Ва алайкум ассалом! Шанба куни бамдодни вақти кирмасидан аввал туринг. 4 ракъат намоз ўқинг.
- Намоздан аввал 100 бор саловат айтинг. Кейин намозни бошлаб,
1-ракъатда Фотиҳадан кейин 100 бор:
“Лаа илаа иллаа анта субҳаанака инннии кунту миназзолимийн” ни ўқинг. Кейин рукуъ-сажда қилиб,
2-ракъатда Фотиҳадан кейин 100 бор:
“Робби аннии массанийаддурру ва анта арҳамурроҳимийин”ни ўқинг.
3- ракъатда Фотиҳадан кейин 100 бор:
“Ва уфаввиду амрии илаллооҳ, инналлооҳа басиирум бил ъибаад”ни ўқинг.
4-ракъатда Фотиҳадан кейин:
“Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил”ни 100 бор ўқинг.
Салом бергач “Робби аннии мағлуубун фантасир”ни 100 бор ўқинг.
Сўнг 100 бор саловат ўқиб ҳожатингизни сўранг. Битта шарт, Аллоҳ беришига шак қилманг, “хоҳласанг бер” ҳам деманг. Кечасида яъни таҳажжуд вақтида ўқисангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
Do'stlaringiz bilan baham: |