Қиѐм
– тик туриш дегани. Ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг
қўлнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғини ушлаган ҳолда киндик
остида тутиб туриш «қиѐм» ҳолатидир. Қиѐмда Қуръондан Фотиҳа сураси ва унга
қўшиб бирор сура ҳам қироат қилинади (ўқилади). Аѐллар қиѐмда оѐқларини
жуфтлаб тутадилар, қўлларини эса эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб
турадилар.
Рукуъ
–
эгилиш, энгашиш деган маъноларни англатади. Намозда икки қўл
билан
тиззани чангаллаб, маҳкам ушлаган ҳолда энгашиш «рукуъ» дейилади. Бунда қўл
ва оѐқлар букланмай, таранг бўлиши, орқа гарданни текис тутиш лозим бўлади.
Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа
билан текис тутилади, нигоҳ оѐқ
устларига қаратилади.
Аѐллар эса, рукуъда оѐқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб,
тиззалари устига қўядилар. Рукуъда аѐллар билакларини таналарига ѐпиштириб
туришади.
Рукуъ намознинг энг муҳим арконларидан ҳисобланади. Рукуъ чоғида уч марта
«Субҳана роббийал-азийм» деб, Аллоҳ таолони улуғлаб тасбеҳ айтилади.
Сажда.
«Пешонани ерга қўйиш» маъносини билдиради. Намозхоннинг икки оѐқ
панжалари, тизза ва икки қўлга таяниб, пешона ва бурнини саждагоҳга қўйиши
«сажда» дейилади. Эркакларнинг сажда ҳолати бундай бўлади: оѐқ панжалари
букилиб, қўл панжалари жипс ҳолда қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл
орасига қўйилади, бунда қулоқлар кафтларга яқин жойлашади. Саждада оѐқлар
ердан кўтарилмайди, кўзлар юмилмайди, кўз қири билан бурун юмшоғига қараб
турилади. Намозни ѐлғиз ўқиганда қўлтиқ очиқ бўлади,
жамоат намозида
йиғиштирилиброқ сажда қилинади. Саждада қорин сонга, сон болдирга, тирсак
баданга теккизилмайди.
Аѐллар эса саждада қўлтиқларини очиқ тутмайдилар,
билакларини ерга,
қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади. Улар оѐқ бармоқларини букиб
қиблага қаратишади. Саждадан қайтганда эса ѐнбошлатиб ўнг тарафга
чиқаришади.
Намоз ибодатларнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим
рукнидир. Пайғамбар алайҳиссалом: «Банданинг Парвардигорга энг яқин бўлган
пайти сажда ҳолатидадир, саждада Аллоҳга кўп-кўп дуолар қилинглар», деб
таълим берганлар. Намозхон ҳар гал сажда қилганида
энг ками уч мартадан
«Субҳана роббийал-аъло», дея Аллоҳни улуғлайди.
Қовма.
Намоздаги рукуъда уч бор тасбеҳ айтиб бўлгач, тасмеъ («Самиъаллоҳу
лиман ҳамидаҳ») айтиб, яна қайта тикланадиган ҳолат «қовма» дейилади. Қовмада
қўллар боғланмай, ѐнда тутилади. Қовмага тиклангач, «Роббанаа, лакал-ҳамд»
дейилади.
Жалса.
Намоздаги икки сажда ўртасида бир муддат ўтириш «жалса» дейилади.
Икки сажда ўртасида тўлиқ қаъдага қайтиш таъдилул аркон дейилади. У
эса
вожибдир (бунда бир тасбеҳ айтиш миқдорида ўтириш суннатдир).
Қаъда.
Намознинг иккинчи ракатидан кейин ва охирги ракатидан сўнг ташаҳҳуд
ўқиш миқдорича ўтириш «қаъда» дейилади. Намоз икки ракатли бўлса, қаъдада
ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб намоз тамомланади. Агар уч ѐки тўрт ракатли бўлса,
бунда ташаҳҳудни ўқиб бўлгач, «Аллоҳу акбар» деб кейинги ракатга турилади.
Тўрт, уч ракатли намознинг иккинчи ракатидан кейинги қаъда «аввалги қаъда»,
тўртинчи ѐки учинчи ракатдан кейинги қаъда «охирги қаъда» дейилади.
Эркакларнинг қаъда ҳолати шундай кўринишда бўлади: чап оѐқ ѐнбошлатиб
тўшалган ҳолда унинг устига ўтирилади, ўнг оѐқнинг панжаларини қиблага
қаратган ҳолда букиб тик тутилади. Қўл бармоқларининг учи тизза кўзи
баробарида, эркин ҳолатда, қиблага қаратиб сонлар устига қўйилади. Бунда нигоҳ
кўкракда бўлади.
Аѐллар эса, қўлларини шу ҳолда тутиб, чап қуйруқларига ўтиришади ва оѐқларини
ўнг тарафдан чиқаришади.
НАМОЗНИНГ ТУРЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: