Бобир Исмоилов


Фарзанд учун спорт секциясини танлаш



Download 116,95 Kb.
bet28/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Фарзанд учун спорт секциясини танлаш

Танишим, 4,5 ёшли ўғлимни қайси спортга берай, деб сўраб қолди. Шу саволга жавоб қидирайлик… Профессионал спортга қаршиман. Одамни майиб қилади. Лекин спорт секциялари инсон ривожида катта роль ўйнайди. Фойдаси албатта бор. Спорт турини боланинг ёшига, жинсига, тузилишига қараб танлаймиз. Қолаверса, мактаб танлашдаги кўп фикрлар ҳам бу мавзуга тааллуқли.


Аввало, фарзандлар уйда зарядка қилишга ўрганишлари лозим, уйда шуғулланишни йўлга қўйинг, ўзингиз ҳам шуғулланинг. Бунга фарзандларни ўйин аралаш ўргатинг. Умри давомида секцияга боролмаслиги мумкин, лекин эрталаб ё бўш вақтида, уйда ўз устида ишлаши мумкин. Бунинг учун ўзингиз ҳам машқ қилишингиз лозим, бўлмаса таъсири бўлмайди. Қаттиққўллиқ қилишдан қочманг, онгли равишда кўндиришдан кўра мажбурлаш унумлироқ.
Секция ё кружок уйга яқин бўлса яхши, катта автомобил йўллари кесиб ўтилмасин. Каттароқ бола ўзи ҳам бориб-келиб юрадиган бўлсин.
Ўғил болалар борадиган секцияларда қизлар бўлмаслиги лозим. Ўғил болаларни (шу жумладан йигит ва эркакларни) аёллар таъсиридан асранг. Эркак тренер топинг. Хуллас – «ўғил эркакнинг отаси». Ва, умуман, тренер шахсияти энг муҳим омиллардан. Балки спорт тури ёқмас, лекин тренер сизга ёқади, унинг эътиқодлари сизникига мос келади, шунда шахс каттароқ фактор, деб биламан.
Ёш болалар – 3-7 ёшдагилар учун гимнастика, сузиш, якка кураш ва ҳоказоларни тавсия қилса бўлади. Спорт турини ўзгартиришдан чўчиманг. Баъзи пайтлар 2-3 спорт турига бараварига бориши мумкин, зарари йўқ.
Керакли анжомларни олиб бериш лозим. Масалан, ролик учаятганларга бош, тирсак ва тиззаларга ҳимоя воситалари, боксерларга оғзига ва бошига қолиплар ва ҳоказо. Ўғил болаларнинг ички кийими ва шими сиқиб турмаслиги шарт.
Албатта, баъзи спорт турларига бир муддат бўлса ҳам бориши шарт, деб ўйлайман, масалан сузишга. Ҳеч бўлмаганда сузишни ўрганади. Қўшимча равишда, от спортини жуда тавсия қилган бўлардим, шароити борларга.
Этганимиздек, спорт турлари жуда ҳам кўп – жамоавий (футбол, баскетбол), жангари ва ҳоказо. Қайси спорт бўлиши аслида муҳим эмас.
Этганча, 15-16 ёшдаги йигитлар тош кўтаришга (качокка) қизиқиб қолишади. Лекин фикримча, ҳали бу ёшда штанга-тош-тренажерларга бироз эрта. 18-20-22 ёшлар оптимал. Қолаверса, ёшлар качокка боришларидан муддао – «рельефни» чиқариш, мускулатурани қуриш. Бу мақсадда улар дори, турли моддалар ва гармонлар истеъмол қилишга тайёр. Уларга сунъий қўшимчаларнинг зарарини, жинсий аъзолар дисфункцияларига сабаб бўлишини тушунтириш лозим.
Ўғил болаларга уларни тўғри шакллантириш учун якка курашга бериш лозим, деб ўйлайман. Лекин ўғиллар тарбиясига оналари ва бувижонлари аралашганлиги сабабли, кўп ҳолларда уларни «эҳтиёт» қилиш мақсадида жанговор спорт туридан узоқда сақлашади.
Якка курашнинг асосий фойдаси – ўғил болалар бошқа йигит-эркакларни рақиб, деб қарай бошлайди. Яъни ҳаёт рақобат эканлигини англайди. Кимдир ўзини ҳимоя қилишга ҳам қўл келади, деб ўйлайди, лекин бу албатта сафсата. Якка кураш турлари ҳозирги кунда фақатгина спортдир. Жангчи тайёрлай олади, деб биламан.
Японлар иккинчи жаҳон уришидан кейин ўз маданиятларини ёйишга тушишади. Шунда уларнинг асосий мақсади, япон жамиятига меҳр уйғотиш ва кучли усулларини фақат ўзларида сақлаб қолиш булган. Итларга гўшт сўрамасликлари учун суяк беришган. Шунинг учун дзюдода зарба бериш йўқ, каратеда ерда кураш йўқ – фақат бир ёқлама ўрганилади, жангчи учун эса буларнинг барчасини ўргатиш даркор. Лекин ҳечдан кўра бу ҳам ёмон эмас. Қолаверса, ҳам боксга, ҳам дзюдо/самбога борсин.
Бир бутун нарсани қисмларга бўлиб сотиш фақат японларда эмас, масалан ҳинд маданиятида ҳам кўрсак бўлади – аюрведа, йога, камасутра, – аслида булар бир бутун бўлиб қаралиши лозим эди.
Қизларга келадиган бўлсак, гимнастика, раққослик, теннис, енгил атлетика, от спорти, воллейбол, арқонда сакраш ва ҳоказоларни эсласак бўлади. Бассейнни билмадим, эркаклар билан аралаш сузиши ёқмайди. Спорт турида ўғил болалар билан контакти бўлмасин, ўрганиб қолади. Якка курашни ҳам тавсия қилмас эдим, жисмоний кучига ишониб қолади, очиқ конфликтга боришга тайёр бўлиб ўсади, бу эса феминизм ва бошқа иллатларнинг асоси.
Михаил Яцыкнинг13 мавзу бўйича мақолаларини ҳам тавсия қилган бўлардим. Муҳими, танлаган спорт секциянгиз оилангизга ортиқча заҳмат туғдирмасин.
Жамоавий спорт турларидан жуда ёқтирганим – воллейбол: травматизм кам, жамоа бўлишни ўргатади.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish