Кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили (сил бронхоаденити)
Бирламчи силнинг локал кўринишлари структурасида кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили 75-80%ни ташкил этиб биринчи ўринда туради.
Кўпинча силдан суринкали захарланиш даврида лимфа тугуларида сил ўчоқлари пайдо бўлиб, улар катталашиб, структураси ўзгариб, рентген ва томограмма ёрдамида текширилганда аниқлаш имконияти туғилади. Сил инфекцияси асосан бронхларнинг шиллиқ қавати орқали лимфа томирларига ўтиб, сўнг лимфа тугунларида тўхтайди ва ўзига хос ўзгаришлар чақиради. Константиннинг фкрича, сил инфекцияси муртак безлари орқали ўморв ости ва бўйин лимфа тугунларини зарарлаб, ундан кейин кўкрак ичи лимфа тугунларига ўтади. Берингнинг фикрича эса сил инфекцияси алиментар йўл билан ичаклар чарвиси лимфа тунунларини зарарлаб, ундан кейин кўкрак ичи лимфа тугунларига ўтади.
Кўкрак ичи лимфа тугунларининг силининг клиник ва рентгенологик белгилари лимфа тугунларидаги морфологик ўзгаришларнинг яққоллигига ва асосан зарарланган лимфа тунунларининг топографиясига боғлиқ.
Топографик анатомия курсидан маълумки, кўкрак ичи лимфа тугунлари бир қанча гурухларга бўлинади. В.И. Сукенников кўкрак ичи лимфа тугунларини 4 га бўлади: паратрахиал, бифуркацион, трахеобронхиал ва бронхопулмонал. Хозирги вақтда бронхоаденитлар икки турда учрайди.
1. Кичик (майда) кўринишдаги бронхоаденит (кўпроқ учрайди).
2. Яққол кўринишдаги бронхоаденит:
а) яллиғланган;
б) ўсма (тумароз);
бронхоаденитнинг яллиғланган турида яллиғланиш жараёни лимфа тунунлари қобиғидан ташқарига тарқалиб, унинг атрофидаги тўқималарга етиб боради. Ўсма кўринишидаги бронхоаденит яллиғланиш лимфа туналари ичида бўлади. бронхоаденитларнинг яллиғланган турини даволаш давомида, баъзан даволанганда хам ўсма кўринишидаги турига ўтиши мумкин.
Кўкрак ичи лимфа тугунларининг силида лимфа тугунлари 1-5 см.гача катталашиши, лимфа тунуни тўқималари казеоз кўринишида ириб, янги грануляцион тўқималар билан алмашиниши мумкин. Янги пайдо бўлган грануляцион тўқималар зарарланган лимфа тунунлари атрофида хам пайдо бўлиб, ириб бронх деворида яра пайдо бўлиб, у бронх ичи томонига тешилиши мумкин (бронх билан лимфа тунуни оралиғида тешик пайдо бўлади – бронхонодуляр оқма). Қон томирлари, нерв толаси ва кўкс оралиғи тўқималари атрофида грануляцион тўқиманинг хаддан ташқари кўпайиб кетиши ўпкалар илдизининг кўкс оралиғи плевраси хамда ўпка бўлаклари орасидаги плевранинг дағаллашишига олиб келади.
Сил бронхоаденитининг клиник ва рентгенологик белгилари кўрсатилган морфологик ўзгаришларнинг яққоллиги ва лимфа тугунларининг қайси гурухи зарарланганлигига қараб турлича бўлиши мумкин.
Касаллик ўткир холда, тана хароратининг кўтарилиши билан бошланади. Каттароқ ёшдаги олаларда, ўсмирлар ва катталарда касаллик кўпинча секин аста бошланиши мумкин.
Бронхоаденитнинг суъбектив белгилари бўлиб жарангли (икки хил тондаги) йўталиш, баъзан эса йўтал товуши кўк йўтал касаллигидаги йўтал товушини эслатади.
Баъзан бронхлар астмасидаги сингари нафас сиқилиши, яъни нафас чиқиши қийинлашиши (эксператор нафас сиқиши) мумкин. Бу белгилар сил бронхоаденитининг катта кўринишларига тааллуқлидир. Кичик кўринишдаги сил бронхоаденитида бу белгиларнинг бўлиши шарт эмас.
Умуман сил бронхоаденитида турли олимлар томонидан хар-хил белгилар аниқланган бўлиб, уларнинг сони 30 тагача етади. Бу белгилар тўғрисида хам бироз маълумотга эга бўлиш фойдадан холи эмас.
Бемор кўздан кечирилганда силдан захарланиш белгилардан ташқари, кўкрак қафасининг юқори қисмидаги вена томирларининг кенгайганлигини аниқлаш мумкин (агар кўкрак қафасининг орқа томонида-кураклар оралиғининг юқори қисмида бўлса Франк белгиси, олди томонида 1-2 қовурғалар оралиғида бўлса Видергофер белгиси). Баъзи беморлар нафас олган пайтда тўш суяги ариқчаси тортилади (югуляр белги), шу югуляр чуқурчанинг уриб туриши Игнатевский белгисидир. Баъзан беморнинг пастки қовоқлари остида кўкаришни аниқлаш мумкин. Тўш суяги дастаси атрофининг тортилиб чуқурлашиб туриши хам мумкин (Равич-Шербо белгиси). Бўйиннинг 7 умртқасини босилганда бемор оғриқ сезиши (Перушка белгиси) мумкин.
Беморни туккуллатиб кўриш хам катта ахамиятга эга. Одатда 2 ёшгача бўлган болаларда 7 бўйин ва биринчи кўкрак умуртқасигача бўғиқ товуш аниқланади, 10 ёшгача бўлган болаларда эса 2 кўкрак умуртқасигача, 10 ёшдан кейин 3 кўкрак умуртқасигача бўғиқ товуш аниқланади.
Трахея атрофидаги лимфа тугунлари бронхоаденитининг яққол кўринишидаги турида туккулаттиб текширилганда 1-2-3 баъзан 4- кўкрак умуртқасигача бўғиқ товуш аниқланиши мумкин (Кораньи белгиси). Де Ле Камп туккуллатиб текширилганда 5-6 умуртқасигача бўғиқ товуш аниқлаган (Де Ле Камп белгиси). Филатов белгиси – орқа томонидан 1-2-3 кўкрак умуртқасигача, олдиндан тўш суяги дастаси атрофида бўғиқ товушни аниқланиши. Филосов ёки “товоқча” белгиси – тўш суяги ён томонларида бўғиқ товуш аниқланади, пастки қисми торайиб боради.
Фонендоскоп ёрдамида эшитиш натижасида хам бир қанча белгиларни аниқлаш мумкин: Д.Эспин белгиси – 7 бўйин умуртқаси устида бронхиал нафаснинг эшитилиши, бу “Р” харфга бойроқ сўзларни айтиб турган вақтда яхши эшитилади. Гейбнер белгиси – 1-2-3 кўкрак умуртчалари устида трахеал нафасни эшитилиши. Смитт белгиси (“бўрича шовқини”) - бемор бошини орқага эгиб турганда тўш суягини юқори қисми атрофида ўзига хос шувиллаш эшитилади, катталашган лимфа тугунларининг йирик қон томирлари деворини эзиши натижасида келиб чиқади. Баъзан тўш суягининг ён атрофлароида хазон шитирлашишига ўхшаш товуш эшитилиши мумкин, бу товуш плевра варақларининг яллиғланганлигидан дарак беради (Сирнев белгиси). Санаб ўтилган белгилар доимий эмас, булар кўпинча кўкрак ичи лимфа тугунларининг оғир, яққол кечадиган турларига дучор бўлаган беморларда аниқланади. Хозирги вақтда кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили жуда кам белгилар билан, хатто белгиларсиз хам кечади.
Қон текшириб кўрилганда кўпинча камқонлик, лейкоцитоз, таёқча ядроли нейтрофилларнинг кўпайганлигини, лимфоцитлар ва эозинофилларнинг камайганлигини, ЭЧТнинг ошганлигини аниқлаш мумкин.
Бронхоаденитнинг ўткир ёки қўзиш даврида қон зардобидаги оқсил фракциясининг нисбатдан бузулганлигини, яъни фибреногеннни, антитрепсинни, сиал кислотасини кўпайганлигини аниқлаш мумкин. Силга қарши курашувчи антителолар титри ва иммуноглобулинлар хам кўпайиб кетади.
Беморнинг балғамида ёки бронхлар йувиндисида сил таёқчалари камдан кам топилади.
Туберкулин синамаси қўйилганда беморда кўпинча гиперергик мусбат натижа аниқланади.
Беморда кўкрак ўқтин-ўқтин оғриқ, йўталганда, хирриллаш эшитилганда, балғамида сил таёқчалари топилганда бронхоскоп ёрдамида текшириш мақсадга мувофиқ. Бунда бронхлар шиллиқ қаватида қизариш, яллиғланиш, яраланиш, брон деворида тешик, чандиқ каби ўзгаришлар мавжудлигини аниқлаш беморда лимфа тугунлари сили борлигини тасдиқлайди.
Баъзан бронхоскопия вақтида кальций тузлари йиғилиб, қотиб қолган лимфа тугунларидан узилиб бронх бўшлиғига чиққан бронхолитларни топиш мумкин. Бронхоскопияда бронх шиллиқ қаватида яллиғланиш аниқланса биопсия қилиб текшириш мақсадга мувофиқ.
Кўкрак ичи лимфа тугунлари ичкарида, ўпка илдизларида жойлашганни, уларнинг кўпчилиги юрак ва юрак қон томирлари орқали жойлашгани учун рентгенологик текширилганда доим кўринавермайди, айниқса лимфа тугунлари силининг кичик кўринишидаги хили бўлса. Шунинг учун рентгенологик текшириш хар-хил усулларини қўллаш зарур. Кўкрак ичи лимфа тугунларининг силининг рентгенологик кўриниши патологик жараённинг яққоллигига боғлиқ.
Сил бронхоаденитининг кичик кўринишига ўпка расмининг “бузулиши”, ўпка илдизи сояси шаклининг бузулиши ва структурасининг пасайиши характерлидир. Бунда кўкис оралиғи аъзолар сояси катталашади, унинг юқори қисмининг сояси аниқ кўринади (штрих белгиси), юрак ўнг бўлакчасининг сояли шакли бузилиб ўтмас бурчак шаклида кўринади, трахеянинг бронхга ўтиш бурчаги тоқ вена атроифда тўлишган бўлиб кўринади. Чап томонда эса юрак чап қоринчаси ёйи ёки ўпка артерияси ёйи шакли ўзгаради. Юрак биқини яссилашиб унинг чегараси равонлашиб боради. Сил бронхоаденитининг яққол (катта) турида ўпка илдизининг яллиғланганлиги, унинг катталашганлиги, чегарасининг ноаниқлиги, ўпка илдизидаги қон томирлар ва йирик бронхлар сояси кўринмай қолади. Ўсма шаклидаги бронхоаденитнинг ташқи чегаралари аниқ, атрофида яллиғланиш белгилари бўлмайди.
Рентгенологик текширишнинг бошқа усулларида – томографияни қўллаш касалликни аниқлашга кўп жихатдан ёрдам беради. Томограммани ўпка илдизи орқали қилиш керак.
Бронхоаденитнинг яллиғланган турида сўрилиш даврида ўпка илдизининг чегаралари аниқлашиб, бронхоаденитнинг ўсма шаклига ўхшаб қолади. Шунинг учун кўкрак ичи лимфа тугунларининг силини яққол кўринишидаги турлари яллиғланган ва ўсма турларига ажратиш маълум даражада шартли бўлиб, бу сил жараёнининг хар хил даврига хосдир. Кўкрак ичи лимфа тугунларининг силининг қаттиқлашиш ва кальцинацияланиш даврида ўпка илдизининг чандиқлашиши, кўкс оралиғи ва ўпка бўлаклари оралиғидаги плевра варқларининг қаттиқлашиши аниқланади. Чандиқлашиш жуда кўп бўлганда кўкс оралиғи аъзоларининг касали томонга сурилиши кузатилади. Казеоз лимфа тугунларига кальций тузлари тўпланади, бу лимфа тугунининг хар жойида бир хил бўлмайди, йириклашган лимфа кальций тузлари чекка қисмларига, майда лимфа тугунлари эса кальций тузларига тўлиб чиқади.
Баъзида болалар ва ўсмирларда рентгенограммада кальций тузлари йиғилган лимфа тугунларининг сили сурункали холда, узоқ вақт ичида давом этаётганлигининг гувохи хисобланади.
Хуллас кўкрак ичи лимфа тугунларининг силини аниқлаш учун хамма текширишларнинг натижалари хисобга олиниш керак.
Асоратлари. Кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили баъзан хар хил асорат бериши мумкин. Катталашган лимфа тугунларида нафас йўлларини (бронхни) эзиб қўйиши натижасида ателектаз кузатилиши мумкин. Бунда рентгенограммада ўпканинг ателектаз қисми бир хил кўринишдаги қоронғу соя кўринишида бўлиб, атроф чегаралари аниқ бўлади. рентгеноскопияда нафас олиш актида диафрагманинг парадоксал харакати юрак ва йирик томирларнинг касал томонга сурилиши (Якобсон-Гольцкнитх белгиси) аниқланади. Кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили асорати медиостенал плевра яллиғланиши кўринишида бўлиши хам мумкин. Бунда плевра варақлари қалинлашгани аниқланади.
Баъзан асорат лимфа йўллари ёки бронх йўллари орқали силнинг тарқалган кўринишида хам бўлиши мумкин.
Асоратланган бронхоаденитнинг клиник кўриниши анча оғир ва давомли ўтади. Беморнинг ахволи оғирлашади, тана харорати кўтарилади, қонда ўзгаришлар аниқланади, йўталиши кўпаяди, туккиллатиб эшитиб кўрилганда белгилар яққоллашади.
Ёш болаларда кўкрак ичи лимфа тугунларининг силини кўк йўтал, қизамиқ касаллардан фарқлашга тўғри келади.
Оқибати: сўрилиш, қаттиқлашиш, петрификация, милар сил.
Do'stlaringiz bilan baham: |