Бирламчи силнинг катталарда кечиши.
Хозирги вақтда катталар орасида хам бирламчи силнинг турли кўриниши намаён бўлмоқда.
И.А.Логиена ўтказган текширишларига кўра 16-18 ёшдагилар орасида силдан захарланиш 36% 19-24 ёшда эса 40-70%ни ташкил қилади. Демак, 30-50% ўспирин ва ёшлар сил таёқчаси билан зарарланмаган ва бу шахслар зарарланиши ёки 20-25 ёшлилар орасида бирламчи сил клиник турлари ривожланиши мумкин.
Катталарда бирламчи сил клиник белгилари турли ўпка хасталикларига ўхшаш бўлганлиги учун фарқлаш зарурияти туғилади. Шунинг учун УАШга катталарда бирламчи силни кечги хос белгиларини уларни барвақт аниқлашни тўлиқ ёритиш зарур.
Болалар ва ўсмирларда яққолкечувчи бирламчи сил комплекси, кўкрак ичи лимфа тугунлари сили катталарда хам учрайди ва катталарда клиник белгилари ўзгача турда кузатилиши мумкин: 1) бирламчи ўпка сили, 2) экссудатив плеврит.
Катталарда бирламчи сил комплексининг бошланғиқ даври асосан белгиларсиз кечади. Беморни эшитиб кўрганда бронхит аниқланади. Агар бирламчи ўчоқ катталашса фзикал усуллар билан хеч нарсани аниқлаб бўлмайди. Бирламчи ўчоқ ривлжланиб зшрайиб борганда казеоз яллиғланиш шаклидаги фокус пайдо бўлади ва ириш жараёни рўй берганида туккиллатиб кўрилганда бўғиқ товуш, эшитилганда эса визикобронхиал нафас фонида нам хириллашлар аниқланади.
Катталарда кечувчи ўпкадаги бирламчи ўчоқ бошланғиқ даврда рентгенологик усулда жуда катта бўлмаган фокус сояси кўринади. Сўнг яллиғланиш периферик лимфа тугунларигача тарқалиб, яллиғланиб умуман катталашади. Бунда ўпкада чегаралари ноаниқ соя аниқланади. Вақт ўтгандан сўнг яллиғланиш жараёни сўрилиб ўпкада ва ўпка илдизида бир бирига боғлиқ соя аниқланади.
Бемор клиник жихатдан тузалганидан кейин бирламчи сил комплекси ўрнида болалардаги каби Гон ўчоғи ва каттлашаг лимфа тугунлари қолади.
Катталарда бирламчи ўпка сили кўпроқ кузатилиб ўпканинг иккиламчи генизига эга бўлган турлари: ўчоқли, яллиғланган, тарқоқ силдан фарқ қилади. Бирламчи ўпка силининг фарқи доимий равишда кўкрак ичи лимфа тугунларини хам яллиғланиши кузатилади.
Хозирги даврда 20-25 ёшли бирни бор зарарланганлар орасида кўкрак чичи лимфа тугунлари яллиғланиши ёки ўпка тўқимаси ичида чекланган яллиғланиш хисобига 80% асоратнинг кечиш хисобига экссудатив плеврит аниқланади.
Кўкрак ичи лимфа тугунлари сили билан хасталанган катталарда кўпинча бронхларда махсус яллиғланиш кузатилади.
Демак, катталарда бирламчи сил кўпроқ асоратли кечиши аниқланади. Иккинчидан, бирламчи сил катталарда сурункали кечувчи бирламчи сил хусусиятларига эга. Учунчидан, катталарда бирламчи ўпка силнинг иккилачи силдан фарқи: иккиламчи сил кўпинча ўпканинг биринчи, иккинчи сегментларида, бирламчи сил эса ўрта ва пастки бўлакларида жойлашади. Шунинг учун УАШ кўпинча нотўғри ўпка носпецифик касалликлари ташхисини қўйиб носпецифик даво самарасизлиги аниқлангандан сўнг фтизиатр кўригига юоради. Бирламчи сил клиник белгиларини катталарда ўпка носпецифик касалликларидан ташқари лимфогрануломатоз, лимфосаркома, марказий ва периферик рак, саркаидоз касаллигининг биринчи босқичи билан фарқлаш зарур.