1994 йилда Саратов шахрида бўлиб ўтган Россия фтизиатрларининг II (XII) съездида қабул қилинган.
Соғлиқ билан боғлиқ касаллик ва муаммоларнинг ҳалқаро статистик таснифи
МКБ 10
Сил (А 15-А 19)
А 15 Нафас аъзолари силининг бактериологик ва гистологик исботига кўра
А 15.0 Экмани хам ўсган, хам ўсмаган холда, бактериологик исботланган ўпка сили
А 15.1 Фақат экмани ўсган холидагина исботланган ўпка сили
А 15.2 Гистологик исботланган ўпка сили
А 15.3 Ноаниқ усулида исботланган ўпка сили
А 15.4 Бактериологик ва гистологик исботланган кўкрак ичи лимфа тугунлари сили
А 15.5 Бактериологик ва гистологик исботланган ҳиқилдоқ, трахея ва бронхлар сили
А 15.6 Бактериологик ва гистологик исботланган сил плеврити
А 15.7 Бактериологик ва гистологик исботланган нафас аъзоларининг бирламчи сили
А 15.8 Бактериологик ва гистологик исботланган нафас аъзолари сили
А 15.9 Бактериологик ва гистологик исботланган ноаниқ жойлашган нафас аъзолари сили
А 16 Нафас аъзолари силининг бактериологик ва гистологик исботланмаганлигига кўра
А 16.0 Бактериологик ва гистологик текшириш натижалари манфий бўлган ўпка сили
А 16.1 Бактериологик ва гистологик текшириш ўтказилмаган ўпка сили
А 16.2 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган ўпка сили
А 16.3 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган кўкрак ичи лимфа тугунлари сили
А 16.4 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган ҳиқилдоқ, трахея ва бронхлар сили
А 16.5 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган сил плеврити
А 16.7 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган нафас аъзоларининг бирламчи сили
А 16.8 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган нафас аъзолари сили
А 16.9 Бактериологик ва гистологик исботи кўрсатилмаган ноаниқ неутонченнқй жойлашган нафас аъзолари сили
А 17+ Асаб тизими сили
А 17.0+ Сил менингити
А 17.1+ Мия пардалари туберкуломаси
А 17.8+ Асаб тизимининг бошқа жойларида жойлашган сили
А 17.9+ Ноаниқ жойлашган асаб тизими сили
А 18 Бошқа аъзолар сили
А 18.0+ Суяк-бўғим сили
А 18.1+ Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар сили
А 18.2 Периферик лимфоаденопатик сил
А 18.3 Ичак, қорин парда ва чарви лимфа тугунлари сили
А 18.4 Тери ва тери ости ёғ қавати сили
А 18.5+ Кўз сили
А 18.6+ Қулоқ сили
А 18.7+ Буйрак усти бези сили
А 18.8+ Бошқа аъзоларда аниқланган сил
А 19 Милиар сил
А 19.0 Бир жойда жойлашган ўткир милиар сил
А 19.1 Кўп жойда жойлашган ўткир милиар сил
А 19.2 Ноаниқ жойлашган ўткир милиар сил
А 19.8 Милиар силнинг бошқа шакллари
А 19.9 Ноаниқ жойлашган милиар сил
Бу мавзу фтизиатириянинг долзарб масалаларидан бўлиб, болалар ва ўсмирларда ва камроқ катталарда учрайдиган нафас аъзоларининг бирламчи силига бағишланган. Хозирги умумий амалиёт шифакорлари таёрлаш даврида бу мавзуни тўлиқ ёритиш педиатр, терапевтлар бирламчи силга оид дастлабки белгиларни, текширувда намоён бўлган белгиларни бир вақтда аниқлаб, тўғри ташхис қўйиш имконини яратади.
Силнинг классификацияси бўйича бирламчи силга асосан болалар ва ўсмирларда кўпроқ учровчи силдан захарланиш, кўкрак ичи лимфа тугунларининг сили ва силнинг бирламчи комплекси киради. Бирламчи сил организмга сил таёқчаларининг биринчи марта кириши натижасида ривожланиб, лимфа тугунларининг зарарланиши сил инфекциясининг лимфа ва қон томирлари орқали тарқалиши ва организмнинг сил таёқчаларига нисбатан ўта сезувчанлиги билан тавсифланади. Бирламчи сил асосан болалар, ўсмирлар орасида, ёшлар ва катталар орасида энг камдан-кам учрайди.
Сил асосан нафас йўллари орқали юқади (95%), баъзан (4-5%) меъда ва ичак йўллари орқали хам юқиши мумкин (алиментар йўл). Сил таёқчаларининг хомиладорлик даврида хомилага юқиши камдан-кам учраб, бу онада силнинг оғир кўриниши мавжуд бўлганида йўлдошнинг микробларга қарши курашиш қобиляти пасайиб кетиши натижасида юз бериши мумкин. Бундай болалар туғилганда жуда холсиз, вазни кам бўлади. БЦЖ вакцинаси билан эмлангандан кейин эм реакцияси жуда тез, яъни 2-3 кун ичида, туғриқхонадан чиқарилмасданоқ ёки чиқарилгандан сўнг биринчи кунларда пайдо бўлади.
Агар сил таёқчаларининг организмга кириши яъни инфекциянинг юқиши билан чекланадиган бўлса инфекция кирган жойда гистацит хужайраларнинг, мононуклиарлар, сегмент ядроли лейкоцитлар ва лимфоцитларнинг кўпайиши юз беради ва лимфоплазмоцитлар хамда гистиомакрофогал бурмачалар пайдо бўлади. бу бурмачаларда эпителиясимон ва кам миқдорда кўп ўзакли катта хужайралар тўпланиб сил гранулёмалари ташкил топади.
Силнинг эпидемиологик хавфи камайиб бораётган хозирги вақтда сил таёқчалари кам миқдорда ёки унинг L шакли юқмоқда. Макрофаглар томонидан қамраб олинган сил таёқчаларида анчагина ўзгариш рўй бериб улар лимфа тугунларида ушланиб қолади ва лифа тугунларида носпецифик ёки спецификга яқин яллиғланишлар реакцияси рўй беради (силнинг “кичик”ўзгаришлари).
Носпецифик ва специфик реакция (лимфоид ва лимфагистеоцитар тугунчалар ва яллиғланишлар, бунда макрофаг хужайраларининг иштироки) ўпка, қора талоқ, жигар, юрак, буйрак, тери, суяк илиги ва бошқа аъзолар.
Аммо баъзи олимларни таъкидлашича бу давр қисқа 7-9 кун, баъзан эса узоқ 4-6 хафта ва ундан хам куп бўлиши мумкин. Бу кўп жихатдан юққан сил таёқчаларининг вирулентлилигига, миқдорига, макроорганизмнинг инфекция қарши курашиш қобилятига ва сезгирлилига боғлиқдир.
Тўқимасида ривожланиши мумкин ва бунинг натижасида бирламчи силнинг хар хил клиник синдромлари аниқлаши мумкин.
Бирламчи сил инфекциясининг ривожланиши шу даврда тугалланиши ва инфекция яширин холга ўтиб (латент микробиоз), бу хол белгиларсиз узоқ муддат давом этиши мумкин.
Агар организмга етарли миқдорда сил таёқчаларининг бактериал шакли юқса силга хос специфик ўзгаришлар рўй беради ва организмда секин ривожланиувчи ўта сезгирлик хусусияти пайдо бўлади, буни туберкулин синамаси қўйиш йўли билан аниқлаш мумкин. Одатта организмга сил таёқчалари юққандан сўнг 2-3 хафта ўтгач туберкулин синамаси биринчи марта мусбат реакция (ўзгариш) беради. Сил таёқчалари юққан вақтдан туберкулин синамаси биринчи марта мусбат реакция бергунча бўлган даврни предаллергик ёки биалогик инкубацион давр деб аталади. Туберкулинга сезгирликни пайдо бўлиши организмда иммунитет хужайраларининг ва гуморол мудофаа реакциясининг шакилланаётганини тасдиқлайди.
Организмга сил таёқчаларининг биринчи марта юқиши кўпчилик болаларда ва ўсмирларда зарарланиш белгиларисиз кечади. Бундай холларда туберкулинга биринчи марта мусбат реакция аниқлангандан бошлаб бир йил давомида бирламчи сил инфекциясининг бир вақт даври деб аталар экан. Бирламчи силнинг бу даврини фақат туберкулин синамаси ёрдамида аниқлаш мумкин. Бирламчи сил инфекциясининг бир вақт даври аниқланган шахсларни хаммаси албатта силга қарши диспансерга юборилишлари ва хисобга олиниб, кузатилишлари ва даволанишлари зарур. Акс холда, сил инфекцияси юққан бундай кишиларда (болалар, ўсмирлар, баъзан катталар хам) сил ривожланиб захарланиш белгилари пайдо бўлишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |