31
2.2. БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ ШАКЛИ, МАЗМУНИ ВА
СОХАЛАРИНИНГ ПЕДОГОГИК АСОСЛАРИ.
Болаларни мактабга тайёрлаш оиладан ва боғчадан бошланади.
Оилада ҳам, боғчада ҳам болаларни фақат мактабга тайёрлаш ишлари
билан чегараланиб қолмаймиз, балки болаларни оилада, боғчада, мактабда
савод ўргатиш (энг оддий ўқиш, босма ёки ёзма матнни синф тезлигида
ўқий олиш ва энг оддий ёзиш, эшитганини, кўрганини ёза олиш, кўчириш,
тиниш белгига риоя қилиш)га ҳам бир талай вақтлар ва меҳнатлар
сарфланади. Англашиладики, оилада болани савод ўргатишга
тайёрлашнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари мавжуд (бу ҳақда алоҳида
тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади). Савод ўргатишга тайёрлашнинг
боғчадаги ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида ўрганишни, тадқиқотни ва
таҳлиллар ўтказишни талаб қилади. Бироқ бу ишларнинг мақсади битта
бўлса ҳам оилада ва боғчада турлича йўналишлар, методларда ва турли
савияда ўтказилади.
Биз ушбу мақоламизда савод ўргатишга тайёрлашнинг мактаб
босқичи масалаларига алохида тўхталмоқчимиз. Чунки бу тадбир мактабга
илк қадам қўйган ҳар бир мурғак қалбнинг, жажжи болажонларни,
шириндан-шакар ўғил ва қизалоқларнинг ҳаётида ўчмас из қолдирадиган
даражада уюшқоқлик ва юқори савияда ўтказилиши лозим. Болаларни
мактабга қабул қилиш, мактаб контингенти бўйича умумий рўйҳат ва
боғчадан келган болалар ҳисобига бажарилади. Боғчадан келган
боламактабга, унинг кун тартибига, ёзиш ва чизишга, суҳбат ва
мухокамага осон ва тез мослаша олади. Чунки улар боғчада маълум
даражада тартиб-интизомга, гуруҳга, жамоага, ўзини тутишга, муомалага,
одоб-ахлоққа одатланган бўладилар. Шунинг учун уларни бошқариш осон
бўлади. Бу боғчадаги оғир меҳнатнинг самараси, натижасидир.
Оиладан мактабга қабул қилинган болаларни тартиб-интизомга,
мактабнинг қонун-қоидаларига мослаштириш осон кечмайди. Бироқ шуни
алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳамма оиладан келган болалар ҳам бирдай
32
(интизомли, тартибсиз, ўйинқароқ, шўх, эрка ёки одамови) бўлавермайди.
Бу эса болаларга индивидуал, яъни алоҳида-алоҳида ёндошишни, алоҳида
муносабатда (эркалатиш, дўқ-пўписа ва ширин сўзлик кабилар) бўлишни
талаб этади. Боланинг қалбига йўл топа олмас экансиз, у билан бўладиган
таълим-тарбия соҳасида муваффақиятга эриша олмайсиз. Болалар билан
бўладиган алоқани ижобий хал этиш учун педагог аввало, билимга,
тажрибага, маҳоратга (вазиятдан чиқиб кетиш, соғлом муҳит яратиш) эга
бўлиш руҳшунос ва педагоглик сирларидан огоҳ бўлишилозим. Бу дегани
мактабга ўзгача умид ва иштиёқ билан қадам қўйган болага эҳтиёткорлик
билан муносабатда бўлишни, яъни хушмуомала, ширинсўзлик ва
меҳрибонликни талаб этади.
Ўзбек халқи болажон халқдир. Бу зўр қадриятдир. Ҳар бир мактаб
ходимиболаларни худди ўз боласидек кўриши керак. Чунки улар мактабда
турли одамларга дуч келадилар, ҳар хил жойларда бўладилар.ҳлх у мактаб
раҳбари бўлсин, ҳох фан ўқитувчиси, ҳох фаррошми, қоровулми болага
ҳурмат билан, меҳмондай эътибор билан қарашлари зарур. У мактаб
ҳовлисидами, спорт майдонидами, ошхонадами ўзига хос иззат-икром
билан кутиб олиниши, ҳурсандчилик билан, кулиб, жилмайиб, табассум
билан қарши олиниши лозим. Бу орқали болаларга кўп нарсада ибрат
бўламизгина эмас, уларнинг мактабга, ўқишга бўлган қизиқишларини,
ихлосларини ошиб боришга сабабчи ҳам бўламиз. Қисқаси, болаларни
тергайвермаслик, бўлар-бўлмасга уларни таъқиқлайвермаслик керак.
Демак, таълим-тарбияда кўп нарсада ибрат кўрсатишнинг ижобий
томонларини сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ.
Ҳозирги кунда туғилиш маълум даражада режалаштирилганлиги
сабабли 1-синфга қабул қилиш суҳбатдан ташқари қатъий равишда тиббий
кўрик хулосалари асосида амалга оширилмоқда. Бу тадбир май ойи
бошларида олиб борилиши белгилаб қўйилган. Чунки мактабга қабул
қилинган барча болалар келгуси ўқув йилида 1-синфни ўқитадиган
33
ўқитувчи томонидан май ва июнь ойларида болаларни савод ўргатишга
тайёрлашга ҳозирлик кўради. Бу қуйидагича бўлиши лозим:
1. Болаларни мактабга қабул қилиш (ҳужжатларни текшириб кўриш)
орқали ҳомаки рўйҳатга олиш. Умумий ҳолати.
2. Рўйҳатга олиш учун суҳбат:
а) боланинг бўй-басти, кийинишини кузатиш;
б) ҳар хил мавзуда суҳбат;
в) нутқига, фикрига, сўзларнинг талаффузига эътибор бериш, ўзини
тутиши, жавобнинг аниқлиги, узун-қисқалигини кузатиш.
3. Боланинг тайёргарлик даражаси бўйича йўналишлар:
а) ручка, қалам ушлаши, дафтарни тўғри қўйиши, ўнг қўл ёки чап
қўл билан ишлаши.
б) ёзиш, чизиш, бўяшни билиши (билмайди, билади, яхши билади)
в) ҳарфларни таниши (босма ёки ёзма, бош ёки кичик, 5-6 ҳарфларни
билади, тўлиқ билади, билмайди).
г) сўзларни ўқий олиши, исмини ўқий олиши (ўқий олмайди,
ҳарфлаб ўқийди,бўғинлаб ўқийди, нотўғри ўқийди).
д) сўзларни бўғинга бўла олиши (бўла олмайди, нотўғри бўлади,
тўғри бўлади)
4. Ҳарфларни ёза олиш (5-6 та ҳарфни ёзишни билади, ҳамма ҳарфни
ёзишни билади, лекин босма-ёзма, бош-кичик ҳарфларни аралаш
ёзади.
а) айтган (эшитган) сўзни босма-ёзма ҳарфларда аралаш ёза олади.
б) кўрганини кўчира олади, лекин ёзув талаб даражасида эмас (боғча
савиясида).
5. Санашни билади, ўнгача... юзгача санашни билмайди, яхши билади,
билмайди, адашиб кетади.
6. Рақамларни ажрата олади. Номини билади, билмайди, чала билади.
7. Рақамларни ёзиши: ёза олади, айримларини алохида-алохида ёзади,
танийди.
34
8. Рақамларни ҳисоблаш. Икки ёки уч рақамини ҳисоблай олмайди.
Иккита уч (33), иккита олти, битта бир (661) каби...
9. Расм солиш, чизиш: Билади, чала билади, билмайди.
10. Рангни ажрата билиши: ажрата олади.
11. Шеър айтиш: 1 ёки 2 та шеърни билади. Яхши айтади, кўп шеърни
билади – айтади, билмайди, билади – айтмайди.
12. Эртакни айтиши: кўп эртакни билади, айтади. 5-6 та эртакни билади
– яхши айтмайди, билмайди. Билади – айтмайди.
13. Ҳар хил мавзуда суҳбат: фасллар, унинг белгиларини билади,
билмайди, чала билади.
14. Вақтни билиши: сутка, соат, дақиқа.
15. Болалар ўйинлари: номларини билиш.
16. Турли мавзуларда суҳбат. “Бизнинг оила”, “Менинг дугонам”,
“Бизнинг кўча”... ва ҳ.к.
Ҳар бир синф ўқитувчиси ҳар куни 5-6 нафар ўқувчи билан
юқоридаги йўналишларда суҳбатлашади, суҳбат ўтказади. Суҳбат тугагач
(у бир ҳафта давом этади, ҳар куни 5-6 та болани савод ўргатишга тайёр,
тайёр эмаслигини билиши лозим), суҳбат учун юритилган дафтардаги
маълумотларни юқоридаги йўналишлар асосида:
1) умумий ҳолат (1-2 бандлар).
2) Ҳарфларни билиш, уларни турли шаклда ёза олиш, ўқиш ва ёзиш
нутқи (3-4 бандлар).
3) Сонларни, рақамларни ёза олиш, таниш (5-8 бандлар).
4) Расм чизиш (9-10 бандлар).
5) Оғзаки нутқи (11-12 бандлар).
6) Ҳар хил мавзуда суҳбат (13-16 бандлар) бўйича маълумотларни
умумлаштиради ва болаларнинг берган маълумотлари, савиялари бўйича
гуруҳларга ажратиб олади.
35
Болалар оиладан боғчадан келганликлари туфайли уларнинг берган
жавобларини турли савияларга бўлиб, уларни бир-биридан фарқлаш
мумкин.
Бизнингча, болалар 4-5 хил савияда жавоблар берган бўлишлари
эхтимол. Уни қайта ўтказиш керакми, йўқми? Ўқитувчига ҳавола этилади.
“Болаларнинг савод ўргатишга тайёр ёки тайёр эмаслигини билиш”
ҳақидаги жадвал маълумотлари қуйидагича бўлиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |