҳаза билдириб кўрингчи?! Ҳаётга қараши, бугунги кунни баҳола 
олиш, келгусидаги режалар, мумуан бошқача, ўзгача. Ҳаётга бўлган
нигоҳи юқори. Орзулари бисёр. Куч-қувват, билим, маблағ ҳақида 
сўзламаса ҳам бўлаверади. Бунда оилаларнинг (25-30-35 ёшлардаги) ота-
онанинг фарзанд тарбиясига, таълимига, таъминоти, соғлигига ва ўқишига 
муносабати, бўлган қизиқшини таърифлаш учун сўз озлик қилади. Тил 
ожизликка махкумдир. 
Бу ёш оилаларнинг таълим тарбияси ҳақидаги маъсулиятни чин 
қалбдан хис этишда кишини лол қолдиради. Она ва ота бирдай 
жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари одамни ҳайратга солади. Бундай 
оилалар фарзандга оилада меҳрибон, боғчада ғамхўр, мактабда 
маъсулдирлар.
Бу ёш оилаларда, қўйингки ҳозирги ҳар бир хонадонда оилада, 
боланинг билим олишига алоҳида муносабатда бўладилар. Кузатишлардан 
шу нарса аёнки, ҳар қайси ота-она боланинг оиладаки, мактабга ва боғчага 
бўлган муносабати ҳақида чуқур маълумотга эга. Лекин ҳамма болага, 
фарзандга боғчага бориш насиб этавермайди. Айрим болаларнинг 
жисмоний имкониятлари чекланган, баъзи болаларнинг оилавий иқтисоди 
(бюджети) кўтармайди, аҳли-аҳёнда болаларнинг ўзлари боғчани 
ёқтиришмайди, хоҳламайди.
Бироқ мактаб ва таълим олиш мажбурий таълим (умумий ўрта 
таълим мактаби, коллеж) ҳамманинг бошида бор. Имконияти чекланган 
болаларга махсус таълим-тарбия албатта бор. Ҳозирда инклюзив таълим 
(соғлом болалар билан нуқсони бор болаларнинг бирга-бир синф)га 


48 
алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ҳар бир ота-она оила ҳаётидан ўз 
фарзандининнг таълим-тарбияси учун қайғуриши лозим. Хорижий 
кинофилмлар, сериаллар бунга сабоқ бўлиши лозим.
Бизда жисмоний имкониятлари чекланган фарзандлар таълим-
тарбиясига эътибор камроқ. Чунки кўриш имконияти чекланган 
болаларимизга кўзойнак олиб беролмаймиз, қулоғи оғир болаларга 
диктофон олиб беришни ўйламаймиз ҳам. Энг асосийси, уларни вақтида 
даволамаймиз, вақт ўтганидан кейин, бўлари бўлиб бўлганидан сўнг, бола 
кап-катта 8-10 ёш бўлиб қолганидан кейингина шифохоналарга елиб-
югурамиз, лекин шунда ҳам махсус мактабга беришни хаёлимизга ҳам 
келтирмаймиз. Қачонки, қўлидан иш келиб, ишини соғлом болалардай 
удда қила олмагандан кейингина ўзимизни ўқдан-ўқга, чўғдан-чўғга 
урамиз, бу вақтда бола анча улғаиб қолган, касаллик кўзга кўриниб, 
ривожланиб авжидан-авжига чиққан бўлади. Натижада бола ҳаётдан, 
тенгдошларидан ҳар томонлама орқада қола бошлайди. Аслида 
улуғларимиз айтганидек бола тарбиясига уйланмасдан анча олдин (1-2 
йил) ўйлаш лозим эди. Ҳўш, бу даврда уйланишда бундай фикр хаёлимизга 
келмайди ҳам дейлик. Хеч бўлмаса, фарзанд туғилганидан кейин ўйлаш, 
қайғуриш керак эмасми?! Бундай муносабат фарзандимизни хеч бўлмаса 
ёзиш-чизишга бўлган қизиқшлари (2-3 ёш)дан ўйланиш лозим эмасмиди?! 
Фарзанднинг айрим нуқсонлари, чекланганликлари у дунёга келган 
дақиқаданоқ маълум бўладик-ку! Биз, айримларимиз нуқсони бор фарзанд 
тарбиясига шунчалик бепарво ва беэътибормизки кўриб-кўрмаганга, билиб 
билмаганга оламиз, ана-мана деб вақт ўтиб кетганини ҳам илғамай 
қоламиз. Бу пайтда эса вақт ўз хукимни ўтказиб бўлган бўлади. Шунда ҳам 
отни қамчиламаймиз. Ўзимизнинг имкониятимиз йўқлигидан нолиймизу, 
имконият қидирмаймиз. Балки кейинги пайтда жиддийлашиб бораётган 
нуқсоннинг олдини олармидик?! Нуқсондан фарзандимиз батамом фориғ 
бўлармиди?! 


49 
Нима бўлса бўлди, энди болани боғчага, махсус мактабларга бериш 
оиладаги соғлом фарзандимизни эса саводга ўргатишга тайёрлашимиз 
керак.
Оилада бу тарбияни қандай тартибда, қандай усулда ўтказмоқ 
лозим? Оилада, албатта болани, фарзандни саводга ўргатишга 
тайёрлашнинг намунавий режаси, лойиҳаси ёки дастури яратилган эмас. 
Бу ҳар қайси оилада ҳар хил кўринишда ўтказилиши мумкин, бироқ бу 
тадбир қандай тартибда, усулда ўтказилмасин, унинг мазмуни, мақсади, 
моҳияти битта, яъни болани ҳар қандай тартибда саводга ўрганишга 
тайёрламоқ бўлмоғи лозим. 
Болани ручка, қалам ушлашга, ҳарф қисмлари, унсурлари, турли хил 
чизиқлар, шакллари, расмлар чизишга йўналтириш, ўргатиш, уларнинг 
ишларини вақти-вақти билан кузатиб бориш, баҳо бериш, раҳбатлантириш, 
шароит яратиб бериш, турли хил ёрдамлар бериш болани бу ишга бўлган 
қизиқишларини янада оширади. Оилада бу тадбир, яъни элементар ўқиш 
ва элементар ёзишга ўргатиши, (фарзандини, болани) тайёрлаш 
қуйидагича бўлади. Бизнингча:
1. Болани зарур ўқув, ёзув қуроллари билан таъминлаш (дафтар, варақ, 
ручка, қалам...). 
2. Болага ёзиш, чизиш, расм солиш учун ўзига хос қулайликка (оила 
шароитида) эга бўлган шароит яратиш (стол-стул, парта, хонтахта...) 
3. Ўқиш, чизиш, расм солишга болалар учун иш вақтини белгилаб 
қўйиш (чойдан кейин, тушликдан кейин, кечқурун...) 
4. Болаларнинг бўш вақтини кузатиб, назорат қилиб бориш. 
5. Керакли йўл-йўриқларни кўрсата олиш (чизишни, ёзишни, расм 
солишни, шакл, нақш чизишни...) 
6. Шеър, ашула, эртак, мақол, топишмоқ, тез айтишлар кунларини, 
вақтини белгилаб қўйиш.
7. Турли мавзуларда вақти-вақти билан суҳбат ўтказиш кунларини 
аниқлаш, белгилаш. Вақтни, соатни ўргатиш. 


50 
8. Телевизорда кўрган ва радиода эшитганлари юзасидан фикрлаш. 
9. Меҳнатга, жамоатчиликга, коллективга ўргатиш. Табиат ҳақида 
маълумот бериш.
10. Компютер сабоғини бериш, олиш, ўргатиш.
11. Муомала маданиятини ўргатиб бориш. 
12. Кийиниш, сўзлаш одобини ўргатиш.
13. Кун тартибига амал қилишга одатлантириш.
14. Кўча ва уйда ўзини тутиш. 
15. Спорт билан ошно қилиш. 
16. Одамийлик, меҳрибонлик, эзгулик тушунчалари билан таништириб 
бориш.
17. Китоблар билан таништириб бориш.
Буларга амал қилишни доимий ёдда тутиш, болалар ҳаётига тадбиқ 
этиш, булар ҳақида доимий кўз-қулоқ бўлиб туриш, тартибга солиб туриш, 
ҳар бир ота-онанинг биринчи галдаги иши эканлигини унутмаслигимиз 
зарур. Фарзандларни яратдикми, дунёга келтирдикми, унинг таълим 
тарбяиси, келажаги учун доимий ғамхўр бўлиш бурч эканлигини доимо 
эсда тутишимиз, у фарзандларимизни комиллик сари дадил қадам 
ташлашларига муносиб замин ҳозирлашимизда дастлабки қадамлар, бироқ 
қадамларга трамплин яратаётганлигимизни ёдда сақлашимиз керак.
Оилада ҳар қандай шароитда болани савод ўргатишга тайёрлаш 
озми-кўпми баҳоли қудрат ота-онанинг зиммасида бўлади. Буни чуқур 
англашимиз ва болани бу тадбирда фаол бўлишига ўз хиссамизни 
қўшишимиз лозим. Бу ишларни фарзандларимиз кўнгилдагидек 
уддалашларига, оллоҳдан сиҳат саолматлик ва барака тилаб қоламиз. 
Фарзандларимизга куч-қувват ва омадлар ёр бўлсин деймиз. Ёзишга, қўл 
ҳаракатини тез ва эркин бажаришда муваффақиятлар тилаймиз. 
Болани боғчада савод ўргатишга тайёрлаш қандай бўлади? Шу ҳақда 
фикр-мулоҳазалар билдирамиз. Боғчада қандай машғулотлар 
ўтказилмасин, унинг ҳеч бири савод ўргатиш бўла олмайди, у савод 


51 
ўргатишга тенглаштирилмайди. Савод ўргатиш фақат мактаб таълим 
тарбиясига хос жараёндир. Боғчада неча хил машғулот, қанча ёзиш, чизиш 
ишлари, бўяш ишлари олиб борилмасин уларнинг ҳеч қайсиси ўқиш ва 
ёзишни ўргатиш бўла олмайди. Бундай машғулотлар ўқиш ва ёзувга 
ўргатиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди. Бундай машғулотларнинг 
барчаси болалар нутқининг ўсиши, қўлларининг эркин ҳаракатини 
таъминлаши ва болаларни ўқишга, ёзишга тайёрлай олиш мумкин холос.
Оилага нисбатан боғчада болаларни элементар ўқиш ва элементар 
ёзишга тайёрлаш ишлари кучли, самарали ва баракалироқ бўлади. Чунки 
боғчада гуруҳ бор, жамоа бор, кун тартиби ва тартиб-интизом бор. Гуруҳ 
ва жамоалар билан доим бирга бўладиган, уларни фаолиятидан ҳар доим 
хабардор бўлиб турадиган масъул шахс, гуруҳ трабиячиси, мураббийси ва 
гуруҳ энагаси мухайё. Улар кун тартибидаги барча ишларни ўз вақтида 
сифатли қилиб ўтказиш учун ҳозиру-нозирдирлар. Уларнинг асосий 
мақсади ҳам мурғак қалбларни, жажжи болажонларни келгусида комил 
инсон, юртимизнинг муносиб фарзандлари, ўғил-қизлари бўлиб 
етишишлари учун муносиб улуш, хисса қўшишдан иборатдир. Демак, бу 
борада ҳам оила ва боғчанинг мақсади якдил ва битта.
Болаларни савод ўргатишга тайёрлашни боғчанинг ҳар бир гуруҳда у 
ёки бу даражада амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Дархақиқат, 
шундай, ҳар бир катта, ўрта, ёки кичик гуруҳларда савод ўргатишга 
тайёрлашда маълум хисса қўшилади. Биз бунга ишонамиз. Бироқ 
боғчаларнинг катта гуруҳларида болаларни савод ўргатишга тайёрлаш 
ишлари мақсадли, мақсадсиз бўлсада амалга оширилади. Савод ўргатишга 
тайёрлаш ишлари қанчалик режали, лойиҳали, дастурли бўлмасин, 
боғчанинг мактаб билан мустаҳкам алоқаси бўлгандагина самара ва 
муваффақиятли чиқиши мумкин. Гуруҳ мураббийси, тарбиячиси мана шу, 
ўз қарамоғидаги, тасарруфидаги 1-синфга қабул қилиб олиши лозим 
бўлган синф ўқувчиси билан ҳамкорликда ишласа, алоқада бўлса ҳар 
иккисининг иши муваффақиятли чиқиши мумкин. айрим пайтларда гуруҳ 


52 
тарбиячиси мактаб раҳбари билан, бўлғуси 1-синф ўқувчиси билан 
мустаҳкам алоқада бўлиши лозимдир.
Улар орасидаги алоқа илмий-методик, психологик, педагогик 
методик ва маънавий-ахлоқий қарашлар юзасидан бўлиши аниқ. Савод 
ўргатишга тайёрлаш бўйича бу йўналишлар мактаб билан боғча тарбияси 
таълими орасидаги алоқани мустаҳкамлабгина қолмасдан, боғча ва мактаб 
тарбияси самарадорлигининг оширилишига катта хизмат қилади. 
Маълумки, боғчада боланинг жисмоний ва ақлий тарбиясига катта эътибор 
берилади. Боғчада болага таълим бериш, (шартли ўқиш ва ёзишни 
ўргатиш) нисбатан кейинги ўринларад туради. Боғчанинг мақсади (балки 
асосий мақсади) болани соғ-саломат ўсишини таъминлаш, бошқалар билан 
алоқасини, дунёқарашини шакллантиришдан иборатдир. Балки болани 
ёзиш-чизишга бўлган муносабати ҳам унинг маълум даражада 
дунёқарашини белгилаб бериши шубхасиздирки, фақат бугина эмас, ёзиш 
чизишга бўлган муносабатлар боланинг келажак ва боғчага бўлган 
қизиқишларини таъминлашга хизмат қилади. Балки боғчадаги ҳар бир 
тартибсиз, тартибли, ихтиёрий, жамоавий, индивидуал ўйинлар, 
машғулотлар, сайр ва экскурсиялар, суҳбатлар боланинг келажагига, 
таълим ва тарбиясига, дунёқарашига таъсир этмай иложи йўқ.
Ҳар бир тарбиячи, мураббий, энага, раҳбар, фаррош, қоровулдан 
тортиб, ҳар қайси ота-она боланинг ижобий, замонга мос таълим-тарбия 
топиши учун масъулдир. Бу борада махалла, кенг жамоатчиликнинг ҳам 
муносиб ўрни бор. Махалла қўмиталари, унинг оқсоқоллари, 
маслаҳатчилари боғча билан, боғча тарбияланувчилари билан мустаҳкам 
алоқада бўлишлари, уларга ҳар доим кўз-қулоқ бўлиб туришлари талаб 
этилади. Боғча, мактаб муаммолари билан маҳалла қўмиталари доим 
қизиқиб боришлари зарур. Қачонки боғча ва мактабда таълим-тарбия 
ишлари самарали бўлса, бу албатта, махалланинг ютуғидир.


53 
Таълим-тарбиянинг муҳим ўзаги бўлган махаллада, уларнинг 
тасарруфида бўлган боғчанинг катта битирувчи гуруҳида савод ўргатишга, 
ўрганишга тайёрлаш қандай тартибда, усулда олиб ориш лозим?
1. Гуруҳ машғулотларини жадвал асосида мунтазам ўтказиб бориш; 
2. Машғулотларни самарали, қизиқарли ташкил қилиш ва ўтказиш; 
3. Машғулотларни режа асосида, машғулот тафсилоти, конспект 
ишланмаси билан режа асосида ўтказиш;
4. Машғулот ишланмалари тузиш, уни раҳбарнинг тасдиқлаши; 
5. Машғулотнинг боришини кузатиб, болаларнинг иштирокини назорат 
қилиб бориш; 
6. Ҳар бир машғулотда ҳар бир иш турига 5-6, айримларига 8-10 
минутдан ортиқ вақт сарфламаслик; 
7. Илғор ва фаол болаларни рағбатлантириб бориш, ота-оналарни 
боғчага таклиф қилиш;
8. Машғулотдан-машғулотга болаларнинг қизиқишларини орттириб 
бориш; 
9. Машғулотларда зерикиш ва чарчашга йўл қўймаслик; 
10. Машғулотларни замон талабларига жавоб бера оладиган, 
жиҳозланган хона ва кабинетларда олиб бориш; 
11. Болаларни зарур ўқув ва ёзув қуроллари билан таъминлаш; 
12. Машғулотнинг ҳар дақиқасида болаларни чизишга, ёзишга бўлган 
фаоллигини ошириб бориш.
13. Болаларни озода ва чиройли ёзишга ва чизишга одатлантириш; 
14. Ҳар бир машғулотда 5-6 дақиқа ёзиш, 5-6 дақиқа ихтиёрий ўйин, 5-6 
дақиқа ихтиёрий (ёки бирорта) мавзуда суҳбат (масалан, “Бизнинг 
оила”, “Уй хайвонлари”, “Менинг дўстим”, “Ўйинчоқларим”, 
“Менинг акам”, “Бизнинг боғча” каби); 
15. Машғулотнинг кўргазмали ва техника воситаларига бой бўлишини 
таъминлаш;


54 
16. Чизган, ёзган ишлари юзасидан болаларни фикрларини тинглаб 
бориш; 
17. Машғулотни якунлаш (ким қандай қатнашди? Ким қандай ишларни 
бажарди?); 
18. Уйга вазифа ёзувдан берилмайди. Бироқ эртак, шеърлар айтишни 
ўрганиш юзасидан топшириқ, вазифа бериш жоиз; 
Юқоридагиларга амал қилган ҳолда машғулотларни ўтказиш боғчада 
болаларни чизиш, суҳбатлашиш, расм солиш, турли шаклларни бўяш 
мактабдаги савод ўргатиш жараёнини самарали ўтказишни таъминлашга 
катта ёрдам беради.
Боғчада савод ўргатишга тайёрлаш, узоқ, 1-2 йил давом этиши, савод 
ўргатишга тайёрлаш қанча муддат давом этмасин, бундай машғулотлар 
савод ўргатиш машғулотларига пухта ҳозирликни таъминлаши аниқдир. 
Боғчада савод ўргатишга тайёрлаш амалдаги савод ўргатишга тайёрлашга 
нисбатан самарали бўлади. Чунки боғчада бу машғулот гуруҳларда 20-25 
нафар бола иштирокида олиб борилади. Болалар бир-бирини кўриб, бир-
биридан ибрат олиб, ўрганиши ва ўзлаштиришнинг натижаларидан 
завқланиб, худди бир-бири билан мусобақалашгандек, бахслашгандек 
қизиқарли ва жонли ўтказиш мумкин, жамоа асосида ишлаш болаларни 
чарчатмайди, толиқтирмайди ва зериктирмайди. 
Боғчадан келган болалар алифбегача даврни кўтаринки руҳда 
ўтказишлари, савод ўргатишнинг бу даврини фаол ўтказишлари мумкин. 
Савод ўргатишнинг алифбегача даври айрим босқичлар билан танишган 
бўладилар. Чунки боғчаларнинг катта гуруҳлари савод ўргатишга маълум 
даражада тайёр бўладилар. Бу ҳолат уларнинг савод ўргатишни самарали 
ўтказишларига замин ҳозирлайди. 
Демак, боғчадан мактабни 1-синфларига қабул қилинган болалар 
билан ишлаш ҳар томонлама қулайдир. Сабаби уларниг барчаси 1-синф 
ўқувчиларига савод ўргатишга қўйиладиган барча талаблар юзасидан 
кўникма ва малакаларга эга бўладилар. Уларни ўқиш ва ёзишга (оддий 


55 
ўқиш, оддий ёзишга) ўргатиш осон, қулай ва самарали бўлиши 
шубҳасиздирки, буни кўп йиллик тажрибалар ҳам кўрсатиб турибди.
Оиладан келган болалар (саовд ўргатишга тайёрланган бўлса) билан 
ишлаш ҳам нисбатан осонроқ кечади. Чунки оиладан келган баъзи болалар 
(уларнинг ота-оналари уларни савод ўрганиш, ўргатишга эътиборсиз 
бўлган) савод ўргатишга мутлақо тайёр эмас, улар на ручка ушлашни, на 
қалам ушлашни, дафтарни қандай қўйишни, қандай очишни ҳам 
билмайдиган бўладилар. Бундай болалар билан ишлаш педагогни 
қийнайди. Чунки педагог бундай болалар билан ишласа, боғчадан келган 
болалар зерикиб қолади, педагог боғчадан келган болалар билан ишлай 
деса, оиладан ҳеч қандай тайёргарликсиз келган болалар зерикиб қолади. 
Бундай савияси нотекис болалардан ташкил қилинган синф болалари 
билан ишлашда қандай йўл тутиш зарур? Буни фақат бошланғич синф 
ўқитувчиси, мутахассиснинг ўзи билади (бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтиш 
талаб этади). Болаларни савод ўргатишга тайёрлашда қандай тадбир ёки 
метод қўлланилмасин, уларда болалар манфаати юқори бўлиши лозим. Ҳар 
қандай шароитда бола шахси биринчи ўринга қўйилиши зарурдир. Бу 
дегани болага бўлар-бўлмас топшириқларни: уни чиз, буни бўя, уни яса, 
буни туз деявермаслик керак. Болани зерикишга, чарчашига, машғулотдан 
безишига мутлақо йўл қўймаслик лозим.
Болалар билан ишлашда жиҳозларнинг, айниқса мебелларнинг ўрни 
катта. Масалан, айлана, (тўгарак, доира) стол атрофида ўтириб болалар 
билан ишлаш болаларга ҳузур бағишлайди. Чунки болалар стол атрофида 
тарбячи, ўқитувчига яқин, ёнма-ён, тўғрима-тўғри ўтирадилар. Болаларга 
топшириқ бериш ҳам юзма-юз бўлади. Бироқ топшириқни бериш осон-ку, 
уни текшириб олиш, назорат қилиш қийинроқ, ноқулайроқ бўлиши 
мумкин, чунки айлана стол атрофида дафтар тарбиячига тескари бўлади, 
ишни назорат қилиш учун тарбиячи ўрнидан туради, ёки болани ёнига 
чорлайди, ёхуд энгашиб туриб ишни назорат қилиш мумкин, бу жойда 
шуни алоҳида таъкидлашни яна жоиз деб биламизки, боғчаларнинг 


56 
битирувчи гуруҳи тарбиячилари мактаб билан мустаҳкам алоқада бўлиши 
зарур. Бундай алоқанинг бўлиши нур устига нур. Бироқ, боғчадан мактабга 
ўтказилган гуруҳларнинг фаолиятини самарали бўлишида собиқ гуруҳ 
тарбиячисининг синф ўқитувчиси билан ҳамкорлиги, собиқ боғча 
болаларидан хабар олиб туришлари, ўқитувчи билан улар ҳақидаги 
маълумотларни ўртоқлашиши фақат собиқ боғча болаларининг самарали 
таълим-тарбяи олишларида фақат ва яна фақат фойда бўлиши мумкин 
холос. Лекин ҳамма боғча тарбиячилари ҳам бундай алоқага, мақтовга 
лойиқ бўлавермайдилар. Бу эса боғча ва мактаб жамоасининг нуфузига 
салбий таъсир этмай иложи йўқ. Боғча ва мактаб муносабатларини ёмон, 
талаблар даражасида бўлмаслигига ҳеч қандай асослар йўқ. Алоқа учун 
фақат имконият мавжуд холос.
Оила, боғча ва мактаб ҳамкорлиги уларнинг ўзаро муносабатларини 
жипслиги, пухталиги, бир-бирлари билан тажриба алмашиши, биргаликда 
тадбирлар ўтказиш, улар орасида соғлом муҳитни ривожланиши, уларни 
обрўси, нуфузи ва салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Оила ва боғча таълим тарбиясини такомиллашувида боғча жамоаси 
ва боғча опаларнинг ота-оналар билан мустаҳкам алоқаси юқори ўрин 
тутади. Айниқса бу ҳолат боғчаларнинг катта гуруҳларида таълим-
тарбиянинг, шу жумладан, болаларни савод ўргатишга тайёргарлик 
ишларини олиб боришларида жуда қўл келади. Оила, боғча, мактаб 
тизимидаги ҳамкорликнинг юқори натижаси кейинги таълим 
тизимларидаги муваффақиятларнинг ҳам муҳим гарови бўлиб хизмат 
қилади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish