Давлат бошқарувига АКТни жорий этилиши давлат бошқарувига қандай фойда беради? Шундай қилиб, жамиятга кўринмайдиган, бироқ АКТ тизимларини жорий этиш самарадорлиги уларга кўп жихатдан боғлиқ бўлган, ўз навбатида умуман давлат бошқарув самарали фаолият кўрсатишини таъминлайдиган масалаларни куриб чиқсак. Бу давлат аппаратининг ичида G2G нимтизимида сифат жихатидан янги муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳақида бормоқда. Ушбу бугин бутун тизим учун зарур бўлган асос ҳисобланади, унингсиз давлат бошқарувида АКТни жорий этиш принцип жихатидан мумкин эмас. Давлат бошқаруви органларининг корпортив тармоғи унинг моддий техник ва ахборот коммуникацион асоси сифатида иш кўради.
Муносабатлар ва алоқаларнинг ушбу нимтизимида хал этиладиган асосий вазифалар:
- давлат бошқаруви органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумотлар базасини ягона тизимга интеграциялаш;
-хужжатлар айланишини оптималлаштириш;
- давлат қарорларини ишлаб чиқишини, келишишни, қабул қилишни ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш.
Юқорида келтирилган вазифалар фуқаролар ва бизнес субъектларининг давлат хизматларига бўлган кундалик эхтиёжларидан нисбатан ажралиб қолгандек бўлиб туюлишига қарамай, давлат бошқарувига АКТ жорий этилишининг бутун жамият учун асосий афзаллиги худди шу буғинда таъминланади:
- хукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлиги: тегишли порталлар орқали у ёки бу муассасага электрон кириш амалда бир зумда амалга оширилади ва навбатда туришларини талаб килмайди;
- шахсан ҳозир бўлиш ва “идорама-идора” юришнинг хожати бўлмайди: давлат органларига хужжатлар бериш ва тегишли давлат хизматларидан фойдаланиш фуқаролар ва бизнес субъектларига Интернет ресурсларига кириш мумкин бўлган ҳар қандай жойдан масофадан туриб таъминланади;
- “бир дарча” принципи: давлат бошқаруви корпоратив тармогининг исталган бугинига киритилган ахборот электрон почта воситалари ва таркатмалар орқали барча манфаатдор давлат органларига юборилади. Уларнинг жавоблари ва резолюциялари илк марта мурожаат қилинган нуктада жамланади;
- бир хил маълумотномалар, гувохномалар ва хоказоларни давлат органларига кўп марталаб такдим этиш заруриятининг йўқлиги: ахборот давлат бошқарувининг корпоратив тармогига бир марта киритилади ва кўп марталаб фойдаланилади.
Давлат бошқарувига АКТни жорий этиш ва ундан фойдаланиш аҳолининг имкони борича кенг қатламлари тегишли технологиялардан фойдаланишларига бевосита боғлиқ бўлади. Чунки компьютер технологияси ва инфратўзилма нисбатан қиммат туриши туфайли аҳоли асосий қисмининг даромади даражаси паст эканлиги ахборот технологиялари оммавий ёйилишига жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Бу дегани давлат бошқарувига АКТни жорий этишнинг муайян даражасида давлат ва Фуқаролар ахборот нотенглигининг фундаментал муаммосига дуч келиши мумкин. Бундай шароитларда Интернетдан ялпи фойдаланилишини таъминлаш инфратўзилмасини ташкил этишга мақсадли инвестициялар куйиш принципиал аҳамият касб этади.
Турли мамлакатларда ривожланишнинг ҳар хил даражаларида ушбу вазифалар хал этилади. Бироқ шунга қарамай, бир канча умумий ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- Интернетдан фойдаланишнинг оммабоп муассасалари ва пунктларини ташкил этиш;
- мактаблар, кутубхоналар, бошқа оммавий муассасаларни Интернетга улаш;
- аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари учун давлат бошқарувининг корпоратив тармоқлари ресурслари ва Интернетга киришнинг давлат томонидан кафолатланиши - бепул ёки имтиёзли тарифлари буйича.
Бўлардан ташқари фуқароларни ва бизнес субъектларини давлатнинг электрон хизматлари мавжудлиги ҳақида айтиб ўтиш жоиз. Шу мақсадларда ўзининг кундалик вазифаларини амалга ошириш учун Интернетдан фойдаланишнинг фойдали эканлигини жамиятга мақсадга йуналтирилган тарзда тарғиб қилиш мухим ахамиятга эгадир.
Давлат бошқарувида АКТ инфратўзилмасига куйиладиган махсус талаблар ахборот оқимининг очиқ-ошкоралиги ва махфийлиги принциплари балансини таъминлаш заруриятидан келиб чикади. Бошқа ча сузлар билан айтганда ушбу тизимларининг, биринчи навбатда давлат бошқаруви корпоратив тармоги фаолият кўрсатишининг биринчи даражали талаби унинг ахборот хавфсизлиги ҳисобланади.
Модомики, интерактив мухитлар ахборот хавфсизлиги нуктаи назаридан ночор бўлиб колар экан, ахборот алоқаларининг глобаллашуви, бир томондан, ҳуқуқка зид хатти-ҳаракатларнинг янги шакллари ва усулларини, иккинчи томондан – маълумотларнинг етарлича хавфсизлигини таъминлашнинг янги усулларини келтириб чиқаради. Бошқача айтганда, барча буғинларда – ахборотни сақлаш, уни қайта ишлаш ва кириш мухофазаланган алоқа каналлари орқали узатишда, очиқ расмий ахборот инфратўзилмасининг алоҳида мухим сегментларида ахборот ресурсларининг хавфсизлиги, уларнинг яхлитлиги, уларга кириш мумкинлиги ва уларнинг махфийлиги ҳамда электрон хужжатлар муаллифларини бир хилда аниқлаш мумкинлигини ишончли таъминланиши зарурдир.
Давлат бошқарувида АКТ хавфсизлигини таъминлаш зарурияти ахборотни алоқанинг очиқ тармоқларига, шу жумладан Интернетга киришда ёки бошқа каналлар буйича киришда рухсат берилмаган киришлардан ёки ўзгартиришлардан, шунингдек компьютер хуружлари ва вируслар таъсиридан химоя қилишнинг ягона талабларини қўллаш асосида комплекс ёндашишни талаб этади.