2 .Боб конни очиш
Конларни очиш усуллари таснифи (туркумлари).
Бош очувчи лаҳимлар - булар шахта стволи ва штольня. Бош лаҳимлардан ташқари конни очиш учун ёрдамчи стволлар ҳам ўтилади, улар кон лаҳимларини шамоллатишга, кончиларни шахтадан ер юзасига чиқариш учун қўшимча чиқиш лаҳими сифатида хизмат қилади; квершлаглар, бош ва ёрдамчи стволларни кон ётқизиғи билан боғлайди. Руда танасини алоҳида участкаларини ва коннинг пастки чуқур гаризотларини очиш учун кўр стволлар, капитал васстаюшийлар, уклонлар ўтказилади.
Бош очувчи лаҳимларга ҳарактеристика. Бош очувчи лаҳимлар фойдали қазилмаларни транспорт воситаларида ер юзасига ташиб чиқаришга, конни шамоллатишга, кишиларни ер остида ҳаракатланишига, материаллар, ускуналар ташиб келтиришга ва бошқа мақсадлар учун хизмат қилади.
Очувчи лаҳимлар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги учун узоқ муддат хизмат қилиши ҳисобга олинган ҳолда уларнинг шакли, кўндаланг, кесим усулларини тўғри танлаш ката аҳамитга эга.
Лаҳимлар шаклини мустаҳкамлаш усулларини танлашда уларни ўтиш мустаҳкамлаш ва тамирлаш ишларига сарифланадиган ҳаражатларни минимал миқдорда бўлишига ва хизмат қилиш муддати давомида юк ташийдиган транспорт воситаларига ва шамоллатишга сарфланадиган ҳаражатлар ҳам кам бўлишлигини таъминлаш керак.
Лаҳимларнинг кўндаланг кесими юзасининг ўлчамлари транспорт воситаларини меёрдагидак ишлаши учун, кишилар ҳаракатланишига қулай, хавфсиз, материаллар ускуналар ташишга ва зарур бўлган миқдордаги ҳаво оқимини ўтказа оладиган ўлчамда бўлиши керак.
Штольня - гумбазсимон, трапеция кўринишида ва сийрак учрайдиган тўғри тўртбурчакли шаклда бўлиб, штольнянинг оғзи тамон 0,001-0,008 қиялик билан ўтилади.
Штольнянинг узунлиги бир неча километрга етиши мумкин. Масалан: Алтин Топган конидаги транспорт штольнясининг узунлиги 2 км, Садон руднигидаги Мизур штольнясининг узунлиги 4 км дан ортик, АҚШдаги Нейшеал тоннел мисс конидаги очувчи штольнянинг узунлиги 7 км дан ҳам кўпроқ.
Штольня конни очувчи лаҳими сифатида шахта стволига нисбатан қатор авзалликларга эга, улар қуйидагилар:
- 1 метр штольняни ўтқазиш ва мустаҳкамлашга сарифланадиган ҳаражатлар (ер ости сувининг миқдорига боғлиқ ҳолда) 5-7 баробар арзон, лаҳимни ўтиш тезлиги эса 3-5 баробар юқори;
- рудани транспорт воситасида ташиши оддий ва арзон, рудани штольнядан боитиш фабрикасига қадар қайта юкламасидан келтириш мумкин; кишилар қатнаши ва юк ташиши хавфсизроқдир;
- сувни чиқаришга сарифланадиган ҳаражатлар анча кам, сувни ҳайдашга махсус механизмлар талаб килинмайди, ўзи оқиб чикади;
- штольня оғзига яқин жойда қуриладиган иншоатлар ҳам кам, кўтаргич кўрилмаси шахта устидаги бинолари капёр бунёд этиш талаб қилинмайди;
- штольня мустахгамлагичини таъмирлаш ҳам осон ва арзон туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |