Азон калималари тартиби қуйидагича:
1. «Аллоҳу акбар» – 4 марта.
2. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» – 2 марта.
3. «Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ» – 2 марта.
4. «Ҳаййа ъалас-солаҳ» – 2 марта.
5. «Ҳаййа ъалал-фалаҳ» – 2 марта.
6. «Аллоҳу акбар» – 2 марта.
7. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» – 1 марта.
Изоҳ:
Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан сўнг икки марта «Ас-солату
хойрум минан-навм» (Намоз уйқудан афзал) калимаси қўшиб айтилади.
Азонни
эшитган киши ишдан, масжиддан бошқа томонга юришдан, сўзлашдан
тўхтайди. Муаззиннинг ортидан азон калималарини айтиб туради. Муаззин «Ҳаййа
ъалас-солаҳ», «Ҳаййа ъалал-фалаҳ», деганида «Лаа ҳавла валаа қуввата
иллаа
биллаҳил ъалиййил-аъзийм», дейди.
Сафарда ва жомеъ масжидларида азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ, бироқ
шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк этиш макруҳ эмас.
Жунуб кишининг азон ва иқомат айтиши, ақлдан озган, фосиқ, маст, таҳоратсиз
кишилар, ақлсиз болалар ва аѐлларнинг азон айтишлари макруҳдир. Шунингдек,
жума намозидаги иккинчи азондан бошқа азонларни
масжид ичида туриб айтиш
ҳам макруҳдир.
Азон айтиб бўлингач, унинг қуйидаги дуоси ўқилади:
«Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит таамма, вас-солаатил қоима. Аати
Муҳаммаданил васийлата вал фазийла, вабъасҳу мақомам-маҳмууданиллазий
ваъадтаҳ».
Иқоматнинг сўзлари ҳам азонники кабидир. Фақат «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан сўнг
икки марта «Қод қоматис-солаҳ» (Намоз бошланиб қолди) калималари қўшиб
айтилади. Иқомат фарз намозлари олдидан айтилади.
Қазо намозлари учун азон ва иқомат айтилади. Ҳайит намозлари ҳамда жаноза
намозига азон ва иқомат айтилмайди.
Азон ва иқомат ўртасида тўрт ракат намоз ўқишга кетадиган миқдорда вақт ўтиши
керак. Аммо шом намозида азон ва иқомат бир-бирига яқин, пайдар-пай айтилади,
уч оят ўқигудек миқдорда вақт ўтса кифоя.
ИККИ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага
юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.
1. Каъба томонга юзланиб «Холис Аллоҳ учун бомдод
намозининг икки ракат
фарзини ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
2. Икки қўлнинг кафтини қиблага қаратиб, бармоқларни букмай, уларнинг орасини
кенг очмай ва жипслаштирмай, ўз ҳолича қўйиб, бош бармоқни қулоқнинг юмшоғи
баробарича кўтариб, «Аллоҳу акбар» деб такбир айтиш билан намоз бошланади.
«Аллоҳу акбар» айтишда «Аллоҳ» лафзининг «алиф»и «Ааллоҳ» деб чўзилмайди,
чунки бу билан маъно ўзгариб кетади ва намоз бузилади. «Аллоҳ» лафзида «ҳ»
ҳарфидан кейинги «замма» ҳаракатини «Аллоҳув» демай айтилади. «Акбар»да «б»
ҳарфидан кейин «алиф»ни чўзиб, «акбаар» дейилмайди. Бу ҳолатда ҳам маъно
ўзгариб, намоз бузилади.
3.
Қўлларни
қовуштирган
ҳолда
киндик
остида
тутиб
«Сано»
Do'stlaringiz bilan baham: