Хд - қийматини формула (17) га қўйиб қуйидагини оламиз:
Ур=(С/а1-С/а2) (Сд-Сс +Спер) (6)
Сд нинг қийматини амалиётдан олинган маълумотларга қараб оптимал ўлчамини қабул қилиш мумкин ёки қуйидаги ифода бўйича аниқланади
Сд= (1,4/1,6)*Сс
Коэффициентни кам қийматлиси, қиммат турадиган қазиб олиш тизими учун қабул қилинади, яъни қазиб олишнинг тўлиқ қиймати қазиб олишга тайёрлаш ва қазиб олиш ишларига сарфланган ҳаражатларини анчагинаси, энг арзон тизим учун энг кўп бўлгани.
Спер қийматининг миқдорини шунга ўхшаш шароитда ишлаётган кархонани маълумотига қараб қабул қилинади ёки яқин келадиган қийматини миқдори қуйидаги ифода билан ҳисобланади Спер.=(0.4/1.2) Сд. Коэффициентни кам ўлчамдаги қиймати рудани энг оддий ва арзон қайта ишлаш технологиясига мос келади, масалан гравитация ёки хўлланган магнитли бойитиш усулига мувофиқ келади.
Иқтисодий зарар Ур нинг қиймати формула (6) билан ҳисобланади, уни тизим бўйича 1 т балансдаги руда таркибидаги фойдали бирикмалар қийматини ҳисобга олган ҳолда таннархига қўшиш керак, бу биз кўраётган мисолдаги тизимда сифатсизланиш даражаси юқори бўлганлиги учун С1б-қўшиш керак, чунки ҳисоблашда а1<а2 шартли равишда қабул қилинган.
Руда ва унинг таркибидаги фойдали бирикмаларни йўқотилишидан кўрадиган иқтисодий зарарни аниқлаш. Рудани юқори даражада йўқотилишидан кўриладиган умумий иқтисодий зарар (сўм ёки дол.) таққосланаётган қазиб олиш тизимларидан бири учун қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин:
Дп=Бkndn, (7)
бунда Б - коннинг балансдаги руда захираси ёки унинг бир қисмини қазиб олиш учун танланган тизими; kn - йўқотилиш даражасини катталаштирувчи коэффициенти, бу тенг k1-k2; k1 ва k2 - таққосланаётган тизим учун рудани ажратиб олиш коэффициенти, шу билан бирга 1 т балансдаги рудани йўқотилишида k1>k2 бўлса; dn - 1 т балансдаги рудани йўқотилишидан кўрадиган иқтисодий зарари.
Балансдаги 1 т рудани юқори даражада йўқотилишидан кўрадиган иқтисодий зарари қуйидагича ҳисобланади:
Уп=Дп/Бk2= Бkndn/Бk2= dn(k1-k2) (8)
1 т балансдаги рудани йўқотилишидан келадиган иқтисодий зарар (сўм ёки дол.)
dn=dраз +daм + dnp (9)
бунда dраз - 1т баланс захирани разведка қилиш учун сарфланадиган ҳаражатлар миқдори (сўм ёки дол.);
daм - 1 т балансдаги руда захираси учун кончилик корхонасини сарфлаган капитал ҳаражатларини амортизация чегирмаси (сўм ёки дол.).
dnp - 1 т балансдаги рудадан ажратиб олинган маҳсулотни сотишдан тушган фойда миқдори (сўм ёки дол.).
dnp - ифодасига қуйидаги ҳаражатлар қўйилмаган: рудани қазиб олишга тайёрлаш учун сарфланган ҳаражатлар, қазилган рудани йўқотилишдан кўрган зарар миқдори, чунки булар 1 т баланс захирани таннархида ҳисобга олинган (1-формула). Бунга йўқотилишдан кўрилган иқтисодий зарарлар йиғиндиси ҳам қўшилади.
1 т металлни (dpм) разведка нархи ушбу металлни dм ўртача улгуржи нархини 2-10% ини ташкил этади:
d’раз=0,01сdpм=0,01с(0,020,10) dм (10)
ёки
dраз=(0,00020,001)сdм (11)
Қиймати кам миқдордаги коэффициентни (0,0002) нометалл ва темир руда учун қўлланиш тавсия этилса; ўртача қиймати (0.0005) рангли ва нодир металлар учун; (0.001) эса сийрак учрайдиган элементлар учун қўлланиши мумкин. Амалиётдан олинган маълумотларга кўра 1 т баланс захирада (dm) амортизация чегирмаларини ҳисобга олинадиган қисми, қазиб олинган рудани тўлиқ таннархини 5% га яқинини ташкил этади, яъни daм=0.05Сд
Йўқотилган руда dnp ҳисобга олинмаган фойда билан боғлиқ кўрилган иқтисодий зарарни аниқлаш анча мураккабдир.
Йўқотилган фойдали қазилмани разведка қилишда сарфлаган ҳаражатлар миқдорини dnp ҳисобга олган ҳолда қуйидаги формула билан аниқланади:
dnp=(Цо-Сб) + пгрЦо (12)
бунда Цо - 1 т балансдаги захирадан ажратиб олинадиган фойдали бирикмаларни (концентрат, металл) улгуржи нархи, сўм/т ёки дол./т; Сб - 1 т балансдаги захирани қазиб олиш ва қайта ишланадиган кейинги нархи, сўм/т ёки дол./т; пгр - фойдали бирикмаларни улгуржи нархи, таркибидаги геология разведка ишларига сарфлаган ҳаражатлар улуши (Цо).
Рудани юқори миқдорда йўқотилишидан кўрилган иқтисодий зарар Уп балансдаги захирадан юқори ўлчамдаги йўқотилишга эга бўлган тизим бўйича ажратиб олинган 1 т руда таркибидаги фойдали бирикмалар миқдорини формула (10) га мувофиқ аниқланган қийматини 1 т руда таннархи устига қўйиш керак.
Шундай қилиб қазиб олиш тизимларини ўзаро таққослаганда 1 т рудани таннархига рудани сифатсизланиши Ур ва йўқотилиши Уп даражаларини юқорилиги туфайли кўрилган иқтисодий зарар миқдорини қўшиб ҳисобга олган ҳолда таққослаш керак.
Ҳар хил кон-гелогик шароит учун бажариладиган ҳисобларни таҳлили шуни кўрсатадики, ҳар хил кон-геологик шароитда амортизациянинг ўсишидан кўрилган иқтисодий зарар геология-разведка ишларига қилинган унумсиз ҳаражатларга нисбатан бир неча баробар кичик. Шунинг учун рудани таққослаётган тизимларга ажратиб олиш коэффицентининг фарқи 0,04-0,05 дан юқори бўлмаслигини амортизация ҳисобидан эътиборга олмаслиги ҳам мумкин, айниқса қиммабаҳо руда конлари учун.
Нархи юқори баҳоланмайдиган руда конлари учун қазиб олиш тизимини муҳим иқтисодий кўрсаткичлари рудани таннархи ва уни қазиб олишда сифатсизланишдан кўрадиган зараридир.
Бу ҳолатда рудани йўқотилишидан кўрадиган иқтисодий зарари катта эмас, баъзан уни ҳисобга олмаслиги ҳам мумкин. Қимматбаҳо рудалар учун бунинг акси, рудани қазиб олишда ва уни қайта ишлаш жараёнида кўриладиган иқтисодий зарар муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун бунга ўхшаш руда конларини қазиб олишда рудани ер остидан ажратиб олиш коэффициенти юқори бўлган тизимга афзаллик берилиши керак, бундай қазиб олинадиган рудани таннархи юқори бўлган тақдирда ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |