Масъулиятлилик
1. Ростгўй бўлинг.
Ўзингиз ва бошқалар билан. Агар хато қилсангиз, тан олинг. Нима учун бирон бир нарса нотўғри кетганини ва нима эканлигини таҳлил қилинг. Буни қандай тузатиш мумкин?
2. Объектив бўлинг ва жавобгарлик чизиғини чизиб олинг.
Сизга боғлиқ бўлмаган нарсалар учун жавобгар бўлишингиз мумкин эмас. Шунинг учун, мунтазам равишда ўйлаб кўринг, чегара қаерда?
3. Ўзингизнинг қоидаларингизни тузинг ва уларга риоя қилишга ҳаракат қилинг.
Қарор қабул қилиш қийин ва кўпинча кўп вақт талаб этади. Буни соддалаштиришингиз мумкин бўлган алгоритмни ишлаб чиқинг.
Одамлар билан ишлаш қобилияти
1. Табассум қилинг.
Психологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жилмаядиган одамлар одатда биз учун янада жозибали. Табассум ходимга у билан мулоқот қилиш қувонч ва завқ эканлигини кўрсатади.
2. Ҳар қандай инсон учун энг ёқимли сўз ўз исмидир.
Бирор кишига исм-шариф билан мурожаат қилганимизда, унга энг содда ва табиий мақтовни берамиз.
3. Тинглашни ўрганинг.
Шахсни тингланг, унга қўшимча саволлар беринг ва янги ёки ҳайратланарли нарса эшитсангиз, ҳис-туйғуларингизни яширманг.
КРЕАТИВЛИК –ижодий қарорлар қабул қилиш ва тубдан янги ғояларни яратиш қобилияти:
Педагогика фанида ушбу ҳолатда ўзига ўзи хизмат қилишнинг элементар ва “яшаб қолиш” кўникмалари жамиятдаги когнитив ёки бошқа жараёнларни издан чиққанлиги сабабли йўқотилган алоҳида ижтимоий кўникмаларни ўрнини қоплаш сифатида қараб чиқилади. Психологик фанлар эса “ҳаётий кўникма” тушунчаси шахснинг психологик ёш меъёрларига кўра қўлланилади.
Бироқ, бу қатордаги чекловлар зиддиятларни келтириб чиқаради, бу эса ташкил этиладиган таълимий жараёнлар доирасидаги педагогик вазифаларни шакллантиришни қийинлаштиради. Бунда “ҳаётий” кўникмаларни такомиллаштириш ёки шаклланиб бўлинган ўзини тутиш услуби, ўзига ва атроф-оламга нисбатан қадриятли муносабатлар каби малакалар асосида мослашувчан кўникмалар ва таълим олувчилар қобилиятларини ривожлантириш назарда тутилмоқда.
Юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича назарий таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикаси таълимий фаолиятнинг нормативҳуқуқий жамланмасининг тадрижий ривожланиш жараёнида белгиланган тушунчаларни бирлаштирилган яхлит мажмуаси туради. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бу ҳолатда мактабгача таълимдан тортиб кейинги олий таълимда, яъни универсал таълимий фаолиятдан олий таълим муассасасидаги универсал компетенцияларни шакллантириш изчиллигини ифодалайди.
Шундай қилиб, инсоннинг онтогентик мантиқий ривожланишига кўра, “ҳаётий” кўникмалари тушунчаси мактабгача, кичик ва ўра мактаб ёшидаги ҳамда касб-ҳунар мактаблари болаларига нисбатан психопедагогик вазифаларни аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу босқичда инсоннинг алоҳида қирраларини шиддат билан ривожланиши, унинг просотсиал ва коммуникатив кўникмалари, ўзини бошқара олиш кўникмалари сингдирилади.
Инсоннинг келгусидаги шаклланиши унинг ижтимоийлашини янги даражага ўтиши ва мослашувчанлик имкониятларини шаклланиши билан боғлиқ бўлади.
ЁБИБДЎнинг кўникмаларида СОФТ СКИЛЛС85% компетенсиясини 15% компетенсиясини Ҳард скиллс ташкил этади. СОФТ СКИЛЛСраҳбарнинг юмшоқ куникмалари саналиб, рахбарнинг обру-эътибор қозонишида, атрофдагиларни у ҳақдаги фикри ва унга бўлган муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |