Тўртинчидан, жамият ижтимоий қиёфасининг шаклланиш жараёни маънавий-ахлоқий муҳит таъсири доирасидаги ахлоқий онг, ахлоқий хатти- ҳаракат, ижтимоий фаолият, ижтимоий-сиёсий мулоқот ва ахлоқий муносабат ҳамда ўз-ўзини англаш билан амалга оширилади, зеро, ватанимиз келажаги, халқимиз олдида турган улкан мақсадларга эришиш, аввало, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук шахсларга, уларнинг ахлоқий камолотига боғлиқдир. Инсоният тараққиётининг ҳар бир даврида маънавнй баркамоллик масаласига алоҳида эътибор қаратилган, чунки айнан маънавий- ахлоқий камолот инсоннинг руҳий покланиши, ахлоқий онг ва ахлоқий ҳиссиётларга эга бўлиши, ҳалол ва пок яшаши, мустаҳкам эътиқодга эга бўлишига сабаб бўлади.
Бешинчидан, мазкур муҳитни яратишда шахснинг ахлоқий фаоллигини таъминлаш ижтимоий онг шакллари ва ижтимоий тараққиёт уйғунлигига хизмат қилувчи фуқаролик институтлари фаолиятинн кучайтиради, жамият маънавий-ахлоқий муҳитинг демократик ривожланиш асосларини ишлаб чиқиш, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари таъсир доирасини кенгайтириш тақозо эитади. Фуқаролик институтларининг ўзаро маънавий ҳамкорлиги келажагимиз иойдевори бўлмиш ёшлар дунёқараши ва ижтимоий фаолиятига ижобий таъсир қилиб қолмай, улар қалби ва онгига бой маънавий меросни сингдиришга, мамлакатда баркамол авлодни шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Олтинчидан, жамиятдаги мўътадил маънавий-ахлоқий муҳит ислоҳотлар кўлами ва модернизациялаш жараёни такомили учун имкониятни кенгайтиради, инсоннинг турли ижтнмоий таъсир ва таъсирланиш натижаларига оид самарадорликни оширади, жамиятнинг маънавий-ахлоқий муҳити унинг қиёфаси ва ижтимоий тараққиётнинг йўналишларини белгилаб беради ҳамда уни ҳаракатлантирувчи омил бўлади.
Еттинчидан, маънавий-ахлоқий муҳитни такомиллаштиришнинг замонавий омилларини яратиш жамият тараққиётини кафолатловчи мустақил тафаккурли шахслар камолотига хизмат қилади Бугунги мураккаб даврда огоҳлик, сезгирлик, хушёрлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлиги жамият маънавий-ахлоқий муҳитини соғломлаштириш ва барқарорлаштириш борасида бир қатор амалий ишларнинг самарадорлигини кучайтириш заруриятини юзага келтиради. Миллий тараққиёт моделимизнинг маъно- мазмунига сингдирилган миллати, тили ва динлдан қатъий назар, давлатимизда яшовчи барча кишилар учун муносиб тинч, осуда ҳаёт шароитини яратишни, ҳар бир инсон учун ижтимоий кафолатланган турмуш даражаси ва эркинликларини таъминлашни тақозо этади. Шунингдек, халқимизнинг қадриятлари ва менталитетига, миллий давлатчилик анъаналари ҳамда дунё тажрибасининг илғор ютуқларига таянишни миллий ва умуминсоний қадриятлар ўйғунлигига эришиш учун соғлом маънавий- ахлоқий муҳит мезонларини такомиллаштиришни ҳам талаб қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |