IV тасниф. Қазилган бўшлиқни тўлдириб қазиш тизими - бу тизимда руда массасини ажратиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқ тўлдирувчи материаллар ёндош жинсларнинг турғунлигини таъминловчи асосий восита вазифасини бажаришга хизмат қилади. Баъзан тўлдирувчи материаллар ўпирилиши ёки ер юзаси силжиб чўкишига қарши турадиган восита сифатида ҳам қўлланилади. Ҳар хил конструкцияли одий ва кучайтирилган мустаҳкамлагичлар қазиш ишларини илгарилаб силжиши (тўлдириш ишларидан) аввал ўрнатилади. Баъзан мустаҳкамлагичлар умуман ўрнатилмайди.
Аввалги икки таснифда, бўшлиқни тўлдириб қазиш тизимидан фарқи шунда-ки, бу тизимда катта майдонни очиқ қолдириб қазиш ишларини давом эттириш мумкин эмас.
V тасниф. Атроф жинсларни қулатиб қазиб олиш тизими - бу тизим аввалги кўрилган таснифдаги тизимларга нисбатан кескин фарқ қилади, бунда қазишдан ҳосил бўлган бўшлиқ кўпорилган ёндош жинслар билан тўлдирилиб борилади. Мустаҳкамлагичлар билан ката ўлчамда бўлмаган, кавжой олдидаги бўшлиқнинг шипини ўпирилишидан сақлаб туради.
Биринчи тасниф тизимларида турғун бўлмаган, ўпирилишга мойил бўлган ёндош жинсларни ушлаб туриш қанчалик қийинчиликлар туғдирган бўлса, бу таснифдаги тизимларда айни шундай бўлиши, тизимни қўллашга қулай имконият беради.
VI тасниф. Бу руда ва ёндош жинсларни қулатиб қазиб олиш тизимлари ҳам аввалги таснифлардаги тизимларга нисбатан шу билан фарқ қилади-ки, бу таснифдаги атроф жинслардан ташқари руда массиви ҳам қулатилади, бунда аввалдан руда массивининг ёнлари ва таги кесилиб, ажратилган бўлади. Бунинг натижасида қазилган бўшлиқ ҳосил бўлиши билан майдаланган рудага ва унинг орқасидан ўпирилган атроф жинслар билан тўлиб боради. Блокдан аввал руда, сўнг ўпирилган жинслар чиқарилади.
Қазиб олиш вақтида V ва VI таснифига таълуқли тизимларнинг ҳолатига кўра улар бир-бирига жуда яқин, шунинг учун баъзан буларни бита таснифга, қулатиб қазиб олиш таснифи деб бирлаштиради, лекин тасниф ичида иккита мустақил гуруҳга бўлинади. Атроф жинсларни қулатиш ва ёндош жинслари ва рудани қулатиш деган гуруҳга бўлинади.
Лекин алоҳида иккита мустақил таснифга ажратиш тўғри бўлган бўлар эди, чунки қазилган бўшлиқ қўпорилган руда билан тўлдирилса, унинг устига қулаган рудасиз жинслар руда массасини блокдан чиқариш, юклаш иш шароитини тубдан узгартиради ва тизимнинг конструктив элементлари бўйича ҳам бу синфдаги тизимларнинг ўхшашалиги жуда кам
V ва VI таснифдаги қазиш тизимлари қўлланиш шаротига кўра ҳам фарқ қилади, самаралорликнинг асосоий кўрсаткичлари ҳам ҳар хил.
Қават ва нимқаватларни қулатиб қазиб олиш тизими, юқори унумли қазиб олиш тизими қаторига киради. Табақалаб қулатиш ва шип жинсларини қулатиб қазиб олиш тизмлари эса ўзининг кам унумдорлиги билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |