Бирламчи сил комплекси
Бирламчи сил комплекси силнинг бошланғич даври эмас, чунки бирламчи сил комплекси сил инфекцияси юққанидан кейин маълум бир давр ичида силдан захарланиш жараёнидан кейин кузатилади. Сил касаллиги камайиб бораётган хозирги вақтда бирламчи сил комплекси кам учрамоқда (13%).
“Бирламчи комплекс” деган атамани биринчи марта Ранке таклиф қилган бўлиб, у ўпкадаги бирламчи ўчоқ, ўчоқдан ўпка илдизи томон йўналган лимфа томирларининг яллиғланиши (лимфонгит) ва ўпка илдизидаги лимфа тугунларининг зарарланишини назарда тутган.
Маълумки кўпинча силдан захарланиш белгилари билан кечувчи силнинг бирламчи инфекцияси шу даврда тугалланиб сўнг беморлар соғайиб кетади. Баъзан организмга сил инфекцияси кўп миқдорда юққан бўлса ва инфекциянинг вирулентлиги кучли бўлса ёки силдан захарланиш даври аниқланмай даволанмаса ёки организмнинг сил инфекциясига қарши курашиш қобиляти пасайиб кетган бўлса организмда бирламчи сил комплекси ривожланади.
Бирламчи сил комплекси инфекцияни организмга тушган йўлига қараб хар хил аъзоларда жойлашиши мумкин. Аммо бирламчи комплекси кўпинча, 90-93% ўпкакда ва бошқа аъзоларда жойлашади. Демак ўпкада ривожланувчи бирламчи комплекси сил инфекциясининг нафас йўллари орқали юқиши натижасида ривожланади. Буни қуйдаги фактлар тасдиқлайди: бирламчи ўчоқ кўпинча ўпканинг нафас олишда фаол иштирок этувчи 3-4-5-8 бўғинларида жойлашади; бирламчи ўчоқда деярли 100% сил таёқчаларининг одамларга мансуб тури аниқланади; кўпинча (90-92%) бирламчи ўчоқ (аффект) якка холда ривожланади, баъзан (8-10%) икки ёки ундан хам кўп бўлиши мумкин.
Бирламчи ўчоқ одатта ўпканинг энг кичик бўлаги – ацинусда ривожланади. Бунда биринчи навбатда бронхнинг энг охирги тармоғида яллиғланиш бошланиб, тўпланган сил таёқчалридан ажралувчи экзо- ва эндотоксин таъсирида ўпка хужайраларида дегенерация ва ириш жараёни рўй бериб аморф (қовушмаган) масса пайдо бўлади. шу ириган жой атрофида перифокал яллиғланиш жараёни рўй беради. Бу яллиғланиш икки қавтдан: ички силга хос ва ташқи силга хос бўлмаган яллиғланиш қаватларидан иборат бўлади. силга хос қаватида овал, ўзакли эпителийсимон ва кўп ўзакли катта Пирогов Лангханс хужайралари кўп бўлади. силга хос бўлмаган яллиғланиш қаватида эса кўп миқдорда лейкоцитлар, лимфоцитлар, моноцитлар ва махаллий гистиоген хужайралар (гистиоцитлар), қон томирлар эпителийлари, макрофаглар, фибробластлар каби хужайралар бўлади. яллиғланиш жараёнида бу бириктирувчи тўқимага тегишли хужайраларни иштирок этиши экссудатли яллиғланиш билан бир қаторда пролефератив жараённинг мавжудлигини тасдиқлайди. Бирламчи ўчоқнинг катталиги хар хил бўлиши мумкин, 2 мм.дан ловядек, нўхотдек ва ундан хам катта бўлиши мумкин. Оддатда силнинг бирламчи ўчоғи вицерал плевра остида жойлашган бўлади. яллиғланиш жараёни бирламчи ўчоқдан лимфа томирлари, бронхлар, вена ва артерия қон томирлари йўналишида ўпка илидизи томон тарқалади (лимфонгаит).
Бу яллиғланиш орасида хам сил ўчоқлари пайдо бўлиши хам мумкин. Яллиғланган жараён лимфа тунунигача етиб боради ва лимфа тугунида гиперплазия жараёни рўй бериб унинг хажми катталашади, сўнг лимфа тугунида сил бўртмалари пайдо бўлиб, ундан кейин лимфоид тўқималарида ириш (некроз) жараёни юз беради. Шундай қилиб силнинг бирламчи сил комплекси ташкил топади.
Бирламчи сил комплексини кейинги кечиши бир қанча омилларга боғлиқ, аввало макроорганизмнинг реактивлигига, беморнинг ёшига, организмдаги моддалар ламашиниш жараёнига, сил таёқчалари сони ва вирулентлигига ва хаказо. Бирламчи сил комплекси тўлиқ ташкил этгандан кейин унинг кечиши икки хил йўлда бўлиши мумкин:
сил жараёнинг равон кечиши
сил жараёнинг асоратлар билан кечиши
Бирламчи сил комплекси равон кечадиган бўлса комплекс ташкил топиб бўлиши биланоқ бирламчи ўчоқ атрофидаги перифокал яллиғланиш ва лимфонгаит бирин –кетин сўрила бошлайди. Регионал лимфа тугунлари ва унинг атриофидаги яллиғланиш жараёнинг сўрилиши нисбатан секинроқ кечади. Яллиғланиш жараёнинг сўрилиши билан бир қаторда бирламчи ўчоқ (аффект) ва лимфа тугунлари атрофида бириктриувчи тўқималардан иборат бўлган қобиқ пайдо бўлади. бирламчи ўчоқ ва лимфа тугунлари ичидаги сузмасимон масса секин аста қуюқлашиб катталашади ва охак йиғилади. Вақт ўтгандан сўнг охаклашган ўчоқ суякка айланиб кетиши мумкин. Бундай ўчоқни биринчи марта 1912 йилда Чех олими Гон томонидан батафсил ўрганиб чиқилгани учун Гон ўчоғи дейилади.
Шуни айтиш керакки, Гон ўчоқи марказида сил таёқчалри майда ўзгарган холда сақланиб қолади. Баъзан бирламчи ўчоқ ўрнида чандиқ шаклидаги фиброз тўқимаси хам қолиш мумкин. Сўнги вақтларда бирламчи ўчоқнинг бутунлай сўрилиб кетиш холлари хам кузатилмоқда. Баъзи олимларнинг такидлашича бирламчи сил комплекси нотипик холда, сил инфекциясининг лимфа томирлари томонидан ретроград йўналишда тарқалиб ташкил топиши мумкин (А.И.Абрикосов). бундай холларда шпкада қолдиқ сифатида Гон ўчоғи бўлмайди.
Ўпка ва лимфа тугунларидаги патоморфологик ўзгаришлар ва организмнинг иммунобилологик холатига қараб бирламчи сил комплекси бошланиши ва клиник кечиши хар хил бўлиши мумкин. Белгиларсиз (яширин) кечувчи, бундай беморлар асосан Манту синамаси қўйилганида, флюорографияда ёки бошқа касаллик туфайли врачга учрашганда аниқланадилар, секин аста бошланувчи бирламчи сил комплексида касаллик белгилари жуда яққол бўлмаган холда бошланади ва бемор холсизланиш, иш қобилятининг пасайиши, бироз йўталиш, кўкракда оғриқ сезиши, тана хароратининг бироз кўтарилиши каби белгилар билан кечади. Ўткир холда бошланувчи бирламчи сил комплекси – зотилжамнинг яққол белгиларигша ўхшаб, тана хароратининг бирдан кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, қаттиқ йўталиш ва кўкракда оғриқ сезиш билан бошланади. Бундай холат бир икки хафтагача давом этади, сўнг беморнинг ахволи аста секин яхшиланиб, тана харорати туша бошлайди.
Касалликнинг қандай бошланишидан қаттий назар беморни кўздан кечирганда силдан захарланиш белгилари ва бир қанча гурух лимфа тугунларининг катталашгани аниқланади. Бунда лимфа тунуларини пайпаслаганда бемор бироз оғриқ сезиши мумкин. Лимфа тугунлари бироз катталашган, аммо атрофдаги тўқималарга ёпишиб кетмаган бўлади. лимфа тугунларидаги ўзгариш кўпинча бирламчи комплексига дучор бўлган томонда яққолроқ аниқланади. Кўкрак қафасини туккуллатиб кўрганда ўпканинг зарарланган қисми устида бўғиқ товуш аниқланади, эшитилганда нафаснинг дағаллашгани майда нам хириллашларни аниқлаш мумкин, бу беморни йўталтириб сўнг эшитганда яққолроқ аниқланади.
Агар силнинг бирламчи комплекси чегараланган ёки яллиғланиш жараёни сурункали бошланган бўлса стетоакустик белгилар аниқланмаслиги хам мумкин.
Қон томири ва юрак сиситемаси томонидан юракнинг қаттиқ уриши, юрак чегараларининг кенгайиши, систолик шовқин, юракнинг биринчи тонида ўзгариш, қон босимнинг камайиши каби ўзгаришлар аниқланди. Буларнинг хаммаси силдан захарланиш хисобига юрак миокардидаги диффуз ўзгаришлар хисобига содир бўлади.
Беморнинг жигари катталашиб, қирралари ўткирлашади, аммо эластиклиги сақланиб қолади.
Каслликнинг бошланғич даврида қонда лейкоцитларнинг умумий сони 12-14 гача кўпайганлиги, лейкоцитар формуланинг чапга силжишини эозинофилларнинг ва моноцитларнинг кўпайганлигини ва лимфоцитларнинг камайганлигини ва ЭЧТ 25-35 мм/с. тезлашганини аниқлаш мумкин. Қон зардобидаги альбумин бироз камаяди, глобулинлар эса кўпаяди.
2 ТБ қўлланилиб қўйилган туберкулин синамаси болалар ва ўсмирларда яққол мусбат натижа, катталарда эса номергик мусбат натижа беради.
Бирламчи сил комплексига дучор бўлган беморларни рентгенологик усулда текширилганда бу каслликда босқичма-босқич кечувчи 3 давр кузатилади.
1. Яллиғланиш даври – бу даврда ўпканинг бирор қисмида (кўпинча ўпканинг нафас олишда фаол қатнашувчи қисмида) кўриниши хар хил бўлган уч бурчак ёки аниқ шакилга эга бўлмаган, ўпка илдизи билан бирлашиб кетган, интесив ёки интенсивлиги кам бўлган соя аниқланади. Бунда преиферик лимфа тугунларининг катталашгани хам аниқ кўриниб туради. Бирламчи сил комплексиларининг ўпкада жойлашган қисмининг чегаралари ноаниқ бўлади.
2. Яллиғланишнинг сўрилиш ва қаттиқлашиш даври – бу даврда бирламчи сил комплекси соянинг чегаралари аниқ бўлиб хажми кичираяди, интенсивлиги ошади. Бирламчи ўчоқ билан ўпка илидизида жойлашган оралиғини бирлаштириб турувчи “йўлча” пайдо бўлади. Бу бирламчи сил комплексига хос бўлиб, буни “биполияр” ёки Редекер белгиси деб аталади. Бирламчи ўчоқ вецирал плевра остида жойлашган бўлгани учун кўпинча плевра варақларининг дағаллашганини, баъзан ўпка бўлаклари оралиғидаги плевранинг қалинлашганини аниқлаш мумкин. Болаларда ўпка ва лимфа тугунлари компаненти яққол аниқланади, катталарда эса лимфа тугунлари яққол кўринмайди, хатто томография усулини қўллаб текширганда хам лимфа тугунларини аниқлаш қийин.
3. Бирламчи сил комплекси қаттиқлашиш – петрификация даври – одатда касалликнинг бошланишидан 10-12 ой ўтгач бошланиб, 2-3 йилгача давом этиши мумкин. Бунда Гон ўчоғи ёки ўчоғлари ташкил топади. Лимфа тугунларининг қотиши бирламчи ўчоғнинг қотишидан анча кейин рўй беради.
Бирламчи сил комплекси болалар ва ўсимрларда белгиларсиз кечган тақдирда, бемор тасодифан флюорография ёки рентгенорафиядан ўтиш вақтида бирламчи комплекснинг қотиш даврида аниқланиши мумкин. Бунда Гон ўчоғи, қисман ёки бутунлай қаттиқлашган лимфа тугунлари кўриниб туради. Рентгенограммада бирламчи сил комплекси қолдиқларини сил бўлиб, ўз-ўзидан тузалиб кетган катталар ва қарияларда хам аниқлаш мумкин.
Шундай қилиб ўпкадаги бирламчи ўчоқ ва лимфа тугунлари кальцинатларининг мавжудлиги ўтказилган бирламчи силнинг асосий рентгенологик белгиларидан хисобланади.
Бирламчи сил комплекси ўз вақтида ниақланиб даволанмаса, организмнинг иммунологик қобиляти паст бўлса, сил инфекциясининг вирулентлиги юқори ва инфекция кўп миқдорда бўлса касалликнинг бошланғич вақтидаёқ асоратлар билан кечиши мумкин. Кўпинча қуйдаги асоратларни кузатиш мумкин: плеврит, қон туфлаш, қон кетиши, казеоз яллиғланишга ўтиши.
Плевра варақларининг яллиғланиши. Бирламчи ўчоғни вицерал плевра остида жойлашиши, организмнинг инфекцияга нисбатан ўта сезувчанлик холи бундай асоратнинг келиб чиқишига асосий сабабдир. Бундай асоратда бирламчи сил комплексибелгиларига қуруқ ёки экссудатив плеврит белгилари қўшилиб, бу белгилар устунлик қилади. Шунинг учун бундай холларда олдин плеврит деб диагноз қўйилади.
Бирламчи сил комплексини ривожланиш ва зўрайиш даврида бирламчи ўчоқдаги ириш жараёни кучайиб, бирламчи кавак пайдо бўлиши мумкин. Бунда силдан захарланиш белгилари жуда яққоллашиб беморда узоқ ватқгача тана хароратининг баланд бўлишини, холсизлик ва терлашнинг зўрайишини, балғам кўпайишини кузатиш мумкин ва уни лабораторияда текширганда ўпка тўқимасини чиришини кўрсатувчи элиментларни ва сил таёқчаларини топиш мумкин. Баъзан қон туфлаш ва қон кетиш холлари кузатилиши мумкин. Беморнинг рентгенологик текширилганда ўпканинг яллиғланган қисми устида кавак-халқасимон соя аниқланади.
Бирламчи сил комплексининг энг хавифли асоратларидан бири яллиғланиш жараёни натижасида ўпканинг катта бўлагида казеоз яллиғланишга ўтиб кетиши ва сил инфекциясининг лимфа ва қон томирлари орқали тарқалиб бошқа аъзоларга ва лимфа тугунларига ўтиб кетиши хисобланади. Бунда беморнинг ахволи бирдан ёмонлашади, тана харорати юқори даражага кўтарилиб, титраш, нафас сиқилиши пайдо бўлади ва беморда терлаш кучайиб бошқа белгилар хам яққоллашиб кетади. Беморнинг рентгенологик текширганда ўпканинг яллиғланган қисмида йирик соя орасида жуда кўп ёруғлашган қисмлари аниқланади, бу ўпканинг иришидан далолат беради ва ўпканинг бошқа бўлакларида, бронх ёки қон ва лимфа томирлари тарқалиб кетган сил ўчоқлари аниқланади.
Ташқи нафас олиш функцияси бузилиши кўпинча бирламчи сил комплекси асоратлар билан кечганда рўй беради. Бунда беморда энтикиш билан бир қаторда ўпка вентиляциясининг обструктив ва реструктив кўринишидаги ўпка танқислиги аниқланади. Бирламчи сил комплексида тўқималарнинг ўта сезувчанлиги тромбоваскулит, тромбоэмболия, юрак миокардида ўчоқли ва диффузли ўзгаришларга олиб келади, шунинг учун бундай беморларда юрак уришининг тезлашиши аниқланади, ЭКГида R ва Т тишчаларининг пасайганлигини, хатто Т тишчанинг манфийлилигини, оралиғини сурилганини аниқланади.
Бирламчи сил комплексини кўпинча ўпканинг носпецифик яллиғланишлардан фарқлашга тўғри келади.
Ўпканинг катта бўлакларини ёки айрим бўлакларининг носпецифик яллиғланиши клиник ва рентгенологик белгилари жихатидан бирламчи сил комплексига ўхшаб кетади. Лекин бирламчи сил комплекси жуда ўткир бошланмайди ва организмнинг захарланиш белгилари хам яққол бўлмайди. Бу ўпканинг яллиғланиш жараёнига мос тушмайди. Бирламчи сил комплексида ўпакни эшитиб кўрганда хириллашлар жуда кам, баъзан умуман эшитилмайди. Рентгенограммада патологик жараён сояси бир хил бўлмаганидан кам интенсивлилигидан характерланади, яллиғланишнинг ён атрофида эса айрим ўчоқлар аниқланади. Ўткир бошланувчи носпецифик яллиғланишда тез ўзгарувчанлик кузатилиб, ўпкадаги яллиғланиш жараёнининг сўрилиши билан захарланиш белгиларининг камайишида мутаносиблик борлиги аниқланади. Агар илгари сил инфекцияси юққан болада ўткир носпецифик яллиғланиш бошланса, туберкулинга бўлган сезгирлик сусаяди, хатто анергия холати хам рўй бериши мумкин, бирламчи сил комплексида эса бемордаги туберкулин сезгирлиги ошиб боради (гиперергик реакция).
Ўпканинг ўткир яллиғланишида нафас етишмовчилигининг ва гипоксемиянинг яққоллиги характерли бўлиб, бундай хол бирламчи сил комплексида бўлмайди. Бирламчи сил комплексининг сўнги босқичларида ўпкадаги ўчоқда ва лимфа тугунларида кальций тузларининг тўпланиши беморда носпецифик яллиғланиш йўқлигини тасдиқлайди.
Бирламчи сил комплекси ўткир бошланганда кўпинча вирусли грипдан фарқлашга тўғри келади, маълумки грипп ўткир бошланади аммо қисқа вақт ичида холсизланиш, бутун тана мускулларида, бўғимларида оғриқ, бош оғриши, кўз ёшланиши хос. Агар вирусли грипп ўпка асоратисиз кечса бирламчи сил комплексида ўпкада мавжуд бўлувчи фзикал ва рентгенологик ўзгаришлар бўлмайди. Вирусли гриппга касал ахволини тезда яхшиланиши, касллик белгиларини камайиб бориши характерлдир. Ташхисни аниқлашда алббат текширишни хамма усулларидан фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |