Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва


«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна 
Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Аллоҳуммажъалний минат-тавваабийна 
важъалний минал-мутатоҳҳирийн».
Имом Муслим, Термизий ва Байҳақий ривоят қилган.
Маъноси: «Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ѐлғиздир, Унинг шериги йўқ 
ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени 
тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил». 
9. Макруҳ вақтлар бўлмаса, таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб қўйиш ҳам 
одобдандир. Нафл намозларни ўқиш макруҳ ҳисобланадиган вақтлар қуйидагилар: 
– субҳи содиқ киргандан сўнг то қуѐш чиққунча; 
– қуѐш чиқишни бошлагандан то бир найза бўйи кўтарилгунча, бу қарийб ярим 
соатга боради. 
– кундузнинг ўртасида, яъни қуѐш тиккага келганда; бу тақрибан пешиндан ярим 
соат олдин бўлади. Буни «завол вақти» дейилади (шу орада ҳам намоз ўқиш 
ҳаромдир). 
– аср намози ўқиб бўлингач, то шомгача бўлган вақтда нафллар макруҳдир. Лекин 
қуѐш нури кетгунича қазо намозларни ўқиш жоиздир; 
– қуѐшнинг нури кетган вақтдан то шомгача ўқилган намоз ҳам ҳаромдир, бу 
тақрибан қуѐш ботишидан ярим соат олдинги вақт ҳисобланади. 
ТАҲОРАТНИНГ МАКРУҲЛАРИ 
Қуйидаги ишлар таҳоратда макруҳи танзиҳий ҳисобланади:


1. Сувни исроф қилиш.
2. Сувни ўта кам ишлатиш.
3. Сувни юзга зарб билан шапиллатиб уриш.
4. Рўзадор одамнинг бурнига ва оғзига сувни қаттиқ тортиши ҳам макруҳдир. 
Чунки бунда рўзанинг очилиб кетиш хавфи бор.
5. Нажосатли жойларда таҳорат олиш.
6. Таҳорат асносида заруратсиз гаплашиш.
7. Бурун ва оғизга сув олиш ҳамда ниятга ўхшаган таъкидланган суннатларни тарк 
қилиш ҳам макруҳдир.
ТАҲОРАТНИ СИНДИРУВЧИ НАРСАЛАР 
1. Кишининг орқа ва олди нажосат йўлидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни 
синдиради. Улар хоҳ бавл, хоҳ ел бўлсин, хоҳ нажосат, хоҳ қурт бўлсин, фарқи йўқ. 
Яна шу икки йўлдан бирига бармоқнинг киришлиги ѐки орқага ҳуқна (клизма) 
қилиб чиқариб ташлаш билан ҳам таҳорат синади.
2. Баданнинг қайси бир жойидан қон ѐки йиринг чиқсаю, тоза жойга ѐйилса ҳам, 
таҳорат бузилади.
3. Оғизни тўлдириб қайт қилиш билан ҳам таҳорат синади. Инсон қайт қилганда 
оғзи тўлиб гапира олмай қолса ѐки оғзини беркита олмаса, шу ҳолат оғзи тўлиб 
қайт қилганга киради.
4. Ёки инсон қон қайт қилсаю, тупугига қоннинг ранги ғолиб бўлиб қизарса, 
синади. Аммо тупугининг ранги сарғайса, синмайди.
5. Киши ѐнбошлаб ѐки бир нарсага суяниб ухласа ва уйқуси шу суянган нарсаси 
олиб қўйилганда йиқиладиган даражада бўлса, таҳорати синади; маст бўлиш, 
ҳушдан кетиш, тутқаноқ ва жинни бўлиш билан ҳам таҳорат синади.
6. Эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқласа ҳам таҳорати кетади.
7. Мазҳабимизга кўра рукуъ ва саждаси бор намозда (жаноза намозидан ташқари) 
балоғатга етган хоҳ эркакнинг, хоҳ аѐлнинг қаҳ-қаҳ отиб кулиши билан таҳорат 
синади. Ёнидаги киши эшитадиган даражадаги кулги «қаҳқаҳа» дейилади. Аллоҳ 
таоло билан муножот қилаѐтганда бу каби нарсаларни қилувчиларга таъзир бериш 
сифатида уларга таҳоратни янгилаш шарт қилинмоқда.
Изоҳ: кўз ѐши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, 
она сути таҳоратни бузмайди. Шунингдек, чивин ѐки бурга қанча қон сўрса ҳам 
таҳорат синмайди. Шунингдек мушак остиларига укол қилинганида қон чиқмаса 
таҳорат синмайди.


ТАЯММУМ 
Ислом динининг бағрикенглиги ва енгилликларидан яна бири пок сув йўқ ѐки сув 
бор бўлиб, уни ишлатиш эса мумкин бўлмаган вақтларда мусулмон кишининг 
Роббисига қиладиган ибодатининг баракотидан, унинг фойдалари ва руҳий 
озуқасидан маҳрум қилиб қўймаслик учун таҳорат ѐки ғусл ўрнига таяммум жорий 
қилинган. Аллоҳ таоло шундай дейди: «Агар сув топа олмасангиз, покиза тупроқ 
билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар»
 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish