СОФТ СКИЛЛС компетенцияларини шакллантириш методлари
Коучинг - бу кўпчилик учун инсон тараққиётида янги ва маълум бўлмаган ёндашув.
У нафақат спорт соҳасида балки тадбиркорлик, иқтисодиёт, сиёсат, таълим ва инсон фаолиятининг бошқа муҳим соҳаларида ҳам ўз ўрнини топди. Коучинг - бу ички потенциални сафарбар қилиш, зарур қобилиятларни ривожлантириш ва янги кўникмаларни ривожлантириш орқали инсонга мақсадларга эришишда ёрдам берадиган методдир.
Бу янги ўқитиш усули, бу жараёнда “мураббий” ўқувчига маълум бир ҳаётий ёки профессионал мақсадга эришишга ёрдам беради. Бу ерда мураббийлик умумий ривожланиш – таълим бериш ўрнига аниқ белгиланган тор доирадаги (ёки бир марталик) мақсадларга эришишга қаратилган бўлади.
Коучинг - бу шахсий ўз-ўзини англаш бўйича тренинг бўлиб, бу ерда мураббий мижозни аниқ бир мақсадга йўналтиради. Коучинг – ёлланган “шахсий маслаҳатчи”, мутахассисдир. У инсон шахсини ҳар томонлама такомиллаштириш учун шароит яратади. Коучинг-Мураббийлик бу индивидуал ёндашув асосида барча иштирокчиларнинг ижтимоий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш тизими. Унинг тўртта асосий босқичи мавжуд:
1. Ҳаёт мақсадларини белгилаш;
2. Йўналишнинг тўғри олинганини текшириш;
3. Уларни амалга ошириш йўлларини (имкониятлари) яратиш;
4. Натижага эришиш (ирода босқичи).
Нетворкинг – бу маълум бир соҳада ишлаётган ёки бир-бири билан алоқага эга бўлган дўстлар ва танишлар доирасидаги мураккаб ҳаётий вазифалар ва вазифаларни иложи борича тезроқ ва самарали ечишга ёрдам беришга қаратилган фаолият.
Оддий тилда айтганда, “Нетwоркинг” ижтимоий тармоқни қуришдир. “Инстаграм” ёки “Фаcебоок”да эмас, албатта. Бу жамиятда ўз ўрнига эга бўлган ёки муайян соҳада профессионал бўлган одамлар доирасини шакллантиришдир.
Шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим.
Бу таълим ўқитиш муҳитининг талаба имкониятларига мослаштирилишини назарда тутади. Унга кўра таълим муҳити, педагогик шарт-шароитлар, таълим ҳамда тарбия жараѐнини тўлалигича талабанинг шахсий имкониятларини рўѐбга чиқариш, қобилиятини ривожлантириш, шахс сифатида камолотга етишини таъминлаш, тафаккури ва дунѐқарашини бойитишни назарда тутади. Бу турдаги таълим талабаларда мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби сифатлар, шунингдек, мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга хизмат қилади. Бу турдаги таълимни ташкил этишда педагоглардан ҳар бир талаба имкон қадар индивидуал ѐндашишни, унинг шахсини ҳурмат қилишни, унга ишонч билдириш тақозо этилади. Қолаверса, шахсга йўналтирилган таълим ўқитиш жараѐнининг иштирокчилари педагог-талаба ѐки талаба-талаба, талабаталабалар гуруҳи, талаба-талабалар жамоаси тарзида ўзаро ҳамкорликда билим олиш, шахс сифатида камол топтириш учун қулай педагогик шароитни яратиш заруриятини ифодалайди. Педагог таълим жараѐнида шахсга йўналтирилган таълим турларидан фойдаланар экан, бир қатор шартларга қатъий риоя этиши керак.
-ҳар бир талабани алоҳида, ўзига хос шахс сифатида кўра олиши;
- талабани ҳурмат қилиши;
- талабанинг руҳий ҳолатини тўғри баҳолай олиши;
- талабанинг хоҳиш-истак, қизиқишларини инобатга олиши;
- ҳар бир талабага нисбатан толерант муносабатда бўлиши;
- талабанинг кучи, имконияти ва интилишларига ишонч
билдириши;
- ҳар бир талаба ўқув фанлари асосларини етарлича ўзлаштира
олиши учун қулай таълим муҳитини яратиши;
- талабаларнинг мустақил ѐки кичик гуруҳларга
эркин ишлашлари учун имконият яратиш;
- талабаларни ўз фаолиятларини мустақил назорат қилиш, фаолияти
самарадорлигини аниқлаш, ютуқларнинг омиллари ва йўл
қўйилган хатоларнинг оқибатларини таҳлил қилиш ўргатиш;
- таълим жараѐнида ҳеч бир талабага тазйиқ ўтказмалиги;
- алоҳида талабанинг камчиликларини бўрттириб кўрсатмаслиги;
- борди-ю, талаба томонидан билимларни ўзлаштира олмаслик,
таълим
жараѐнида ўзини одобсиз тутиш ҳолати қайд этилса, у ҳолда
қатъий хулоса чиқармасдан, бунинг сабабларини аниқлаш;
- аниқланган сабаблар асосида талабанинг шаъни, ғурурига зиѐн
этказмаган ҳолда у томонидан билимларни ўзлаштира
олмаслик, ўзини одобсиз тутиш каби ҳолатларни бартараф этиш;
- таълим жараѐнида ҳар бир талаба учун “муваффақият муҳити”ни
ярата олиш;
- ҳар бир талабага таълим олиша муваффақиятга эриша олишига
ѐрдам бериш;
- талабанинг қобилиятини ўстириш, шахс сифатида ривожланишига
ѐрдам бериш;
- талабанинг шахсини эмас, балки унинг аниқ хатти-ҳаракатларини
баҳолаши;
- педагог сифатида ҳар бир талабанинг ҳурмати ва ишончини
қозона олиши зарур
Хулоса
“Ёшлар билан ишлашда хаётий мослашувчанлик кўникмаларини шакллантириш усуллари” мавзусидаги бу битирув малакавий ишимда шундай хулосаларга келдим.
Рахбар ҳодимларнинг қўл остидаги ҳодимларга бўлган муносабатларини 85% «СОФТ СКИЛЛС» кўникмаларини 15% Ҳард скиллс кўникмаларини шаклантириш тавсия этилади. “«СОФТ СКИЛЛС»” кўникмаларини ўзида шакллантириш босқинчлари:
1.Уз-узини тахлил қилиш ва зарур нарсаларни англаш;
2. Узини ривожлантиришни режалаштириш мақсад, вазифа белгилаш;
3. Узини намоён этиш ва камчиликларини тузатиш.
Агар рахбарда «СОФТ СКИЛЛС» кўникмалари мавжуд бўлмаса қуйидагилар юз бериши мункун:
Ҳамкасблари уни хурмат қилмайд.
Норасмий раҳбар пайдо булади ва жамоа унга эргашади
Уни урнини «СОФТ СКИЛЛС» га шахс эгаллайди
Муассаса фаолияти ямонлашиб боради
Яхши ходимлар уз узидан ишдан бушаб кетади
Инсон ва малакали кадрларни шакллантиришда энг самарали усул бу инсинни кунгил поклиги, муаммоларни ақлан юракка таяниб бажаришга ургатишда деб биламан. Сабаби муаммоли вазиятни тугри тахлил қилолмаслик ёки унга субектив қараш билан муаммо ҳал булиб қолмайди. Муаммони чуқур урганиб. Уни келиб чиқиш сабабини тугатиш керак. Бунинг учун эса СОФТ СКИЛЛСга асосланган интерфаол методларини тарғиб этиш васшу орқали кадрларни бошқариш асосий ва самарали йўл ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |