Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи


Кон-геологик омилларни қазиб олиш тизимини танлашга таъсири



Download 0,71 Mb.
bet17/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

Кон-геологик омилларни қазиб олиш тизимини танлашга таъсири.
Танланган қазиб олиш тизимини қўлланиш шароити коннинг, кон-геологик ҳарактеристикасига тўлиқ мос келганида хавфсиз ишлашга эришиш мумкин. Руда танаси юпқа бўлган ҳолатда бир турдаги қазиш тизими қўлланилса, бошқаси унинг тескариси, фақат жуда қалин рудада қўлланилади, учинчиси эса фақат ўртача қалинликдаги руда танаси учун ҳарактерли. Ҳар хил тизимларни қўлланиш чегараси аниқ руда танасини оғиш бурчагини ўлчами билан чекланади. Масалан, рудани магазинлаб қазиб олиш тизимини қўлланиши мумкин, агар қоидадагидек руда танасини оғиш бурчаги тикга яқин жойлашган бўлгандагина, устунли-камера тизимида эса унинг тескариси бу тизим учун горизонтал, яъни салгина қия, ўта қия жойлашган руда танасини қазишда камроқ қўлланилади. Руда ва ёндош жинсларни турғунлигига боғлиқ, қўлланиш чегараси аниқ.
Асосий кон-геологик омиллардан ҳатто бирортасини ҳисобга олмасдан (руда танасини қалинлигини, унинг ётқизилиш бурчагини, руда ва ёндош жинслар турғунлигини) хавфсиз ва самарали қазиб олиш тизимини танлаш мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам юқорида келтирилган кон-геологик омилларни ўзгармас омиллар дейилади. Ўзгармас омиллардан фарқли ўлароқ ўзгарувчан омиллар - рудани қиммати, ёндош жинсларини таркиби, уларни руда билан контактларини ҳарактери, гидрогеологик шароити, қазиб олиш чуқурлиги ва бошқалар, бу омиллар қазиб олиш тизимини танлашда ҳамма вақт ҳам таъсир этавермайди, лекин қазиб олишни техник-иқтисодий кўрсаткичларига муҳим таъсир кўрсатади.
Геологик омилларни икки гуруҳга бўлинишини, муҳимлик даражаси жиҳатидан уларни бўлинишини бош ва иккинчи даражали омиллар деб, қарамаслик керак. Аммо доимий омиллар қазиб олиш тизимини танлашда ҳамма вақт ҳам катта таъсир кўрсатмасада, иккинчи гуруҳ омилларни айниқса биргаликдаги таъсири қазиб олиш тизимини танлашда муҳим ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин. Доимий таъсирини алоҳида тизимларни ўрганганда кўрилади. Шунинг учун ўзгарувчан омилларни тўлдирувчи маълумотларнигина умумлаштириш билан чекланамиз.
Руданинг қиммати - бу гуруҳнинг энг муҳим омилларидан биридир.
Қиммати юқори бўлмаган рудаларни қазиб олишда кўпинча рудани ажратиб олиш коэффициенти кам бўлган тизимни афзал кўради, агар у тизим рудани қазиб олиш ҳаражатларини бирмунча кам бўлишини таъминласа, аксинча қиммати юқори бўлган рудани қазиб олишда қазиш тизимини танлашни ҳал қилувчи омилларидан бири, руда массасини кўпроқ, тўлароқ ажратиб олишга қаратилган бўлса.
Руда танасини шакли ва уни тарқалиш чуқурлиги. Тўғри шаклдаги руда танаси ҳар қандай турдаги қазиш тизимини қўллаганда ҳам қазиб олишга қулай шароит мавжуд бўлади. Аксинча руда танаси тўғри шаклда бўлмай мураккаб шаклда бўлса баъзи қазиб олиш тизимини қўллашга имкон бўлмайди ёки унинг самарадорлик кўрсаткичининг ёмонлашишига олиб келади. Бунинг акси, баъзи бир қазиб олиш тизимида, масалан бўшлиқни мустаҳкамлаб ва тўлдириб, горизонтал қатламларга ажратиб қазиб олиб, бўшлиқни тўлдириш тизимлари ва шакли жуда ғалати бўлган руда танасини ҳам қазиб олишда қийинчиликсиз ишлашга имконият беради.
Рудани қазиб олиш ишлари 600-800 м дан ортиқ чуқурликда олиб борилганда кўпинча кон босимини ўсиб бориши кузатилади, бунинг натижасида баъзи бир қазиб олиш тизимларини қўлланиш имкони қийинлашади. Шундай қилиб рудани магазинлаб қазиб олиш тизимидан воз кечиб, ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириб қазиш тизими билан алмаштиришга сабабчи бўлади. Масалан, кон босимини ўсиб бориши магазиндан рудани чиқаришни қийинлашишига сабаб бўлади.
Катта чуқурликда целикларни зўриқиш ҳолати юзага келиб, кон жинсларини тўсатдан итқитилиши (отилиши) сабабли Жанубий Африка олтин конларида руда целиклар қолдириб қазиб олиш тизимидан воз кечиб қазилган бўшлиқни тўлдириб қазиш тизимига ўтишга мажбур бўлган.
Ёндош жинсларни минерал таркиби ва уларни руда танаси билан контактларини ҳарактери. Ёндош жинсларни рудалашиши қазиб олиш тизимини танлашга муҳим таъсир этади. Шундай қилиб қаватни қулатиш тизими қўлланилса, рудани ажратиб олиш ва уни сифатсизланишига қониқарли таъсир кўрсатиши мумкин, агар ёндош жинслар рудалашган бўлса. Бўшлиқни тўлдириб ёки магазинлаб қазиш тизими танланганида руда томири билан рудаланган ёндош жинсларни ҳам қўшиб портлатиб олиш мақсадга мувофиқ келиши мумкин.
Руда контактлари тўғри йўналган бўлса, баъзи бир қазиш тизимларини қўллаш жуда қулай бўлиши мумкин. Масалан, рудани магазинлаб чуқур скважиналар билан қулатиш, таг қават остини камералаб қазиб олиш тизимида чуқур скважиналар комплектини елпиғичсимон ёки айлана шаклида жойлаштириб портлатиб қўпориб олиш.
Руда ва ёндош жинсларни ўз-ўзидан ёниб кетишига, оксидланишига ва узоқ вақт ётиб қолиши натажасида зичланишга моиллиги. Рудаларни ёниши ва ёнишга хавфлилиги унинг таркибида 40% юқори олтингугурт сақлайдиган пирит ва пиритонларнинг мавжудлигидир. Унинг ёниш хавфи, айниқса рудани қазиб олишда уни қулатишда руданинг майда увоқларини ва чангини ёғоч чиқиндилари массаси билан аралашмаси бу хавфни кучайтиради, айниқса ҳаво оқими таъсир этмайдиган шароитларда. Ёғоч чиқиндиларисиз юқори тартибли олтингугурт кольчедани мавжуд бўлган рудалар узоқ вақт қулатилган ҳолатда сақланиши ва унинг жадал оксидланиши натижасида, қизиб ёниши мумкин. Бундай шароитда ёғоч “мат” лар қўллаб қават остини қулатиб қазиш тизими юқори хавфлиликга эга бўлади.
Бундай шароитда қатламлаб қулатиб қазиш тизимини қўллаш мумкин, лекин ёнғин хавфига қарши профилактика тадбирлари кўрилган бўлса, шуларни асосийлари қазилган бўшлиқни доимо лойқа билан тўлдириб борилса.
Қўпорилган рудани зичланиб қолиши хусусияти рудани ёппасига қулатиш ёки магазинлаб қазиб олиш тизимидан воз кечишга сабаб бўладиган асосий омиллардан бири, рудани зичланиб қолиш хусусиятидир. Магазинланган руда массаси ичидан рудани чиқариш жараёнида нотекис тушса гумбаз ҳосил бўлиши ва руда туширувчи лаҳимда “пробка” ҳосил бўлиб, тиқилиб қолиши бунинг натижасида рудани чиқаришни меъёрий миқдорини бузилиши, натижада рудани йўқотилиши ва сифатсизланиш даражасини ўсишига олиб келади. Магазинланган рудани бехосдан ўпирилиши у жойдаги кишилар билан бахтсиз ҳодиса юз беришига олиб келади.
Коннинг гидрогеологик шароити. Конни устки қисмидаги қоплама жинслар кучли сувланган бўлса, рудани қазиб олишда самарали тизимни қўллашдан воз кечишга мажбур бўлади. Бу шароитда шип ва ёндош жинсларни бирданига ўпирилиши юз бериши мумкин. Шунинг учун юқори унумли бўлмаган, бўшлиқни тўлдириб қазиб олиш тизимини қўллаш ёки устунли-камера тизими қўлланилса кўп миқдорда рудани целикларда ва шип қисмида қолдирилишига олиб келади.
Рудани қазиб олиш натижасида ер юзини бузилаш эҳтимоли. Қалинлиги кам ўлчамда бўлган анча чуқурликда жойлашган руда танасини ер юзасидан силжиб бузилишидан сақлаш учун қазиб олишдан ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириб ёки мухофазавловчи целикларсиз ҳам амалга ошириш мумкин.
Шунинг учун, агар қазиб олинадиган конни ер юзасида техникавий иншоотлар, бинолар, йўл, сув ҳавзалари, дарё, каналлар мавжуд бўлса, уларни бошқа жойга кўчириш катта ҳаражатлар билан боғлиқ. Шунинг учун баъзан устунли-камера тизими қўллаб, бўшлиқни тўлдириш, бошқа юқори унумдорли тизимни қўлланганидан кўра самаралироқдир. Агар юқори унумли қазиш тизими қўлланишни унинг нархи тақазо этса, ушбу техникавий иншоотларни, биноларни, дарё ўзанини бошқа хавфсиз жойга кўчириш мумкин (агар кўчириш имкони мавжуд бўлса).
Бошқа омиллар. Қазиб олиш тизимини танлашга, конни разведка қилинганлик даражаси ҳам таъсир этади, у ёки бу тизимни қўллаб қазиб олишдаги амалий тажрибасига боғлиқ, ёғоч материалларини мавжудлиги, арзон тўлдирувчи материалларни ҳам мавжудлиги ва бошқа омиллар таъсир кўрсатади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish