Бобир Исмоилов


Хавфсизлик ва назорат ҳақида



Download 116,95 Kb.
bet31/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Хавфсизлик ва назорат ҳақида

Мучали тўладиган ўғлимга қурбонлик сўйдирмоқчиман, ўзи қўйни сўйиб кўришини хоҳлайман. Қадимда шундай удумимиз бўлган экан: ўнбир яшар болага қўзичоқ совға қилинар, ўзи парвариш қилиб, катта қилар экан. Боланинг мучал тўйида эса у қўзичоғини ўзи сўяр экан. Бир йил қўзи ушлаб туришга шароитим йўқ, лекин ўзига сўйдирмоқчиман.


Бунга қарши фикр билдиришди – болага қаттиқ таъсир қилади, унинг психикасини ўзгартиради, деб. Албатта, психикасига таъсир бўлади. Лекин соғлом жамиятга одамлар керак эмас, балки махсус етиштирилган роботлар керак, булар эркак ва аёллар. Уларнинг ёшликдан психикаси, онги сунъий равишда шакллантирилади. Бу ҳақда, масалан, файласуф Александр Зиновьев «человейник» тушунчаси ёрдамида батафсил маълумот берган.
Соғлом жамиятга жангчилар керак, жангчининг синоними эркак; эркак эса тарбияланади, етиштирилади. Ёшликдан қонни кўриши лозим, руҳияти ўлимга тайёр бўлиб шаклланиши даркор. Ва қўйни қўрбонлик қилишни буюк ибодатлигини ҳам биламиз.
Иккинчи савол шу бўлдики, бундай тарбиявий услубларни қўлласам, фарзанд назоратимдан чиқиб кетмайдими, деган. Бу саволга жавоб шуки, кимнингдир биз тарафимиздан назоратимиз – иллюзия, хаёлий нарса, мавжуд эмас унсур. Билакс, ота-онанинг вазифаси кучли дастурларни, онг моделларини, усулларни ўргатиб, болани мустақил қўйиш. Назорат қиламан, деб чираниш, кучни бефойда кетқазишдир.
Хавфсизлик битта элементни назорат қилиш орқали эмас, балки элементлар сонини кўпайтириш, уларни дубликат қилишдан иборат. Муҳим маълумотни бир неча дискка ёзамиз ёки муҳим органларимиз иккитадан – кўз, қулоқ, ўпка, мия, мояк, буйрак ва ҳ. к. Ҳудди шундай, насл хавфсизлиги битта болага эътибор эмас, балки фарзандлар сонини кўпайтиришга асослаш унумлироқ.
Қолаверса, нима учун анъанавий жамият мустақил ҳужралардан – оилалардан ташкил топган? Чунки шу йўсинда жамият хафсизлиги ошади, миллат-элат тирик қолиш эҳтимоли кўпаяди. Қайсидир оилада эр ёки хотин нотўғри йўл тутса, қаердадир хато қилса, бутун жамиятга тарқамай, фақат шу оила ҳалокатга учрайди. Бироқ замонавий жамиятда оила мавқеини камайтириб, корпорация, ташкилотлар ролини ошириш тенденциясини кўрсак бўлади. Чунки корпорация кучли бўлса, жамият аъзоларидан пул тўплаш мумкин, уларни рентага ўтказиш имкони пайдо бўлади. Бироқ жамият хавфсизлиги жиҳатидан, марказлашиш тизимнинг хафсизлигини камайтиради.
Марказлашмаган тарқоқ тимизимлар айнан тирик қолишда жуда самарали, ҳудди оила институти каби ё Интернет тармоғи каби. Интернетнинг бир сегменти ишдан чиққан тадқирда ҳам, қолган тугунлари ишлайверади, чунки Интернетнинг марказий элементи йўқ, у тарқоқ структурага эга. Ёки марказлашмаган Ислом билан марказий бошқарув институти (черков) бор православ ва католикларни қарайлик. Вақт, пул ва сабр етарли бўлса, қайсидир гуруҳ ўзининг Папасини ҳокимиятга тайинлаши мумкин, қолаверса, Папанинг фикри бутун умматни бошқа йўлга бошлайди. Бироқ у-бу давлатда Ислом нотўғри талқин қилингани билан, бошқа жойда мусулмонлар соғлом бўлиши таъминланади.
Ўғилларимни чиройли қизлар билан юриб, мусиқа чалиб, гул дасталар териб, вақт ўтказишларини мен ҳам ёқтирган бўлардим. Лекин бу хомхаёл. Назорат йўқ бўлганидек, хафсизлик ҳам мавжуд эмас, фақатгина қулайлик излаб, хотиржамлик учун уларга ишонамиз.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish