Давлат бошқарувига АКТни жорий этилиши фуқароларга нима фойда беради? Жамиятнинг давлат бошқарувига АКТ жорий этилиши муносабати билан сарфланадиган капитал ҳаражатлари фуқароларнинг асаби, вақти ва давлат аппаратининг ҳар хил тўзилмалари билан бевосита муомалада бўлиш муносабати билан сарфланадиган бошқа чиқимлар тежаб қолиниши эвазига қисқа вақт ичида ўзини коплайди.
Мисол учун, хаётимизда коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва паспорт столидан маълумотнома олиш учун толиқтирадиган навбатда туришлар, пенция ишларини расмийлаштириш билан боғлиқ барчамизнинг жонига тегадиган тартиб-қоидалар, солиқ декларациясини тўлдириш учун туман ёки шаҳар марказларига доимий қатнаш билан боғлиқ вазият узлуксиз такрорланиб туради. Фуқаронинг давлат бошқарувининг “классик” тўзилмалари билан муомаласида юзага келадиган бу ташвишларининг охири йўқ оқими ҳар биримиздан жисмоний ҳозир бўлишини, хонама-хона юришини ва айни бир масала юзасидан кўп сонли амалдорлар билан бевосита мулоқотда бўлишни талаб этади. Бунинг устига тўзилмаларнинг турли қоғозбозлик қилиқларига тоқат қилиш зарурлигини айтиб ўтириш шарт эмас.
Давлат бошқарувига, айниқса G2C нимтизимига АКТ тизими жорий этилишининг биринчи ва асосий ютуғи ушбу барча ҳаражатлардан халос бўлишдадир. Бунда юқорида келтирилган хизматларни ким кўрсатиши – марказий ёки махаллий давлат органларими ёки уларнинг топширигига кўра ҳар хил муассасалар ва хусусий тижорат тўзилмалари кўрсатишими – бунинг фарки йўқ. Асосийси ушбу холатларнинг ҳар бирида Фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларини хеч бўлмаганда қисқартиришдан иборат. Фуқароларга уларнинг кундалик зарур давлат ахборотидан электрон фойдаланишлари имконини бериш ва онлайн электрон хизматлар кўрсатишга доир ишларни ташкил этиш йули билан ушбу муаммони самарали хал этиш мумкин.
Давлат бошқарувининг ахборот-коммуникация тизимлари бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолисининг кундалик хаётига тобора кенгроқ жорий этилмоқда. Ривожланган мамлакатларда ҳақиқатда кўрсатилаётган ушбу тизим хизматларидан айримлари қуйидагилардир:
- солиқ декларацияларини такдим этиш ва шахсий тўловларни: даромад солиғи, мол-мулк солиги ва х.к.
- ижтимоий таъминот хизматларидан фойдаланиш, грантлар ва қарзлар олиш;
- сўров ва етказиб бериш функциялари билан биргаликда фуқаролик холатининг кўплаб далолатномаларини расмийлаштириш;
- Фуқароларни доимий ёки вақтинча яшаш жойи буйича руйхатдан ўтказиш, манзил ўзгарганлиги тўғрисида билдиришнома;
- шахсий хужжатларни – паспортлар, хайдовчилик ҳуқуқини ва хоказоларни расмийлаштириш;
- шикоят ва аризаларни қабул қилиш, юридик маслахат бериш хизматлари;
-соғлиқни сақлаш тизими хизматлари;
- олий укув юртларига кириш тест синовлари, хайдовчилик ҳуқуқини олишга имтихонлар топшириш, масофадан туриб ўқитиш усули билан давлат таълим муассасаларида малака ошириш ва бошқа лар;
- иш излаш ва мутахассисларнинг касб даражасини электрон тест синовидан ўтказиш буйича мехнат биржалари хизматлари;
- кредитлар, имтиёзлар ва лицензияларни онлайн расмийлаштириш;
- даромадлар, дивидендлар тўғрисида ахборот ва маслахатлар олиш;
- ҳар хил бадалларни, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва кўплаб бошқа нарсалар.
Тармоқ ресурслари орқали кўрсатилаётган кўплаб давлат хизматларининг ўзига хос молиявий асосини ташкил этувчи электрон пуллар аҳолига кўрсатилаётган тез суръатларда ривожланаётган замонавий онлайн хизматларидан биридир.
Электрон пуллар ахборот тармоқларида пул айланишини ташкил қилиш шаклидир.
Хулоса қилиб айтганда, АКТ тизимларининг давлат бошқарувига кенг жорий этилиши у ёки бу формуляр, гувохнома, маълумотнома ва хоказолар учун кишиларнинг шахсан давлат муассасаларига келишлари заруриятини анча қисқартиради, келажакда бундан бутунлай халос қилади. Кўплаб мамлакатлар тажрибаси жорий этишнинг дастлабки босқичидаёк кутилган мақсадга – сўровларга хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш ва кутиш вақтини камайтириш ҳисобига фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини енгиллаштиришга эришилади.
Давлат бошқарувига АКТни жорий этилиши хусусий бизнесга қандай фойда беради? Бизнес рақобат шароитида яшаб қолиш учун ўзининг доимий равишда такомиллашувга интилиши туфайли замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва фаол жорий этишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида майдонга чикди. АКТ тизимларининг давлат бошқарувига жорий этилиши хам соғлом тадбиркорликни ва хусусий ташаббусни ривожлантириш ва бизнес тўзилмаларининг самарали инновация бошланмалари учун кулай мухит яратиш эхтиёжларига жавоб бериши жихатидан истисно эмас.
Умумий маънода гап G2В нимтизимида муносабатларнинг ўзига хос “реинжнитиринги”ни амалга ошириш ҳақида бормоқда, яъни G2C нимтизими биринчи навбатда иктисодиёт сохасидаги давлат бошқарувининг амалдаги тизимини давлат ва бизнес тўзилмаларининг умумий иши йулида – бизнес субъектларидан ҳар бирининг равнақ топиши, бинобарин, бутун мамлакатнинг равнақ топиши учун уларнинг тадрижий ўзаро хамкорлигининг самарали механизмига айлантиришдир.
Муносабатларнинг бу нимтизимида қуйидаги реинжиниринг асосий субъектлари ҳисобланади: бюджет ва солиқларни тартибга солиш, давлат органлари ва тижорат тўзилмаларининг ўзаро иктисодий хамкорлиги, кредитлар, инвестициялар ва бошқа молиявий ресурсларни бошқариш, тижорат фаолиятини лицензиялаш ва х.к. Бунда бу ва бошқа масалалар буйича давлатнинг бизнес сектор билан мавжуд директив ҳамда назорат килувчи муносабатларини маданиятлирок ўзаро шериклик муносабатлари оқимларига кўчириш.
Бу эса қуйидаги ишларни амалга оширади:
- давлат бошқарувининг ортиқча буғинларини қисқартириш, тартибга солиш юкини камайтириш, шунингдек хужжатлар айланишининг рақамли технологияларини кенг жорий этиш йули билан бизнес жараёнларини ва транзакцияларини тезлаштириш, соддалаштириш ҳамда арзонлаштириш;
- бизнес тўзилмалари олдида турган қоғозбозлик ва маъмурий тусикларни бартараф этиш;
- қонунлардан ва бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд ресурсларни мақсадга йуналтирилган эркин бошқариш;
- ривожланиш дастурларини рагбатлантирувчи қўллаб-қувватлаш.
Ушбу вазифаларни хал этиш қуйидаги масалалар буйича бизнес субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини дадиллик билан ривожлантириш йули билан эришилади:
- ваколатли ташкилотлардан лойиха хужжатларига рухсатномалар олиш ва улар билан келишиш;
-лицензиялар олиш ва уларни узайтириш;
- компанияларни давлат руйхатидан ўтказиш ва қайта руйхатдан ўтказиш;
- бюджетга ва бюджетдан ташкари фондларга мажбурий корпоратив тўловларни амалга ошириш;
- юридик маслахатлар, қонун хужжатларига ўзгартиришлар тўғрисида уз вақтида ва тўлиқ ахборот олиш;
- экспорт-импорт операциялар буйича товарга илова қилинадиган хужжатларни ва божхона тўловларини расмийлаштириш;
- бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботини расмийлаштириш ва х.к.
Бунда электрон тижоратни ривожлантириш G2C нимтизими хизматларининг мухим сектори ҳисобланади.