Коннинг кон – техник ва гидрогеологик шароитлари
Коннинг конгеологик шароити – мураккаб, технологик бузилишларга учраган, гидротермал ўзгаришларга эга жинслар ва технологик харакатлар майдонида жойлашган. Атроф тоғ жинслари бўшоқланганлиги (вспучивание) сабабли лахим ости (почвы) деформацияланиши сабабли релс йўллари жойидан силжишига олиб келади.
Атроф тоғ жинслари турғун эмас (не устойчивы). Атроф тоғ жинсларининг ўпирилиши 15,5 м3 ни ташкил этади.
Полеозой даврига тегишли жинсларнинг қалинлиги 3 м дан 70 м гача етади. Экзоген жараёнлар сабабли кенг ўпирилишлар юз берган. Кон майдони 8 балли сейсмик зона этиб бахоланган.
Кон майдонидаги руданинг ўртача солиштирма оғирлиги – 2,65 т/м3;
Кўпчиш коеффиценти 1,5;
Майдаланиш даражаси – 150 мм тахминан 10% 50 – 15 мм – 40 / 50 %, қолганлари 15 мм ни ташкил қилади. Ўртача намлиги 0,37% .
Руда таркибидаги кремний кислотаси силикозни келтириб чиқаради. Коннинг геотермик шароити ўртача, радиоактивлик даражаси 9 дан 55 м кр / соат гача етади.
Кон жинсларининг мустахкамлиги профессор М.Н. Протодьяконов шкаласи бўйича 4,2 дан 9,9 гача етади.
Коннинг гидрогеологик шароити мураккаб эмас. Конга йиғиладиган ойлик сув миқдори ёғингарчилик мавсумларида 21/сек ни ташкил этади. Конга сув йиғилиши 1993 йил энг юқори кўрсатгичга эришиб 19 л/сек га етган (штольня №12). Коннинг энг остки горизонтига (+1000м) 24 л/сек 180-90 м3/соат сув йиғилади.
Шахта суви бетонга агроссив эмас, аммо металлга агроссив. Ўрганилаётган ҳудудда минераллашиш даражасига кўра учта асосий типдаги сувлар ажратиб кўрсатилади:
1.Ўта чучук сувлар 0,09 дан 0,4 г/л.
2.Чучук сувлар 0,4 дан 0,9 г/л.
3.Кучсиз минераллашган сувлар 0,9 дан 32 г/л гача минераллашган.
Рельефнинг нисбатан баланд тоғли минтақасида, 1600-2000 метр баландликда асосан ўта чучук сувлар тарқалган.
Чучук сувлар гипсометрик қуйи қатламда, 1200-1600 метр баландлик ҳудудида тарқалган.
Нисбатан кучсиз минералашувга эга сувлар эса ўрта тоғли ландшафт соҳаларда тарқалган.
Ўрганилаётган ҳудуд доирасида кимёвий таркибига кўра қуйидаги асосий сув типлари ажратиб кўрсатилади (кўп ёки кам тарқалганлиги бўйича):
1.Гидрокарбонатли-кальцийли-магнийли.
2.Гидрокарбонатли-сульфатли-кальцийли-магнийли-натрийли.
3.Сульфатли-гидрокарбонатли-натрийли-магнийли-кальцийли.
1.Гидрокарбонатли-кальцийли-магнийли сувлар нисбатан кенг миқёсда тарқалганлиги билан тавсифланиб, таҳминан барча майдонларнинг 50%ини қамраб олади. Чучук сувлар шаффоф тусга эга. Умумий минераллашиш даражасига кўра сувлар гуруҳлари кучсиз минераллашишда (0,09 дан 0,4 г/л гача) учрайди. Сувнинг рН-кўрсаткичи 7 дан 8,5 гача миқдорга эга.
Минераллашишда ер ости сувларининг асосий компонентлари ўртача қуйидаги таркибдан ташкил топган:
НСО3 – 45 дан 84 мг/л гача а – 19-46 мг/л
С – 1 дан 12 мг/л м – 20-63 мг/л
(К+) – 1 дан 37 мг/л гача с – 21-45 мг/л
Гидрокарбонатли-кальцийли-магнийли сувлар нисбати 0,7 дан 4-5 ва ҳатто баъзида 7 гача етади.
2.Гидрокарбонатли-сульфатли-кальцийли-магнийли натрийли сувлар нисбатан кенг миқёсда ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, ўрганилган ҳудудда асосан марказий қисмларда учрайди. Бу типдаги сувлар чучук сувлардан ташкил топган бўлиб, рН-кўрсаткичи 7, 5-8 оралиқларни ташкил қилади.
Анион ва катионлар таркибига кўра қуйидаги кўринишда тарқалган:
НСО3 – 45 дан 84 мг/л гача а – 19-46 мг/л
С – 1 дан 12 мг/л м – 20-63 мг/л
(К+) – 1 дан 37 мг/л гача с – 21-45 мг/л
Бу типдаги сувлар кучсиз қатламга эга жинслари ўзгарган соҳаларда тарқалган.
3.Сульфатли-гидрокарбонатли-натрийли-магнийли-кальцийли сувлар Гўштсой дарёси ҳудудида ривожланган. Бу типдаги сувлар ўпирилишлар серияси ва ўзгарган жинслар ҳудудларида тарқалган бўлиб, тўртламчи қатлам билан ёпилган.
Бу типдаги сувлар чучук ҳисобланиб, рН-кўрсаткичи қиймати 7,8 ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |