3.3 Семғурон шароити учун танланган тизим ҳарактирискаси Нимқават штреклари ёрдамида қазиб олиш тизими
Қазиб олиш тизимининг қисқача тавсифи
Қалинлиги 5 м дан катта, рудаси ҳамда атроф жинслари мустаҳкам бўлган ўта қия руда ётқизиқларини қазиб олишда нимқават лаҳимлар (штрек ёки орт) орқали рудани массивдан ажратиб олишга асосланган камерали қазиш тизими (13-расм) қўлланилади (айрим манбаларда бу тизимни нимқават штрелар тизими деб ҳам юритилади).
Блокларни қазишга тайёрлаш қават ташиш штреки ва блок кўтармаларини ўтишдан иборат бўлади. Кўтармалар ҳар 6-8 м дан нимқават штреклар билан туташтирилади. Камерада рудани массивдан ажратиб олиш қалинлиги 1,5-2,0 м бўлган вертикал тиликлар (қатламчалар) кўринишида бурғилаб-портлатиш ёрдамида бажарилади.
Нимқават орқали қазиб олишнинг камерали тизими: 1 – кўтарма; 2 – ташиш штреки; 3 – воронка; 4 – подсечка горизонти штреки; 5 – нимқават лаҳмлари; 6 – шифт ости; 7 – шамоллатиш штреки.
Етаж штреклари,ортлар ва восстаюшийлар асосий тайёрлаш лаҳмлари ҳисобланади. Нимқават штреклари ва ортлар рудани массивдан ажратиб олиш ва ташиб кетиш учун ўтилади.Нимқават штреклари ва ортлар ўлчами баландлиги-2,5 м,кенглиги-2м дан кам бўлмаслиги керак.Камера шифтида йиқори нимқават штреки ёки орти шифтнинг қолдирилиши зарур бўлган қалинлигини назорат қилиш жойлашади.
Камерани ён томондан қирқиш ишлари,Тозалаш ишлари(очистныхработ)ни олиб бориш учун,камерани руда танаси узунлиги бўйича ёки ўртасидан қазиб олганда олиб борилади. Қазиш ишлари руда танасига перпендикуляр олиб борилганда,камерани қирқиш ишлари руда танасининг юқори қисмидан кам ҳолларда қуйи қисмидан олиб борилади.
Нимқаватни қазиб олиш очиқ ёки ёпиқ заҳодкалар ёрдамида амалга оширилади. Заҳодкалар ўлчами: кенглиги- м, узунлиги-7 м дан кам бЎлмаслиги керак. Нимқаватдаги рудани массивдан ажратиб олиш заҳодкадан:
Мустаҳкамлиги ўртадан паст ва ўртача бўлганда штанга ёрдамида бурғулаб пастдан юқорига ;
Майда шпурлар ёрдамида,мустаҳкамлиги юқори бўлганда,поғонали қазиб олишда юқоридан пастга ;
Унумдорлиги юқори бўлган вертикал сважиналар ёрдамида сидирғасига қазиб олишда юқоридан пастга;
Бирдан штангали бурғулаш ёрдамида пастдан юқорига,майда шпур ёрдамида юқоридан пастга ўтилади.
Заҳодкаларсиз қазиб олиш:
руда танаси қалинлиги кичик бўлганда(2-3 м гача);
руда танаси қалин бўлган конларда қирқиш ишларини камайтириш учун;
Руда сифатсизланиши мумкин бўлган конларда қўлланилади.
Ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган усул бу-веер шаклидаги шпур ва скважиналар.
Шпур ва скважиналар орасидаги масофа 1,2-1,8 м ,нимқават баландлиги шпурлардан фойдаланилгазнда 10 м,скважиналардан фойдаланилганда 18 м ҳисобланади.Ушбу усул заҳодкалар ёрдамидан фойдаланилганга қараганда қуйидаги афзалликларга эга:
1-ишни олиб бориш хавфсизлиги;
2-Нимқаватнинг бироз баландлиги;
3-Нимқаватда ишларнинг бориш узлуксизлиги(непрерыв ностьочистных работ)
Фойдали қазилма ён тоғ жинслари билан яққол ажралиб турганда қўллаш мумкин.Акс ҳолда сифатсизланиш ва йўқотилиш кузатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |