IV-БОБ ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ҲАВФСИЗЛИГИ
4.1. Хавфсизлик техникаси
Ёруғлик инсон хаёти фаолияти давомида жуда мухим рол ўйнайди шунинг учун хам санаот корхоналарини, компьютер бор хоналарни ратсионал ёритиш сифатли махсулот ишлаб чиқаришни таминлаш билан бирга ишлаб чиқариш шароитини яхшилайди ишчиларни чарчашдан сақлайди ва мехнат унумдорлигини оширади. Оқилона ёритилган зоналарда ишлаётган ишчиларнинг кайфияти яхши бўлади. Бунинг натижаси бахтсиз ходисалар кескин камаяди. Бундан куриниб турибдики, компьютер хоналарни ёритиш фақатгина гигиеник талаб қуйилмасдан, балки техник – иқтисодий талаблар хам қуйилади. Компьютер хоналарида ёритишнинг мукаммаллиги сифат ва сон курсаткичлари билан тавсифланади. Сон курсаткичлари нур оқими, ёруғлик кучи, ёрқинлик, нур қайтариш коэффисиэнтлари, ёруғлик киради. Компьютер хоналарини ёритишга қуйиладиган асосий талаблар. 1. Иш жойларини ёритиш санитария – гигиена нормалари асосида иш тоифаларига мослашган булиши керак. Иш жойларини максимал ёритиш албатта иш шароитини яхшилашга олиб келади. Бундан иш олиб борилаётган объектнинг куриниши яхшиланади, натижада иш унумдорлиги ортади. Баъзи бир аниқ ишларни бажарганда ёритилишни 50 лк дан 100 лк гача ошириш билан иш унуми 25 фоизга ошганлиги маълум. Кўз билан куриб ишлаш унчалик шарт булмаган ишларни бажарганда хам ёритилиши 50 лк дан 300 лк га ошириш иш унумини 5 – 7 фоизга оширган. 2. Иш олиб борилаётган юзага ва кузга куринадиган атроф мухитга ёруғлик бир текис тушадиган булиши керак. Чунки агар иш олиб борилаётган юзада ва атроф мухитда учаткалар мавжуд бўлса, унда кузнинг жимирлаши ва маълум вақт куникиши керак бўлади. Бу эса кузнинг тез чарчашига олиб келади. 3. Ёритиш миқдори вақт буйича узгармас булиши керак. Ёритилишнинг кўпайиб камайиши, агар у уктин уктин рўй берадиган бўлса, кўзга зарар келтиради, чунки кўз ёруғлик узгаришларига куникишига тўғри келади. Бу эса кўзнинг тез чарчашига олиб келади. Ёритилишнинг ўзгармаслиги мухим ўзгармас кучланишли манбалардан фойдаланиш йўли билан эришиш мумкин. 4. Ёруглик қурилмалари қушимча хавф ва зарарлар манбайи бўлмаслиги керак. Шунинг учун ёритиш манбалари ажратадиган иссиқликни, товуш чиқаришни максимал камайтириш зарур. 5. Ёритиш қурилмаси ишлатиш учун қулай, ўрнатиш осон ва иқтисодий самарадор булиши керак. Ёруғлик манбалари ёритиш арматураси жойлашади ва улар биргаликда ёритгичлар ёки чироқлар деб аталади. Ёритгичлар конструкцияларига қуйидаги талаблар қуйилади: 1) Нур оқимининг йўналишини ишчи юзалар томонга қайта тақсимланишини таъминлаш 2) Лампанинг нур тарқаётган юзаларининг ярақлаб кўзга таъсир курсатишидан мухофаза қилиш; лампани ҳар хил саноат ифлосликлари ва чангдан химоя қилиш; лампани портлаш, ўт олиш хафларидан мухофаза қилиш. Хозирги замон техника тараққиёти даврида саноат корхоналарида шовқинга Қарши кураш масалалари мухим муаммолар қаторига киради. Бу - асосан машинасозлик саноати, транспорт воситаларини ишлатишда, энергетика саноатида ва саноат корхоналарида жуда жиддий муаммо бўлиб турибди. шовқиннинг оқибатлари маълум. Катта шовқин таъсирида инсоннинг асаб тизимлари чарчаб, эшитиш фаолияти сусайиб кетади. Шунинг учун хам саноат корхоналарида шовқинни камайтириш чора-тадбирларини белгилаш инсон саломатлигини сақлашдек жуда мухим иштимоий ахамиятга моликдир. Электр хафсизлигини таъминлаш. Саноат корхоналарида урнатилган компьютер, ёрдамчи Машинамеханизмлар, шкафлар, бошқариш пультлари хамда электр асбоблар ва бошқа жихозларнинг хаммаси, агар уларни ишлатиш учун фойдаланадиган Электр қуввати 42 В дан юқори кучланишга эга бўлса, албатта ерга уланган булиши шарт. Бунинг учун хар қандай компьютер хоналари ерга улаш воситалари қулай, осон ва енгил бажариладиган бўлиши керак. Бу воситалар ерга етарли даражада пухта уланган ёки нолга уланган бўлиши шарт. Бу воситаларда ерга улаш симларини осонгина махкамлаш мумкин бўлган винцимон қурилма ёки қисқич бўлиши керак.
4.2. Ёнғин хавфсизлиги.
Саноат корхоналари биноларини ёнғиндан мухофаза қилмиш учун ишлатиладиган асосии техник қурилмалар ГОСТ 12,4009-75 асосида аниқланади. Хар қандай ёнғинни учиришда ёнғиннинг кучайишига олиб келаётган омилларни ва шароитни аниқлаш мухимдир. Бунда ёнишнинг давом этишини тухтатувчи шароит яратиш катта рол уйнайди. Ёнғинни учириш пайтида қаттик жисмлар ёнганда ёнғиннинг тезлиги 4м/мин, суюқликлар юзаси бўйича эса 30 м/мин булишишини хисобга олиш керак. Ёнғин (ЎТ) учириш воситалари ва усуллари. Ўт учириш усуллари қуйдагича булиши мумкин: Ёнаётган зонани кўп миқдорда иссиқлик ютувчи материаллар ёрдамида совитиш; Ёнаётган материалларни атмосфера хавосидан ажратиб қуйиш; Ёнаётган зонага кираётган кислород миқдорини камайтириш; Махсус кимёвий воситаларни қуллаш; Ўт учириш воситалари сифатида, сув буғлари, кимёвий ва механик кўпиклар, инерт ва ёнмайдиган газлар, қаттик кукунсимон материаллар ва аралашмалардан фойдаланиш Сув билан ўчириш. Сув энг кўп тарқалган арзон ва шунинг билан бирга деярли хамма ерда мавжуд бўлган ўт ўчириш воситаси-бўлиб, сув билан хар қандай шароитдаги ёнғинларни учириш мумкин. Буғ билан ўчириш. Буғ билан учиришнинг асосий мохияти шуки, хоналарга юборилган буғ кислородга бой хавони сиқиб чиқариб, унинг урнини эгаллайди. Буғнинг ўт ўчириш самарадорлиги унинг маълум бир хонага юборилган микдорига боғлик бўлади. Ёнғинга қарши сув таъминоти. Одатда ўт ўчириш учун ишлатиладиган сув катта босим остида кучли оқим сифатида алангаланаётган жойга юборилади. Бунинг учун етарли бўлган босимни шахар шароитига умумий водопровод тармоқлари орқали хосил қилинади ёки бўлмаса баъзи бир ерларда махсус таёрланган ховуз ва идишлардан фойдаланиш мумкин. Иситиш ва шамоллатиш тизимлари. Саноат корхоналари одатда марказий иситиш тизими орқали иситилади. Шунинг учун бундай тизимларнинг ёнғин хафи бўлган участкаларида иситиш радиаторларининг мураккаб турларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки чанглар труба ва радиатор устки қисмларида йиғилиб қолиши, иситиш натижасида қизиб, ёнғин чиқариш хафини кучайтиради. Хоналари марказий усулда иситилган саноат корхоналарида, хаво асосан колориферларда иситилиб, ундан кейин корхона хоналарига юборилади. Бундай холларда иситилган хавонинг харорати 660С дан ошмаслиги керак. Аммо бундай иситиш тизимида хаво каналлар орқали хоналарга тарқатилгани сабабли ёнғин бўлган тақдирда бу каналлар орқали аланга тарқатилиши мумкин. Чунки аланга ва тутун бутун бино бўйлаб тарқалиб кетиши туфайли ёнғин хафи кучаяди. 4.3. Компьютер ва бошқа ташкилий техникаларда ишловчилар учун меъёрлар ва санитария қоидалари 1. Умумий қоидалар Ушбу санитария қоида ва меъёрлари ҳар хил тармоқларда кенг ишлатиладиган компьютер (КТ) ва ташкилий техника (ТТ)ларда ишловчиларнинг меҳнатини ташкил этиб, қулай меҳнат шароитини яратиб беришга юналтирилган. Талаб ва қоидаларнинг амалда бажарилиши меҳнат шароитини қулайлаштириб, иш қобилиятини ошириш ва ишловчиларнинг соғлиғини сақлаб қолишга ёрдам беради. КТ си маълумотларни киритиш (тўплаш), уни ишлаш ва натижани (узатиш)га, ТТ маълумотларнинг нусхасини олишга мўлжалланган. КТ ва ТТда ишловчилар ақлий меҳнат қилувчилар тоифасига киради. КТ да ишлайдиганларга қуйидагилар киради: математик-программаловчи, бошқарувчилар, муҳандис-электрончилар, техник созловчилар, режалаштириш ва ҳисоб-китоб операциялари (ҳисоб-китобчилар, иқтисодчилар) билан банд бўлганлар. 2. КТ ва ТТ ишларининг таркиби 2.1. КТ си билан ишлайдиганлар ишлаб чиқариш муҳитини зарарли ва хавфли омиллари ҳамда меҳнат жараёни таъсирига учраши мумкин: — электромагнит майдони — ЭММ (радиочастота, паст қувватли рентген нурланиши, ультрабинафша ва инфрақизил нурланиш); — электростатик майдонларининг кучланганлиги; — ҳавонинг ионизацияланиши; — кимёвий омил, азон, лазерли принтерлар ишлатилганда тонер
бўёқ моддасининг чанги; — метеорологик омил: жой иқлимининг ўзига хослиги, йил фасли, вентилясия ҳамда иситиш тизими ва бошқалар; — механик ва электр қурилмаларида ишлаганда ҳосил бўладиган шовқин; — электр токидан жароҳатланиш хавфи; — руҳий ҳиссиётлар зўриқишининг ортиб кетиши; — кўриш анализаторининг зўриқиши; — бармоқлар ва панжанинг мускули ҳамкорлигида тез суръатда бажариладиган бир хил чегараланган ҳаракат; — тананинг мажбурий, бир хил ишчи ҳолатда туриши, гипокенезия. ТТ лар билан ишлашда ҳавонинг ионлашуви, электромагнит майдонларининг кучланганлиги, азон, бўёқ моддаларининг чанги, мажбурий ишчи ҳолат зарарли ва хавфли омиллар ҳисобланади. 2.2. Техниканинг вазифаси ва касбга қараб, меҳнат тартиби ишнинг алоҳидалигини инобатга олган ҳолда ҳар хил бўлиши мумкин (бир ёки икки сменали ва сутка мобайнида). Бир смена давомийлиги 6 соат, 36 соатлик ҳафталик смена мобайнида овқатланиш учун танаффус 40 дақиқадан кам бўлмаслиги керак. Смена мобайнида микротанаффуслар киритиш лозим, улар иш вақтига киритилади. 2.3. Меҳнат шароити ва меҳнат тартиби, ақлий меҳнатнинг зўриқиши ва бошқа юкланишлар КТ ва ТТ да ишлайдиганларнинг марказий асаб тизими функционал ҳолатининг ўзгаришига, таянч-ҳаракат аппарати ва қўл панжаларининг ўта зўрқишига олиб келиши мумкин. Гипокинезия ва ишнинг бир хиллиги ишчининг умумий толиқишини (иш қобилиятининг пасайиши) вужудга келтиради. Бундан ташқари, дисплей экрани олдида узоқ вақт бўлиш кўриш анализаторининг зўриқишига ҳамда толиқиш ва кўриш қобилиятининг сусайишига олиб келади. Ишчиларда тез-тез асабийлашиш, уйқунинг бузилиши, чарчоқ, кўз, бел, бўйин атрофи, қўл ва бошқа аъзоларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. 2.4. Компьютер техникасида ишловчилар меҳнати оғирлиги ва зўриқиши бўйича асосан 2-даражали зарарли ва зўриқиш меҳнатига киради (Меҳнат шароитларининг кўрсаткичлари бўйича гигиеник таснифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1996-йил 19-мартда тасдиқланган). . 3. Компьютер ва ташкилий техника қурилмаларини режалаштириш, жойлаштириш ва ишлатишга қўйиладиган талаблар 3.1. КТ ва ТТ ни ишлатишга мўлжалланган корхона ва ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари ҚМ ва Қ шунингдек, қуйидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. 3.2. КТ ва ТТ ишлатиладиган лабораториялар, бўлимлар, цехлар, участкалар алоҳида хоналарда жойланмоғи лозим. Сменада ишлайдиган ишчиларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда хонанинг юзаси бир киши ҳисобига 6,0 м2, ҳажми 20,0 м3. дан кам бўлмаслиги керак. Юқорида қайд қилинган хоналарни вертулаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди. 3.3. Хоналарни жойлаштиришда бажарилаётган ишларнинг бир хиллигига эътибор бериш, ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида хоналарга видеомониторлар ўрнатиш лозим. Нусха кўчириш қурилмалари ва дисклар узоқ муддат сақланадиган хоналар ҳимояланган бўлмоғи керак. 3.4. КТ ва ТТ нинг конструктив ва технологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда иш ва ўтиш жойлари қуйидаги ўлчамларда бўлмоғи лозим: — икки қаторли жойлаштиришда олд томондаги пульт ва қурилма бошқарув панели ораси 1,2 м. дан кам бўлмаслиги; — орқа ва ён томонида олинадиган панель ва бошқа қурилмаларига эга бўлган КТ сига хизмат кўрсатиш оралиғи 0,8 м. дан кам булмаслиги; — дисплейларга эга бўлган ишчи ўринлари орасидаги масофа 1,5 м. дан кам бўлмаслиги; — КТ бир қаторлама жойлаштирилганда девор орасидаги масофа 1,5 м. дан кам бўлмаслиги шарт. 3.5. Янги ишга топширилаётган корхоналарнинг КТ ва ТТ ўрнатилган бўлимлари, цех, лабораториялари, участкалари иш бошлашдан олдин махсус комиссия томонидан СанҚ ва М но 0007-94 талаблари ва амалдаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши лозим. 3.6. Комиссия объектнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисида ишни бошлашга рухсат берувчи ҳужжат далолатнома тузади. Далолатноманинг бир нусхаси СЕС га берилади, иккинчиси шу объектда қолади. 3.7. КТ ва ТТ лар билан иш бажариладиган хоналарда қулай иш шароити яратилган бўлиши лозим. Зарарли ва хавфли омилларнинг мақбул даражаси санитария меъёри қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг гигиеник нормативларига мувофиқ келиши шарт. 3.8. КТ ва ТТ ларда иш бошлашдан олдин хоналарда меҳнат шароитини ташкил этиш ва назорат қилиш ҳамда жавобгар шахс тайинланиши лозим. 3.9. КТ ва ТТ ларда ишловчиларнинг меҳнат шароити бўйича зарарланиш ва хавфлилиги даражасини баҳолаш иш жойларини баҳоланиш (аттестация) маълумотларига асосан, яъни хўжалик раҳбарининг буйруғи асосида тузилган комиссия берган маълумотларга қараб олиб борилади. 3.10. SanQ ва M no 0,009-94 га асосан, нурланган шахсларнинг тоифага киритилиши, СЕС билан келишилган ҳолда баҳолаш (аттестация) комиссияси томонидан иш жойида рентген нурланиш миқдори, қуввати ва ҳимояланиш даражасини ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. 4. Хоналарда ишчи ўринларини ташкил этиш 4.1. КТ ва ТТ ишлари олиб бориладиган хоналарда ишчи ўринларининг ташкил этилиши SanQ ва M NeOO 1-94 га асосланган ҳолда олиб борилиши керак. Ишчи мебелининг конструкцияси ишчининг бўйи ва гавдасига мос бўлиши лозим. Тез-тез ишлатиб туриладиган меҳнат предметлари ва бошқариш органлари ишчи учун қулай бўлиши керак. 4.2. Иш столининг баландлиги 580—760 мм оралиғида сақланиши лозим, агар бунга имкон бўлмаса, столнинг баландлиги 720 мм бўлиши керак; стол устининг энг қулай ишчи ўлчами 1600х900мм ҳисобланади. Иш столининг тагида баландлиги бўйича 600 мм, эни бўйича 500 мм ва чуқурлиги бўйича 650 мм. дан кам бўлмаган оёқ ҳаракати учун эркин бўшлиқ бўлиши керак. Иш столининг устида ҳужжатларни жойлаштиришга махсус жой мўлжалланмоғи керак, кўз билан унинг оралиғи, кўздан клавиатурагача бўлган масофадек бўлиши лозим, бу кўришдаги толиқишни анча камайтиради. 4.3. Иш стули (кресло) кўтариладиган - буриладиган, ўтириладиган ва суяниладиган қисми баландлиги бўйича созланиши, шунингдек, унинг контрукцияси суянчиқ бурилиш бурчагининг ўзгаришини таъминловчи мослама билан жиҳозланган бўлиши керак. Кресло тирсак қўйгичга эга бўлиши, ҳар бир параметрлари енгил созланиши ва мустақил бўлмоғи лозим. Ўтириладиган қисм юзасининг баландлиги 400—500 мм оралиғида сақланиши, эни 400 мм, чуқурлиги 380 мм дан кам бўлмаслиги лозим, унинг горизонтал текисликдаги эгилиши 400 мм суянчиқнинг қиялик бурчаги ўтириладиган қисм текислигига нисбатан 90—110° оралиғида ўзгариши даркор. Иш стулининг устки қисмидаги қоплама материали кирланишдан осон тозаланиши, ярим юмшоқ, сирпанмайдиган, электролизацияланмайдиган ва қопламаси ҳаво ўтказувчан бўлиши мақсадга мувофиқ. Ишчи ўринда оёқ учун таглик инобатга олиниши лозим. Унинг узунлиги 400 мм, эни 350 мм. ни ташкил этиши керак. Тагликнинг баландлиги 0—150 мм ва қиялик бурчаги 0—20° оралиғида бўлиши, юзаси тарам-тарам қопламали бўлиши керак. 5. Видеомониторга (видеотерминалга — ВДТ) қўйиладиган талаблар. 5.1. Видеомонитор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: — экраннинг нурланиш равшанлиги 100 Кд м2.дан кам бўлмаслиги; — ёритилаётган нуқтанинг энг кичик ўлчами монохронли дисплей учун 0,4 мм ва рангли дисплей учун 0,6 мм. дан катта бўлмаслиги; — белги тасвирининг кескин фарқ қилиши 0,8 мм. дан кичик бўлмаслиги; — позитив кескин фарқ қилувчи ишларда тасвирлаш регенерациясининг частотаси, тактнинг ишлаш тартиби 72 Гс. дан кам бўлмаслиги; — экран юзаси хираланишдан сақловчи қопламага эга бўлиши; — ишловчи кўзидан экрангача бўлган оралиқ 80 см чегарасида бўлиши; — тасвирнинг паст частотаси 0,05—1,0 Гс, титраши 0,1 мм чегарасида бўлиши; — экран ўлчами диагонали бўйича 31 см. дан, экрандаги белгининг баландлиги 38 мм. дан кам бўлмаслиги лозим. 5.2. Клавишларнинг диаметри 10 —19 мм чегарасида, қаршилиги 0,25 — 1,5 Н. Клавиш юзаси ботиқ, улар оралиғи 3 мм. дан кам бўлмаслиги, клавиатура қиялиги 10—15° чегарасида бўлиши лозим. 5.3. Экраннинг қиялик бурчагини ўзгартиришга ва ВДТни горизонтал ҳамда вертикал текисликларда қўзғатишга имкон берадиган айланма текислик билан жиҳозланган бўлиши керак. 5.4. Матнли маълумот билан ишлаганда (ВДТга маълумотлами киритиш тартибида, матнни таҳрир қилишда ва экрандан ўқишда) қора белгиларнинг оқ фонда бўлиши физиологик томондан қулай ҳисобланади. 6.Компьютер техникаси билан ишловчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби 6.1. Ишловчиларнинг энг қулай меҳнат қилиш ва дам олиш шароитлари улар меҳнатининг асабий-руҳий зўриқиш даражаси, организм ҳар хил тизими функционал ҳолатининг динамикаси, иш қобилияти ҳамда қатъ ий белгиланган иш вақти ва танаффусларнинг тартиби инобатга олинган ҳолда белгиланади: — асосий танаффус тушлик овқатланиш вақти ҳисобланади, КТ ва ТТ да ишловчилар иш фаолиятининг алоҳидалигини инобатга олиб, дам олиш тартибига, қўшимча икки — тўрт тартибли микротанаффуслар киритилиши, ҳар бирининг давомийлиги 10—15 дақиқадан бўлмоғи керак. 6 соатли иш кунида икки танаффус ва 12 соатли иш кунида 3-4 танаффус зарур. 6 соатли иш сменасида тушлик ойқатланиш иш вақтидан 3 соат кейин бўлганда, қўшимча тартибли танаффуслар иш бошлагандан 1,5-2 соатдан сўнг ва тугашидан 1,5-2 соат олдин берилиши шарт. 12 соатли иш кунида тушлик ойқатланиш 5 соат ишлагандан сўнг, биринчи танаффус иш бошлангандан 2 соат кейин, иккинчиси 6 соатдан сўнг, учинчисини 8 соат ва тўртинчиси иш тугашидан 1,5-2 соат олдин берилиши шарт; - КТ билан ишлаганда меҳнат ва дам олиш тартиби, бажарилаётган ишнинг узлуксизлиги ва хусусиятига боғлиқ бўлиши лозим: маълумотлар узлуксиз киритилганда, дастурни таҳрир қилишда, маълумотни экрандан ўқишда, видеомонитор билан ишлаш даёмийлиги 4 соатдан ошмаслиги керак. Қолган вақтни бошқа ишларга сарфламоқ лозим. - ишчи ҳаракатларнинг бир хиллик миқдори, смена давомида 40000 дан ошмаслиги керак. 6.2. КТ ва КП билан ишлаганда ҳаддан ташқари зўриқиш ва толиқишнинг олдини олиш мақсадида, ўз яқтида тартибли микротанаффуслар ва жисмоний машқлар комплексини бажариш зарур. 6.3. Асабий-руҳий, кўриш ва мускул зўриқишини камайтириш, толиқишнинг олдини олиш мақсадида психофизиологик кучланишни камайтириш ва чарчоқни йўқотиш сеансларини танаффус яқтларида ва иш кунидан кейин ўтказиш мақсадга муёфиқ. Би сеанслар махсус жиҳозланган хоналарда олиб борилиши лозим, руҳий чарчоқни камайтириш хонаси иш жойидан 75 т. дан узоқда бўлмаслиги керак. 6.4. Ишчиларнинг зўриқишини камайтириш учун уларнинг иш билан юкланишини бир меъёрда тақсимлаш ва иш фаолиятининг хусусиятига қараб оқилона найбатлаш лозим; 6.5. КТ ва ПК да доимий ишлашга бажараётган иши бўйича малакаси тўғри келган, меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилган, ишни олиб бориш усуллари ва меҳнат мухофазаси бўйича йўл-юриқдан ўтган 18 ёшга тўлган ўсмирларга рухсат этилади; - вақтинча ишга жалб қилинган ишчиларга иш бошлашдан олдин, албатта, берилиши лозим. 6.6. Ишга рухсатномаси бор шахслар, доимий равишда КТ ҳамда ПТ да ишлайдиганлар, ишга киришдан олдин ва кейинчалик йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.07.92-йилдаги НҚ 400 буйруғига биноан даврий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Хулоса ва таклифлар.
Ушбу битирув ишда Давлат бошқарувида АКТнинг аҳамияти, Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш тенденциялари ва муаммолари, “Электрон ҳукумат” миллий моделлари ва истиқболлари, “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси ва архитектураси, интерактив давлат хизматлари, бошқарув жараёнларига АКТ жорий этилиши қандай имкониятларни яратиши, авфзаликларини бериши, эришиладиган натижалар, устувор вазифалар ҳамда тахлилий маълумотлар Қарши шаҳар ҳокимлиги мисолида ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |