Бирламчи сил


Силдан захарланишнинг сурункали кечиши



Download 130,5 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi130,5 Kb.
#171669
1   2   3   4   5   6   7
Силдан захарланишнинг сурункали кечиши.
Силдан захарланишнинг сурункали кечиши профессор А.А.Кисель томонидан батафсил ўрганилган.
Беморнинг ташқи кўриниши ўзгариб кўкрак қафаси яссилашади, жигар бироз катталашади, жигар қираллари ўткирлашади. Ўпканинг физик усуллар билан текширишланганда силга хос ўзгаришлар аниқланмайди.
У 1918 йилда силдан сурункали захарланган ва ўлган болаларда патологоанатомик текширишлар ўтказиб уларнинг 43% да сил лимфа тугунларида жойлашганлигини аниқлаган ва шунга асосланиб силдан захарланишнинг кўп вақт ичида давом этишининг асосий сабаби бўлиб сил ўчоқларининг лимфа тугунларида жойлашишидир деган хулосага келган эди.
Силдан сурункали захарланиш белгилари хам юқорида айтилган белгиларнинг ўзи, аммо бундай белгилар узоқ вақтгача сақланиб қолади, натижада бола организмига ва ахволига ўз тахсирини кўрсатади. Одатта бундай болалар жуда кам харакат, эмоцияси кучли, лекин маълум вақт ўтгач асасб сиситемаси тормазланиб, акс холат рўй беради. Бола хаёли паришон, бўшашган, тез чарчаб қоладиган бўлади. тез-тез бош оғриб, тана харорати 37.2-37.4 оС гача кўтарилиб туради. Қон томир ва юрка сиситемасига шикоятлар пайдо бўлади. кўпчилик бундай болалар юрак атрофида оғриқ сезаётганликларига шикоят қиладилар. Текшириб кўрилганда юракнинг тез уриш товушининг бўғиқлиги аниқланади. Ошқозон-ичак фаолияти хам бузилиб бола иштахаси йўқолади.
Касал озиб кетади, тери ранги ўзгаради ва тенгдошларига нисбатан жисмоний ривожланишдан орқада қолади. Энг асосийси периферик лимфа тугунлари майда бўлсада, қаттиқлашади (микрополиаденит), баъзи тугунчалари бир бири билан ва атроф тзқималар билан ёпишиб кетганлиги аниқланади. Периферик лимфа тугунларидан пункция қилиб олинган биоптат цитологияси текшириб кўрилганда лимфоид ва эпителиоид хужайрали бўртмачалар, баъзан майда казеоз-эриш жараёни, атрофида фиброз ўзгаришлар борлиги аниқланади.
Ўпканинг рентгенолгогик текширилганда бундай беморларнинг деярли ярмида турли ўзгаришлар: ўпка илдизи атрофида пневмосклероз, майда кальцинатлар ва баъзан ўпка бўлаклари орасида плевранинг қаттиқлашганини аниқлаш мумкин.
Узоқ давом этадиган силдан захарланишда хам организмнинг туберкулинга бўлган реакцияси мусбат бўлиб қолаверади.
Ташхисни аниқлаш мураккаб бўлса Кохнинг тери ости туберкулин синамасидан фойдаланиш мумкин, бунда 10-20-50 ТБ дан фойдаланиш мумкин. Туберкулин тери остига юборилганда умумий, ўчоқдаги ва махаллий реакциялар мусбат бўлса бу беморда силдан захарланишнинг фаоллигини тасдиқлайди.
Силдан захарланишнинг клиник ва бошқа белигиларига ўхшаш белгилар бир қанча бошқа касалликларда хам рўй беради (сурункали тонзилит, гайморит, гипатохолицестит, гельментоз).
Биринчи галда муртак безининг сурункали яллиғланишида хам шундай белгилар бўлиши мумкин. Бу каслликда кўпинча бўғимларда оғриқ, юракда қўшимча шовқин эшитилиши, тана хароратининг бир хилда кўтарилиб туриши, эозинофилларнинг хаддан ташқари кўплиги, лимфоцитларнинг кўплиги харкатерлидир. Касалликни ажратишда аниқ тўпланган касаллик тарихи (сил касаллари билан мулоқатда бўлиши), тез-тез томоқ оғриғининг хуружи, кўрилганда муртак безларининг катталашганлиги, қизарганлиги, йиринг мавжудлилиги аниқланади. Манту синамасининг натижаларини тўғри тахлил қилиш ахамиятлидир.
Сурункали гайморитда бўладиган захарланиш хам силдан захарланишга ўхшаб кечади. Гайморитда бош оғриғи носмметрик бўлади. Беморда бурун битиши, вақти-вақти билан бурундан сув оқиши, чертиб кўрилганда гаймор бўшлиғи устида оғриқ сезиши, рентгеногаммада гаймор бўшлиғида доғ пайдо бўлиши аниқланади. Туберкулинга манфий реакция ташхисни тўғри қўйишга ёрдам беради, албатта ЛОР мутахассис билан маслахатлашиши катта ахамиятга эга.
Сурункали гепатохолицеститга ўнг қовурғалар остида оғриқ, жиғилдон қайнаши, кекириш, вақти-вақти билан ичнинг бузилиши, жигарнинг хаддан ташқари катталашиши, вақти-вақти билан метиоризм бўлиши хос. Сил касаллари билан контактда бўлмаган, туберкулин синамасининг манфий натижаси беморда силга хос захарланиш эмаслиги ташхисни тасдиқлайди.
Организмда гижжалар бўлганда хам силдан захарланишга ўхшаш белгилар билан кечади. Бунда ошқозон ва ичак йўллари фаолияти бузилиши билан бир қаторда аллергологик ўзгаришларнинг мавжудлиги, тромбоцитларнинг камайиб кетиши, петихиялар, эозинофилларнинг кўпайиши, организмда гижжалар борлигидан далолат беради, аммо ахлатда гижжаларни тухумини топилиши хал қилувчи ахамиятга эгадир.
Силдан захарланишни даволашда асосан Изониазид ва Этамбутолдан фойдаланиб, даволаш 4-6 ой ичида десенсебелизацияловчи дорилар билан давом эттирилади. Бундай даволаш фақатгина захарланиш белгиларини йўқотибгина қолмай, балки бирламчи силнинг локал кўринишларининг олдини олишга имкон беради.



Download 130,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish