Ҳард скиллс – кўникмасини таълим муассасасида ўқиш асосида ўзлаштириш мумкин. Бунда хорижий тил, дастурлаштириш, автомобилни бошқариш кўникмаларини ўзлаштиришни мисол сифатида келтириш мумкин. Бунинг учун интеллектуал алгоритмлаштирилган йўриқномани ўзлаштиришнинг ўзи кифоя. Ўзлаштириш жараёнида кўпроқ миянинг чап катта ярим шарлари (мантиқий) ишлайди, ИҚнинг (интеллект коэффитсенти) юқори даражаси зарур бўлади. нинг (интеллект коэффитсенти) юқори даражаси зарур бўлади.
СОФТ СКИЛЛС– кўникмасига эга бўлинганликни ҳеч қандай диплом билан тасдиқлаб бўлмайди. Бу шахснинг киришимлилиги, вазминлиги, креативлиги, вазиятга кўра мослаша олиш, кескин вазиятларда ўзини йўқотиб қўймаслик ва адекват равишда ҳаракатларини бошқара олишидир. Ушбу кўникмаларни
чиғириқдан ўтказишда миянинг ўнг катта ярим шарлари (ижодий) ишлайди,
ЭҚнинг (интеллект коэффитсенти) юқори даражаси зарур бўлади. нинг (эмотсионал интеллект) юқори даражасига эга бўлган маъқулроқдир.
СОФТ СКИЛЛС– бу нима?
СОФТ СКИЛЛС– инглиз тилидан мослашувчан ёки юмшоқ кўникмалар тушунчаси сифатида таржима қилинади. Ушбу тушунчалар касбий билимлардан кўра, ҳаётий билимлар каби ифодаланади. Бу тушунча замирида эса номутахассис фаолият шакли билан боғлиқ кўникмалар мажмуи билан бирга касбга оид сифатлар тушунилади.
СОФТ СКИЛЛСинсоннинг тўғридан-тўғри иш ҳаракатлари билан боғлиқ эмас, лекин ушбу кўникмалар унга ўз касбида юқори маҳсулдорликка эришишга имкон беради ва ўз олдига қўйган вазифаларни нисбатан муваффақиятлироқ бажаришига ёрдам беради. Бунда иш берувчилар бундай мослашувчан кўникмаларга эга бўлган кадрларни жон дили билан ишга қабул қиладилар. Бироқ, ҳозирги даврга қадар ҳар қайси бир олий таълим муассасасида (хусусан, бизнинг мамлакатимизда) ушбу кўникмалар онгли равишда талабаларга онгига сингдирилмайди.
Шу кунга келиб, Софт Скиллс, яъни мослашувчан ёки ҳаётий кўникмаларни умумий таснифи мавжуд эмас, чунки ушбу кўникмалар таърифи доирасида мос келувчи сифат ва кўникмаларнинг аниқ миқдори қайд қилинмаган. Шунингдек, ушбу кўникмалар тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари – тезлик, креативлик, мослашувчанлик, тизимлилик – билан тўлдирилади.
ЁБИБДЎнинг СОФТ СКИЛЛС компетенсиясини ривожлантириш зарурияти шундаки: бу ҳарқандай раҳбар ўзининг қўл остидаги ҳодимлари, талабалари, ёҳуд оила бошлиғи ўз оила аъзолари билан шакллантирган муносабатини инсонийлик тамойиллари асосида шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали эса талаба ёшларни таълим ва таълимдан кейинги ҳаётга инсоний адабтатсиялар билан тарбиялаш ҳисобланади. СОФТ СКИЛЛСинсоннинг тўғридан-тўғри иш ҳаракатлари билан боғлиқ эмас, лекин ушбу кўникмалар унга ўз касбида юқори маҳсулдорликка эришишга имкон беради ва ўз олдига қўйган вазифаларни нисбатан муваффақиятлироқ бажаришига ёрдам беради. Бунда иш берувчилар бундай мослашувчан кўникмаларга эга бўлган кадрларни жон дили билан ишга қабул қиладилар. Бироқ, ҳозирги даврга қадар ҳар қайси бир олий таълим муассасасида (хусусан, бизнинг мамлакатимизда) ушбу кўникмалар онгли равишда талабаларга онгига сингдирилмайди. Шу ҳолатларни ҳисобга олиб ҳар бир талабани катта ҳаётга ҳам ақлий ҳам инсоний жиҳатдан тайёрлаш ҳар устозни вазифаси деб юклатиши мақсадга мувофиқдир.
“Нима учун уни ҳаётий ва мослашувчанлик кўникмалари билан тенглаштирилмоқда?” деган саволга жавобни мен лавозим ва вазифамдан келиб чикиб мактабимиздаги фаолитим мисолида беришга харакат киламан.
Бизнинг Андижон туманидаги 3-сон касб-хунар мактаби 2020-йилнинг сентябр ойидан ўз фаолиятини бошлади. Мактабимизда 3 йўналиш бўйича 189 нафар ўқувчи қабул қилинди. Булар: 1.Энергетика, 2.Тикувчилик, 3. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш. йўналишлари. Жами 7 та гурух. Хар бир гурухга рахбар ва ёрдамчи гурух рахбарлар тайинланди.
ЁБИБДЎга бевосита гурух рахбари вазифасига тайинлаш ёки бу вазифасидан озод этиш ваколати берилган. Бундан ташкари унга бевосита жисмоний тарбия рахбари,ёшларни чақириқгача бошлангич тайёргарлик рахбари,ёшлар етакчиси,тармоқ администратори,психолог,хотин-қизлар кўмитаси ва кутубхона бўйсунади ва булар фаолиятини назорат килиш вазифаси ўринбосарга юклатилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун аввалам бор мен йиллик иш режа тузиб олдим ва тасдиқлатдим. Шунингдек тармогимдаги барча рахбарларни иш режаларини кўриб чиқиб тасдиқладим. Бунда менга Софт скиллс кўникмаларидан қуйидагилар қўл келди
Педагогик жамоа билан тўгри мулоқот ўрната олиш
Командада ишлаш
Эмоция ва стресни бошқара олиш
Инсонларни бошқариш қобилияти
Муаммоларни хал қилиш
Креативлик
Танқидий фикрлаш
Бу кўникмалар турли вазиятларда хосил булган. Масалан, педагогик жамоа билан килинадиган ишларни режага солиб истиқболда уларни бажариш чоралари ва саналари келишилиниб имзолар билан тасдиқланди. Хафталик чора тадбирлар ишлаб чиқила бошланди. Гурух рахбарлари тасдиқланган гурух иш режалар буйича хар бир ўқувчи хақида маълумот тайёрлаб битта жилдга жамланди,гурух фаоллари сайланди. Шахсий маълумотлардан келиб чиқиб уқувчилар нимага қизиқиши борлиги, иқтидори аниқланди. Бу маълумотлардан келиб чиқиб уларни у ёки бу тўгаракларга жалб этиш ишлари амалга оширилди. Психолог анкеталар ёрдамида “психологик сурат”ни яратиб олди ва хар бир бола билан сухбатлар олиб борди.
Бундан ташқари мактабимизда ўқув йили бошидан ўтказилган байрам,сиёсий тадбирларда фаол иштирок этиш учун ўқувчилар жалб қилинди,уларга мавзу бўйича шеърлар ,қушиқлар танлаб берилди. Бу борада ўқувчини ўзидан хам ташаббуслар чиқариб ўзини намоён этишга имкон яратилди. Бу ишларни амалга оширишдан асосий мақсад уларни янги тизимга мослаштириб,кўниктириб олиш.
Шунингдек ўқувчиларни ўзи танлаган касбга мехрини кучайтириш мақсадида йўналишлари бўйича ютуқларга эришган ёшлар,фаоллар,тажрибаси бор инсонлар билан учрашув ва сухбатлар ташкил этилди. Иш берувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиб у ерларга саёхатлар уюштирилди.
Бу билан мен шуни айтмоқчиманки,шахсий,касбий компетенция кўникмалари хаётий мослашувчанлик кўникмалар билан чамбарчас боглиқлигини,бу кўникмаларга эга бўлмаган рахбарни фаолияти узоққа бормаслиги,хамкасблар уни хурмат килмаслиги, ва яқин орада норасмий рахбар пайдо булиши муқаррардир.
Етакчилик
1) Мақсадли бўлинг.
2) Қарорларни тезда қабул қилинг.
3) Характер кучига эга бўлинг.
4) Мувозанатли бўлинг.
5) Ўзингизга ишонч ҳосил қилинг.
6) Бардошли ва қатъиятли бўлинг.
7) Масъулиятли бўлинг.
8) Ташкилий қобилиятларни ривожлантиринг.
9) Ақлни ривожлантиринг.
10) Қулай вазиятни кутманг, ўрнингиздан туринг ва олға!
Ишбилармонлик
Шахсда ишбилармонликни ривожланиши билимларни ошириш орқали содир бўлади. Ақл қанчалик кўп тарбияланган бўлса, инсон шунчалик ташаббускор бўлади.
Одатдаги ишларни янгича усулда ўтказиш хам зукко бўлишга ва ишбилармонликни ривожлантиришга ёрдам беради. Мақсадни белгилаш - бу ажойиб восита. Ўз олдингизга мақсад қўйганингиздан сўнг, унга эришиш учун харакат қила бошлайсиз? Ва бундай ҳаракатлар сиздаги ишбилармонликни ривожлантириши муқаррар.
Do'stlaringiz bilan baham: |