Благодаря Всемирной паутине, почти любой может дать информацию в Интернете в приятном для глаз и пригодном для широкого распро


Интерактив давлат хизматлари ва ахборот ресурслари



Download 389,91 Kb.
bet15/17
Sana24.02.2022
Hajmi389,91 Kb.
#193860
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5449831371365157701

3.2. Интерактив давлат хизматлари ва ахборот ресурслари.

Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг ривожланиши, унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ушбу мамлакатда АКТ хизматларининг ривожланиш даражаси, аҳолининг турли гуруҳлари томонидан улардан фойдаланишдаги имкониятларига бевосита боғлиқ десак, муболаға бўлмайди.


Ҳозирги вақтга келиб, Ўзбекистонда АКТни жорий етиш ва ривожлантиришга бир қатор Қонунлар, Президент Фармойишлари, Президент ва Ҳукумат Қарорлари, давлат ва тармоққа оид стандарт ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Охирги йиллар мобайнида давлат органларини компютер техникаси билан таъминлаш, маълумотларни локал ва корпоратив даражада узатиш, Интернет тармоғига уланиши (ҳозирда барча давлат органлари бундай имкониятга ега) бўйича анчагина ижобий йўналишдаги ишлар амалга оширилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, охирги 10 йил давомида Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича катта натижаларга еришди. Бу борада (“Электрон ҳукумат тўғрисида” 2015 йил 9-декабрь) бир қатор муҳим қонунлар қабул қилиндики, улар электрон ҳукуматнинг жадал суръатларда ривожланишига туртки бўлди.
Электрон ҳукуматни ривожлантириш жараёнида маълумотга бой ресурслар ва давлат органлари тизими яратиладики, бунда электрон хизматлар фаолияти ягона давлат порталидан (бунга интерактив давлат хизматларининг ягона реестрини яратиш ҳам киради) амалий жиҳатдан олиб борилиши таъминланади ва сайтга жойлаштириш бўйича кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш имкониятлари яратилади. Аммо бу хизматларни амалга ошириш, яъни маълумотларни тақдим етиш фақат бир йўналишда, яъни давлатдан - фуқароларга томон шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Мамлакатимизда 2012-йилнинг иккинчи ярмида қабул қилинган қонун ва фармойишлар республикада электрон ҳукуматни ривожлантиришни янада жадал суръатларда ўсишида муҳим аҳамиятга ега бўлди, натижада мамлакатимиз ушбу йўналишда сезиларли натижаларга еришди. Бундай йўналишдаги ишлардан енг муҳимларини ажратиб кўрсатиш мумкин, улардан бири давлат ахборот тизимининг яратилгани (GIS) ва шунингдек, бунда давлат ҳукумат органлари томонидан тегишли ресурсларни маълумотлар базаси/реестри шаклида жамланишини айтиб ўтиш жоиз. Давлат ахборот тизимининг шаклланишида, айниқса, 2006–2007 йиллардаги ҳукумат қарорлари муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
Бугунги кунда барча давлат органлари томонидан, доимий равишда, янгиланиб турувчи веб-сайтлар яратилган бўлиб, улар юридик ва жисмоний шахсларга давлат органларининг фаолияти ва улар қабул қилаётган қарорлари ҳақида кенг маълумотлар бериб бормоқдалар. Давлат органлари томонидан фойдаланувчиларга 270 ортиқ давлат интерактив хизматларини (my.gov.uz) ягона интерактив давлат ҳизматлари портали орқали ҳизмат кўрсатиш амалга оширилмоқдаки, порталга 900 дан зиёд ташкилот уланган.
Давлат интерактив хизматлари ягона портали жисмоний ва юридик шахсларга учун ягона ойна хизматларини тақдим қилувчи портал сифатида “фронт офис (front office)” функцияларини бажаради. Бу портал орқали “one click” тарзда хизматларни тақдим қилиш учун вазирлик ва идораларнинг “бэк офис (back office)” функцияларини бажарувчи тизимлари ёки идоралараро тизимлар мукаммал даражада бўлиши керак.
Идоралараро ҳамкорлик учун ахборот тизимларининг интеграцияси ҳам жуда муҳимдир. “Бэк офис (back office)” ҳар бир вазирлик ва идораларда бошқарув фаолияти самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга ихтисослашган бир қанча ахборот тизимларидан ташкил топган. Бундай тизимларнинг техник инфраструктурасини юқори тезликдаги электрон ҳукумат тармоғи ташкил қилади. Шунингдек, бошқарув фаолияда корпоратив ахборот тизими, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш тизими ва шу каби бошқа тизимларни жорий қилиш зарур.
“Бэк офис (back office)”ни ташкил қилувчии бундай комплекс ахборот тизимлари қуйидагилардир: миллий географик, автотранспорт воситалари, соғлиқни сақлаш, таълим, нафақа, давлат буюртмалари, божхона, солиқ, коммунал хизматлари ва бошқа ахборот тизимлари.
Аҳолига онлайн тарзда ариза топшириш ва хизматларни олиш, маълумотлар, ариза топшириш ва ҳоказо хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиш ахборотлашган жамият омилларидир. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Корея Республикасида кўчиш, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа 4,997 турдаги маълумотлар фуқароларга 100 % онлайн тақдим этилмоқда. Компанияларни руйхатга олиш ва бошқа 3020 турдаги аризаларнинг 76 % и онлайн амалга оширилади. Фуқарони рўйхатга олиш маълумотномаси нусхаси ва бошқа 1208 турдаги ҳужжат олиш билан боғлиқ хизматларнинг 99 %и интернет ёрдамида битказилмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикасида айнан мана шу натижаларга эришиш устида катта изланишлар олиб боряпти.


Download 389,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish