Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи


-Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи



Download 0,71 Mb.
bet2/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

1-Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи.
Қайрағоч олтин кони
Қайрағоч олтин кони Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида Қурама тизмасининг шимолий ёнбағирларида, Оҳангарон дарёсининг чап ирмоқларидан бўлмиш Нишбошсой ҳамда Жигаристонсойнинг оралиғида, денгиз сатҳидан 1000 -1500 метр баландликда жойлашган. Умумий майдони 25 км2 тенг. 1954 йили «Средазцветметразведка» трестига қарашли «Тематическая» партияси (Е.Б. Ачкасова ва В.Ф. Черньшов) томонидан олдинги маълумотлар бирлаштирилиб кон ҳудудида олтин борлиги аниқланган. Қайрағоч кони тўғрисидаги илк маълумотлар 1956-1959 йиллар В.Н. Ткачев ва К.Л. Яицкийларнинг 1:25000 миқёсда геологик съёмка қилиш даврида маълум бўлган. 1960-1961 йиллар бу кон ҳудудида Олмалиқ геофизика партияси ЦСГП (Ф.Г. Решетов, А.Г. Хваловский ва бошқалар) томонидан геофизик текширувлар олиб борилган. 1961 йили «Северо-Кураминский» излаш-қидириш партияси (В. Ким ва Л.Н. Еникеевалар) томонидан кон ҳудудида олтин топиш учун изланишлар олиб борилган. 1963-1965 йиллар орасида А. Сотволдиев томонидан Семғурон, Нишбош, Қайрағочсой ҳавзаларида ва Айналма сойининг юқори ҳавзасида алунит топиш учун изланишлар олиб борилиб, алунитли тоғ жинсларида олтин борлигини аниқлаган. 1968-1973 йиллар мобайнида Қурама геология излаш партияси (С.О. Волейшо, В.Г. Шабалин ва бошқалар) томонидан Кандир ва Навгарзон сойлари оралиғида 160 км2 майдонда (1:5000 дан 1: 25000) миқёсда излаш ишлари олиб борилган ва олдин топилмаган 30 га яқин янги олтин маъданлашув бўлакларини топишган. Кон ҳудудида кўп миқдорда канавалар қазилган ва бурғулаш ишлари бажарилган бўлиб, Қайрағоч ва Чилтен бўлакларида ишлаб чиқариш миқёсидаги олтин заҳирасини топишган. 1972-1976 йиллар (В.Г. Шабалин, Д.Т. Хан ва бошқалар) томонидан Қайрағоч кони ҳудудида излаш ишларини давом эттирилиб, Айналма, Чилтен. Қайрағоч, Чуқурқўтон, Нижний Бедренгет ва Бендренгет бўлакларида муфассал излаш ишлари олиб борилган. 4377,2 м3 канавалар, 11769,9 п.м. излаш учун ва 7798,1 п.м. хариталаш учун бурғулаш ва 11586 та намуна олиш ишлари бажарилган.
1968 - 1976 йиллларда Қайрагоч кони ҳудудида бажарилган ишлар натнжасида 11 та саноат миқёсидаги олтин концентрацияли зона ўрганилган ва аникланган. Шундай қилиб, В.Г. Шабалин ва С.О. Волейшо бошчилигида бажарилган излаш ишлари янги Қайрағоч олтин кони очилишига асос бўлган. Бу ишларнинг бажарилишида: партия бошлиқлари В.Г. Шабалин ва П.Ф. Курбалов, катта техник - геологлар С.О. Волейшо, А.Н. Матниязов, Г.О. Кречетов ва В.А. Тихомиров; техник - геологлар О.К. Тихомирова, Н.Д. Бараник, Ф.Ю. Шабанов, Ф.Е. Гореев ва В.В. Рождественский: геолог - А.Ф. Никифоров; бурғулаш муҳандислари ва катта усталари - В.И. Емельянов, А.П. Кириенко, А.В. Ильин ва В.С. Муратов; механик Г.В. Клонингер ва тоғ - кон устаси А.П. Яковлевлар қатнашишган (10.1988.30-35).
1980 1995 йиллар орасида кон ҳудудида «Шаркий Қурама» ГҚЭсига қарашли Қурама геология қидирув партияси ва 1995 йил июль ойидан бошлаб ГГП «Тошкентгеология»га қарашли «Центрально-Кураминская» ГҚПси 140 км майдонда маршрут бўйича излаш, 559,2 м3 канавалар қазиш, 12 490,6 п.м еросги тоғ - кон иншоотларини (штольнялар) ўтиш, 5176,5 м3 канавалар ўтиш, 47343,8 п.м. колонкали бурғулаш ва 27 921,9 п. м. намуналар олиш ишлари бажарилган. 1990 йили «Шаркий Қурама» экспедицияси қошида Қайрағоч ва бошқа кичик олтин конлардан саноат миқёсида маъдан қазиб олиш учун «Қурама» олтин изловчилар артели (раислари О.Я. Кайбуллаев, И.В. Цай) очилган. Дала ишлари ва маълумотларни таҳлиллашда партия бош геологлари: В.Р. Гейнке, А.Д. Ким, В.А. Комилов ва В.В. Поморцевлар; етакчи геологлар: В.Я. Якушенко, Н.А. Ерохин, Т.Н. Ғофурова, О.В. Минаева, Н.Т. Гейнке ва М. М. Джумақуловлар; участка бошлиги В.П. Симоненко; отряд бошлиғи А.Г. Карповлар қатнашганлар. Кон ҳудудида Қурама партияси томонидан геология қидирув ишларини бажарилишида партия бошлиқлари Д.Ғ. Ғофуров, М.Б. Баратов ва В.А. Комиловлар; участка бошлиғи Б. Хидирбоев; экспедиция бошлиқлари Э.И. Ҳабибов ва Д.Ғ. Ғофуровлар бошчилик қилишган.
Qayrag’och oltin koni Angren ruda maydonining markaziy qismida, Qurama tog’ tizmasining shimoliy yon bag’rida, Nishbosh va Novgarzansoy soylari oralig’ida joylashgan bo’lib,umumiy maydoni 15 ni tashkil etadi.
Ruda tanasining shakli asosan linzasimon ko’rinishda bo’lib,tarkibida pirit, xalkopirit, vismut, tellur va boshqalar mavjud.
Diabaz zonasining ichki strukturasi murakkab bo’lib u gidrotermal o’zgarishlaga uchragan. Bu zona yotish sharoiti bo’icha ruda tanalari yarim qiya () va tik qiya () ga bo’lingan.
Ruda tanasi cho’ziqligi bo’yicha 26-126m, uzunligi bo’yicha 15-240 m, ruda tanasining qalinligi esa 0.44 dan 3.97 m gacha yetadi. Kon maydonida joylashgan ma’dan tarkibida 2.5-23.2 g/t gacha oltin, kumushning miqdori esa 2.8 dan 28.6 gt gacha yetadi.
Kon maydonidagi qoplovchi tog’ jinslarining qalinligi 1000 m gacha yetib, tarkibida andezit- datsit saqlaydi. Qoplovchi tog’ jinslarining kata qismi shimoliy g’arbdan shimol tomon 25- burchak ostida yotadi.
Kon maydonida joylashgan ma’dan tarkibidagi asosiy qimmatbaho element oltin va kumush bo’lib, bularga yondosh element bo’lib:
Vismut- 0.05-0.015%
Tellur- 8-402 g/t
Selen- 0.03-0.0019 %
Mis- 0.05-0.2%
Miqdorda uchaydi.
Kon maydonidagi asosiy ruda minerallari sof oltin, pirit, xalkopirit, ikkilamchilari esa galenit, vismut minerali, tellurid qo’rg’oshin. Asosiy noruda minerallar esa kvars, sernitsit, barit, karbonat, gips va boshqalar.
Oltinning asosiy qismi 90-95 % i tabiiy holda, 3-10 % i esa Tellurid-kvalerid, netsid, krennerit, silvanit bilan birga uchraydi.
Ўрганилаётган ҳудуд узоқ вақт давомида шаклланган ва мураккаб ривожланиш тарихи билан тавсифланувчи Белтов-Қурама формацион-тузилмасининг Қурама кенжа ҳудуди таркибига киритилади. Унинг деярли тўлиқ тавсифи ушбу ҳудуд атрофи майдонлари бўйича келтирилади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish