Благодаря Всемирной паутине, почти любой может дать информацию в Интернете в приятном для глаз и пригодном для широкого распро


III-Боб. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ЯНГИ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРНИ ЛОЙИХАЛАШ



Download 389,91 Kb.
bet12/17
Sana24.02.2022
Hajmi389,91 Kb.
#193860
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5449831371365157701

III-Боб. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ЯНГИ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРНИ ЛОЙИХАЛАШ.
3.1. Ташкилий самарадорликни такомиллаштириш

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари тажрибаси давлат бошқарувида АКТни жорий этиш, одатда, давлат бошқаруви алоҳида органларининг ташкилий самарадорлигини оширишдан бошланишини кўрсатади. Ушбу босқичда ҳукумат томонидан хусусий секторнинг йирик ва майда корхоналарида ўзини намоён қилган Интернет ечимларнинг устунлигидан фойдаланиш имконияти асосий ҳисобланади. Бунда АКТ тизимини барпо этиш қуйидаги тўрт шартга риоя этилишини тақозо этадиган умумий тайёргарлик сифатида белгиланадиган асос негизида бошланади:


- Раҳбарлик, ушбу сўзнинг амалий маъносида, – умумий тайёргарликнинг биринчи ва муҳим шартидир. Кўплаб мамлакатлар иш тажрибаси айнан кучли раҳбарлик ривожланишнинг таянч нуқтаси бўлиши кераклигига ишонч уйғотади.
- Бошқариш– ҳукумат муассасалари e-Governance тизимларини жорий этишга ўтар экан бизнес учун Интернет ечимларни жорий этиш стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш талабларига мувофиқ бўлган қарорлар қабул қилиш усулларидан, ресурсларни бошқариш ва фаолиятни баҳолаш методларидан фойдаланиши зарур.
- Технологиялар– тегишли ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан ишончли ва кўламли тармоқларнинг мавжуд бўлиши муҳим, бироқ белгиловчи бўлмаган шартлардан ҳисобланади.
- Малака– ташкилот ходимларининг ташкилотчилик ва ижро кўникмалари. Ташкилот Интернет ечимларни қабул қилишдан кутаётган ютуқнинг 90 фоизи айнан ижронинг аниқлигига боғлиқ.
Бизнес учун Интернет ечимларни ташкил этиш, ҳозирги вақтда муассаса фаолиятини белгилаб берадиган жараёнларга тўсқинлик қилиш нуқталарини аниқлаш ва унинг ёрдамида ушбу тўсиқларни тизимдан чиқариб ташлаш усулларини ишлаб чиқиш учун ушбу тўрт шарт негизида режалаштириш ва ташхис қўйиш воситаларининг кенг доирасидан фойдаланилади.
Сўнгра стратегияни бир неча босқичда тез ва муваффақиятли амалга ошириш учун устуворликлар жой-жойига қўйилади.


Миллий моделлар ва сценарийларнинг хусусиятлари

Демак, давлат бошқарувида АКТ тизимларини жорий этишнинг халқаро тажрибаси билан танишиш ҳатто ривожланган мамлакатларда уларнинг ривожланиши даражасида катта тафовут мавжуд эканлигини кўрсатади.


Давлат бошқарувида АКТнинг энг тўлиқ ривожланган тизими
ахборот анъанавий истеъмол буюмлари ва табиий ресурслар билан биргаликда муҳим ижтимоий-иқтисодий ресурсга айланишини тақозо этади. Боз устига, энг илгари кетган татбиқ этишларда ахборот билимга айланади ва билимларга йўналтирилган иқтисодиётнинг (ёки билимлар иқтисодиётининг) асоси ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат бошқарувида АКТ ривожланишининг бешта асосий босқичи ажратиб кўрсатилади:
- бошланғич намоён бўлиш – расмий ҳукумат муассасаларининг онлайн ҳозир бўлиши бошланган;
- кенгайтирилган ҳозир бўлиш – ҳукумат сайтлари сони доимий равишда кўпайиб бормоқда, улардаги ахборот эса тобора динамик
бўлиб бормоқда;
- интерактив ўзаро ҳамкорлик – фойдалувчиларга ҳар хил расмий
ҳужжатлар шаклини ёзиб олиш, расмий электрон почтани олиш ва web-сайт орқали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш икониятлари берилади;
- транзакциялар ўтказиш – фойдаланувчилар онлайн режимида ҳар хил транзакциялар ўтказишни реал амалга оширишлари мумкин;
- чоксиз ўзаро ҳамкорлик – маъмурий чегаралар доирасида электрон хизматларнинг тўлиқ интеграцияси.
2001 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари БМТга аъзо бўлган 190 миллий ҳукуматларнинг 169 таси (88.9%) ахборот ва хизматлар кўрсатиш учун Интернетдан у ёки бу даражада фойдаланганлигини кўрсатди. Улардан 22 таси бошланғич намоён бўлиш даражасида эди, 65 тасида кенгайтирилган иштирок этиш таъминланган, 55 тасида интерактив ўзаро ҳамкорлик таъминлаган. Бунда фақат 17 мамлакатда давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши транзакциялар ўтказилишини таъминлайдиган даражага эришилган ҳамда бугунги кунгача БМТга аъзо бўлган мамлакатларнинг бирортасида ҳам электрон давлат хизматларини ривожлантиришнинг потенциал мумкин бўлган юқори даражасини тавсифлайдиган чоксиз ўзаро ҳамкорликка эришилмаган.

Download 389,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish