Оилами, фарзандлар мактабими?
Танишим Россияда ишлайди. Тошкентда хотини, фарзандлари бор… 4-5 йилдан бери ўша ерда. Хотинини олиб кетиш ҳақида таклиф берган эдим. Лекин яқинлари қарши бўлишди, – «болалар мактаби нима бўлади?», деб.
Аммо, ҳозир фарзанд мактабини ўйлайдиган замон эмас. Эру-хотин, отасиз ўтказилган ёшлик Ўзбекистон мактабига бормасликдан каттароқ фитна, деб биламан.
Нима, Россияда мактаб йўғаканми? Ўша ерда ўқисин. Тан оламан, болаларга бошида қийин бўлади, оилага ҳам осон бўлмас, бироқ, энг муҳими, оила бут бўлади.
Бўлмасам, хотин аламзада, эр Россияда, ҳар ой алимент юборгандек, пул жўнатиб туради, фарзандлар эса каттароқ бўлса, умуман отани тан олмайди, қўшнини кўргандек муомала қилишни бошлайди.
Майли, бу – ҳаёт, миллионлаб ўзбек, тожик, қирғизлар Россияда ё бошқа ўлкаларда. Тарихда ҳозиргидан ҳам оғирроқ жараёнлар бўлиб ўтган. Демак мослашиш керак, бу дегани ҳаётимиздаги энг муҳим нарсага эътибор бериш лозим – оила ва оиладаги муҳаббат, қаерда бўлсанг ҳам. Қолаверса, оилангни олиб кетишга имконинг бор, АҚШда эмассан-ку!
Таъкидлаб ўтаман, билим муҳим эмас, оилани ўйлайдиган замон келди.
«Қиз тарбияси»
Қўштирноқларнинг сабаби бор. Чунки бу гапда иккита алдаб қўядиган тушунчани кузатиш мумкин.
Агар ота-она «қиз ўстиряпман», деб эмас, балки «бўлажак куёвимга хотин етиштиряпман» деса, мақсадга мувофиқ бўлади, ҳатти-харакатлари мазмунлироқ тус олади.
Эркак кишини тарбия қиламиз. Тарбия деганда, атроф муҳит қарши бўлган тақдирда ҳам, берилган йўналишни инсон сақлаб қолишини тушунаман. Бироқ қиз-аёллар тарбияга моил эмас. Русларда шунинг учун ибора бор: «мужчин воспитываем, женщин „строим“».
Аёлларни сувга ўхшатаман, қайси идишга солсанг, унинг шаклини олади. Мослашиш қобилияти жуда кучли. Чунки бу тирик қолиш усули, аёл киши маънавият, адолат, инсоф ва бошқа баланд-парво гаплардан устун – у тирик қолиши керак, фарзандларини сақлаб қолиши керак, шунинг учун атроф-муҳитга мослашади, адаптация, деймизми…
Эркакларни эса пластилиндек фараз қиламан, шаклини ушлаб қолади, лекин вақт ўтиши билан янгича тарбия бериб, эътиқодларини ўзгартирса бўлади. Шунинг учун ҳам оиладаги эркак йиллар ўтиши билан хотинининг чизган чизиғига тушиб қолади, ҳаётга аёлининг кўзи билан қарайдиган бўлади. Бу нарса аёл кишининг тарбиявий механизмлари эркакникидан анча кучлироқ бўлгани учун содир бўлади. Хотинининг фикрига боғлиқ бўлиб қолмаслик учун кучли эркаклар хотинларидан ажрашадилар ё бошқа аёл (ўйнаш, хотин) топадилар. Тарбия тушунчаси ўрнига, етиштириш, деган бўлардим – хотин етиштириш. Тушуниш учун осонроқ бўлиши учун, қиз етиштиришни ўғил тарбияси билан солиштириб боришга ҳаракат қилайлик.
Аёл киши табияти жуда кучли, яъни эркак кишининг ё оиласининг салоҳияти аёлни ўзгартиришга етмайди. Масалан, ёшликдан лозим кийишга ўргатилмаса, ҳатто 10-12 ёшли қизчани уни кийишга кўндиришга кучимиз етмайди. Ва аёлларни лозим кийиши, рўмол ўраши ўта муҳим масала, майда гапдек туюлса ҳам.
Қизларни ёшликдан аниқ ва қаттиқ чегаралар ичида ушлашимиз керак бўлади. Отаси қизни ҳудди бир пружинани сиқиб ушлаб тургандек етиштириши лозим – кейин эса ушбу босим остидаги пружинани куёвга беради.
Яъни, чекловларга эътибор берайлик, улар муҳим ва зурурий шартдир. Мақсад қизга маълум дастурни уқтириш эмас, ички эътиқодларини шакллантириш эмас (буни ўғилларда амалга оширамиз), балки ташки ҳадларни, рутиналарни, қоидаларни киритамиз.
Аёл эркакдан ақиллироқ, буни ривожлантириш лозим. Масалан, қиз билан ўғил бола уришса куч ишлатиб, қизни жазолаш керакки, у муаммоларини катта бўлганда жисмоний куч билан ҳал қилишга интилмасин: қўйиб берса, эрига ҳам қўл кўтаради. Қиз болага жисмоний куч ишлатишни таъқиқласак, у ёшлигидан макрли, айёр, уста ва уддабурон бўлиб етишади, яъни аёлга айланади. Замонавий деймизми, ғарбий деймизми, аёлларнинг чўрт кесар бўлиши ва қўполлиги улардан эркакларни узоқлаштиради.
Бошқа фарқ, аёллар психикаси эркакларникидан анча мураккаблигидадир. Бу хусусиятини ҳам оилада ривожлантириш лозим, масалан, ялтир-юлтур тақинчоқлар ва ранг-баранг кўйлаклар орқали. Ҳозирги замонамизга бунинг акси, жамият аёл кишидан буйруқни бажарадиган ҳис-туйғусиз роботни шакллантиряпти – шунинг учун корхона-банкларда, мактабларда аёл ходимларига оқ кўйлак қора шим/юбка кийдириб қўйишади. Ёки, жияй ва билак-узукларни олайлик. Ушбу нарсалар аёлнинг ўзи кўрадиган тана қисмида жойлашган. Ялтираб тургани сабабли, аёлларнинг психикасига таъсир кўрсатади, уларни харсанг тош эмас, аёл бўлишига ёрдамлашади. Этганча, ҳинд аёллари ҳам ҳатто оёғига узук тақиб олади. Бу ўринда ўзбек маданияти улуғворлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.
Ўғил болаларга ва эркакларга нисбатан бу қоиданинг тескариси тааллуқли – содда кийим (рангларсиз, жилоларсиз), содда фикрлар, содда амаллар.
Аслида, ушбу соддалик аёлни бошқаришда кўл келади. Танишим хотинидан нолиган бўлди – бўлар-бўлмас нарсалардан жанжал, кўнгил хиралик, нима ёқиши ё ёқмаслигини билиб бўлмас, майда гаплар, киноялар. Бу нарса сурункали давом этаётган экан. Шунда маслаҳат бердим: уйингдаги тақвимга жанжалларни белгилаб бор, деб. Хотини 2-3 ҳафтадан кейин қизиқибди, дадаси, нималарни белгилаяпсиз, деб. Шунда танишим жанжалларимизни белгилаб бораяпман, дебди. Қарабсизги, хотини ҳаммасини англабди, чунки хотинлар ўта ақилли бўлганлари сабабли, ҳаракатларини 5-7 қадам олдинга ҳисоблайдилар. Тақвимда эса ҳамма макри кўриниб қолди. Ўша-ўша ҳаётлиги рисоладагидек.
Ҳаётимизда турли табақалар мавжуд, илмий атамалари брахман (олим), кшатрий (амалдор, жангчи), вайшья (савдогар), шудра (хизматкор). Кийиниш борасида ҳам юқори табақаларда аёл билан эркак кийиниши ва умумий стили жуда катта фарқ қилади. Табақа қанчалик паст бўлса, жинсларни бир-биридан шунчалик фарқ қилиш қийин бўлаверади. Юқори табақада бўлиш учун ҳозирда ҳеч қандай чеклов йўқ. Яъни кийимдаги тафовутни каттароқ қилавериш лозим. Масалан, қизларга (аёлларга) эркакларга ўхшаб, шим кийдирмайлик. Кўйлак кийишсин лозими билан. Ўғилларни сочи қисқа, қизларники узун ва ҳоказо. Шудраларда эса, эркак-аёл бир хил кўринишга эга – кўк жинси шим, футболка, узун соч, оёғида кеда… Орқасидан қараган инсон шудра вакилини ўғилми, қизми, ажратолмайди ҳам.
Қизларни ёлғиз ўзларини узоққа юбориш керак эмас. Масалан ёзги оромгоҳларга. Ота-она олдида бўлганига на етсин? Ва умуман, мустақил бўлишларига шароит яратиш керак эмас, мустақил бўлишни йигитлар тарбиясига тадбиқ этиш лозим.
Атир-упаларга ҳам эҳтиёт бўлайлик. Қизлар ва аёллар атир суришларига умуман қаршиман. Ўзи аёлларимиз сурадиган 4-5 атир тури бор. Фараз қилинг, эркак кишини бир аёл алдаб кетди, ёмон муносабатда бўлди. Юқорида ёзганимиздек, эркак киши тарбияланиб қолади, ҳалиги атир эсида қолади. Энди ҳаёт йўлида унинг олдидан бир озода қиз чиқди, дейлик. Лекин унинг атири ҳалиги олдинги маразникидек. Бу, албатта, яхши қиз учун катта ютқазиш бўлиб қолаверади.
Қизларни яхшилаб кийинишга, қорнини очмасликка, совуқ ҳавода рўмол ё қалпоқ кийишга ўргатиш лозим. Гайморити бор, думоғи сассиқ аёлни қайси эркак ёқтиради?
Қисқаси, қизларни одам ўрнида кўрмайлик. Одам деган тушунча бўлмаган гап, лекин эркагу аёлни умумий қолипга тушурмоқчи замонавий ҳаёт. Замон бир хил реакцияли, бир хил талабларга жавоб берадиган номсиз-туйғусиз робот бўлишимизни хоҳлайди. Аёллар бу аёллар, одам эмас. Эркаклар ҳам одам эмас. Буларга фарқли муносабат ва шароит керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |