Боғча тарбияланувчиларини мактабга тайёрлаш


 МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#42484
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
maktabgacha va boshlangich talimni muvofiqlashtirishning pedagogik va psixologik asoslari

3.2. МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ 
МУОФИКЛАШТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ. 
Мустақиллик даврида ДТС ва ўқув дастурлари йил сайин 
такомиллашиб бормоқда. Масалан, "Умумий ўрта таълимнинг давлат 
таълим стандарти ва ўқув дастури" ("Бошланғич таълим" 1999), 
"Бошланғич таълим бўйича янги таҳрирдаги такомиллаштирилган ДТС ва 
ўқув дастури" (2005) ва "Узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти ва 
ўқув дастури" 1-4 синфлар (2010) меъёрий - хужжатлари боошланғич 
таълимни ривожлантириш ва уни юксак таракқий этган давлатлар таълими 
даражасига олиб чиқишга катта хизмат қилди ва хизмат қилиб келмоқда. 
Айниқса, 2010 йилда аниқроғи 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб бошланғич 
синф ўқувчилари таълим-тарбияси жараёнига жорий этилгаи мазкур ДТС 
ва ўқув дастури савод ўргатиш дарсларига алоҳида талаблар (10-29 бетлар) 
қўймоқда. Буни эътиборга оладиган бўлсак савод ўргатишда муҳим манба 
ҳисобланган "Алифбе" китобига алоҳида масъулият юкланади. Шу нуқтаи 
назардан олиб қаралганда амалдаги "Алифбе" хусусида фикр-мулоҳаза 
билдиришни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. 
"Алифбе" китобини биринчи марта қўлга олишнинг ўзиёқ илк бор 
илм ўчоғига, мақтабдек муқаддас даргоҳга қадам қўйган жажжи ўқувчи 
ҳаётида унутилмас воқеа бўлади. Дарҳақиқат, нозик қўлларига 
"Алифбе"ни ушлашиданоқ боладаги дастлабки ҳаяжон ва шодликни, 
кўтаринки кайфиятни, тўлқинланиш ва ўқишга бўлган ҳавас ва иштиёқни 
тасаввур қилиш қийин, сўз билан таърифлаш эса амримаҳол. 
Хақиқатан ҳам, "Алифбе" китобини "Қуръони Карим"дан ва "Ҳадиси 
Шариф"дан кейинги ўринда турувчи азиз ва муқаддас китоб дейишга 
ҳақлимиз. Чунки мазкур китоб мамлакатимизнинг ўзига хос 
хусусиятларини ўз саҳифаларида атрофлича акс эттира оладиган, 
тамаддунимиз жўшқинлиги ва келажаги буюклигини болаларининг ёшига 
мос равишда яққол тасвирлай олган беназир китобдир. "Алифбе" ўқувчи 
ҳаётида биринчи китоб бўлганлиги учун у ҳақда ҳар қанча фикр юритилса, 


65 
ютуқларини мадҳ этиб, илғаб олинган ноаниқликлар бартараф этилса, улар 
ҳақида фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар берилса, булар "Алифбе" 
китобининг келгуси умрини узайтиришга, узоқ йиллар ишлатилишига 
катта ёрдам бериши шак-шубҳасиз. Шунинг учун ушбу мақолада 
дарсликлар, асосан "Алифбе" китоби дарслиги юзасидан сўз юритишни 
мақсадга мувофиқ деб билдик. 
"Алифбе" китоби ўзбекона ҳаётий ҳақиқат ва жўшқинликни ўзида 
мужассам эта олган. Китобнинг ҳар бир саҳифасида мустақил ҳаёт 
мазмунини мадҳ этувчи сюжетли, серияли ва пейзаж тасвирланган расмлар 
берилган. "Алифбе" материаллари мустақиллигимизнинг илиқ нафасини, 
қайноқ ҳаётини ифодаловчи, кишини шодлик ва келажакка умид-ишонч 
билан боқишга, ҳаёт қувончинкуйлашга одатлантиради. 
"Алифбе" оилавий китобдир. Уни набира ва бобо, фарзанд ва ота-
она, ака-ука, она-бола, опа-сингиллар зўр иштиёқ ва қизиқиш билан 
варақлаётганликларини кўп марта кузатишга муваффақ бўлганмиз. 
Шунииг учун "Алифбе"ни ютуқларга, мақтовларга бой китоб десак 
янглишмаймиз. Унинг материаллари ҳаммабоп ва оммабоплиги билан 
бошқа китоблардан яққол ажралиб туради, китобга кўзи тушган ҳар қандай 
одам, уни дарров қўлига олиб, охирги саҳифасигача варақлаб чиқишга 
шошиб қолади. "Алифбе" мана шундай ҳамма учун азиз, ҳурматли ва 
ишқибози, ошиғи кўп китобдир. Уни илк бор қўлига тутган 1-синф 
ўқувчиси турли ҳиссиётларга берилади, келажакка дадил қадам қўйишга 
одатланади. Катталар эса ёшлигига қайтади, ўтмишини хурсандчилик 
билан эслайди. Бу ҳам "Алифбе"га хос сифатлардан биридир. Дарсликлар 
таълим-тарбия самарадорлигини оширишда, дарсларнинг қизиқарли ва 
мазмунли бўлишида, ўқитувчи ва ўқувчилар меҳнатини 
мувофиқлаштиришда, ўқитувчи ва ўқувчи имкониятини рўёбга чиқаришда 
муҳим восита эканлиги барчага маълум. Шундай экан, дарсликлар, аввало, 
ҳаётий, яъни ўқувчининг ҳаёти, кўрган-билганларига мос бўлиши, 
замонавий, табиий, рангли, безакли, бежирим, пухта-пишиқ, ўқувчининг 


66 
қизиқишлари ва дунёқарашига мос, унинг материаллари ўқувчининг 
савиясига тўғри келадиган даражада бўлиши, педагогик, психологик, 
умумдидактик, маънавий, илмий, методик, гигиеник, эстетик ва дизайн 
талабларига тўла-тўкис жавоб бера олиши лозим.Шу жиҳатдан олиб 
қараганда "Алифбе" (Р.Сафарова, М. Иноятова, М.Шокирова. 
Л.Шермаматова. "Алифбе". Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфи 
учун дарслик. Қайта ишланган 10-нашри, Тошкент-"Маънавият", 2012) 
китоби дарсликларга қўйилган барча талабларга лаббай деб жавоб бера 
олади. Мазкур дарслик 9 марта қайта ишланиб, шунча марта қайта нашр 
этилди. Бироқ, у йилдан-йилга кам нусхада чоп этилмоқда. Шартнома - 
буюртма асосида нашр этилгани боис йил сайин унинг адади қисқариб 
бормоқда. Буни алифбенинг умумий сифати ва қийматига мутлақо алоқаси 
йўқ деб хисоблаймиз. Нашр сонининг озайиб бориши Алифбенинг 
қимматини асло пасайтира олмайди. Мана 9-10 йилдирки мазкур "Алифбе" 
1-синф ўқувчилари ҳаётида ўқиш ва ёзишни ўрганишда муҳим манба 
бўлиш билан бирга савод ўргатиш дарслари сифат ва самарадорлигини 
таъминлашда салмоқли дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, албатта. 
Шуни таъкидлаш лозимки, амалдаги "Алифбе"ни танлов ғолиби 
бўлишининг асосий омили унинг материалларининг аввалги 
"Алифбе"ларга нисбатан сезиларли даражада янгиланганлиги бўлди. 
Амалдаги "Алифбе" ўзидан олдин қўлланиб келинган "Шодлик" ва 
"Савод" алифбесидан ўзининг устунлиги, қўйиладиган барча талабларга 
мос бўлганлигидан ташқари унинг фойдаланиш учун қулайлиги ҳамдир. 
Айниқса, мазкур "Алифбе"нинг катта ютуқларидан бири унинг ҳажми ва 
шакли жиҳатидан бошқа дарсликлардан яққол, аниқ ва равшан ажралиб 
туришидир. Шунингдек, ушбу китобда ўрганиш учун маълум тартибда 
берилган ҳарфларга, мавзуларга берилган материаллар яъни расмлар, 
бўғинлар, сўзлар, гаплар, ижодий мустақил ишларнинг ҳамда босма ва 
ёзма ҳарф шаклларидан унумли фойдаланишидир. Чунки китобда ҳар бир 
мавзуга, ҳарфга дастлаб бир саҳифадан (о, н, а), кейинчалик и дан бошлаб 


67 
2 саҳифадан жой ажратилганлиги ҳам мақсадга мувофиқ бўлган. Энг 
қувонарлиси шуки, унли ҳарф алоҳида, ундош ҳарф алоҳида рангларда, 
янги ўрганилаётган ҳарф бошқа бир рангда, бошқа бир саҳифада ҳамма 
ҳарф бир хил рангда ифодаланганлигидир. 
Бундан ташқари шу кунларда республикамиздаги барча умумтаълим 
мактабларининг 1-синфларида тўлиқ ишлатилиб келинаётган юқоридаги 
"Алифбе"да мавзуларга мос расмлар, (уларнинг кўпчилиги болалар ҳаёти 
ҳақидаги расмлар) жадвал ва схемалар, шартли белгилар маълум даражада 
ўқувчиларнинг ёшига мос равишда рангли берилганлигининг гувоҳи 
бўласиз. Шу билан бирга "Алифбе" саҳифаларида фан ва техниканинг, 
жамиятимиз тараққиётини акс эттирувчи расмларнинг (4, 22, 36, 42-
саҳифалар) берилиши "Алифбе"нинг сифат ва салмоғини, нуфузини, 
ўқимишли бўлишини, бадиий ва илмий қимматининг ошишига муносиб 
хизмат қилган. Бинобарин, мазкур китобда топишмоқ, тез айтиш, 
мақоллар, ҳикматли сўзлар, донишмандларнинг, машҳур кишиларнинг 
ўгит ва ибратли фикрлари, уларнинг расмлари, ҳаётий лавҳалари ҳам 
келтириб ўтилган. Китобда болалар шоирларининг 1-синф ўқувчилари боп 
шеърлари, масал, эртак ва ҳикоялари берилган. Экологияга оид расмлар 
кўплаб келтирилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак ва зарур. 
Шунингдек, қадриятларга, маънавиятимизга оид ибратомуз расмларнинг 
берилиши, ўзбекона расм-русм, турли хил таълимий ўйинлар ва 
бошқотирмаларнинг китоб саҳифаларидан жой олишини фақат дарслик ва 
дарслик муаллифларининг улкан ютуқ ва муваффақиятлари деб баҳолаш 
жоиздир. 
Хуллас, Роҳатой Сафарова (ҳурматли устозимиз, заҳматкаш олима, 
бошланғич таълим устаси, йирик методист, серқирра билим соҳибаси) 
бошчилигидаги муаллифлар жамоасининг дарсликни яратишдаги беназир 
хизматларини эътироф этиш билан бирга, ушбу "Алифбе"нинг ютуқларини 
санаб саноғига ета олмаслигимизни тан оламиз ва дарсликнинг бундан ҳам 


68 
юқори савияда ҳамда бундан ҳам машҳур ва барчага манзур бўлишини 
оллохдан тилаб қоламиз. 
Умуман олганда, амалдаги "Алифбе" 1-синф ўқувчилари учун савод 
ўргатиш (энг оддий ўқиш ва энг оддий ёзувга ўргатиш) дарсларини 
мазмунли, таъсирли, жонли, қизиқарли ва самарали бўлиш 
имкониятларини рўёбга чиқаришда муҳим манба эканлигини, шу билан 
бирга 1-синф ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда, уларни 
ҳар томонлама ривожланишига, дунёқараш ва ҳаётга бўлган ижобий 
муносабатларни таркиб топтириш, маънавият ва қадриятларни 
сингдиришда маълум даражада билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантириш ва ривожлантиришга сезиларли улуш қўша олади. 
"Алифбе" ўқувчи учун зарур китоб, унинг ушбу заруратни аъло 
даражада уддалаб олишига шубҳа йўқ . Мазкур китоб ҳали узоқ йиллар 
савод ўргатиш дарсларини ҳар томонлама безаб туриши аниқ. Чунки 
дарслик муаллифлари ёш, айни чоғда навқирон, илмий ва устозлик, 
мураббийлик фаолиятлари гуллаб яшнаётган паллада турибдилар. Улар 
савод ўргатишдаги илғор методларни умумлаштириб, ўзларининг муносиб 
тажрибаларини "Алифбе" материалларига татбиқ қилиб, барчанинг, 
айниқса, болаларнинг суюкли китобини бундан ҳам юқори савияда 
бўлиши учун тинмай ҳаракат қиладилар ва бу соҳада байроқдор 
бўлишларига умид қиламиз. Булар уёқда турсин китобнинг салмоқли 
ютуқларининг синтези шуки, дарслик ҳар қандай одам (хоҳ ёш, хоҳ 
катта)ни, албатта, ўзига оҳанрабодек торта олишидир. 
Бироқ ҳозирги кунда қўлма-қўл бўлиб юрган, ҳаммамиз учун 
қадрдон, нуфузли, ўзига муносиб мақтовларга сазовор бўлган, аллақачон 1-
синф ўқувчиларининг севимли ва суюкли китобига айланган, уларнинг 
қалбидан чуқур жой олишга улгурган амалдаги ушбу "Алифбе" қиёмига 
етмаган фикрлардан ҳам холи эмасга ўхшайди. 
Китобнинг расмларида такрорлар кўп. Айниқса қўғирчоқдек 
қизларнинг расмлари ҳаддан ташқари саноқсиз берилган. Бунинг устига 


69 
мавҳум расмлар ҳам учраб туради. Шунингдек, расми табиий кўринишига 
мутлақо ўхшамайдиган расмлар ҳам кўплаб бериб юборилган. Масалан, 
пахта териш машинасининг йўқ бўлиб кетганига анча йил бўлди, лекин 
дарсликда (8-бет) у пахтазорда жавлон уряпти. 10,11, 14, 24,30, 32, 34, 36, 
40, 46, 52, 56- саҳифалардаги айрим расмларни ўқувчи билмайди, чунки 
уларни ўз ҳаётида учратмаганлигидан ташқари, экранлар орқали кўрган 
бўлса ҳам улар ҳақида яққол тасаввурларга эга эмас, бизнингча, бу расмлар 
беўхшов, аслига ўхшатишни иложи ҳам йўқ. Масалан, 11-бетдаги анжир, 
24-бетдаги ранда, 28-бетдаги доира, 30-бетдаги ин (уя), 36-бетдаги гилам 
каби. Ҳатто 36-бетдаги расмда гиламнинг расми гугурт ва тугманинг 
расмлари билан теппа-тенг, бир хил. Буни ўқувчи қандай фарқлай олиши, у 
ҳақда маълум тушунчага эга бўлиши қийин! Бундай расмларга мисоллар 
кўплаб топилади. Масалан: 6-бетнинг юқоридаги расм, 26-бетдаги 
"Ўрмон" расми каби. Шуни ачиниш билан таъкидлаш мумкинки, 
китобнинг 22-саҳифасида к ҳарфи мавзусига компьютерлар тўплами 
берилган. Лекин жуда кичкина. Фан ва техника тараққиёти асрида дунёни 
забт этган ушбу техникага муносабат шуми? Худди бир чеккага сиқиб 
чиқариб қўйилгандай мўлтираб турибди-я! 29-бетдаги дарс жараёнини акс 
эттирган расм ҳам кенг планда берилиши лозим эди. 
Китобнинг дастлабки нашрларида табиий расмлар кўп эди. Бугунги 
кунга келиб кейинги нашрларда қўлда чизилган расмларнинг нусхасини 
бериш (репродукция) жуда кўпайиб кетди. Бу эса китобнинг безакларини, 
дизайнини бирмунча пасайтириб юбормаганмикан деган фикрдамиз. Бироқ 
дарсликнинг бўғин, сўз, гаплардан иборат матнларини талаблар 
даражасида деса бўлади. Шунингдек, янги сўзлар (неологизмлар)ни ҳам 
кўпроқ бериш фойдадан холи эмас деб ўйлаймиз. Тўгри, машқ учун 
берилган сўзларнинг барчаси ўқувчи учун янги, лекин тилга янги кириб 
келаётган сўзлардан ҳам фойдаланилиши лозим, бизнингча. 22-бетда 
компьютернинг расми берилган, лекин компьютер сўзи берилмаган. 


70 
Гербнинг (36-бет) расми ҳам берилган, герб (тамға) сўзи эса берилмаган ва 
ҳ.к. 
Китоб муқовасинннг ички томонларида ўзбек алифбоси (бош ва 
кичиги) ва алифбо тартибидаги ҳарфларнинг сўз бошида келишига 
расмлар берилган. Фф ўйинчоқ фил, Ҳҳ - ҳандалак, Нн - ноғора, Пп - 
пиёла, Ққ - қўнғироқ, Рр - ранда, Уу - уя, Вв - варрак, Зз - зебра, Ўў - ўрдак, 
Ғғ - ғоз каби... Филнинг табиий расми йўқми?! Расмнинг ҳандалак 
эканлиги аниқ билинмайди. Ноғорани Тошкентдан бошқа жойда 
кўрмайсиз. Пиёланинг расми косанинг расмига ўхшаб қолган. Ўрдак билан 
ғоз расмини ажрата олмайдиган ўқувчилар қанча-ю ва ҳ.к.. Бунинг устига 
булар 1-синфда бўлса... 
Кейинги саҳифада дарсликнинг титул варағида масъул муҳаррир, 
Устозларнинг Устози, профессор Сиддиқ Фузаиловнинг номи берилган. 
Устознинг вафот этганига бир неча йил бўлди, лекин шундай
Сиддиқ Фузаилов қилиб қўйилмаганлиги Устозга эътиборсизлик эмасми?! 
Шартли белгилар: соат расми, тез айтиш: қўнғироқ расми: дарс 
тугади. Бутун бир 60-70 саҳифали дарсликка бу шартли белгилар жуда 
озлик қилмайдими? 
"Алифбе" саҳифаларини рақамлаш жойини ўзгартириш лозим. 
Ҳозирда саҳифанинг пастки бурчагига рақам қўйилиши одат тусига 
кирган. Бу ҳолатда ўқувчи дарслик билан ишлаётганда китоб бетининг 
пастки бурчагини ушлаб варақлайди. Пастки бурчак варақланавериб 
эзилиб, титилиб, ифлос бўлиб, букланиб, демакки, бир кунда бир неча 
марта варақланавериб, охир оқибат, бурчак йиртилиб кетаётганлигини 
кузатяпмиз ва буни аниқ ҳам кўриб турибмиз. Шунинг учун китоб 
саҳифасини кўрсатувчи рақамни варақнинг тепа бурчагига қўйган 
мақсадга мувофиқроқ деб ўйлаймиз (Тепадан ҳам варақланади, лекин 
бундай ҳолат кам учрайди). 


71 
Амалдаги "Алифбе"нинг қиёмига етмаган материаллари ва 
камчиликлари, унинг сифатига соя солиб турган нуқсон ва 
етишмовчиликлари ҳақида ижобий-салбий фикрлар юритиш мумкин. 
Шунинг учун биз таклиф, атрофлича тавсия ва мулоҳазаларни 
билдириб ўтишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Улар қуйидагича: 
1. Ҳеч бўлмаса муқованинг ичига Президентимиз И.А.Каримовнинг 
рангли расмини келтириш лозим. Чунки жилмайиб турган юртбошимиз, 
аллақачон Ўзбекбоши бўлиб улгурганлар. Бу расм ўқувчиларни илм 
олишга, билимдон бўлишга ундаб, оқ фотиҳа бериб тургандек бўлади-ку! 
2. Алифбе саҳифаларини рақамлашни ўзгартириш лозим. Ҳозирда 
саҳифанинг пастки бурчагига рақам қўйилиши одат тусига кирган. Бу 
ҳолатда дарслик билан ишлаганда китоб бетининг пастки бурчагини 
ушлаб варақлайди. Пастки бурчак варақланавериб, эзилиб, титилиб, 
ифлос бўлиб, букланиб, демакки, бир кунда бир неча марта 
варақланавериб, охир оқибат бурчак йиртилиб кетганлигини кузатамиз. 
Буни аниқ кўриб ҳам турибмиз. Шунинг учун китоб саҳифасини 
кўрсатувчи рақамни варақнинг тепа бурчагига қўйишини таклиф ва тавсия 
этамиз. 
3. Муқованинг ҳажмини ўзгартириш, яъни қаттиқ муқова ва 
кичикроқ 
шаклда бўлиш керак. Чидамли, эзилмайдиган бўлиши учун курашайлик. 
4. "Алифбе" материалларини кўпайтириш зарур. Саҳифани 80 
бетдан 
ҳеч бўлмаса 100 саҳифага келтириш керак. Бу соҳада русларнинг 
"Букварь" ва "Азбука"сидан, унинг материалларидан сабоқ олиш лозим. 
5. 22-саҳифадаги компьютер тўпламларини (расмини), 29-, 51-, 58-, 
61-бетлардаги расмларни ҳам кенг планда берилса мақсадга мувофиқ 
бўлар эди. 
6. Ҳар бир ўтилган ўрганилган ҳарфни турли рангда тартиблаб 
бориш 


72 
лозим. Бу янги ўрганилаётган ҳарфга ажратилган саҳифаларнинг 
тепасининг чап томонига қўйилса... Масалан, Оо, Нн, Аа, Ии, Мм... каби 
кетма-кет эмас, тагма-таг бўлса. 
7. "Алифбе"нинг расмларини иложи борича, имконият даражасида 
табиий ва ҳаётий бўлишга ҳаракат қилиш керак. 
8. Китобда ишлатилган шартли белгилар миқдорини кўпайтириш 
зарур. Масалан, унли ҳарфга бошқа, ундош ҳарфга бошқа, ижодий ишга
расм ҳақида сўзлашга алоҳида белги қўйилса, мақсадга мувофиқ 
бўлмайдими?! Мустақил, ижодий ишга сўроқ, расм юзасидан суҳбатга 
2-3 болаларнинг суҳбатлашиб турган кичик расмини беришни тавсия 
қилмоқчимиз. 
9. Ёзма ҳарфларда фақат ҳарф, бўғин ва сўз ва гап эмас, матнлар 
ҳам 
берилиши айни муддао бўларди. 
10. Китоб саҳифаларида келтирилган расмларни ўқувчилар 
ҳаётидан, 
кўрган билганларидан, табиий кўринишга мос бўлса (Айниқса, юртимизда 
ишлаб чиқарилган автомобиллар расми кўп бўлса) 
11. "Алифбе" китобини ҳар йили қайта ишлаш амалда бўлиши керак. 
Бироқ қайта ишланган 9-нашри дейилгану, 9 йилдан буён сезиларли 
даражада қайта ишланган тўлдирилган нашрини кўрмадик (Бизнингча 
сезиларли ўзгариш тиражда бўлди холос) 
12. Ажаб эмаски, кейинги нашри ҳақиқатан ҳам қайта ишланиб, 
тўлдирилиб нашр этилса... 1-синф ўқувчиларига етарлича эмас, кўпроқ чоп 
этилса. 
13. "Алифбе" дарслигини янгилаш учун танлов вақти келди. Собиқ 
(Шодлик) "Алифбе"си муаллифлари, устозларнинг устози Қ.Абдуллаева ва 
(Савод) "Алифбе"си муаллифлари тажрибали устоз Т.Ғаффорова 
бошчилигидаги муаллифларни ва барча мутахассисларни танловда 
иштирок этишга таклиф этилса... 


73 
1.4. "Алифбе" китобларининг варианти (муқобили) ҳам бўлиши 
зарур.Улардан бирортасини маълум даражада сотувга чиқариш лозим. 
Чунки педагогика мутахассислигидаги талабалар, ўқитувчилар мактабгача 
таълим ва ота-оналарни ҳам ҳисобга олиш керакда. 
15. "Алифбе" китоби ҳар йили нашр қилинганлиги учун унинг 
ишлатилиши талаблар даражасида эмас. Мактабларда унинг 
ишлатилишига эътибор ёмон. Баъзи мактабларда 1-синф ўқувчиларига 
эски, яроқсиз, титилиб кетган, хизмат муддатини ўтаб бўлган 
"Алифбе"нинг мажбуран берилиши ҳам учрайди. Ўйлаб кўринг, 6-7 йил 
ўқиш ва ёзишни яхши ўрганишни не-не умидлар билан орзиқиб кутган 
ўқувчига бундай эски китобларнинг берилиши унинг талим-тарбиясига 
салбий таъсир этиши мумкин-ку. Ахир, "Алифбе" ҳар йили 1-синф 
ўқувчиларига етарли миқдорда нашр этилади-ку! Нега мактабга етарли 
олишмайди?! 
16. "Алифбе" китоби Президент совғаси, демак у кимга туҳфа 
қилинган 
бўлса ўшаники. Бироқ ишлатиб бўлинган "Алифбе" мактабнинг ахборот 
ресурс маркази фондига ўтказиб юборилмоқда. Ваҳоланки, "Алифбе" 
китобига мактабнинг муҳри босилиб, у ўқувчига шу китоб асосида ўқиш ва 
ёзишни ўрганганлиги учун "Алифбе"ни бир умрга эсдалик қилиб 
берилиши керак. ("Саводхонлик байрами"да бу тадбирни амалга ошириш 
мумкинки, ота-оналар ҳам бундан хабардор бўладилар) 
17. "Алифбе"ни муқобили билан биргаликда нашр этиш китоб 
сифатини оширишда, таълим самарадорлигини таъминлашда энг мақсадга 
мувофиқ йўлдир, деб ўйлаймиз. 
18. "Алифбе" китоби "Ёзув дафтари" билан, ўқиш дарслари ёзув 
дарслари билан мутаносиб бўлиши керак. 
19. "Алифбе" китоби бўйича ҳар йили, ҳеч бўлмаса 3 ва 5 йилда 
танлов 
ўтказилиши зарур. Амалдаги "Алифбе" эса 8-9 йилда ҳам танловдан 


74 
ўтказилмаяпти. Бир марта танлов ғолиби бўлса, у мутлақ ғолиб дегани 
эмас-ку! Ўзбек мактабларининг таълим-тарбия беришида, ўқиш ва ёзишни 
ўрганишда муҳим пойдевор бўлган "Алифбе"га эътибор шуми? 
20. 
Биз ўзбек халқининг жўшқин ҳаётини, тўкин-сочин 
дастурхонини, қайноқ ва ўйноқ турмушини ва буюк келажагини акс 
эттирувчи "Алифбе" китобини яратилиш тарафдоримиз. 
21. Юқорида таъкидлаганимиздек, "Алифбе"ни саҳифаларини 
кўпайтириш билан бирга савод ўргатишга ажратилган 60 соат ўқиш, 60 
соат ёзув дарсларини ҳеч бўлмаса 70-80 соатга етказиш зарур. 
22. “Алифбе” саҳифаларида рақамларни ҳам ёзишга эътибор берилса. 
23. “Алифбе” матнларида фанлараро боғланишга ҳам муносабатлар 
билдирилса. 
24. “Алифбе” сўнггидаги Нг ҳарфининг бош ҳарфини берилмаган маъқул 
деб ўйлаймиз. 

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish