Ўзбек студентлар билан русчани ўрганиш бўйича сўҳбатлашиб қолардик. Рус тили муҳим, айниқса юристлар учун зарурият доирасидаги билимлардан. Сизларга рус тили грамматикаси, қонун-қоидалари керак эмас, ўзи вақтларинг кам, ўқишларинг кўп, русчадан ташқари, инглиз тилини ҳам ўрганишларинг керак, русчани университетга келгунча ўрганишларинг лозим эди, энди хина қўйиб юрларинг… сенлар учун энг осон ва самарали усул бу русча адабий китоб ўқиш, лозим бўлса, эртаклардан, содда адабиётдан бошланг, дердим.
Шунда, баъзи студентлар ўзларининг вариантларини – масалан, рус қиз билан танишиш орқали русчани ўрганиш таклифини беришарди.
Албатта, бу усул гоҳида ишлаши мумкин, (студентим) Тимур, йўқдан кўра… Лекин «геморройи» кўп. Ундай қизни қаердан топасан? сенинг «водэт-вотэт» деганингни тушудими? пулинг етадими, ресторанга, кинога, таксига, презервативларга? у қиздан қандай қутиласан? уйинга олиб кетасанми? эртага хотининга SMSлар юборсачи? Битта муаммони ҳал қиламан деб, ундан каттароғини орттириш лозиммикин.
Аслида ёшларимиз орасидаги бундай зиёнкор, маънавиятни тушурадиган дастурлар кўп. Шулардан бирини ҳавола этмоқчиман.
Севган, эртага уйланмоқчи бўлган қизингни рашк қилишинг керак, десам, ҳамсуҳбатим, «ёпирай, ака, сиз нима деяпсиз, ундайларни ‘кусочник’ дейишади», деб қолди. Яъни ҳозир ёш йигитларимиз орасида севган қизи фойдалангандан сўнг, уни бошқа йигитга «совга» қилиш удуми тарқалибди; агар бировга ҳалиги ўйнаши ёқиб қолса, уни талашмасдан, ғалва қилмасдан, бериб юбориши лозим эмуш.
Ушбу зиёнкор дастур оқибатида йигитлардаги рашк туйғуси, орият йўқ бўлиб кетади-ку. Уйлангандан кейин хотини ҳақида ҳам қайғурмайди, қаерга, ким билан учрашувга кетаётгани ҳақида қизиқмайди. Даюснинг ўзгинаси бўлади қолади. Унақаларга хотинниям, оиланиям, ватанни ҳам топшириб бўлмайди.
Камқонликнинг табиий давоси
Камқонликни йўқ қилиш учун ҳайвон оқсилларини (белок, протеин ҳам дейилади) етарлича истеъмол қилиш лозим. Буларга қизил гўшт (қора мол, от, қўй), парранда гўшти, балиқ, тухум, ва сут маҳсулотлари (сут, пишлоқ, творог, қатиқ, сузма) киради.
Икки нарсага эътибор беришимиз лозим.
Турли дорилар, олма ва ҳоказо ўсимликлар чекланган даражада ёрдам беради. Улар суррогат, етарлича самарага эга эмас. Ҳар хил қондан қилинган конфет каби нарсалар-у бошқа бўлар-бўлмас ем-хашаклар билан ўзингизни алдаманг.
Ушбу туркум озиқалар фойдали бўлгани учун ҳам қиммат. Шунинг учун уларни қалбакилаштириш авж олган. Колбаса, сосискаларнинг кўп турларида деярли гўшт йўқ, ваҳоланки, 100% га яқин миқдорда гўшт бўлиши лозим. Сузмага оҳак қўшиш, сутга сув қўшиш, сарёғ ўрнига маргарин ишлатиш, кокос ёғи ҳақида ёзмадим.
Ҳайвон оқсиллари бу сиёсий масала. Африка қолоқлигининг сабаби, у ерда гўшт ва сут етишмаслиги. Фидель Кастро ва жамоаси ҳокимиятга келганда, ҳаммага кунига бир литр сут беришни йўлга қўйган экан. Совет Иттифоқи гўшт бўйича АҚШ билан паритет ҳосил қилган, сут бўйича эса Иттифоқда киши бошига истеъмол юқорироқ бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |