Oта-оналарга психологик маслахатлар



Download 81,66 Kb.
Sana11.07.2022
Hajmi81,66 Kb.
#776039
Bog'liq
Оилага псих маслахатлар

Oта-оналарга психологик маслахатлар

Оиладаги маънавий муҳит ва тарбия туфайли бола ё меҳрибон ва раҳмдил, ёки худбин ва бағритош бўлиб вояга етишини тушиниш қийин эмас

И.А.Каримов

Oта-оналарга психологик маслахатлар

Ҳаётда омадли, ўзига ишонган, катталар хурматини жойига қўядиган, билимли фарзанд етиштирмоқ барча ота-оналарнинг энг катта орзусидир.

Фарзанд омадли, ўзига ишонган, одоб-аҳлоқли, ўқимишли бўлиб етишиши учун қандай йўл тутмоқ керак ? Катта педагогик ва психологик таълим мажмуасига озгина каттиққўллик ва темир интизомни ҳам қўшинг. Бу мажмуани меҳр ва мақтов билан сайқалланг. Ана шундай мажмуани қўллаган ҳолда фарзандларни вояга етказинг.

Боланинг психологияси ва уни тарбия қилиш усуллари, у билан қандай алоқа ўрнатиш кераклигини билмаслик ота-бола ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатади ҳамда боланинг шахсияти, ақлу-заковати ва жисмоний ривожланиши жараёнида муаммолар келтириб чикаради.

Oта-оналарга психологик маслахатлар

1.Фарзандингизга чексиз меҳр беринг:

Сиз фарзандингизни ҳеч қандай шартсиз, қатъий қоидаларсиз, беғараз севасиз.Бу табиий ҳол.Лекин бундай севги, меҳр доимо назорат остида тутилиши лозим.”Инсоннинг туйғулари билан ўйнашиб бўлмайди “. Болага нисбатан, ҳатто жазо сифатида ҳам, меҳрни камайтириш ёки уни меҳрдан маҳрум қилишга ҳеч бир ота-онанинг ҳаққи йўқ. Ҳар доим бир даражада яхши кўришингизни фарзандингиз билиши шарт.Ана шундагина унинг сизга бўлган ишончи янада мустаҳкамланади,ёнингизда ўзини доимо ҳимояланган ҳис этади. Меҳр, илиқлик, умид ва ишонч бола учун сув ва ҳаво каби асосий ҳаёт эҳтиёжларидан ҳисобланади. Бундай эҳтиёжлар тўла қондирилганда, таълим ва тарбияда ҳеч қандай муамммога дуч қелинмайди,

Oта-оналарга психологик маслахатлар

2.Фарзандингизга ишонинг:

Фарзандингиз балоғатга етгунча катта кишилар каби ўзини эплай олмаслиги мумкин. Фарзандларингизни қобилиятларини янада ривожлантиришида ёрдам беринг, уни ҳар тамонлама қўлллаб-қувватланг. Кўпинча болаларнинг қобилият ва кўникмаларига ота-оналар етарли эътибор бермайдилар. Баъзан ота-оналар фарзандларига шунчалик ишонмасликлари туфайли, ҳаттоки балоғатга етган бола қозондаги овқатни ўзи мустақил равишда сузиб ея олмаслиги мумкин. Сабаби, бу ишни ҳар доим онанинг ўзи бажарган. Фарзандингизга ўзи мустаққил қарор қабул қилиши, муаммоларни ўзи ҳал қилиши ва фикрларни ифода эта олиши учун жасоратга унданг. Унчалик хавфли бўлмаган воқеаларнинг натижаларини сезиши, бошдан кечириши учун фарзандинггизга имкон беринг, ишонинг.

Oта-оналарга психологик маслахатлар

3.Иродасини мустаҳкакмланг:

Болалар қоидаларга тўла амал қиладилар, уни қадрлайдилар, етарлича эътибор берадилар. Ана шу қоидалар уларни балоғатга етказади. Чеклов ва қоидаларга дуч келмаган бола ҳеч қачон ўзини эркин ҳис этолмайди. Фарзандларимиз онгида тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантириш учун ота-оналар фарзандларига нима тўғри-ю,нима нотўғри эканлигини айтишлари,эҳтиёткорлик билан тушунтиришлари лозим.Шу тарзда болалар ўзларича мустаққил қарор қабул қилиш даражасига етадилар.

4.Унга машғулотлар топиб беринг:

Оилада ҳар бир аъзонинг ўзига ёққан машғулоти бўлади.Фарзандингизнинг ўзи ёққан юмуши иши билан машғул бўлишида унга кўмак беринг.Шу тариқа, фарзандингиз севимли иши билан қанчалик завқли эканлигини тушунади. Машғулотларнинг бир нечта турини унга кўрсатинг,бирини албатта танлайди.Шу йўл билан унинг телевизор ёнида вақтини бекор ўтказмаслигини ҳам олдини оламиз.

Oта-оналарга психологик маслахатлар

4.Унга машғулотлар топиб беринг:

Оилада ҳар бир аъзонинг ўзига ёққан машғулоти бўлади.Фарзандингизнинг ўзи ёққан юмуши иши билан машғул бўлишида унга кўмак беринг. Шу тариқа, фарзандингиз севимли иши билан қанчалик завқли эканлигини тушунади. Машғулотларнинг бир нечта турини унга кўрсатинг,бирини албатта танлайди. Шу йўл билан унинг телевизор ёнида вақтини бекор ўтказмаслигини ҳам олдини оламиз.

5.Интизомни сақланг:

Болалар ўзлари тартиб-интизомга ўргана олмай туриб, ҳаётлари бир текис бўлишини истайдилар. Оилада хар-ҳил вазиятлар юзага келиши мумкин. Лекин хар-қандай вазиятда ҳам фарзандларингизга ўрнак бўлишга харакат қилинг.Масалан: кечки овқатни биргаликда танаввул қилиш,кечқурун биргаликда телевизор кўриш . Шу йўсинда ҳам фарзандингиз билан бўлган муносабатларингиз яхшиланади, ҳам фарзандингизнинг сизга бўлган ишончи ортади.

Oта-оналарга психологик маслахатлар

6. Ўзингизни кимлигингизни тушуна олинг:

Фарзандларимиз дунёга келганидан кейин у хаётингизнинг асосини ташкил этади. Лекин сиз, фарзандларингиз деб ўзингиз учун яшашни четга суриб қўйманг. Кўпчилик ота-оналар ўзини фарзанд тарбияси учун қурбон қилиб, жисмонан ва руҳан чарчаганликларини жуда кеч тушунадилар.Ўзини иккинчи даражага қўйган ота-оналар на оила ҳаётига, на фарзандига яхшилик қилган бўладилар. Аксинча, бундай ота-оналар оилаларига ҳам фарзандларига ҳам зарар келтиришлари мумкин. Шундай экан, оилангиз учун вақт ажратинг. Ҳаётингизнинг сермазмун бўлиши учун ўзгартиришлар киритинг. Булар: таътил, спорт, экскурсия,сайр қилиш бўлиши мумкин.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 81,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish