Тайерлаш деб, конда ёки унинг бир қисмида кон лаҳимлари йиғиндисини маълум тартибда ўтилишига айтилади. Бунда кони очилган қисмини қазиб олиш учун мустақил участка, қаватлар, блоклар, панелларга ажратади.
Кесувчи лаҳимлар деб қазиб олишга тайёрланган участкаларда кон лаҳимлари ўтказиб, ундаги руда массасини бевосита қазиб ажратиб олишга айтилади.
Қазиб олинадиган участкадаги руда массивини (қават, блок, панел ва устунга) бўлиб, маълум тартибда кетма-кет ажратиб олинадиган қисмига: нимқаватларга, қатламларга, буйлама қирқимларга, поғоналарга, камералараро, панеллараро ва қаватлараро целикларга бўлади.
Қазиладиган участкани тайёрловчи лаҳимларида ҳар хил сунъий иншоотлар ва қурилмалар барпо этади, шулар жумласидан: мустаҳкамлагичлар, ногабарит руда бўлакларини майдалайдиган камераларига-грохотлар, люкларга рамалар, затворлар, юкловчи пологлар ва бошқалар. Қазилаётган лаҳимларда ҳар хил констуркциядаги мустаҳкамлагичлар ўрнатилади, рудали целиклар қолдирилади. Ҳар хил материаллардан устунлар, колонналар, деворлар барпо этиб, руда тушириладиган воронкалар асосини қуради ва бошқалар.
Руда массасининг қазиб олинадиган участкалардаги қисмида жойлашган кон лаҳимлари ва уларда бунёд этилган иншоотлари, қазиб олиш тизимининг конструктив элементларини ташкил этади. Қазиб олинадиган участкадаги конструктив элементларнинг йиғиндиси, қазиб олиш тизими конструкциясини ифодалайди.
Ажратиб олиш - бу технологик жараён бўлиб, рудани массивдан ажратиб қулатиш, иккиламчи майдалаш, блокдан чиқариш, юклаш, қазиладиган бўшлиқ атрофидаги жинсларни ўпирилишдан сақлаш учун мустаҳкамлаш.
Қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлган бўшлиқларнинг очиқ қолдирилиши, яъни бўш қолдирилиши мумкин ёки мустаҳкамланган бўлиши, кўпориб қулатилган руда билан тўлдирилиши, ўпирилган жинслар ёки қулатилган руда ва бошқа хил жинслар билан ҳам тўлдирилиши мумкин.
Шундай қилиб, қазиб олиш тизимининг тўлиқ тушунчаси ва уларни таснифлаш белгилари, ҳар бир қазиб олиш тизимига таълуқли эканлигини акс эттириши керак:
конструктив тавсифи (ҳарактеристикаси), яъни қазиб олинадиган участкадан ўтилган тайёрловчи, кесувчи ва ажратиб олишда хизмат қилувчи лаҳимлар ва уларда барпо этиладиган иншоатларнинг маълум тартибдаги йиғиндиси;
рудани ажратиб олиш тартиби ва уни ажратиб олишдан ҳосил бўлган бўшлиқларнинг ҳолати;
комплекс технологик операциялар, рудани қазиб олинадиган участкасидаги массивдан рудани ажратиб олишда бажариладиган операциялар йиғиндиси.
Қазиб олиш тизимларини таснифларга ажратишда учта асосий белгилардан кайси бирини қабул қилиш, сўнг гуруҳларга ва кўринишларга ажратиш керак?
Асосий белгиларни танлашда шунга риоя қилиш керак-ки, қазиб олиш тизимларини таснифлашда, аввал келтирилган талаблардан ташқари, илмий таснифлаш ҳақидаги умумий қоидага ҳам риоя қилиниши керак.
Ҳар қандай илмий асосда таснифлашда ҳам биринчи бўлиб, бир-бирига энг кўп яқин объектлар жойлаштирилади, яъни уларга умумий бўлган энг кўп сонли хусусиятлари билан ҳарактерланади.
Илмий асосда тўзиладиган таснифлар қуйидаги шароитларга риоя қилиши зарур: битта таснифлаш объекти бошқа турдаги ҳар хил бўлимларида қайтарилмаслиги керак (таснифларда, гуруҳларда), бир бўлимда кескин фарқ қиладиган объектлар учраши ҳам мумкин эмас.
Руда конларини қазиб олиш тизимини таснифларга ажратиш учун, кўриб чиқилган учта асосий белгиларда келтирилган талабларда, рудани ажратиб олиш тартибига жавоб берадиган, қазиб олинаётган участкадаги қазиладиган бўшлиқнинг ҳолатига қараб аниқлашдир.
Бу белгилар қўлланиш шароитига кўра рудани қазиб олиш тизими таснифлари оралиғидаги кескин фарқини, рудани ажратиб олиш технологик комплексининг ўзгача хусусиятларини ва яна самарадорлик кўрсаткичларининг асосий хусусиятларини акс эттиради. Шу белгилар бўйича ажратилган ҳар бир тасниф қўлланиш шароитига, самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ўхшаш бўлган маълум тизимларни бирлаштиради. Бир хил ёки шунга яқин белгилар йиғиндиси бошқа хил (тур) таснифларда қайтарилмайди.
Қолган иккита белгиси - рудани ажратиб олиш технологик хусусиятини ва тизимнинг конструктив ҳарактеристикаси (тавсифи) таснифларини тизимларга, уларни гуруҳларга, гуруҳларни эса алоҳида кўринишга ажратиш учун хизмат қилади.
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда «қазиб олиш тизимига» қуйидагича тўлиқ тариф бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |