Бобир Исмоилов


Қийинчиликлардан фойдаланиш



Download 116,95 Kb.
bet22/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Қийинчиликлардан фойдаланиш

Инсон ҳаётидаги камчиликлар бемалолгарчиликда сезилмаслиги аниқ. Масалан оилада (фирмада ё бошқа структурада) бошқарув принципларида хатолик бор, лекин ушбу камчиликлар пул билан ёпилиб кетаверади. Хотин минғирласа, оғзини ёпиш учун пул етарли, деб ҳисоблаймиз.


Лекин ҳаёт бир турда кетмайди, бу эртак. Қийнчилик бўлганда эса, ушбу камчиликлар ечимсиз бўлиб қолади. Қийинчиликларнинг ижобий тарафи ҳам шунда, нимани хато бажарятганимизни кўрсатиб беради. Яшаш тарзимиздаги исрофгарчиликларни намоён этади.
Яна бир бошқа индикатор (метрика) бу қанчалик қийналятганимиз. Уста ишни қийналмасдан, осонликча бажаради, дзюдо устаси бўладими, тадбиркор бўладими…
Ҳамма нарса нисбий – кимдир ўзини зўрға бошқаради, кимдир яхши (индивидуал) тадбиркор, бошқанинг қўлида эса 5-10 та одами бор, хизматда. Кимдир эса 100 минг инсонли ташкилотларни ёки бутун бир давлатларни бошқаряпти. Яъни, қийинчилик (а) индикатор, (б) ўз устимизда ишлашимиз даркорлигини билдирувчи тепки.
Масалан, битта итимиз бор эди. Яхши парвариш қилардик, кейин итимизни иккита қилиб, қийналяпмиз. Оддий одам иккинчи итидан ё биринчисидан кечиб кетади, тинчлик керак, деб. Лекин қаҳрамон эса, ушбу қийинчиликдан фойдаланади – кучлироқ бўлишга, ўз устида ишлашга, қисқаси, ўзгаришга. Ҳеч ким иккита бўлганда осон бўлади, демаган. Ўзгариш, мослашиш, ортиқча фойдасиз хоббилардан воз кечиш, концентрация қилиш, проектларни камайтириш, вақтдан, пулдан, энергиядан унумли фойдаланиш ва ҳоказолар лозим бўлади.
Бунга бошқача назар соладиган бўлсак – ҳалиги фойдасиз ҳаракатлар итимиз битта бўлган пайт ҳам мавжуд эди, ҳаётий энергиямизни ўғирлаб турган. Фақат биз ўрганиб қолганмиз, қўрқоқ бўлиб қолганмиз, майда-чуйда нарсаларга «ҳўп», деб келаверганмиз. Жавобгарлик кўпайганда эса, ушбу ортиқча унсурлар яққол кўриниб қолади.

Фарзандлар


Футбол

Телевизорда футболни пиво ичиб томоша қилишни ҳудди қўшни қизнинг расмини ванна хонага илиб қўйиб, у ҳақда хаёл суришга ўхшатаман. Томоша қилгунча, копток билан стадионга чиқ. Қўшнингни қизи ёқса, совчи қўй, уйлан, фарзандларни кўпайтир.


Этганча, шу ерда фарзандлар сони ҳақида қистириб кетай.
Битта фарзанд бу халқинг геноциди, кейинги авлод сонидан 60% чегирма дегани. Қолаверса, битта бола оилада рақобат кўрмайди, бўш бўлиб ўсади. Онаси ҳам бутун меҳрини унга бериб, уни ногирон қилиб ўстиради.
Оилада иккита фарзанд халқни ўн фоиз камайишига олиб келади. Халқ ота-онани етиштирди, лекин улар бола кўпайтиришдан бош тортадилар, буни ижтимоий паразитизмнинг бир кўриниши, деб биламан.
Хуллас, кўпайтиравериш керак бўлади, чунки аёл туғиши лозим, жисмонан соғлом бўлади. Ундан ташқари, аёл киши олдинги замонлар умри давомида 30-40тагина ҳайз кўрган, ҳозирчи? Қолаверса, унинг учун фарзандларни ўрнини босадиган етарлича оғир юк мавжуд эмас. Вақти кўп бўлса, бемалол бўлса, машинада болаларини боғча-ю, репетиторга олиб боради, карьера қилмоқчи бўлади ёки бошқа турли сафсата ишлар билан ўзини машғул қилмоқчи бўлади, туғмасликка баҳона қидиради.
Албатта, аёл кишини туғдириш анча мушкул ишлардан, чунки аёл учун туғиш ўта оғир жараён – 9 ой оғирлик кўтариб юриши лозим, дискотека-ресторанларга боролмайди, ноқулай, мазаси бўлмайди, токсикоз, қолаверса, жамиятимиз ҳам бола кўпайтиришга қарши, момоларимиз ҳам оналаримиз ҳам қулоққа қуяди, болаларни кўпайтирманглар, деб… қандай боқасанлар, ўқитасанлар, уларга уй керак, жой керак, деб ва ҳ. к.
Бу шамоллар қаердан эсаяпти? Яна ўша капитализм ва политэкономия асосларига қараймиз. Аҳоли сонини овқатга боғлаш «мальтузианлик» дейилади. Исботсиз иддаолардан.
Оилада болалар бир-бири билан рақобатлашади, натижада баққувват, руҳан чиниққан бўлиб ўсади. Оилада ягона фарзанд эса эса тонуси паст, шашти паст бўлиб ўсади.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish