Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи



Download 0,71 Mb.
bet3/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

Палеозой давригача бўлган ривожланиш. Майдонларнинг шаклланиши тарихи ўрта карбон даврига бориб тақалади. Ушбу майдонлар атрофида геологик ривожланиш тарихининг дастлабки босқичияларини акс этирувчи қатламлар деярли қолмаган. Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, полеозой давригача бўлган ривожланиш жараёни бутун Тянь-Шань ҳудуди учун ягона тарзда амалга ошган. Риф қолдиқлари ошган даврида бу ҳудудда эвгеосинклиналь (олдин) денгиз хавзаси хукмронлик қилган; бунда чўкинди ва вулқоноген хосилалари шаклланган бўлиб, келгусида ҳудуднинг метаморфизми ва палеозой давригача бўлган кристалл асосни – палезой кўтарилмалар тузилмаларини шакллантирган.
Дастлабки герцин текто-магматик цикли. (Д2С12). Бу давр ҳудуднинг ботишлари тарзида бошланган; ордовик-силур даврига тегишли ювилишлар ва қуйи девон даврига тегишли териген –чўкиндили қатламлар карбонатли қатламлар (Д21) билан алмашинган (геологик харита саҳифлари атрофида). Бу босқич С12 Арапов В.А. томонидан квазиплатформаага тегишли деб аталган. Бу цикл Мингбулоқ серияси вулқонитлари шаклланиши билан якунланган бўлиб, давр мобайнида қўшни худудларда тавсифланаётган майдонлар шаклланган.
Кечки герцин тектоно-магматик цикли (С2-Р-Т).
Ақча олди фазаси. Тектоник циклнинг бошланғич босқичида ва С2 интрузив магматизм даврида ҳудуднинг умумий кўтарилиш фонида мавжуд комплекслар жинслари қатламларининг ювилиши рўй берган.
Гранитоид жинслар барча ўпирилишлар ҳудудларида эриб борган ва айниқса Гўштсой тизимида ҳудуд қатъий равишдаги жипслашган палахсалардан ташкил топишига олиб келган.
С2 вулқон жараёнлари тектоник фаолликнинг такрорланиб турувчи холидаги кўтарилишлари тарзида давом этган, айниқса бунда ақча ва надак свиталари оралиғидаги қатламларда ушбу ҳолат яққол намоён бўлган. С2 даврининг ўрталарига келиб, жадал тарздаги эффузив фаоллик вулқон-тектоник тузилмаларнинг – ботиқларнинг, йирик ўпирилиш ҳудудларининг юзага келишига олиб келган. Кўп миқдордаги ақча свитасининг субвулқон таналари гўштсой, ашуй ва қоратош тизими қатламларида қоришиб кетганлигини кузатиш мумкин. Бошқир тектоник фаолашуви охирларида Қурама тизмаларида блоклар қайта қурилиши амалга ошган; бунда асосий кўтарилмалари фазалар шаклланган. Ўрта Тянь-Шан тоғ тизмалари шаклланган.
Дастлабки надак фазаси. Қуйи надак даври вулқонлари фаоллиги танаффуслари даврида ва вулқонит андезитли формация (С2ак) шаклланиши юз берган.
Вулқон фаоллиги қуйи цикллардан юқори циклларга қараб фаоллашиб борган ва вулқоноген материалнинг ҳажми кесимнинг юқориги қисмида ортиши қайд қилинади.
Кўп миқдордаги магматик материалнинг отилиб чиқиши натижасида янги ёпиқ типдаги блоклардан иборат ётиш соҳалари шаклланган, бунда вулқонитлар қуйи надак свитаси қатламларини тўлдирган. Бу ҳолат ҳудунинг яққол диференциаллашган тарздаги ривожланишини акс эттиради.
Ҳудудда деформация қобиғи палеозой асос даражасида шаклланган ва асосан вертикал силжишлар тарзида акс этади. Деформациялар кўтарилмали ҳусусиятни намоён қилади. Тектоник силжишлар жуда юқори ҳисобланади.
Алпь цикли каледон ва герцин циклидан фарқланиб, ер қобиғининг янги шаклда ривожланиши билан тавсифланади, бунда тектоник ҳаракатланишлар кескин жадаллашган ва А.Д.Шуеглов томонидан автоном фаоллашиш деб номланган барқарор платформали шароит юзага келган.
Тоғ шаклланишлари жараёни алпь автоном фаоллашиши билан боғлиқ ҳолатда, Тянь-Шань ҳудудида ҳозирги вақтгача давом этмоқда. Ҳудуднинг умумий сеймик хусусияти ушбу ҳолат билан изоҳланади.
Қуйи надак қатламлари майдонларнинг марказий ва шимолий қисмларида йиғилган. Майдонларнинг жанубий қисми бу вақтда кўтарилмаларни хосил қилади. Бу қатламларда кўплаб мисли-висмутли олтин ва кварц - олтин - сульфидли минераллашишлари хосил бўлган.
Кечки надак фазаси. Юқори надак қатламининг йиғилишлари фақат шимолий, марказий ва шарқий майдонлар ҳудудларида амалга ошган. Қолган ҳудудлар бу вақтда кўтарилмаларни хосил қилади.
Тектоник силжишлар мавжуд ўпирилишларнинг янгиланиши ва тизимда нисбатан кичик ўлчамдаги ўпирилишлар ичидаги блокларнинг хосил бўлишига олиб келган.
Ўрта-юқори карбон даври шаклланишларида андезит-дацитли формация кичик гранитоид интрузиянинг шаклланиши билан тугалланган.
Оясой олди фазаси. Юқори карбон-қуйи пермь даврида Қурама ҳудуди ва Чотқол тоғли мнтақасида ягона кўтарилмалар шаклланган бўлиб, магматик фаоллик юзага келишида йирик мульда ўтиришлари амалга ошган, бунда пирокласт материал, лава липарит вулқон формациясининг дастлабки босқичларида юзага келган (Арапов В.А.). Бу вақтда ҳудуднинг деформацияли планини акс эттирувчи тузилмалар – ўпирилишлар силжишлар орқали аралашиши кузатилган.
Қизилнура олди фазаси. (Р12) юқоридаги каби кинематик схема бўйича ривожланиб, блокларнинг босим остида тақсимланиши, ва тектоник-магматик фаоллашувлар тарзида кечган. Ўпирилишларниг фаоллашуви нордон, субишқорий ва асос таркибларнинг Гўштсой ва Ашуй ҳудудлари қатламларида шаклланишга олиб келган.



Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish