1.2. Давлат бошқарувида АКТни татбиқ этилишининг жаҳон
тажрибаси ва миллий моделлар.
Ривожланган мамлакатларнинг диққатга сазовортажрибасини ёритиш билан биргаликда ўтиш жамиятлари дебаталадиган жамиятларда бундай лойиҳаларни амалга ошириш хусусиятларига эътиборни қаратишни лозим деб топдик. Маълумки, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари мана шундай жамиятларга мансубдир.
Турли моделларни ўрганиб чиқиш натижасида тегишли лойиҳаларнинг қуйидаги жиҳатлари умумлаштириш предмети ҳисобланади:
- давлат даражасида ва давлатлараро даражада ахборот-коммуникация орқали ўзаро муомала самарадорлигини ошириш;
- интеграциялашган ҳамда давлат ва фуқароларнинг реалэҳтиёжларига йўналтирилган ўзаро муомалани таъминлаш;
- фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатиниошириш;
- фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокиникенгайтириш.
Бунда Чехия, Венгрия, Эстония, Россия, Украина, Қозоғистон вабир қанча бошқа мамлакатлар мисолида ўтиш жамиятларитажрибасига татбиқан китобнинг ушбу бўлимида, бизнинг фикримизча, муҳим бўлган ранформация шароитларида давлат бошқарувида АКТлойиҳаларигақўйиладиган талаблар ҳамда уларни жорий этишгакўмаклашадиган ватўсқинлик қиладиган миллар каби жиҳатлар қарабчиқилади.
Биз бу билан ушбу соҳада жаҳон ҳамжамиятида тўпланган тажрибанинг кўп хиллигини кўрсатишга ва ушбу тажрибанингЎзбекистон шароитларида қўлланилиши мақбуллигини баҳолашгаинтилдик. Шарҳимизни бизга машҳур Cisco Systems компаниясининг InternetBusiness Solutions Group бўлими томонидан лутфан тақдим этилган вабутун жаҳон бўйлаб давлат секторида компаниянинг кенг амалий фаолиятини акс эттирадиган материаллар асосида давлат бошқарувида АКТ жорий этилишининг хусусиятларини таништиришдан бошлаймиз
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўз юритар эканмиз биз давлат бошқарувида АКТ қўлланилишининг олдинги бўлимдагига қараганда
кенгроқ тушунилишига ўтамиз. Ғарбий Европа, Осиёнинг кўпчилик мамлакатларида ва АҚШда икки тушунча фарқланади. Бу тушунчалар бошқарувнинг электронлаштирилишини – электрон маъмуриятни ва электрон демократияни тавсифлайди. Электрон маъмурият деганда ахборот ва коммуникация технологиялари асосида фуқароларга ҳар хил ижтимоий хизматлар кўрсатилиши тушунилган ҳолда кўпчилик ривожланган мамлакатларда шунингдек электрон демократия тушунчасини ҳам фарқлайдилар. Етарлича кенг бўлган ушбу таъриф билан сиёсий таъсир кўрсатилишини ва рақамли ахборотдан фойдаланиш мумкинлигини ва унинг очиқ-ошкоралигини, Интернет туфайли давлат ва жамоатчилик институтларининг иштироки билан фуқаролар ва ташкилотларнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш жараёнларида демократик иштирок этишини белгилайдилар. Бунда электрон демократия аввал бошданоқ электрон маъмурият билан биргаликда давлат бошқарувида АКТнинг марказий элементи сифатида қаралиши керак деб ҳисобланади. Башарти дастлаб фуқароларга фақат электрон хизматларкўрсатилишига эътибор жамланадиган бўлса, демократик иштирокэтиш воситаларининг кейинчалик жорий этилиши анча қийин кечади.
Австралия ва Янги Зеландияда барча даражалардаги ҳокимият органлари ишида Интернетдан, ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқли натижаларига олиб келди.
Кейинги беш йил биринчи босқичда давлатбошқарувида АКТ тизими қандай ривожланиши мумкинлигини яққолкўрсатди. Бунда асосий эътибор ҳукумат ахборотини тарқатиш вахизматлар кўрсатишнинг самаралироқ ва тежамли усулларигақаратилди. Ушбу вазифа икки жиҳати билан тавсифланади. Биринчи, асосий жиҳат ҳукуматдан истеъмолчилар ва фуқароларга ахборотнинг самаралироқ оқимини ташкил этиш билан боғлиқдир. Иккинчи жиҳат Интернет ёки телефон орқали ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликнинг хилма-хил турлари учун имкониятларни аста-секин барпо этишдан иборатдир.
Австралиянинг федерал ҳукумати 1997 йилда ўз зиммасига олган «2001 йилда барча зарур ҳукумат хизматлари онлайн режимида кўрсатилиши» тўғрисидаги мажбурият муваффақиятли бажарилганлигини эълон қилди. Бош вазир Говард (2002 йил февралда) 1600 дан ортиқ хизматлар ҳозирнинг ўзидаёқ турли ҳукумат муассасалари томонидан онлайн режимида кўрсатилаётганлигини маълум қилди. Асосий соҳаларда ахборот ва хизматлар кўрсатиш даражасини янада ошириш ва улардан фойдаланишни
такомиллаштириш учун янги портал (www.australia.gov.au) ишга туширилди.
Янги Зеландияда давлат бошқарувида АКТни жорий этиш стратегияси 2000 йилда ишлаб чиқила бошланди. Ушбу стратегия бир нечта устувор йўналишларда, шу жумладан ҳукумат хизматларига киришнинг ягона нуқтасини яратишга жамланди (www.govt.nz). Олдинга қўйилган вазифалар орасида қуйидаги вазифалар бор: хизматлар сифатини ошириш, пул маблағларидан самарали фойдаланиш, Янги Зеландиянинг нуфузини кўтариш ва фуқароларнинг давлатни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш. Стратегия қуйидаги уч асосий принципга асосланган эди: қулайлик ва қониқиш ҳосил қилиш, интеграция ва самарадорлик, иштирок этиш. Биринчи босқичда тегишли ҳимояланган муҳитни таъминлаш, метамаълумотларнинг келишилган тузилмасини ташкил этиш ҳамда ҳукумат web-порталини ривожлантириш стратегияси ва йўналишларини ишлаб чиқиш. 2001 йил декабр ойида стратегия амалга оширилган ташаббуслар ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди, июль ойида ҳукуматнинг янги портали ўз ишини бошлади.
Европада давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг охирги тадқиқотлари илк тадқиқотлар (2001 йил октябрь) маълумотларига қараганда ўсиш бор эканлигини кўрсатди. 2002 йил апрель ойида тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ Интернетдаги оммавий сервислардан фойдаланиш ва уларнинг интерфаоллиги 10 фоизга ўсган ва 55 фоизга яқинлашган. Европа Комиссиясининг ташаббуси доирасида ўтказилган «Электрон Европани қиёслаш» («Benchmarking eEurope») тадқиқоти давомида Европа Комиссиясига аъзо бўлган 15 давлатда ҳамда Исландия, Норвегия ва Швейцарияда йигирмата асосий ижтимоий хизматлар баҳоланди.
Шундай қилиб, ривожланган мамлакатлар тажрибаси давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичига эътиборни қаратиш шак-шубҳасиз эканлиги тўғрисидаги хулосани мустаҳкамлади. Бу босқич ҳозирнинг ўзидаёқ бошланиб кетган. Бугунги кунда фуқаролар ва ҳукумат ташкилотлари ўртасида онлайн операциялари доирасини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришдан ташқари ҳукуматнинг функциялари ва амалий фаолияти самарадорлигини ошириш учунянги технологиялардан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади.
Ривожланган мамлакатларда давлат бошқарувида АКТ тизимларини жорий этиш асосида ҳукумат муассасалари вакиллари, унинг институтлари ва барча даражалардаги тартиб-қоидалари билан ҳокимият улар олдида ўз фаолияти учун пировард натижада жавоб берадиган фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари ўртасидаги ўзаро муносабатларини қайта тиклашнинг кўпроқ ёки камроқ белгиланган ўриниши ётади.
Ривожланган мамлакатларда давлат бошқарувида АКТ лой-иҳалар инижорий этишнинг ушбу босқичидаги асосий вазифа – эҳтимол «бошқарув»нинг мутлақо янги шаклларини жорий этган ҳолда давлат бошқарувининг сифат жиҳатидан янги,янада кучли ва самарали тизимини шакллантиришдир.
Ҳукуматни давлат бошқарувининг сифат жиҳатидан янги, кучлироқ ва самарали тизимига шунчаки айлантириш билангина эмас, балки, эҳтимол, «бошқарувнинг мутлақо янги шаклларини жорий этиш билан боғлиқ барча кутишларни оқлаш учун давлат бошқарувида АКТни ривожлантиришнинг навбатдаги, трансформация босқичига ўтиш керак. Ушбу босқичда кўпчилик ривожланган мамлакатларда ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу масалада қуйидаги муайян реал натижаларни кузатиш мумкин:
- ҳукумат органлари билан фуқаролар ўртасидаги янада тенг ҳуқуқли ва ҳақиқий ҳамкорлик муносабатлари;
- энг кам харажатлар сарфланган ҳолда таклиф этилаётган давлат хизматлари ва дастурларининг кўпроқ самрарадорлиги ва юқорироқ сифатининг оптимал комбинациялари;
- ҳукумат фаолияти очиқ-ошкоралигининг янги даражасини акс эттирувчи ва шу сабабли унга бўлган ишонч ҳиссини оширувчи фуқароларнинг ҳукумат тузилмалари билан янада эркинроқ ўзаро ҳамкорлиги;
- мураккаб тушунчаларни тушунарлироқ ва пировард фойдаланувчилар учун қулайроқ қилиш имкониятларининг амалда рўёбга чиқарилиши. Давлат бошқарувида АКТ дастурининг ушбу иккинчи ўлчови тафовутлар ва шубҳасиз бўлган орқада қолишлар ва тўсиқларга қарамай бир қанча етарлича умумий тахминлар билан тавсифланади.
Янги Зеландия фуқаролари давлат бошқарувида АКТ – одамларга ҳукумат ахбороти ва хизматларидан қулайроқ фойдаланиш, ушбу хизматлар сифатини такомиллаштириш ва фуқароларнинг демократик институтлар ва тартиб-қоидаларда иштирок этишининг кенг-роқ имкониятларини таъминлаши учун ҳукумат ташкилотларининг янги технологиялардан фойдаланиш усулидир деб ҳисоблайдилар
Айнан айтганда ривожланган мамлакатларнинг жамоатчилик фикри нуқтаи назаридан ушбу тизимлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак:
-қулайлик;
- демократик институтлар ва тартиб-қоидаларни такомиллаштиш;
- иқтисодий самарадорлик;
- жавобгарлик;
- жамият ва алоҳида фуқаролар олдида ҳисобот бериш;
- бошқарувнинг самарали тизими;
- давлат хизматлари сифатини такомиллаштириш;
- фуқароларнинг манфаатларига йўналтирилган хизматлар ва дастурларни илдам ривожлантириш.
Ушбу таърифлар электрон ҳукумат – бу ниманидир шунчаки тез ва арзон ёки осон амалга ошириш усулига қараганда қандайдир каттароқ нарса деган фикрни мустаҳкамлайди. Яъни, биз олдинги бўлимда айтиб ўтганимиздек, – давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатлар сифати ва музмунини такомиллаштириш учун давлат бошқарувининг вазифалари, функциялари ва ресурсларини аниқлаш ва ташкил этишнинг амалда мутлақо янги усулидир.
Буларнинг барчаси табиий равишда ушбу босқич мобайнида ривожланган мамлакатларда олдинга сурилаётган талаблар ва устуворликлар нақадар ҳайратланарли эканлигини, балким эҳтимол кутилган натижалар баҳслилиги ва уларга эришиш қийинлигини назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |